ch
Feedback
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

前往频道在 Telegram

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

显示更多

📈 Telegram 频道 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 的分析概览

频道 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 (@ibratli_sozlar) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 21 115 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 3 759,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 3 832

📊 受众指标与增长动态

невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 21 115 名订阅者。

根据 22 六月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -397,过去 24 小时变化为 -16,整体触达仍然可观。

  • 认证状态: 未认证
  • 互动率 (ER): 平均受众互动率为 12.62%。内容发布后 24 小时内通常能获得 8.76% 的反应,占订阅者总量。
  • 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 2 668 次浏览,首日通常累积 1 852 次浏览。
  • 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 19

📝 描述与内容策略

作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

凭借高频更新(最新数据采集于 23 六月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。

21 115
订阅者
-1624 小时
-1107
-39730
帖子存档
✍✍  УСТОЗ  ✍✍ Шахноза институтнинг тугатиб , ўзи тугулиб ўсган қишлогига , ўзи ўқиган мактабига , бошлангич синф ўқитувчиси бўлиб иш бошлади . Янги ўқув йили бошланиб , биринчи синфларни қабул қилиб олганига хам хадемай бир ой бўлади . Ўқишда ўрганганлари бошқаю , х,ақиқий иш бошқа экан . Бир оз қийналаяпди . Болаларку она сути огзидан кетмаган гўдак , бирови йигласа , иккинчиси хам бесабаб йигига қўшилади . Уларга қараб Шахнозанинг хам йиглагиси келади . Х,ар куни эрталаб кўтаринки кайфиятда ишга келиб , болалар билан хам хушкайфиятда дарс бошлашга х,аракат қилади . Баъзи болажонлар тийрак , дадилгина . Х,атто ёшига нисбатан ақллигиналари хам бор . Айниқса  Умиджоннинг кўзидаги мунг , ўйчанлик Шахнозанинг хам диққатини тортди . Бола ақлли , дарсларни аъло бажаради . Боланинг бунчалик маюс эканлигини , бошқаларга қўшилмай жим юришини сабабини билолгани йўқ . Бир икки кун мактабга Умиджонни озгин , рангпаргина , кулибгина гапирадиган аёл олиб келган эди . Кейинги кунлари , қўшниси ўзини боласи билан  олиб келиб , олиб кетаяпди . Суриштирганида Умиджоннинг онасини тоби йўқ деб эшитганди . Шахноза ўзи шу қишлоқдан бўлгани билан кўпчиликни танимайди катта қишлоқ . Бугун хам совуқ хаводан эти жунжикиб , тез тез юриб мактабга келди . Сумкасини синфхонасига қўйдию , болажонларини кутиб олгани эшик олдига бориб турди . Юпун кийинганларини енгил койиб , худди она бургутдек қучогига олиб иситиб синфхонага кирита бошлади . Эндигина йўқлама қилиб  дарсни бошлаганди х,амки синфхона  эшиги таққиллади. Шахноза эшикни очиб ташқарида маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари Саида опани кўрди . Опа бесаронжом нигохлари билан уни имлади . -- Қизим ўқувчингиз Умиджоннинг онаси вафот этибди . Болаларингизга мусиқа устози қараб туради . Ёмгир ёгаяпди уйига олиб бориб қўйиб келинг дедию шошиб бурилиб кетди . Шахноза турган жойига қотиб қолди . Ўлим хабари кимни довдиратмайди , унинг ўзи х,али ёш қиз бўлса . Огир одимлаб синфга кирдию беихтиер Умиджонга қаради . Устозларининг шашти паст бўлиб синфга кирганини , юзлари оқариб кетганини зийрак болалар сезганмиди х,аммаси жим тикилиб туришарди . Шахноза доска томон юрар экан бир сўз деёлмас , томогига бир нарса тиқилиб қолгандай ютинар , гапирса йиглаб юборишини сезиб турарди . Яна ихтиерсиз Умиджонга қаради . Ақлли бола устозининг ранги ўчиб кетганидан , кўзлари ёшга тўлиб ялтираётганидан  х,аммасини билди . Секин жойидан туриб келиб ёшгина устозининг оёгидан қучоқлади . Бўгиқ овозда ---Ман энди етимманми устоз дедию баралла йиглаб юборди . Шахноза ўқувчисининг бошидан силаб , бир қўли билан елкасидан қучиб турар , кўзларидан дувиллаб ёш оқарди . Ўқитувчиликдек машаққатли касбнинг биринчи синовига дуч келган эди у . Аввал ўгил болалари бирин кетин келиб бири бирини устидан қучоқлай бошлади , кейин қизлари хам келиб  устозларини атрофини ўрай бошлашди . Хаммаси жимгина жавдираб турар , онасизлик , етимликнинг асл мохиятини билишмасада залвори огир эканлигини х,ис қилиб туришарди . Шахноза ўзини қўлга олиши кераклигини ўйлади . ---Умиджон сен ёлгиз эмассан . Қара шунча ўртоқларинг бор , биз сен биланмиз . Энди йиглама юр уйингизга борамиз деди . ---Қани хаммангиз жойингизга ўтириб олинг , ташқарига чиқманг совуқ . Сизга мусиқа устозингиз дарс ўтади деб кийиниб тайер турган Умиджоннинг қўлидан ушлаб чиқиб кетди . Амаллаб болани уйига қўйиб келдию синфхонага кириб стулига ўтириб қолди . Бир зум ўзини қўлга ололмай турди . Ахир у устоз бўлгани билан х,али еш , бундай х,олатлар бўлишини ўйлаб х,ам кўрмаган эди . Институт таълими билан ,, Устоз ,, мақомига эришиб бўлмаслигини , х,ает таълими хам борлигини х,ис қилиб турарди . Шахноза энг яхши устоз бўлиши учун ,, олий ,, таълим билан бирга ,, одамийлик ,, таълимини хам олиши кераклигини иш бошлаганининг илк кунларидаёқ билиб олган . Келажакда ўзи орзу қилгандек , ,, онадек азиз ва мўътабар устоз ,, бўлишга азму қарор қилганди . ШАХЗОДА САТТОРОВА .

Бечора эшакка рахмим келди😁

Бу гуллар группамизни гўзал хотин қизлари учун Доимо гуллардек очилиб юринг 💐      😀😀😀🦋😀😀      😀😀😀😀😀      😀😀😀😀😀🦋 😀😀😀😀😀😀 😀😀😀😀😀 😀😀😀 Яқинларга Улашинг.. 🌸 Каналимизга обуна бўлинг👇💖

💐БУГУН 22 - МАЙ ПАЙШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН ҚАДИРДОНЛАРИМ🌥️ !! 🌸Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! 🌸Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин! 🪷Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин! 🌤 Доимо Аллоҳни паноҳида бўлинг🤲 💐ПАЙШАНБА кунингиз хайрли ва мазмунли ўтсин .

#У‌ткинчи_дунё #No_85 #муаллиф_Қосимова_Нодира —Бунча тез қайтяпсиз? Мунира Ботирни келиш хабаридан хайрон бўлди. —Бундай вазиятда ёнингда бўлишни хохлайман. Ботир соғинч билан гапирди —Хозир қайтсангиз, хамма ишларимиз ортга кетмайдими? —Кетмайди, уларни осонликча қутилиб қолишига йўл қўймайман, лекин хозир уларни ўйлаб ўтирадиган вазиятда эмасман. Хаёлим сенда. —Мени ўйламанг, Муниса ва дадам мен билан. Дадам хам шу ердан қатнаб турибди. —Майликия барибир, ёнингда бўлишни хохлайман. —Режа қандай? Мунира гапни бурди —Борганда биласан. Кичкинтой яхшими? —Яхши, кеча докторга учрадим хаммаси яхши деди. —Мен боргунча иложи бўлса, ўқишга хам бормай тур. Ёки Жама ёнингдан жилмасин. —Айтяпманку, мендан хавотир олманг. —Биласанку, сен ва ўғлим хаётимни мазмунисизлар.. Ботир мехр билан гапирди —Қизиқсиза? Қаердан билдингиз ўғил эканини? Мунира энтикиб жилмайди. —Дадасини кўнгли сезади. Дадасини меросхўри. Ботир фахрланиб гапирди. Мунира қорнини силаб қўйди. 💫💫💫💫 —Мунира бир яхши таниш психолог доктор керак . Гули Мунирани ўқишига келди. —Нега? Тинчликми? Мунира Гулини хушламай гапирди. —Камолани ахволи жиддий. Жинни бўлиб қолдими билмайман. Гули ховлиқди —Майли, топиб бераман. Лекин нега бирданига, бундай бўлади. —Бирданига эмас. Бошида хонадан чиқмайдиган одат чиқарди. Эри ўлганига деб ўйладим. —Кейин, ўзидан ўзи куладиган бўлиб қолди. Кейин, қандайдир чинқирадимие, йиғлайдимие, куладимие хуллас тушуниб бўлмайди. —Товба, нега ундай бўлади? Мунирани ток ургандек бўлди —Шошманг. Қанчадан буён шу ахвол? Мунира шошиб гапирди. —Ботирни ўлимидан кейин, шу ахвол бўлди. Хеч қанча ўтмай шундай бўлди. —Мен ўзим доктор топиб, олиб бораман. Сиз қараб туринг. —Хўп, фақат тезроқ топинг. Хозир қўлига нима кирса, чақалоқ қилиб юрибди.

OʻTKINCHI DUNYO MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑 📚 Ibratli Hikoyalar
OʻTKINCHI DUNYO MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🅰 Ismingizni Bosh Harfi ustiga bosing va o'z Ismingizga mos rasmni oling😍 👇
🅰 Ismingizni Bosh Harfi ustiga bosing va o'z Ismingizga mos rasmni oling😍 👇

Барча ота оналар кўришса яхши бўларди...

🌸🦋🌸🦋🌸🦋🌸 *Султоним бегим ёрим!* *Сизга бир гап айтаман...* *Фақат жахлиз чиқмасин*, *Қошиз пастга тушмасин.* *Тез кунларда биз кутган-* *Қурбон ҳайити келяпти,* *Шу Хайитга яп янги* *Кўйлак кийгим келяпти.* *Бозорларда савдо йўқ* *Хаммани боши қотган* *Сотувчилар материални*, *Арзон арзон сотяпти.* *Штапел метри 150 минг дияпти* *Одамлар пишиқ роса,* *100минг сўмдан хам оляпти.* *Шу пулни қизғонмасез*. *Ман хам мато олардим,* *Кўзларизи қувнатиб* *Янги куйлак* *киярдим.* *Қуриб кетгур шайтоним,* *Яна айт-айт деяпти,* *Майда гулли оч сафсар* *Кўйлак кийгим келяпти.* *Асабларизи асранг* *Яхши хотин бўламан.* *Лекин хали бу* *шеърни* *Бутун умр* *айтаман.🙂🙂🙂* 🎨🎨🎨🎨🎨🎨🎨🎨🎨 Яқинларга Улашинг.. 🌸 Каналимизга обуна бўлинг👇💖

Ўзбек Қозоқ ва Рус аёллари эрларининг хиёнатига қандай жавоб бериши ҳақида гаплашиб қолишибди. Қозоқ аёли - Агар менинг эрим
Ўзбек Қозоқ ва Рус аёллари эрларининг хиёнатига қандай жавоб бериши ҳақида гаплашиб қолишибди. Қозоқ аёли - Агар менинг эрим менга бир марта ҳиёнат қилса мен унга жавоб тариқасида икки марта ҳиёнат қиламан дебди Рус аёли -Агар эрим менга бир марта ҳиёнат қилса мен унга ўлгунимча ҳар кун ҳиёнат қиламан дебди Шунда Ўзбек аёли -Агар эрим менга ҳиёнат қилса... Давомини ўқиб думалаб қолдим😂

♥️Қадрлайлик қадрдонларни!♥️✔️ Меҳр бўлсин кўнгил тўрида, Асранг сизга меҳрибонларни, Дўстлар, ҳали имкон борида, ♥️Қадрлайлик қадрдонларни. Бир кун кўзлар тушади кўзга, Йўқланг сизни соғинганларни, Зор қилмайин бир ширин сўзга, ♥️Қадрлайлик қадрдонларни. Турмуш, юмуш, ташвишлар дея, Ўтказмайлик фақат кунларни. Бошимизга тушмаску қоя, ♥️Қадрлайлик қадрдонларни. Оқибат жеч йўқолган эмас, Йўқотмоқдамизку биз уни, Ўтган умр ҳеч қайтиб келмас, ♥️Қадрлайлик қадрдонларни! Яқинларга Улашинг.. 🌸 Каналимизга обуна бўлинг👇💖

Tekinga pishiriqlar oʻrgatadigan kanal 🎂🍰🍩 ((Reklama tez orada oʻchiriladi Qoʻshilib olinglar)) 👇👇👇👇👇 Pishiriqlar ret
Tekinga pishiriqlar oʻrgatadigan kanal 🎂🍰🍩 ((Reklama tez orada oʻchiriladi Qoʻshilib olinglar)) 👇👇👇👇👇 Pishiriqlar retseptlari Pishiriqlar retseptlari Pishiriqlar retseptlari Salatlar oʻrgatadigan kanal 👇👇👇👇👇👇 Salatlar retseptlari Salatlar retseptlari Salatlar retseptlari 👆👆👆👆 HAR KUNI YANGI RETSEPTLAR, ENG  AJOYIB SALATLAR VA PISHIRIQLAR  JOYLANGAN   👉Taomlar retseptlari 👉Taomlar retseptlari 👉Taomlar retseptlari @Tabriklar_dil izhorlar guruhi      👆👆👆👆

​​​​ҲАЁТБАХШ ЎГИТЛАР Оиз Қаранийнинг “Маҳзун бўлма” номли Китобида қуйидаги тавсиялар келтирилган: 1. Иймон билан яхши ишлар пок ҳаёт сиридир. Бу икковини қўлга киритиш учун ҳаракат қилинг. 2. Илм-маърифат талабида бўлиб, ҳамиша китоб ўқишни йўлга қўйинг. Чунки китоб мутолааси ғам-ташвишни кетказади. 3. Одамларга яхшиликнинг ҳамма турини раво кўринг, эзгулик улашишда бардавом бўлинг. Шунда кўнглингиз шод бўлади. 4. Шижоатли бўлинг, журъатсизлик, қўрқоқликни тарк этинг. Ғайратли бўлиш қалбга роҳат бағишлайди. 5. Қалбингизни ҳасад, гина-кудурат, ахлоқсизлик, ғирромлик каби иллатлардан покланг. 6. Назар солиш, гапириш, эшитиш, одамларга аралашиш, ейиш-ичишда меъёр бузилишига йўл қўйманг. 7. Самарали ишлар билан банд бўлинг. Шунда хафаликни унутасиз. 8. Бугунги кун ҳудудида яшанг, ўтиб кетган ёки энди келадиган кунларни унутинг. 9. Кўриниши, ризқи, саломатлиги, бойлиги, илми ўзингиздан пастдагиларга қаранг, улардан ибрат олинг. 10. Эътиборингизни қўрқинчли хаёлларга, ёмон фикрларга қаратманг, уларга боғланиб қолманг. 11. Ғазаб қилманг, сабрли бўлинг, ғазабингизни ичингизга ютинг, ҳалим, бағрикенг бўлинг. Чунки инсон умри жуда қисқа. 12. Неъматлар кетишидан, бало-офатлар келишидан асло чўчиманг, балки Аллоҳга таваккал қилинг. 13. Ҳаётингизни соддалаштиринг, дабдабали яшашдан четланинг. Чунки дабдабали ҳаёт руҳ учун азобдир. 14. Сиз ҳақингизда айтилган ёмон сўзлар ҳеч қачон сизга зарар бермайди, балки ўша сўзни айтган кишига зиён етади. 15. Бирон кишидан раҳмат кутманг, яхшиликни Аллоҳ розилиги учун қилинг. 16. Фойдали режалар тузинг, ғамингизни унутиш учун ўша режа билан машғул бўлиб, фикр юритинг. 17. Ҳар қандай ишни ўша заҳоти битиришни ўрганинг, бугунги ишни эртага қўйманг. 18. Ўзингизга муносиб фойдали амални ўрганинг, ўзингиз роҳат оладиган ишни бажаринг. 19. Бировнинг хатосига, миш-мишларга, турли гап-сўзларга эътибор бераверманг. 20. Пиёда юринг, спорт билан шуғулланинг, соғлиғингизга аҳамият беринг, чунки соғ танда соғлом ақл бўлади. 21. Танқидлардан саросимага тушманг, бардам бўлинг. Шуни билинг: танқидлар қийматингизни ўлчайдиган мезондир. 22. Ҳамма нарса Аллоҳнинг тақдири билан бўлади. Шуни асло ёддан чиқарманг. 23. Ёмон тасодифлар рўй бериб қолишига шай туринг. Балки сизда содир бўлаётган нарсалар яхшилик бўлиб чиқар. 24. Мусибатлар кўзга малҳам, қалбга қувватдир. 25. Албатта, қийинчилик билан бирга енгиллик ҳам бор. 26. Жиддий, самара берадиган ишларни ўзингизга вазифа қилиб олинг, бекорчиликдан четланинг. 27. Қасос олишга бўлган уринишингиз, бировларга нисбатан адоватингиз фақат ўзингизга зарар келтиради. 28. Сизга етадиган барча мусибатлар сабаб гуноҳларингиз кечирилади. 📚"Маҳзун бўлма" китобидан.

Муродбахш чоршанба кунингиз баракали ва хайрли бўлсин. Роббим Ғойибидан етқазсин. ❤️❤️❤️ Яқинларга Улашинг.. 🌸 Каналимизга обуна бўлинг👇💖

Ёзнинг иссиқ кунида муздек сув ичиш ўлимга ҳам олиб келиши мумкин! ❗️Яқинларингизга Ҳам Улашинг♻️ 🌿 ТАБОБАТ КАНАЛИ

#У‌ткинчи_дунё #No_84 #муаллиф_Қосимова_Нодира —Энди кетиш пайтимиз бўлди. Хамма мени ўлганимга ишониб бўлди. Ботир, келгандан буён ғалати бўлиб юрган Назога қараб. —Бир ойда қайтиб кетасизми? —Бирга қайтамиз. Сен хам уйга қайтишинг керак, менга ёрдаминг керак. —Яна нимани бошламоқчисиз? Назо, қўлидаги чойдан хўплади. —Шунча йил тузимни еб, тузлиғимга тупуриш қанчалик қимматга тушишини кўрсатиб қўяман. Ботир, деразадан узоқларга қаради. —Улар ёшлик қилишган, саёхатга ва пулга ўч қилган ўзингиз. Ёдингиздами? Биринчи келган пайтлари, қандай содда ва қўрқоқ қизлар эди. Уларни хаммаси кимнидир хатоси эвазига, сизга хотин бўлишган. Йиллар уларни тарбиялаб, кўзларини оч қилиб қўйди, энди уларни тинч қўйинг. Ўзлари берган захарни, ўзларига ичирибсиз, улар энди ўз жазоси билан яшайверади. Захар таъсир қилмай қўймайди. Ёшгина қизлар жувонимарк бўлишибди. —Нима, менчи? Сал қолганда икки жодугар мени ўлдириб юборишарди. Ботир тутоқди —Жахл қилишдан аввал ўйланг. Сиз аёл кишини одам ўрнида кўрдингизми? Бирор марта бизни кўнглимиз билан хисоблашдингизми? Бизни хам орзуларимиз бор эди. Назони кўзидан ёш сизиб чиқа бошлади —Нима десанг хамма нарсанг мухайё бўлса, яна нима керак? Ботир, ўгрилиб Назога қаради —Нима керак? Менга хам фарзанд керак эди. Назо йиғлаб юборди. —Мен хам она бўлишни, кечалари боламга қараб, бедор бўлишни, алла айтишни, бешик тебратишни хохлардим. Назо ортиқ гапира олмади. —Кечир, ўзим хам афсусдаман. Мени нафратим, афсусимга сабаб бўлди. —Энди кечирим сўрашингиздан мано йўқ. Кечирим сўрасангиз, хаётим ортига қайтиб қолмайди. —Хохласанг, Марям каби озод қуш бўлишинг мумкин. Уй сеники, қонуний ажрашиб хаётингни қайта бошлашинг мумкин. —Шу ёшимдая? Назо кинояли кулди. —Нима қилибди? —Мазах қиляпсизми? Қирқ бешга кирдим. Ёш бўлибманми? Назони жахли чиқди. —Дийдиёни бас қил. Бола асраб оласан тамом. Эртага тайёргарлик кўр, кетамиз. Ботир ўрнидан туриб чиқиб кетди. 💫💫💫💫 —Укамдан хабар борми? Хеч бир гаплашганингизни хам кўрмадим. Латофат, Розияга қаради. —Укангиз бекорчи эмас, иш қилишга кетган ўйнагани эмас. —Хеч йўқ дам олишда қўнғироқ қилиши керакку? Тинчлигини билиб туришимиз керакку. Латофатни қошлари чимирилди. —Тинчлигини билишингиз шарт эмас. Мана юборган пулига нон еб ётибсизми? Шу тинчлиги бўлади. Розия гезариб қаради. —Келганимга бир ой бўлди, бирор марта гаплашмадим. Нўмерини беринг, шаҳарчага тушиб қўнғироқ қиламан. —Кўп гапирманг. Бир ой бўлганини билибсиз, энди кетишни хам харакатини қилинг. Укангизни хам икки боласи бор, боқишга ўшалар етади. Катта қизи қилиб сизни хам, боқиб ўтириши шарт эмас. Розияни жахли чиқиб, столга уриб ўрнидан туриб чиқиб кетди 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#У‌ткинчи_дунё #No_83 #муаллиф_Қосимова_Нодира —Ассалому алайкум. Мунира, эшик очган Салимага салом берди. —Ваалайкум ассалом. Бормисан қизим? Салима, Мунирани қучди —Борман холажон. —Юр уйга кирайлик. Салима Мунирани қўлидан ушлаб уйга олиб кирди. —Хола, ойим шу ердами? Мунира Латофатни қидирди —Ойинг, тоғангникига кетган. Ўша ерда яшаяпти. Салима айбдорона бошини эгди. —Қачон кетди? Нега мени излаб топмадингиз? —Синглинга қўнғироқ қилдик, лекин онангни қабул қилмаслигини, дадангни уйлан қўйишини хам айтди. —Жахл устида ятаверадида. Менга хабар беришингиз керак эди. —Эрингни оламдан ўтганини эшитгач, ойинг рози бўлмади. —Эримни нима алоқаси бор? —Эри ўлган бўлса, Мунирани хам ўзимга юк қиламанми деди. —Нима? Ойим хали хам ўзгармаган эканда. Мунирани кўзлари ёшланди. —Хафа бўлма қизим, ойингни феълини биласанку? Аканг бундай қилиб кетганига, аламзада бўлган. —Майли холажон мен борақолай. Келганимни ойимга айтманг, ойим ишончли жойда экан Мунира ўрнидан туриб кўча томон юрди. —Хафа бўлмагин қизим, сенга айтмасам бўларкан Салима хижолат бўлиб гапирди —Хижолат бўлманг, ўзи бу ерга келишимни ўзи хато. Чунки у аёлни деб, бутун умр бахтсиз ўтишга мажбурман. Мунира йиғлаб юборди —Онанг сени бахтингни ўйлаб, шу ишларни қилган қизим. —Мени бахтимни ўйлаб. Дадам тенги эркакга мени узатди, мени бахтимни ўйлаб севганимдан, орзуларимдан кечишга мажбур қилдими? Мунира алам билан гапирди. —Бўлди қизим, ўзингни сиқма. Салима Мунирани қучоқлаб овутди. —Майли мен борақолай, сизни хам оввора қилдим. Мунира кўзидаги ёшни артиб, тезгина машинага ўтирди. 💫💫💫💫 —Камола яхшимисиз? Эрталаб нонушта қилиб ўтирган Камолага қаради Гули. —Ха, нима эди? —Йўқ ўзим сўраяпман. Гули секин столга ўтирди. —Вой, ана боламни уйғотиб юбордингиз. Камола, оёғи остида турган узунчоқ ёстиқни аллалай бошлади. —Ўзингизга келинг. Нима бу ахвол? Гули ўрнидан туриб, Камолани қўлидаги тортиб олиб, ирғитиб юборди. —Эси пас.. Камола Гулини итариб юбориб, болишни қўлига олди. —Боламга бир гап бўлса, сени ўлдираман. Камола, ерда ётиб қолган Гулига қараб бақириб, болишни қучоқлаганча хонасига кириб кетди. Гули лат еган бошини ушлаганча, анқайиб қараб қолди

#У‌ткинчи_дунё #No_82 #муаллиф_Қосимова_Нодира —Опа, нега холсиз бўлиб кетяпсиз? Муниса, Мунирани олдига кириб ёнига ўтирди. —Билмасам, холим йўқ. Хеч нима қилгим келмаяпти, ўқишга хам бормай қўйдим. —Эрингизни ўлими сизга ёмон таъсир кўрсатяпти.. —Мунис, сенга бир гап айтайми? Мунира ўрнидан туриб, Мунисани қўлидан тутди —Албатта, айтинг. Муниса жилмайди —Мен, хомиладорман... —Нима? Ростданми? Муниса Мунирани қучди. —Ха, сен хола бўласан. Мунира хам қучоқлаб қўйди. —Опа, бир ўзингиз бола билан қийналмайсизми? Яни эрингиз... —Хеч хам. Ботир ака бизга етарлисини бериб кетган. Мунисани гапини бўлди —Сиз хурсанд бўлсангиз, мен хам хурсандман. Шунга шундай ахволда юрган экансизда. —Билмасам, балки шундадир. Мунира, ўйланиб қолди —Энди ўзингизни ўйламасангиз хам, болани ўйланг. Туриб аввалги ҳаётингизга қайтинг, ва олға қадам ташлашингиз керак. —Албатта, эртадан ишларимни йўлга қўяман. Клиникани хам тайёрлаб туришим керак, Жама усталарни солган қайтадан тамирлашяпти. —Опа, Тимур деган одами бор эдику? —Ха, Дубайга кетган эди. —Ўша келибди, дадамни ишларига қарашиб юрган экан. —Ха келибдими? Ботирни қайтариб юбораман деган гапини эслаб, қўйди. —Яна бир гап. Муниса қандай гап бошлашни билмай, эловради. —Қандай гап? Роса гапинг кўпайиб қолган эканда. Мунира жилмайди —Акам, уйни сотиб кетибди. —Нима қаёққа кетади? Ойимчи? Мунира асабийлашди —Асабийлашманг. Асабийлашсангиз айтмайман. Муниса секин гапирди —Хўп, тезроқ гапир —Хуллас акам кўчадан бир аёлни еталаб келиб, уйда яшаётган экан, кейин уйни ва машинасини сотиб четга кетибди. Ойим кўчада қолибди, хозир қўшнимиз Салима опани уйида экан —Кўчада қолгунча хам, менга айтмайсанми? Мунира жахл қилди —Айтмайман, биз сарсон бўлганимизда бизга ичи ачиганми? Нега мени рахмим келиши керак? Мунисани кўзи ёшланди —Синглим, ахир у аёл бизни онамиз. —Менга ундай она керакмас. Сизга керак бўлса, олиб келиб яшайверинг. Биз дадам билан қайтиб кетамиз, ўз уйимизга. Муниса жахл билан ташқарига чиқиб кетди. Мунира телефонини олиб Жамани рақамини терди. 💫💫💫💫 —Пулимизни хам таги кўриниб қолди. Тезроқ иш топиш керак. Муслим, киссасидаги пулни санаб Садоқатга гапирди. —Бу ерда пул топиш осон, ишлатиш хам осон. —Мен сенга айтгандим, Рассияга борайлик, иш топиш осонроқ деб, сен кўнмадинг дубайни кўрмаганман деб. Мана энди, бу ерда бировни танимаймиз, на тилни биламиз. —Менга қўйиб беринг. Ўзим сизга иш топиб бераман. Ўзи аёлларни пул топиши қийин эмас бу ерда, фақат хозирча сиз халал берасизда. Садоқат тирноғига оро бериб гапирди. —Ундай бўлса топ. Жон дейман, сен топиб келсанг қайтанга яхшику.