en
Feedback
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Open in Telegram

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Show more

📈 Analytical overview of Telegram channel 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Channel 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 (@ibratli_sozlar) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 20 784 subscribers, ranking 3 826 in the Religion & Spirituality category and 3 869 in the Uzbekistan region.

📊 Audience metrics and dynamics

Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 20 784 subscribers.

According to the latest data from 03 July, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by -552 over the last 30 days and by -29 over the last 24 hours, overall reach remains high.

  • Verification status: Not verified
  • Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 12.29%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 8.31% reactions from the total number of subscribers.
  • Post reach: On average, each post receives 2 555 views. Within the first day, a publication typically gains 1 729 views.
  • Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 21.

📝 Description and content policy

The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 04 July, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the Religion & Spirituality category.

20 784
Subscribers
-2924 hours
-2077 days
-55230 days
Posts Archive
​​        Зарифа   хола   шуларни    хаёлидан    ўтказиб    бироз    телефонни   олдида    туриб,   кейин     набиралари    келишига     пирог   учун    хамир    тайёрлаш   кераклигини  эслаб,    ошхонага    кириб  кетди.         Бувижон   сизга    бошимиз   ерга   теккунча   таъзим   қиламан.  Аллох    умрингизга    умр   қўшсин,  набираларингизни    бахтини  кўринг деб   қоламан.       Янги    ҳикояларимда   кўришгунча   деб   қолувчи   ҳар  доимгидек. Ҳикоям  ёққан бўлса  лайк  ва   коментларингизни   кутиб қоламан. тамом Крик  души Шухрат Ўқинг... Фақат йиғламанг!

 Шундай  ўғлим айтмоқчи  мени  набирам   Элёржон   ҳам   зўрми?- дея  ундан  ўғлини   сўради  бувиси. Жудаям  яхши...мана   уни  ёзги  лагерга   жўнатиб ,  сизнинг   олдингизга   келинингиз   билан  бир   хафтага  келдик,  қаршимасмисиз ?  Вой  болажонимей нималар деяпсан,  ахир   сизлар   мени   болаларимку деди Зарифа  буви  ўғлини   қучоқлаб.      Бутун   хафта   давомида  қизалоқ   маликалардек   ўзини  ҳис   қилиб  иззатда   бўлди. Тўғри   бувисиям    уни   яхши   кўрарди,   энди    бу    эркалашлар   яна   икки   карра    кўпайгандида.  Рамил   амакиси    ва    Зарина   холаси   ундан   бир  қадам  ҳам   узоқлашмасди.  Бирга    улар   қишлоқ   четидаги    истироҳат  боғига   боришди,  сойга   боришди.  Қишлоқ    магазинига  олиб   боришиб   у  ҳали   кўрмаган   нарсаларни   унга   олиб  беришди. У  жудаям   хурсанд  ва   бахтли  эди. Доим  яхши   нарсаларни   тез   якуни   жудаям    ёмонда...       Кўз   очиб   юмгунча    бир   хафта   ҳам   ғизиллаб   ўтиб   кетди. Энди    Рамил  амаки   Зарина   хола  билан   уйларига   кетиши  керак  эди. Қизча   янги  қариндошларидан   ҳечам  айрилгиси   келмасди.   Бир    дақиқаям  айрилгиси   келмасди.             -- Яна  келасизларми ?- дея   такрор  такрор  улардан    сўраверарди.           -- Албатта,    маликам! - дея   Рамил   қизчани    қўлига   кўтариб  олди. Зарина  эса   уни   юзчаларидан   ўпарди.     Охирги    тун ,  тонгда    уйларига   кетишлари   керак    эди.  Қизча    ширин    уйқуда   ухлаб   қолганди.   Уччалалари    стол   атрофида   ўтиришар ,   бир   бирлари    билан   паст  овозда     шивирлаб   суҳбатлашарди.             -- Ишончингиз   комилми?- сўради  Зарифа   хола.-- Қизалоқ   яна  бир   марта  азобланишини   ҳоҳламайман.               -- Онажон...нима  деяпсиз,   биз  уни   жудаям   яхши   кўриб   қолдик. Айниқса   келинингиз .  Элёржон    ҳам   жуда   хурсанд  бўлади   сингилчали   бўлганидан. - деди Рамил.                  -- Майли   ўғлим шароитларингга   қаранглар...агар     ҳоҳламай     қолсаларингиз,  ёки    у .....менга    олиб   келинглар.- деди  бувиси.          Тонгда    қизалоқ  уйқудан   кимдир   унга   тикилиб   қараб   турганидан    уйғониб   кетди.             -- Рамил    амаки...нима  бўлди?- ажабланиб    сўради    қизча.              -- Биз   Зарина  холанг   билан   ўйлаб   сени   меҳмонга    олиб   кетишга    қарор   қилдик. Бизникига   боришни   ҳоҳлайсанми?          Қизча     ажабланиб     қотиб    қолди.           -- Зарифа   бувимчи ?           -- Бувинг  сени    шу   ерда   кутади. Қолмаса   бўлмайди....ҳадемай  мушуги   болалайди   уларга    ҳам     қараш    керак.            -- Вой...мумкинми?            -- Албатта    мумкин!        Қизча   бувиси   билан    қайта   қайта   хайирлашиб,    қайтиб    келишини   айтиб   улар   билан   машинада    миниб   жўнади. Орадан   икки   йил   ўтди..... - Бувижонн....биз  таътилга   чиқдик... Элёр  акам   билан   сизни    олдингизга   борамиз. Бутун   ёзни    бирга   ўтказамиз   бувижон!- телефонда    хурсанд   ҳолда    қичқирганча   бувиси     гапирарди. --  Сиз  хурсандмисиз  бувижон? - Албатта     болажоним, - жилмайиб,   набирасининг   қувончли   қичқириғидан   гўшакни    қулоғидан    узоқроқ   олиб.-- Ота   онангиз    ҳам    бирга    келишадими? Йўқ   бувижон...фақат    акам   билан  иккаламиз   борамиз...ахир  биз   катта  бўлдикку.....            Зарифа    хола      гўшакни    қўйдию,    қувончдан     кўзидан   чиққан    ёшларини   рўмолининг     чети   билан    артиб   ташлади. Чунки     набирачаси     ҳаётда     ўз    оиласини     топганидан     хурсанд    эди.  Энди    қабрига     кетса     ҳам    тинч    бўларди. Қизча     икки   йил   олдин    кетиб     бувисини     олдига   қайтмади.  Чунки    у     оиласи    бағрида    бахтиёр    эди.  Зарифа  холани    ўғли   Рамил    ва    келини    Зарина  қизчани    асраб   ўзларига    қиз   қилиб    олишди. Зарифа   холани    олдига     оилавий     байрамларда,   таътилларда      келишиб   турарди. Қизча    янги      оиласини      жудаям   яхши   кўрарди.  Оила   аъзолари    ҳам   унга    меҳр   беришарди......

 Она нима  бўлаяпти ?Қаерга  кетмоқчи  бўлаяпсиз?- деб савол  бердию,  бувисини ёнида  тўлиқ кийиниб  кетишга  тайёр  турган   қизчасига   кўзи  тушди,  жахли  чиқиб :-- Сен  қаерга  отландинг ?- деди отаси. У  мен  билан  кетади! -  жиддий  туриб  гапирди  онахон..-- Биз қишлоққа  кетамиз. Қизчани   устидан   кулишларингга   йўл  қўймайман. Агар  қаршилик  қиладиган  бўлсанг, укангга  қўнғироқ қилиб сен  ҳақингда ҳаммасини  гапириб  бераман.        Укаси  иқтидорли  юрист  бўлиб  ишларди. Камил   укасидан  қўрқарди,  шу  учун жимиб стулга  ўтириб  қолди. Онахон  қизчани  жажжи  қўлчасидан   тутиб,  бир қўлида  сўмкасини  олиб   чиқиш  эшиги  томон   жўнади. Эшикдан  чиққач  тўхтаб  ортига  бурилди ва бошини  сарак  сарак  қилиб Виждонсизларр дея  йўлида давом этди.       Буви  набира  иккаласи қишлоққа  келишди. Уйдаги  хоналарни   тозалашишди,  энди  қизчани  ҳам  кенг,  чиройли,  тоза ва  озода  хонаси   бор. Иккаласи  жудаям  бахтли  эдилар. Бекорга   айтишмас  эканда, ойнинг   ўн    беши   қоронғу  бўлса,  ўн беши  ёруғ бўлади  деб. Энди  қора   кунлар  ортда  қолганди.       Қизча   дайдиб  чиқиб  кетган   мушугини айвонга   чиқиб    чақирди. Мана   бувисиникига  келиб яшай  бошлаганига  ҳам  ярим  йил бўлди.  Жажжигина бўлса  ҳам  бувисига  ёрдамлашишга  ҳаракат   қиларди. Бувиси  жудаям   меҳрибон ва  ғамхўр  эди. Доим  унга   мазали  қуймоқлар,    иссиққина  нонлар  пишириб  берарди. Мурка,  мурка эх яна   қаерга  қочиб кетяпсан  яна қулоқсиз  мушук?  Ҳадемай  мушукчаларинг  пайдо  бўлади,  сен эса  ҳалиям   сайр  қилишдан   тўхтамайсан. - дея  қизча  мушукчасини  койирди.      Бир  пайт  уйлари   томон  катта  енгил  машина  бурулиб,  тўғри  ҳовлигача  кириб  келиб   тўхтади. Кейин  эшиклари   очилиб, ундан  ёшроқ  эркак   ва  гўзал  бир  аёл  тушишди. Улар    ўзларини  кузатиб   турган  айвондаги   қизчага  қараб  хушчақчақ  кайфиятда  сўрашди:           --  Ҳой  маликача билмайсанми   уй  эгалари  уйдами?          -- Менман   эгаси бирор  нима   керакми? -дея  жавоб   берди    қизча.          -- Зарифа  буви,  мободо  сен  билан   бирга  яшамайдими   уй  эгаси? - дея  ҳалиги  эркак киши  қизчага  яқин  келиб унга қўлида  кўтариб олган сўмкасидан  икки дона  шоколадни  олиб  узатди  қизчага.         -- У билан,  у билан дея ичкаридан  Зарифа  бувининг  овози эшитилди. -- Келинглар ўғлим қизим Зарина яхшимисилар жудаям  хурсанд  бўлдим,  қани  ичкарига кирингларчи.-  дея  улар билан  қучоқлашиб  кўришди  Зарифа  буви.  Қани  ичкарига  кетдик   мезбон  қизча.- дея   бояги  эркак  қизчани  ҳам ичкарига  таклиф  қилди.        Ичкарига  киришгач  дастурхон  безашиб  стол  атрофига  ўтиришди. Меҳмонлар  олиб  келган  катта  тортни  кесишиб  мазза қилиб  чой  ичишди. Суҳбат  жудаям  қизиб  кетди. Келган    меҳмонлар   Зарифа  бувининг   кичик  ўғли   Рамил  ва  келини Зарина эдилар.     Рамил  иқтидорли   юрист  бўлиб, оиласи билан шаҳарда  яшашарди.  Вақти  вақти  билан  онаси  Зарифа  бувини    кўргани  келишар ёзда   эса  оилавий  келишиб   дам  олиб  кетишарди қишлоқда. Жудаям  муомилали,   ақлли  инсон  бўлиб,   ҳамма  шумлик   ва   қаллоблик   акаси   Камилга  берилганди.       Кечга  яқин   Азизача  Зарина холасига  қишлоқни   томоша   қилиб  айланишга  бошлаб    кетди.  Рамил  эса    онаси  билан  айвонда  онасини   ёнида   ўтириб   суҳбатлаша  бошлади.  Онажон бу  қизча  ким? -  дея қизчани   изидан   ишора  қилди.      Зарифа  буви   бўлган  воқеаларни  ўғлига    гапириб  берди.  Рамил    эса   бироз  ачиниб  бошини   қимирлатиб   қўйди. Янгасини   феъл атворини   билар  эди. -- Она,   ўзи  олдиндан   ҳам   шу   акамни     хотинини   ўзини тутиши   менга   ёқмасди. Жудаям   ичи тор,  сабрсиз,  жахлдор ҳатто   анави  эгизак   ўғилларини  ҳам    шу   аснода   тарбиялаган. Акамни   ҳам   рангини   чиқармайди   ,   қўлга  олиб   қўйган. - деди...... Давоми 15:00да

Дадаси,   онангизга айтинг илтимос , биз  қизчани   қандай  тарбиялаймиз  ўзимиз биламиз  улар  аралашмасин.- деди  хотини.   Она - дея  гапира  бошлагач, онаси гапини  бўлди.  Ҳмм кўряпман демак  қизча  бир  ҳайвон  экан. Сизлар  уни боқаяпсилар. У бояқишни    айби нимада айтингларчи? Сен уни  онаси  билан  гуноҳ  иш  қилганингми  уни  айби? Энди  тушуняпман  сизларни.          -- Дадаси!- дея  гапиришга  йўл  қўймади  эрини  гапиришга.           -- Мен ҳаммасини  тушундим мен  сизлар  билан  бирга  энди  бир  стол  атрофида  ўтирмайман. - дея  ошхонадан  чиқиб кетаверди ва  бурулиб  гапирди -- Виждонсизлар!      Тунда  ҳамма ухлаганда  қизча  ҳеч кимни  уйғотиб  юбормаслик  учун ҳожатга секин чиқди. У  билардики  уни  у ерда  ҳеч ким эшитмайди. Отаси  қаттиқ  ухлар ва  ҳеч нарсани эшитмасди. Бир  пайт  кутилмаганда  угай  онасининг  шивирлаб  гапирган  овози  эшитилди.  Дадаси туринг,  уйғонсангизчи қачон   уйни  сотасиз?Бошқа  кучим  қолмади. Анави  кўчадан орттирган  етимчангиз етмагандек, ақлсиз  кампирниям  бошимга  олиб  келдингиз.Болаларимизни  келажагини  ўйламадингизми? Ўзингизни  қонуний  болаларингизни  ҳақида  айтяпман бундай  атмосферада  қандай  яшашади деди  хотини.          -- Мен  айбдор  эмасманку,  натариус онамни ҳам қўшган  уйни ордерига.Энди  ишонч  хатини  тасдиқлатамизда ,  кейин  сотишимиз мумкин.- отасининг  бу  гапларини ўз  қулоқлари  билан  эшитди қизча.  Онанггизни  ҳам  бирор ерга  жўнатиб  юборинг! Қаерга? Мен  биз   билан  яшайсиз деб  ваъда  берганман хотин. - Фақат мени  ўлимимдан  кейин сизку  куни  бўйи  ишда  бўласиз,  мен  буларга  чидашимга  тўғри    келади.Қариялар   уйига  олиб бориб  қўйинг.   - Хўп яхши бу  ишни ҳал   қиламиз. - Анави  етимчангизниям бирор нарса қилиш  керак...бу   уй  уни  жойи  эмас. Тўғри  бу  ҳам  сизни   қизингиз  аммо  онасига   тортганми  қандайдир  ёввойи. Балким  у  ақлий  заифдир...сиз  доим  уни  ёнида  бўлмагансизку,  буни  билмайсиз.         -- Майли...- отасининг  овози   баландроқ  келди овозидан  ухламоқчи.     Ҳожатхона ҳақида  унутиб,  қизча   тезгина  хоначасига  кириб  олди.      -- Буви,   бувижон!- баландроқ  овозда  шивирлади,  ва  ухлаётган  бувисини  елкасидан  жажжи  қўлчалари  билан силкилаб.      Онахон   эса  қўрқиб  кетиб  уйғониб турди кўзларини  катта катта  очиб,  жойига ўтирди.       -- Нима  бўлди?  Демак  сен  мени  биринчи  марта  буви  дедингми,  нимадир  арзигулик  нарса  бўлган.  Улар  сизни   қариялар  уйига  олиб бориб қўймоқчи....яна  сизни  уйингизни  сотиб, пулларини  олиб қўйиб, сизни   у ёққа дея  сўзларда  адашиб  шивирлади  қизча. Ҳмм  мана сен қаердан  билдинг?  дея қизчадан  сўради  бувиси,  жиддий  боқиб.     Қизча  қўрқиб    кетди,  ҳозир  гап  пойлагани   учун  урушади деб  йиғлаворди. Уни  йиғлаганини  кўриб   бувиси ҳам  қўрқиб  кетди.         -- Хўп  майли,  майли ўзингни қўлга  ол қизим. Мен   ўзим сенга шундай   қарадим  қўрқма. Эшитиб  қолдингми?-  бошини  ирғаб  қўйдида  -- Баракалла  қизим...рахмат энди  билиб  олдим  уларни  ниятини энди  ёт  ухла  қизим.      Тонгда    қизча  бақириқ   овозидан  уйғониб  кетди. Ўрнидан  туриб  секин  эшикни озгина  очиб  мўралади. Угай  онаси  ҳаммани  ҳақоратли  сўзлар билан  койир,  онахон  эса  бемалол нарсаларини  сўмкасига  тахлаб  соларди. Кейин  келинига жавобан,       -- Сизларга  фақат  мени  пулим  керак бўлган  экан. Ўзимни  эса  қариялар  уйига  олиб  бориб ташламоқчи бўлдиларингми ҳеч қачон  бундай   бўлмайди.- деди.        Бурилиб қарасаки,  қизча  ҳам уйғонган. Уни  эркалаб  бошини  силаб  эркалади  ва гап  бошлади : Қани  қизим,  нарсаларингни  йиғиштир мен  билан  кетасан!- деди. Қизча  эса  бувисини  кўп куттирмади,   тезгина  арзимаган  кийим кечак  ва  нарсаларини  йиғиштира  бошлади. Шу  пайт  ишдан   чақирилган   унинг   отаси Камил кириб келди...... Давоми 14:00 да

​​-- Азии !- улар кичкинагина хонага киртшди,  ҳатто  деразачаси ҳам кичкина  эди. Олдин бу  хона  омборхонача бўлган  шекилли. -- Шундай бўлиб қолди,  сени онанг ўлди. Сен шу ерда мен ва мени  оилам  билан  яшайсан энди. Ҳалиги аёл мени  хотиним. Бояги болалар мени ўғилларим Ҳасан ва Ҳусан. Улар билан тил топишишга  ҳаракат қилгин.- дея  уни  бироз вақтга қолдириб чиқиб  кетди. Бироздан  сўнг у  кичкина кўҳна  краватча  ва  тумбочка олиб келиб  берди.         -- Қани  энди  жойлашиб олгин.      Қизчани  ҳаёти  тубдан  ўзгариб кетди. Шунчалик  ҳаракат қилса ҳам,  отасининг оиласи  уни  қабул  қилмади. Ҳалиги ўгай онаси эса  қизчани  олдида кўп  бақириб қарғанарди,  унга  юк бўлаётганини. Эгизак  болалар  эса  қизчани  чимчилаб олишар ёки   бошига уришни одат  қилиб олишди. Қизча  тушуниб етдики,  уйда  кимдир бўлса ўзини бурчагидан чиқмасликни  афзал кўрди. Унга  шу ер  тинч  эди. У  куни  бўйи  ўзини  хоначасида ўтирар, ўтган ҳаётидан  қолган ёлғиз латтали  қўғирчоғини ўйнаб  овунарди.      Баъзида эгизак болалар яъни  ўгай акалар уни олдига киришиб,   устидан кулишар, ахмоқ қилиб жиғига тегарди. Бу ҳолат  бир икки  такрорланавергач  отаси ремен билан ўғилларини жазоларди. Шундан  сўнг  бошқа  бу  ерга яқинлашмасди. Аммо қизча  ташқарига чиқса,  ҳожатга чиқса, юз қўлчаларини ювишга чиққанида  аламини  олишарди. Қизчани  улар билан овқатлашига  рўхсат йўқ  эди. Алоҳида ўзига  овқат бериларди. Ундаям қолган овқатлар бериларди. Азизача  нонуштага тайёрланаётган   пишириқларни  ҳидини  сезар,    аммо унга  оддий  сувга  қайнатилган груч ёки  гўшти йўқ  суп   беришарди.  Фақат аҳён аҳёнда    отаси дастурхондан ўғирлаб олинган  конфетлар  берарди.      Қизча  тезроқ  катта   бўлиб мактабга  боришни ва  у  ерда  дўст  топиб  мириқиб  суҳбатлашишни   ҳоҳларди. Аммо  ҳали  мактабгача   анча  йиллар  бор  эди.... Унгача  ҳали қанча  азобли кунларни бошидан ўтказиш кераклигини  тасаввур  ҳам қилолмасди.....       Мана  бу  онахон эса  уни  янги  қўшниси энди.      Қизча  краватининг  бир  бурчагига қисилиб  бувисини  жойлашаётганини  кузатиб  ўтирар,  ўзини  эса  мутлоқ  унитганди. Отаси  эгизак  ўғиллари  билан  уни  хоначасига   эски  диван  ва  шкафчани   киритишаётганди. Ҳамма  нарсаларни  жойлаштириб  бўлишгандан кейин хонада  ортиқча  ҳаракат  учун деярли бўш  жой қолмаганди.       -- Хўш...қани  келчи қизим танишамиз.- дея диванига  ўтириб олиб  гап  бошлади  онахон...         -- Мен  Зарифа  хола, сени  отангни онаси  бўламан, бўви  десанг  ҳам  бўлаверади.         -- Азиза,- паст овозда исмини  айтди  қизча.      У  бу  буви  билан  гаплашгиси йўқ  эди. Бу  ҳам  барибир  унга  меҳр  беришига   ҳечам  ишонмасди.         Қандай бўлишмасин  улар барибир дўстлашиб  олишди. Уларни...  отасининг  бутун  оиласи  билан ёқтирмаслиги  яқинлаштирарди. Фақатгина  уларнинг  фарқи  бувисини  айблари   ва   ёмон  кўришларини   юзига  айтишолмасди. Қизча   ўз  қулоғи билан  ўгай  онаси  бувисини  бошига  бало  қилиб   олиб  келганини  шивирлаб  айтганини  эшитганди. Эгизак  болалар  эса  бувисига   кўпроқ  зарар  етказишга  ҳаракат  қилишарди. Бир  қараса  кўзойнагини  олиб кетиб  синдиришар, яна  бир  қараса  устига  чой тўкишар,  ёки  шиппагига  ҳар  хил  кнопкаларни  қўйишарди. Тўғри ,  бувиси  улар  билан    бирга  овқатланарди. Аммо  бир нарсага   тушунмас  ёки  ақли етмаяптимики  дея онахон    ажабланарди.      -- Ўғлим,  нега  қизча    биз  билан бирга  овқатланмаяпти?- онахон  қизча  доим ўзини  хонасида  овқатланаётганига  эътибор берган эди.   Жой  ўзи тор,  шунга  алоҳида  овқатланади.- деди   угай  онаси. Қандай тор Мана  мен  силжишим  мумкин,  болалар силжиса  бўлади.- деди бувиси.  Яна  нима қаердаги  ташландиқ  энди етмаётганди  орамизда ўтириши. - деди  болалардан  бири. Нималар  деяпсан  бадбахт бола? Ахир  у    синглингку.- деди  аччиқланиб  онахон...... Давоми 13:10 да

МЕҲРГА  ЗОР  ҚИЗЧА..... (ҳаёт мактабидан олинди)       Ўзи уни хоначаси  кичик, яна  шу жойга  отаси,    кекса     бир    кампирни  олиб келиб жойлаштираётганини  бир бурчакда  ҳеч кимга  сездирмасдан  жимгина кузатиб ўтирарди. Кампир  паст бўйли ва  юзларида ёшига  нисбатан ажинлари  кўп эди.       -- Она,  бу  ерда  қишлоқдаги  уйингиздагидек  кенг  эмаскуя,  аммо иссиқ  сув  бор,  ҳожатхона ҳам  иссиқ,  кўп  ўзоққа юрмайсиз. Сизни  уйингизни   сотайлик,  кейин   кўп хонали  уй  оламиз, шунда сизга  ҳам  кенг битта хонани ажратамиз. - деди Камил.     -- Вой ўғлим,  нега  бу краватча жудаям  кичик? -  секин овози  эшитилди, аммо жуда меҳрибон.-- Ҳатто мен  шу  паст бўйим билан ҳам сиғмасам  керак...      -- Ҳа  бу   Азиники, сизни   набирангиз. Сиз  хавотир олманг,  сизга  болалар билан  бошқа каттароқ   крават қўйиб берамиз.       -- Унда  умуман  бўш  жой қолмаскунку  болам.  Сиз нима  бу ерда сакраб,  югурмоқчимисиз? Чой   бола  эмас сиқишиб кетасизлар она...   Азиинг  бу.... Ҳммм....Розани....танирдингизку..- деди  отам бироз  овозини  зарда қилиб.         -- Сеникими,- секин  овозини  бироз  тўғирлагандек яна қўшимча  қилди :         -- Охирати  обод  бўлсин онасини.     Бир  чеккада  Азизача  қўлини  дуога  очиб  юзига масиқ  тортиб қўйди.  Қизчани  онаси  жудаям  гўзал ва  меҳрибон  эди. У  қизчасини  жудаям  яхши  кўрарди. Онаси  тирик  пайти  отаси  Камил  ҳам  унга  меҳрибон бўлиб,  ҳар  келганда  унга қўғирчоқ олиб,  тиззасига  ўтқизиб  ўйнатарди. Аммо   бу  қувончли   кунлари   узоққа  чўзилмади.Бир кунда  ҳаммаси  барбод  бўлди.  Онаси  уйқудан  уйғонмади. Азизача  нима  бўлаётганига  тушунмасди. Нега  одамлар  йиғилди,  нима учун  ҳамма  йиғлашяпти унга  раҳми  келиб ачинишаяпти. Нега  отаси  қора  кийим  кийиб  олган,  унга  ҳечам  эътибор  бермаяпти. Ўлим бу  даҳшатли сўзмикан ҳар бир  уйига  кириб  келаётган  одам шу сўзни айтарди аммо буни  қизча  тушунмасди. Кейин  отасини  машинасида  узоқ йўл  юришди. Отаси қизчани  саволларига  умуман  жавоб  бермасдан  жим рўлни  бошқариб  келарди. Охир оқибат  сабри  чидамади,  машинани йўл  четига буриб тўхтади.         -- Энди  сени  онанг йўқ...бўмайди ҳам.Энди  сен  мени уйимда  мени  оилам  билан яшайсан. Сени  иккита  аканглар бор.- деди.     Қизча  бироз тинчланди. Аммо улар отасини уйига киришганда, уларни  жахлдор аёл баланд овозда  ичкарида кимгадир бақириб кутиб олди.      -- Ҳмм...дадаси  ўйнашингизни  етимчасини олиб келдингизми уйга...Бунга ким қарайди?- деди Камилнинг хотини.    Отаси хотини билан  ичкарига бақиришиб  кириб кетишди. Қизча  бақириқлар  овозидан залчада бурчакка  тиқилиб турарди. Бақириқ овоз  чиқаётган томондан икки бола  чиқиб келди. Ўн  икки  ёшлар чамасида  эди улар. Улар  қизчага  норози тарзда  бироз тикилиб қараб  турдида :         -- Эй , сен  ким?- сўради улардан  бири.-- Бу нима қўлингдаги,  маймунми?         Иккинчиси  эса  қизчани  кийимчалари  солинган  сўмкачасини  олиб очиб  ковлай бошлади. Кейин  эса  чаппа қилиб ҳаммасини полга  тўкди.          --  Хўш...бу ерда  нима нима  бор экан...ээ латта путтаку.Ахлатдан  олдингми буларни?-дея     оёқлари  билан  кийимларини топтай бошлади.Азизача  қичқириб юборди. Унинг қичқириғини  эшитган  отаси ва  бақироқ  аёл  югуриб  чиқди.            -- Мана кўриб қўйинг, марҳамат! Ҳали уйга кирмаси  туриб, жанжални  бошлади...ахмоқ қиз нега бақираяпсан?-деди  бақироқ хотин.      Қизча  эса   қўрқувини,  кўзларидаги ёши  билан  отасига қаради. Отаси  эса  вазиятни  юмшатиш учун  ўғилларига:        -- Қани марш  хоналарингга!Сен  эса  мени ортимдан  юр !-дея қизчани  эргаштириб ичкарига кириб кетди. Қизча ҳам  отасни изидан  сўмкачасини ва қўлидаги  латтали қўғирчоғиниям кўтариб олди. Уларни  изидан  аёлнинг шивирлаган  овоздаги гаплари ҳам  эшитилди...... Давоми 12:15 да

Сабзавотлар гапирганда... 🧄 Саримсоқни езиб бир хафта зайтун ёғига бўктириб қўйинг. Соч тўкилишини тўхтатади...

Хоналардан бирига олиб кириб ичкарига итариб юборди сòнг эшикни қулфлаб менга òзгача шахмат билан қарай бошлади. — Н.нима қил
Хоналардан бирига олиб кириб ичкарига итариб юборди сòнг эшикни қулфлаб менга òзгача шахмат билан қарай бошлади. — Н.нима қилмоқчисиз? Дедим вазиятни таҳлил қилгач. — Хотиниммисан? Деди яна бир бор. Бу сафар истамайгина бошимни тасдиқ маносида силкидим. Шу заҳоти у мен томон тезлик билан келиб белимдан ушлаб òзига ёпиштириб қòйди. Эсим чиқиб кетай деб уни кòзларига қарадим. — Н.ни.ма қил.япсиз? — Хотиним экансан унда хотинлигини қил. Дедию бирдан ён томонга куч билан отиб юборди. Тòри бориб юмшоқ краватни устига қуладим... https://t.me/+18ftM2xrwF8yNjhi https://t.me/+18ftM2xrwF8yNjhi

Фарзанд доғи. - Боламни шунака согиндимки... курмаганимга канча булдию! - Хар куни телефонда гаплашиб видеочат килиб турибсизларку? - Согинганда багринга босиш бошкада! Сиз кандай чидаяпсиз опа? - Аллох сабр беряпти... Аслида мен хам боламни кам согинмайман, хар куни багримга босгим, овозини эшитгим келади... аммо буни иложи йуклигини билганим учун согинчимни ичимга ютаман, сабрли, викорли нигохим билан мусофирдаги боласини согинганга тикиламан, тасалли бераман: - Жони омонку, бир кун кайтадику, дуосини килиш керак, шукрини килиш керак... Узокдаги боласини согинганларга хозирги кунда хар куни телефонда гаплашиш имкони бор. Бу дунёни тарк этган боласини согинганларга сабр килишдан бошка чора йук. Лекин уша сабр канчалик огир... айникса болангни исми билан кимнидир чакиришса, кучада ногох утиб кетаётган йигитнинг куриниши, юриши хатто овози ухшаб кетса... хар бир кадамда уни эсга соладиган холатлар булиб турса... энг ёмони, согинчдан уртаниб турганингда ва энди факат Киёматда куришишинг мукаррарлигини билиб эзилиб турганингда кимдир ёнингда узокдаги боласи билан тинмай сухбатлашиб, согинганини кайта-кайта таъкидлаётганда, канчалик чорасизлигингни янаям купрок хис килиш огир... Аллох онадан аввал фарзандни олмасин экан. Айюбхоним мусофирда юрганда хам согинардим, лекин энди бутунлай йукотгандаги согинч бошкача, урнини хеч нарса тулдирмайдиган согинч, буни факат юрагини фарзанд доги кемираётганлар хис килади... Юпанчни факат Аллох беради, сабрни хам... факат, сокин турсанг хам упканг тулиб, кузингдан куз ёшларга кушилиб тошиб чикадиган гамнинг залвори кундан кунга сени шам каби учириб бораверади... ташкаридан кулиб туриб ичингда секин аста улаётганингни хеч ким сезмайди... Сабр кил... уни кийнама дейишга шошадилар хар гал боламни хотирласам. Сабр килиш шунчалик булар... дейман ичимда... Аммо согинч сендан сураб утирмас экан, сабрингни синаётгандек, худди учакишаётгандек хотиринга йукотганларинг билан уткан дамларни келтириб куявераркан... Мен боламни улган дейолмайман... у факат мен улсамгина улади... Чунки то тирик эканман, бир лахза хам унута олмаслигими, у менинг дуоларимда, кузларим корачигида, калбимнинг курида яшашини биламан... 80-га якинлашиб колган холам борлар. 30-йил аввал бир дона кизлари 24-ёшида сувга окиб вафот этканлар. Опамдан икки фарзанд колган... Эрлари кайта уйланди, фарзандлари улгайиб бола-чакалик булиб кетди... Кизчалари 2-ёш эди, онасини тузукрок эслолмаса хам керак... Аммо холам... хозир хам опам хакида гап кетса холамни кузидан думалаб тушадиган куз ёш томчиларига неча бор гувох булганман... 30-йил а?... 4-та угиллари бор, хаммаси узидан купайиб атрофлари тула одам... аммо опамни урнини хеч ким боса олмади шу чоккача... Мен хам канча яшайман билмайман, аммо холам каби фарзанд догини умрим охиригача кутариб, унга хеч кимни ухшатолмай яшасам керак... Тасалли керак эмас... Шунчаки, фарзандини йукотган она олдида узокдаги болангизни согинганингизни айтманг, узининг чорасизлигидан баттар эзилмасин деб ёздим...

ТЎЛОВ Бир болакай ошхонада кечки овқатни тайёрлаётган онасининг олдига кирди ва ёзаётган қоғозларидан бирини онасига узатди. Она қўлларини фартугига артиб, қоғозни ўқиди: “Майсаларни ўрганим учун 5 доллар, хонамни тозалаганим учун 1 доллар, ўрнингизга дўконга борганим учун 50 сент, сиз бозорга кетганингизда кичик укамга қараб турганим учун 25 сент, чиқиндиларни ташлаб келганим учун 1 доллар, ҳовлини хазонлардан тозалаганим учун 2 доллар. Жами бўлиб 9 доллар 75 сент!“ “Яхши“ дея она ўғлига қаради. Бу вақтда бола онасининг ҳаёлларидан нима ўтаётганини тушунди. Она ручкани олиб ўғли ёзиб бўлган варақни ўгириб ёза бошлади: “Тўққиз ой давомида сени вужудимда кўтариб юрганим, беморлигингда тунлари ухламай сен билан қолганим, даволаганим, соғлигингни тилаб кечалари дуо қилганим , йиллар давомида сен сабаб оққан кўз ёшларим, келажагингни ўйлаб ўтказган тунларим, бурнингни артиб қўйганларим, қорнингни тўқлаганим, ўйинчоқлар, кийимларни, яна уларга сенга берган меҳримни қўш. Булар учун менга сендан 1 сент ҳам керак эмас!“ Болакай онасининг ёзганларини ўқигач кўзлари ёшланди. Онасига юзланиб “Онажон сизни жуда қаттиқ яхши кўраман“ деди. Сўнгра қоғозга катта- катта ҳарфлар билан "ТЎЛИҚ ТЎЛАНДИ“ деб ёзиб қўйди. Инглиз тилидан Мадинаxoн Неъматова таржимаси.

16 - 17 MART QADR KECHASI 🤲

РАМАЗОНДА КЕЛГАН СЕЛ...(ибратли вокейлик) Қайсидир йили қишлоққа сел келиб, кўпчилик бошпанасиз қолди. Аллоҳга беадад шукрки, ҳеч ким жабрланмади. Аммо, уй-жойсиз, мол-ҳолсиз қолган одамларнинг қалбига қаттиқ изтироб тушди. Ҳамма хафа, ҳамма ҳайрон, диллар эса вайрон эди. Шунда бир ёши улуғ отахон бузилган уйларни ҳашар йўли билан қайта қуриш лозимлигини айтиб, ҳамманинг қалбида эртанги кунга бўлган ишонч чироқларини ёқди. Ишга яроқли барча инсон борки, ҳашарга келди. Ҳатто қўшни қишлоқдан ҳам одамлар озиқ-овқат билан ҳашарчиларга ёрдамга келди. Тушлик бўлди. Ҳамма овқатга ўтирди. Аммо озғингина бир бола негадир овқатга ўтирмади. Уни роса чақиришди, келмади. – Ҳа,қулоғи оғир бўлса керак унинг. – Менимча, унинг қорни тўқ. – Йўғ-а, ахир бу бола эрталабдан бери тинмаяпти. Наҳотки чанқамаган бўлса ёки тортиняптимикан? – дейишди ҳашарчилар. Чиндан ҳам шу иссиқ ва дим ҳавода эрта тонгдан бери тушлик ҳам қилмай ишлаётган бу бола ҳаммани гоҳ ажаблантирди, гоҳ раҳмини келтирди. Шунда ҳашар қилиш фикри чиққан ёши улуғ отахон келиб унга савол бера бошлади: – Менга қара, жон болам! Эрталабдан бери туз тотмадинг? Ё бўлмаса қултум сув ҳам ичмадинг? Ахир бунақада бўлмайди. Сал ўзингни ўйламайсанми? Буни қара, сендан катта барзанги йигитлар ҳам чарчаб қолишди, овқатланишяпти. Сен эса тинмасдан жавлон уриб ишлаяпсан! Айт-чи, ўғлим, бунинг сабаби нима? Бола охири тилга кирди: -Мен рўзадорман. Отахоннинг кўзига ёш келди. Ҳамма бир қалқиб тушди. Йўқ-йўқ, бу боланинг берган жавобидан эмас, шунчаки, сел келган оқшом кириб келган рамазон ойини унутганларидан, бошларига озгина ташвиш етганида Аллоҳни ёддан чиқариб ўз ғамларини ўйлаганларидан...

🌹🌸🍃АССАЛАМУ АЛАЙКУМ РАМАЗОННИНГ 12-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🍃🌸🌹 🍃Дуо билан ўсган элмиз биз 🍃Шу удумга амал қилингиз 🍃Кўксингизга қўйиб қўлингиз 🍃Рўзадорлар дуосин олинг 🍃Ота-она, қавму қариндош 🍃Оға, тоға, амаки, қандош 🍃Рўза тутган меҳрибон сирдош 🍃Рўзадорлар дуосин олинг! 🌙ЯҚИНЛАРИМ РАМАЗОННИНГ 12-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН! 🌸 🌸•🌹Аллоҳ таолонинг саломи 🌸•🌹Пайғамбар ﷺнинг дуоси 🌸•🌹Қуръоннинг нури 🌸•🌹Рамазоннинг таровати кун давомида сиз билан бўлсин!🤲🏻

🌙 ХАЙРЛИ ТУН ҚАДРИ БАЛАНД ҚАДРДОНЛАРИМ ✨🌙 💫✨Эртанги кунлари бугунгидан фойдали ўтиши учун режалар тузганлар. 💫✨Сиз азизла
🌙 ХАЙРЛИ ТУН ҚАДРИ БАЛАНД ҚАДРДОНЛАРИМ ✨🌙 💫✨Эртанги кунлари бугунгидан фойдали ўтиши учун режалар тузганлар. 💫✨Сиз азизларга ҳам бу кечани эртанги кунингизнинг мазмунли муқаддимаси бўлишини тилаб қоламиз... 💫✨Тонггача  Аллоҳга  омонатсиз азизларим!!!🥰😘❤️🫶 Тутаётган рўзаларимизни Аллоҳ даргоҳига қабул қилсин!🤲

Ўгай она... Охиригача ўқинг, фақат йиғламанг. Рустам оиласини жуда ҳам яхши кўрарди. Қизалоғини еру кўкка ишонмасди. Бедаво дард аёлини дунёдан бевақт олиб кетди. Орадан анча вақт ўтгандан сўнг опа-акалари ўртага олишиб уйланишга кўндиришди. Фақат битта шарт билан рози бўлди. Аёл туғмас бўлиши керак еди. Хотин топилди. У турмуш қуриб фарзанд кўрмай ажрашган ўзидан уч ёш кичик аёл эди. Фақат қизимга яхши қарасанг бўлди деди аёлга. Ўгай она бошида яхши бўлиб юрди. Аста секин эри қизини жуда яхши кўриши унга ёқмай борарди. Қизга зуғум ўтказа бошлади. Отасига айтса янада ёмон бўлишидан қиз қўрқарди. Шунинг учун отасига ҳеч нима демасди. Аста-секин қиз сўниб бораверди. Бир кун ишга кетган Рустам нимадир бўлиб икки соатдан кейин уйига қайтди. Уйда ҳеч ким йўқ. Оғилхонадан овоз келарди. Секин бориб овозга қулоқ тутди. Қизининг ялинганнамо овози келарди. -Ойижон илтимос биттадан солинг! Қулоғим кўп оғрийдиган бўлиб қоляпти...! Рустам не куз билан кўрсинки хотини қизининг қуогига бирин кетин қурт соляпти. Ёнида турган болта билан бориб хотининг бошига зарб билан урди. Ўгай она уша захоти жон берди. Қизини шифохонага олиб борди, афсус кеч бўлганди. Қизалоқнинг қулоғини қуртлар еб битирганди. Қизалоқ уч кундан сўнг дунёни тарк этди...

СУВ ИЧАМИЗ ВА ОЗАМИЗ Розада хам бемалол катнаша оласиз ! ❗️ДИЕТАГА ЎТМАНГ, биз хоҳлаганимизни истеъмол қиламиз ва жадвалга мувофиқ сув ичамиз: 04:50 - 250 мл 05:30 - BATAFSIL O’qing 👇👇👇 Ramazonda DIETALARSIZ 11 КG ozing!!! bunaqasi hali bo’lmagan Batafsil 👇👇👇 @suvbilanozish @suvbilanozish @suvbilanozish

Кал акаларнинг қандай фойдали томонлари бор. 😅

Бир жойда туравериб зериккан Бегзод мактабни айлана бошлади қиз ва йигитнинг баланд овозини эшитди, ҳозир дарс вақти ким бўли
Бир жойда туравериб зериккан Бегзод мактабни айлана бошлади қиз ва йигитнинг баланд овозини эшитди, ҳозир дарс вақти ким бўлиши мумкин дея қизиқди ва бирдан қизнинг овози келмай қолди, негадир шу томонга боргиси келди ва секин юра бошлади, борган сари овозлар таниш туйилди ва қадамини тезлаштирди... --- тегманг! ечманг рўмолимни Аллоҳ жазойингизни берсин сизни    --- ўчирр! бақириб ҳаммага шарманда бўлмоқчимисан Бегзод охирги эшитилган овозлардан қўллари мушт бўлди... ҲИКОЯНИНГ ДАВОМИНИ МАНА ШУ КАНАЛДА👇👇 https://t.me/Nazlim_hikoyalari/5049 https://t.me/Nazlim_hikoyalari/5049

- дедим. — Ҳа, сабрнинг таги роҳат деганлари рост экан, мана, яхши кунларгаям етдик, — аёл аввал қўлидаги гулларга, кейин ўғлига меҳр билан қараб қўйди. — Болам, «Биринчи маошимни олсам сизни бир айлантираман, деган ниятим бор эди», деб қўярда-қўймай кўчага олиб чиқди. Шаҳар айландик, синглисига куртка олиб берди. Яхши кафега олиб кирди… Ҳалидан бери эътибор қилмаган эканман, янги курткаси бироз униққан шими ва этигига унчалик мос тушмаган бўлса-да, қизга ярашиб турарди. Шу пайт унинг телефони жиринглаб қолди. — Алло дада, ассолому алайкум, — деди ва онасига қараб афтини буриштириб, пичирлади: — Яна ичволибди. Йигитча синглисидан телефонни олди-да, — Дада, кўчадамиз, боряпмиз, — деди қатъиятли овозда. Аёлнинг юзига бир муддат мунг чўкди. Ажинлари чуқурлашиб кетди. — Яхши кунимиз ҳам расво бўлди, — деди қиз норози оҳангда. — Унақа демагин болам, дадангниям ичи тўла дард. Иш тополмаётганидан сиқилиб қоляпти… Мана кўрасан, аканг суянчиқ бўлиб турса, ҳали ҳаммаси яхши бўлади, — деди аёл. Бу гапни эшитиб қиз акасига меҳр билан қараб қўйди. Мен эса бекатимга яқинлашаётган эдим. Йиллар давомида «Биринчи маошимдан онамни бир суюнтираман», деган ниятни кўнглига тугиб улғайган, ўзи йиртиқ кроссовкада юрган бўлса-да, онасига бир даста атиргул, синглисига янги куртка олиб берган, ширин таомлар билан сийлаб, уларга энг бахтиёр кунни ҳадя қилган йигитнинг елкасига қоқиб қўйгим, «Ҳамма йигитлар сенга ўхшасин, болам», дегим келди. Бироқ айтолмадим. Нега дейсизми, одатда, ўз уйининг устунига айланганида йигитлар қатъийлашади, салобатли бўлиб қолишади. Ҳали суяги қотмай туриб онаси ва синглисининг суянчиғига айланган бу йигитда ҳам ана шу салобатни кўрдим. Гул кўтарган аёлга ҳавасим келди. Турмушнинг барча қийинчиликларига сабр қила-қила у ўғлининг қаҳрамонига айланган ва ўғлини ҳам оиласининг қаҳрамонига айлантира олган эди. Аёлнинг қувончи қалбимга кўчдими, автобусдан тушганимда декабрнинг изғирини ҳам, атрофни қоплаган зим-зиё тун ҳам кўзимга чиройли кўрина бошлади. Тамом

Давоми 14:15 да