✍✍ УСТОЗ ✍✍
Шахноза институтнинг тугатиб , ўзи тугулиб ўсган қишлогига , ўзи ўқиган мактабига , бошлангич синф ўқитувчиси бўлиб иш бошлади .
Янги ўқув йили бошланиб , биринчи синфларни қабул қилиб олганига хам хадемай бир ой бўлади .
Ўқишда ўрганганлари бошқаю , х,ақиқий иш бошқа экан .
Бир оз қийналаяпди . Болаларку она сути огзидан кетмаган гўдак , бирови йигласа , иккинчиси хам бесабаб йигига қўшилади .
Уларга қараб Шахнозанинг хам йиглагиси келади .
Х,ар куни эрталаб кўтаринки кайфиятда ишга келиб , болалар билан хам хушкайфиятда дарс бошлашга х,аракат қилади .
Баъзи болажонлар тийрак , дадилгина .
Х,атто ёшига нисбатан ақллигиналари хам бор .
Айниқса Умиджоннинг кўзидаги мунг , ўйчанлик Шахнозанинг хам диққатини тортди . Бола ақлли , дарсларни аъло бажаради .
Боланинг бунчалик маюс эканлигини , бошқаларга қўшилмай жим юришини сабабини билолгани йўқ . Бир икки кун мактабга Умиджонни озгин , рангпаргина , кулибгина гапирадиган аёл олиб келган эди .
Кейинги кунлари , қўшниси ўзини боласи билан олиб келиб , олиб кетаяпди .
Суриштирганида Умиджоннинг онасини тоби йўқ деб эшитганди .
Шахноза ўзи шу қишлоқдан бўлгани билан кўпчиликни танимайди катта қишлоқ .
Бугун хам совуқ хаводан эти жунжикиб , тез тез юриб мактабга келди . Сумкасини синфхонасига қўйдию , болажонларини кутиб олгани эшик олдига бориб турди .
Юпун кийинганларини енгил койиб , худди она бургутдек қучогига олиб иситиб синфхонага кирита бошлади .
Эндигина йўқлама қилиб дарсни бошлаганди х,амки синфхона эшиги таққиллади.
Шахноза эшикни очиб ташқарида маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари Саида опани кўрди .
Опа бесаронжом нигохлари билан уни имлади .
-- Қизим ўқувчингиз Умиджоннинг онаси вафот этибди .
Болаларингизга мусиқа устози қараб туради . Ёмгир ёгаяпди уйига олиб бориб қўйиб келинг дедию шошиб бурилиб кетди .
Шахноза турган жойига қотиб қолди .
Ўлим хабари кимни довдиратмайди , унинг ўзи х,али ёш қиз бўлса .
Огир одимлаб синфга кирдию беихтиер Умиджонга қаради .
Устозларининг шашти паст бўлиб синфга кирганини , юзлари оқариб кетганини зийрак болалар сезганмиди х,аммаси жим тикилиб туришарди .
Шахноза доска томон юрар экан бир сўз деёлмас , томогига бир нарса тиқилиб қолгандай ютинар , гапирса йиглаб юборишини сезиб турарди .
Яна ихтиерсиз Умиджонга қаради .
Ақлли бола устозининг ранги ўчиб кетганидан , кўзлари ёшга тўлиб ялтираётганидан х,аммасини билди .
Секин жойидан туриб келиб ёшгина устозининг оёгидан қучоқлади .
Бўгиқ овозда
---Ман энди етимманми устоз дедию баралла йиглаб юборди .
Шахноза ўқувчисининг бошидан силаб , бир қўли билан елкасидан қучиб турар , кўзларидан дувиллаб ёш оқарди .
Ўқитувчиликдек машаққатли касбнинг биринчи синовига дуч келган эди у .
Аввал ўгил болалари бирин кетин келиб бири бирини устидан қучоқлай бошлади , кейин қизлари хам келиб устозларини атрофини ўрай бошлашди .
Хаммаси жимгина жавдираб турар , онасизлик , етимликнинг асл мохиятини билишмасада залвори огир эканлигини х,ис қилиб туришарди .
Шахноза ўзини қўлга олиши кераклигини ўйлади .
---Умиджон сен ёлгиз эмассан . Қара шунча ўртоқларинг бор , биз сен биланмиз . Энди йиглама юр уйингизга борамиз деди .
---Қани хаммангиз жойингизга ўтириб олинг , ташқарига чиқманг совуқ .
Сизга мусиқа устозингиз дарс ўтади деб кийиниб тайер турган Умиджоннинг қўлидан ушлаб чиқиб кетди .
Амаллаб болани уйига қўйиб келдию синфхонага кириб стулига ўтириб қолди .
Бир зум ўзини қўлга ололмай турди . Ахир у устоз бўлгани билан х,али еш , бундай х,олатлар бўлишини ўйлаб х,ам кўрмаган эди .
Институт таълими билан
,, Устоз ,, мақомига эришиб бўлмаслигини , х,ает таълими хам борлигини х,ис қилиб турарди .
Шахноза энг яхши устоз бўлиши учун ,, олий ,, таълим билан бирга ,, одамийлик ,, таълимини хам олиши кераклигини иш бошлаганининг илк кунларидаёқ билиб олган .
Келажакда ўзи орзу қилгандек , ,, онадек азиз ва мўътабар устоз ,, бўлишга азму қарор қилганди .
ШАХЗОДА САТТОРОВА .