полмаётган қўшнимизга ҳадя қилмоқчи эдим, савоби тегиб, сиз инсофга келиб, тузук бўлиб кетарсизми дегандим… — ойисининг овози титраб, кўзларидан ёш оқди.- Шундай демайсанми? Мен… ҳа, мен олиб, қарзимга бергандим. Қиморбозларни биласан-ку, вақтида тўламасанг…- Ҳали қимор ҳам ўйнайдиган бўлдингизми?- Нима қилибди, йигитчилик. Ҳалиям сени тиквормадим…- Нима… Ҳали… — ойиси энтикиб қолди. Нафасини ростлаб олгач, қатъий деди: — Бўлди, ажрашамиз! Эсиз сиз билан ўтган умрим!Ойиси Рухшонани етаклаганча уйни тарк этди. Улар ойисининг ота уйига бориб, ўша ерда яшай бошлашди. Бир куни «Дадамни соғиндим, кетайлик», деб йиғлаган Рухшонага ойиси шундай жавоб берди: «Энди даданг йўқ. Уни сўрама, у кетган. У энди бизнинг турмушимизга қайтмайди!» Жавоб аччиқ эди, лекин аёл қизига ҳозирдан ҳақиқатни айтишни лозим топди. Барибир, қачондир айтади-ку! Қолаверса, у одам фарзандининг соғинишига, кўз ёшларига арзимайди! Лекин қизча барибир дадасини пинҳон соғинишни қўймади.Рухшона боғчага бора бошлади. Ойиси эса янги ишга кирди. Бир дам олиш куни тушки овқат пайтида бувиси гапириб қолди:- Анави гапни нима қилдик, қизим?- Она-а, қўйинг шу гапни! — зорланди ойиси.- Қўйсам… кейин, кексайганда, қизингни узатганингда ёлғиз қолиб афсусланасан. Ҳозир ёшсан, боланг эсини танимасидан бахтингни топ, қизим.Шу пайт дарвоза тақиллаб, икки-учта нотаниш хотинлар кўринди. Бувиси ойисига маъноли қаради-да, ўрнидан туриб меҳмонларга пешвоз чиқди:- Келинглар, айланайлар, қани, бу ёққа!Қизиқиб қараб турган Рухшонанинг ёнидан ўтишаётганида хотинлардан бири уни шеригига кўрсатди: «Қизчаси шу». «Вой, ширингина экан-а! Шунақа неварам бўлса!»Рухшона ойисини излаб, ошхонадан топди. Негадир йиғлаб ўтирган экан. Дадасидан айрилиб ойисига суяниб қолган қизча унинг бўйнидан маҳкам ачомлади: «Нима бўлди сизга? Бувим хафа қилдиларми?..» Ойиси бош чайқади, холос. Сўнг ўзича пичирлади: «Шу қоракўзимни ўгайлик азобига ташлайманми? Бир марта оғзим куйган, энди бу ошни қандай ичаман ахир?»Йўқ, ойиси кўнди. Кўндиришди. Куёв бўлмиш бефарзандлик сабаб ажрашган экан. «Фарзанди борлиги учун ҳам унга уйланаяпман», дебди. Шу гап ойисининг кўнглини равшанлаштирди. Энди Рухшонани «янги дада»дан хабардор қилиш керак эди… «Сен энди ойинг билан дадангникида яшайсан», деганларида Рухшона ҳайрон боқди:- Дадам кетганди-ку! Келибдими?- Йўқ, у бошқа дада. Жуда яхши!- Бошқа дада… Ўгайми?!Муштдай қизчанинг «ўгай» дейиши эшитгувчиларни довдиратиб қўйди.- Йўғ-е, ким айтди сенга ўгай дадалар ҳақида?- Боғча опам шу ҳақда эртак айтиб бергандилар. Яна-чи, Маҳзунанинг дадаси, Зулфиқорнинг ойиси ўгай. Ўгайлар жуда ёмон бўлар экан! Менга ўгай дада керак эмас!Рухшонани аврашлар, юпатишлар беҳуда кетди. Қизча йиғлаб, «ойим эрга тегмасин» деб туриб олди. Кечаси эса ойисини йўқотишдан қўрққандай маҳкам ёпишиб ётиб ухлаб қолди. Шунда ҳам нотинч, алаҳлаб ухлади. Эрталаб қарашса, иситмадан ловуллаб кетаяпти. Ойиси буни кўриб эсанкираб қолди:- Йўқ, мен турмуш қурмайман! Қизим буни кўтаролмайди. Онажон, уларга бориб тушунтиринг, умидвор бўлишмасин…Нимадир дейишга оғиз жуфтлаган она қизининг нигоҳидаги қатъиятни кўриб, индамай чиқиб кетди. Шу кетганича куёвликка даъвогарни бошлаб келди. «Куёв» — Ботир ака қизчанинг аҳволини кўриб, ортиқча гап қилмай, уни кўтарганича машинасига солиб, туман марказидаги шифохонага жўнади. Жўжасига талпинган она товуқдай ойиси ҳам уларга эргашди. Докторларнинг ҳаракатлари натижасида кечга томон Рухшона алаҳлашдан тўхтаб, кўзларини очди. Аммо иситмаси ҳамон юқори эди. Ёнида ўтирган ойиси билан нотаниш амакини кўриб, табассум қилди:- Ойижон…- Ҳа, жоним. Сенга нима бўлди?- Очқадим, — инжиқланди қизча. — Сомса ейман, яна «Фанта»…- Мен ҳозир, — деб чиқиб кетган Ботир ака бироздан кейин бир пакет егуликлар олиб келди. — Ол, Рухшона, кўпроқ е, тезроқ тузаласан. Сиз ҳам овқатланиб олинг, қачондан бери туз тотмадингиз.- Раҳмат, — ойиси қимтиниб таомларга қўл чўзди. Рухшона эса бу меҳрибон амакига миннатдор боқди.Қизча шифохонада бир ҳафта ётди. Шу кунларда у Ботир амакисига жуда ўрганиб қолди. Ботир ака ҳар келганида унга ўйинчоқлар, тансиқ егуликлар олиб келар, қиз