en
Feedback
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Open in Telegram

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Show more

📈 Analytical overview of Telegram channel 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Channel 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 (@ibratli_sozlar) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 20 186 subscribers, ranking 3 917 in the Religion & Spirituality category and 4 012 in the Uzbekistan region.

📊 Audience metrics and dynamics

Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 20 186 subscribers.

According to the latest data from 25 July, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by -822 over the last 30 days and by -16 over the last 24 hours, overall reach remains high.

  • Verification status: Not verified
  • Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 11.88%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 8.69% reactions from the total number of subscribers.
  • Post reach: On average, each post receives 2 400 views. Within the first day, a publication typically gains 1 756 views.
  • Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 25.

📝 Description and content policy

The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 26 July, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the Religion & Spirituality category.

20 186
Subscribers
-1624 hours
-1977 days
-82230 days
Posts Archive
#У‌ткинчи_дунё #No_117 #муаллиф_Қосимова_Нодира —Хуллас, поччангга керагинг йўқ экан, синглингга хабар бердик. Ишимиз ўхшаб қолса, Ботирбойни анча мунча пулини шиламиз, йўқса Ўзбекистонга борасан, синглингни менга берасан. —Хўш, синглимни эвазига нима берасан? Муслим, қўлини қовуштирди. —Ўзинг хохлаган хаёт. —Мунирани кутайлик, жавоб келмаса, унга қараб иш қиламиз. Синглимни ўқишга деб шу ерга юбораман, ўзинг кутиб оласан. Лекин айтиб қўяй, синглимга озор бериш йўқ. —Эх, қўйсангчи. Нега озор берарканман Эркак кулиб қўйди. 💫💫💫💫 —Опа, қийналмай ўтирибсизми? Диёр, Латофатга қўнғироқ қилди. —Ука ёлғизлик ёмон экан, мен ўзимга ўзим қилдим. Қизларимни ўзимдан совутдим, ўғлим эса мени кўчада қолдириб кетди. Латофатни кўзлари ёшланди —Майли опа, диққат бўлманг. Хаммаси яхши бўлади. Биз хам жойлашиб, ишларимни йўлга қўйиб олдим, Зарнигорни дўстимни фарзандлари билан мактабга жойладим. —Сен учун хурсандман. Латофат ортиқча гапиришни хохламади —Майли опа, яхши бўлсангиз. Яна гаплашамиз, ишга кириб кетяпман. —Ўзингни эхтиёт қил ука. —Хўп сиз хам. Опа, илтимос Нигишни қабрига бориб туринг, қараб туринг. Диёрни қалби ўртанди. —Хўп, сен ўйлама. Ўзим хабар олиб тураман. 💫💫💫💫 —Хуморани қаердан танийсан? Сардор, уйга кириши билан бўйнига осилган Розияни ўзидан итарди —Холамни набираси, нега унга уйландингиз? —Мен қаердан биламан, у сени қариндошинг эканини? —Уни севиб қолдизми? —Афсуски ха... Энди сен билан орани очиқ қилишим керак. Сендан хабар олиб тураман. —Хеч қачон, эшитяпсизми? Хеч қачон, сизни хеч кимга бериб қўймайман. Керак бўлса, ўша хотинингизни сочини битталаб юламан. Розия бақириб гапирди —Менга қара. Қорнингдаги болани хурматини қиляпман. Хотинимни тилинга хам олма.. Сардор Розияни тирсагидан махкам сиқди.

#У‌ткинчи_дунё #No_119. #муаллиф_Қосимова_Нодира —Ахир у мени узоқ бўлсада қариндошим. Хумора, Сардорни олдига ўтириб, кўндиришга уринди. —Мени кўндираман.деб, умид қилма. Кейин у билан қаердан гаплашдинг? Яна келдими уйга? —Кимдандир, номеримни топибди. —У яхши аёл эмас, мен яхши танийман қариндошингни? —Қаердан танийсиз? Хуморани қоши кўтарилди. —Кўчада юрганимдан кейин, танийманда. Хуллас бу хақида бошқа гап очма, кейин ойим ўша қариндошинга қўшиб, ўзингни хам хайдаб солади. Сардорни жиддий қиёфасидан, Хумора гапини тўхтатди. 💫💫💫💫 —Нега келдинг? Латофат эшикни очиб, Розияни кўриб кайфияти тушиб кетди. —Қизимни, кўришга келдим. Розия, Латофатни туртиб ичкарига кирди. —Кет бу уйдан.. Латофат, Розияни ортидан гапирди. —Нега кетар эканман, қизим қани? Розия атрофга қаради —Бу уй эмас, чўчқахона бўлиб кетибдику? Розия бурнини жийриб гапирди. —Оғзинга нима келса, валдирайверма. Латофатни жахли чиқди —Кўп гапирма, уканг йўқлигида қизимни олиб кетишга келдим. —Кеч қолдинг деб қўрқаман. Латофат мазах қилгандек кулди. —Бу нима деганингиз? Розия, ортида турган Латофатга қаради. —Қизинг энди эсингга келдими, улар чет элга кетишган. —Нима қанақасига? Нега кетади? Хаммангни қаматаман.. Розия бақирди —Қўлингдан нима келади? Оналикдан махрум қилинганинг эсингда йўқми? Уялмай қорнингни қаппайтириб келганингни қара. Латофат Розияни билиниб қолган қорнига қараб, лабини бурди —Буни шундай қўйиб қўймайман. Розия бақириб чиқиб кетди 💫💫💫💫 —Синглим яхшимисан? —Ассалому алайкум, опа яхшимисиз, енгилгина бўлиб юрибсизми? —Ха рахмат, бизни иш нима бўлди? Рухсат сўрадингми? —Опажон, хафа бўлманг Сардор акам кўнмади. Хумора хижолат бўлиб гапирди. —Бир марта илтимос қилсам, шуни хам бажара олмадингми? Битта эрингни кўндира олмасанг. Розия жахл қилди —Опа, ахир янги келинчак бўлсам. Ўзимга қўшиб сизни хам олиб келиб олсам бу ғалатимасми? —Нимаси ғалати? Ахир шунча хона бош ётибдику. Битта хонани бериб турса бўладику? —Опа хохласангиз ойимга айтаман, сизга бош ётган уйларимиздан бирини беради.

#У‌ткинчи_дунё #No_118 #муаллиф_Қосимова_Нодира —Ким экан ўша ит? Ботир, Жама қаради. —Ўзбекистондан қилинмаган, рақам чет элники. Мана, бу рақам экан. Жама Мунирани телефонини узатди. —Абанент апарати ўчирилган. Ботир қўнғироқ қилиб, туша олмай хуноби ошди. —Бу ўшалар, Муслимни сотиб олганлар. Жама, ёзилган запсни кўрсатди. Мунира ўша эркак билан гаплашган, ёзувини эшитиб асабийлашди. —Ўлдираман... Хаммасини ўлдираман. Ботир ўкирди. —Аёлингиз ўзига келди. Хамшира югуриб ичкаридан чиқди. —Ростданми? Ботир Мунира ётган хонага югурди. —Қўрқитиб юбординг гулим. Ботир Мунирани пешонасидан ўпди. —Муниса... Мунисни қутқаринг.. Мунира бехол кўзини юмди. —Қўрқма, Мунисага хеч ким зарар бера олмайди, мен бор эканман хеч бирингизга, хатто пашша хам озор бера олмайди. —Боламмм... Мунира, қорнига қўлини қўйиб, кўзларини яна очди. —Болам эса, болаларим.. Рахмат сенга, бир эмас икки фаришта хадия қилганинг учун. Ботир, Мунирани сочларини силади. —Қани? Болалар қани? Мунира зўрға гапирди —Уларни докторлар қарашяпти, уларни ўйлама. Сен тезроқ оёққа туришинг керак. —Табриклайман.. Назо ичкарига кўзларида ёш билан кириб келди —Рахмат опа.. Мунирани нигоҳи Назога қаратилди. —Яхшимисиз? Бола яхшими? Назо Мунирани олдидаги бош краватга қаради. —Ховлиқма, болалар яхши. Улар докторлар назоратида. Ботир Назога қараб жилмайди. —Нима? Болалар? Назони оғзи очилиб гапирди —Албатта, бир ўғил ва бир қиз. Ботир фахр билан гапирди. —Қандай яхши. Умри билан берган чин бўлсин. Назони юзига ғамгинлик югурди. —Рахмат опажон. Бу болалар сизни хам болангиз. Иккимиз бирга катта қиламиз, мендан анча каттасиз, сиз эплайсиз бола қарашни. Мунира холсиз жилмайди. —Рохтданми? Менга хам қарашга рухсат берасизми? —Албатта, сенга бермасак кимга берамиз? Ботир, Назога қараб ўзини айбдор ҳис қилди. —Рахмат Назо ўзини ушлаб тура олмай, кўз ёшларини озодликка чиқарди. 💫💫💫💫 —Сардор ака, кеча келган опам бор-ку? Хумора, сочини таракан Сардорга қаради —Хўш.. Сардор телефондан кўзини узиб Хуморага қаради —Ўшани эри уйдан чиқариб юборганди, тухмат қилиб. Бизникида яшаб турай деяпти.. —Нима? Ақлинг жойидами? Сардор бақириб юборди. —Нима қилибди, савоб бўладику? Хумора ўпкалади. —Бундай савоб керакмас. Сардорни қошлари чимирилди

#У‌ткинчи_дунё #No_117 #муаллиф_Қосимова_Нодира —Хуллас, поччангга керагинг йўқ экан, синглингга хабар бердик. Ишимиз ўхшаб қолса, Ботирбойни анча мунча пулини шиламиз, йўқса Ўзбекистонга борасан, синглингни менга берасан. —Хўш, синглимни эвазига нима берасан? Муслим, қўлини қовуштирди. —Ўзинг хохлаган хаёт. —Мунирани кутайлик, жавоб келмаса, унга қараб иш қиламиз. Синглимни ўқишга деб шу ерга юбораман, ўзинг кутиб оласан. Лекин айтиб қўяй, синглимга озор бериш йўқ. —Эх, қўйсангчи. Нега озор берарканман Эркак кулиб қўйди. 💫💫💫💫 —Опа, қийналмай ўтирибсизми? Диёр, Латофатга қўнғироқ қилди. —Ука ёлғизлик ёмон экан, мен ўзимга ўзим қилдим. Қизларимни ўзимдан совутдим, ўғлим эса мени кўчада қолдириб кетди. Латофатни кўзлари ёшланди —Майли опа, диққат бўлманг. Хаммаси яхши бўлади. Биз хам жойлашиб, ишларимни йўлга қўйиб олдим, Зарнигорни дўстимни фарзандлари билан мактабга жойладим. —Сен учун хурсандман. Латофат ортиқча гапиришни хохламади —Майли опа, яхши бўлсангиз. Яна гаплашамиз, ишга кириб кетяпман. —Ўзингни эхтиёт қил ука. —Хўп сиз хам. Опа, илтимос Нигишни қабрига бориб туринг, қараб туринг. Диёрни қалби ўртанди. —Хўп, сен ўйлама. Ўзим хабар олиб тураман. 💫💫💫💫 —Хуморани қаердан танийсан? Сардор, уйга кириши билан бўйнига осилган Розияни ўзидан итарди —Холамни набираси, нега унга уйландингиз? —Мен қаердан биламан, у сени қариндошинг эканини? —Уни севиб қолдизми? —Афсуски ха... Энди сен билан орани очиқ қилишим керак. Сендан хабар олиб тураман. —Хеч қачон, эшитяпсизми? Хеч қачон, сизни хеч кимга бериб қўймайман. Керак бўлса, ўша хотинингизни сочини битталаб юламан. Розия бақириб гапирди —Менга қара. Қорнингдаги болани хурматини қиляпман. Хотинимни тилинга хам олма.. Сардор Розияни тирсагидан махкам сиқди.

Ўрмонда шер ўғлини уйлантирибди. Ҳамма ҳайвонларни тўйга айтибди, фақат қуённи айтмабди. Тўйида ҳамма ҳайвонлар ўйнаётган эка
Ўрмонда шер ўғлини уйлантирибди. Ҳамма ҳайвонларни тўйга айтибди, фақат қуённи айтмабди. Тўйида ҳамма ҳайвонлар ўйнаётган экан қуён, бостириб кириб: — Ҳой, шер, сен мени тўйинга чақирмадинг-а ҳозир ҳисоб-китоб қиламиз, — деса Шер тулкига: — Бор чиқиб ҳал қил, — дебди. Тулки кўчага чиқиб кетибди. Тарс-турс бўлиб бир оздан кейин қуён қайтиб кирибди: — Шуми зўринг? Яна борми, — дебди. Шер тўнғизга ишора қилибди. Тўнғиз ҳам чиқиши билан тарс-турс бўлиб яна қуён қайтиб кирибди: — Яна зўринг борми, - деса Шер бўрига қараб: — Бор ўзинг ҳал қилиб юбор, — дебди. Бўри кўчага чиқиб кетибди, яна тарс-турс бўлиб, бўри қайтиб кирибди. Ҳамма жойи қон, оёғида зўрга турармиш. Шер нима бўлди, деса, бўри зўрға бошини кўтариб... Давомини ўқиб, кулгидан думалаб қоласиз 😂👇

OʻTKINCHI DUNYO MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑 📚 Ibratli Hikoyalar
OʻTKINCHI DUNYO MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Қаттиқ шамолдан кейин бўлган воқеа экан. Мулкинг халолидан келса... дегани шу бўлади азизлар. https://t.me/Xazon_Rezgi

САРЁҒ ЕЙИШНИНГ ФОЙДАЛАРИ Кўпчилик сарёғни зарар деб ўйлайди, аммо табиий сарёғ меъёрида истеъмол қилинса – Қон айланишини яхш
САРЁҒ ЕЙИШНИНГ ФОЙДАЛАРИ Кўпчилик сарёғни зарар деб ўйлайди, аммо табиий сарёғ меъёрида истеъмол қилинса – Қон айланишини яхшилайди – Терини сўлишдан асрайди ва парваришлайди – Кўриш қобилиятини оширади – Кўз билан боғлиқ айрим касалликларни енгиллаштиради ⚠️Эслатма: Фақат табиий сарёғ ва меъёрда! Ҳаддан ошиш зарарли бўлиши мумкин.

Ўрмонда шер ўғлини уйлантирибди. Ҳамма ҳайвонларни тўйга айтибди, фақат қуённи айтмабди. Тўйида ҳамма ҳайвонлар ўйнаётган эка
Ўрмонда шер ўғлини уйлантирибди. Ҳамма ҳайвонларни тўйга айтибди, фақат қуённи айтмабди. Тўйида ҳамма ҳайвонлар ўйнаётган экан қуён, бостириб кириб: — Ҳой, шер, сен мени тўйинга чақирмадинг-а ҳозир ҳисоб-китоб қиламиз, — деса Шер тулкига: — Бор чиқиб ҳал қил, — дебди. Тулки кўчага чиқиб кетибди. Тарс-турс бўлиб бир оздан кейин қуён қайтиб кирибди: — Шуми зўринг? Яна борми, — дебди. Шер тўнғизга ишора қилибди. Тўнғиз ҳам чиқиши билан тарс-турс бўлиб яна қуён қайтиб кирибди: — Яна зўринг борми, - деса Шер бўрига қараб: — Бор ўзинг ҳал қилиб юбор, — дебди. Бўри кўчага чиқиб кетибди, яна тарс-турс бўлиб, бўри қайтиб кирибди. Ҳамма жойи қон, оёғида зўрга турармиш. Шер нима бўлди, деса, бўри зўрға бошини кўтариб... Давомини ўқиб, кулгидан думалаб қоласиз 😂👇

​​— Мен нима қилай? У аёлни ўзи узукни сотиб олишга зўрға кўндирган эдим. Назаримда, у узукни сотади, ўзи шунақа иш билан шуғулланади. Беш-ўн сўм фойда кўрмаса, бу ишни қилмайди-ку, — деди Дилафрўз. Нодира яна кимга сарғайсин? Жонининг бир парчасини узгандек бўлиб, узукни Дилафрўзга бериб юборди. Йўқ, у буюмпараст эмас эди, фақат узук бувилари, оналарининг бармоғига тақилган ёдгорлик эди-да. — Қани тур, Нодира, бу дунёнинг ташвишларини унутиб, бир сакрайлик. Бизнинг ашуламиз бўляпти. Нодирани хаёллар бағридан Дилафрўзнинг овози олиб чиқди. Анчадан буён кўришмаган дугонаси тепасида жилмайиб турарди. — Э, қўявер, кўнглимга рақс ҳам, ашула ҳам сиғмайди. Нодиранинг чиндан ҳам йиғи бўғзига келиб тиқилиб турарди. — Тур, тур, ўртоқ! Ўғлингнинг боши омон бўлсин! Эрта бўлмаса, индин кириб келади. Ҳозир аввалги замон эмас, билмай жиноят қилиб қўйганларга енгиллик бўляпти. Дилафрўз Нодиранинг қўлидан тортиб турғазди. Нодира шўх мусиқа оҳангларига истар-истамас айланар экан, Дилафрўзнинг баланд кўтарилган мармардек оппоқ қўлларига қаради. Боя унинг бармоқларига нур сочиб турган биллур кўзли узук йўқ эди! «Боя сенинг кўзингга кўринган, менда унақа узук йўқ, демоқчи-да бу билан… Эҳ, ундан кўра: «Нодира, ўшанда ёлғон гапиргандим. Сенга пул жуда зарурлигидан фойдаланиб, узукни арзон гаровга сотиб олдим», деганида мен бу қадар қийналмасдим? Наҳот дўстлик деган улуғ туйғунинг баҳоси шунча арзон бўлса…» — Элбекдан дарак борми? Хабарлашиб турибсизларми? — иккови бир-бирига жуда яқин келганида Дилафрўз сўради. — Ҳа, яхши. Яқинда чиқса керак! — Чиқмасаям ўзингни ўтга солма, бурнига сув кириб чиқади. Бундан кейин қадамини ўйлаб босади. Нодира индамади. Қани эди, ҳозир ўртоғига: «— Мен бармоғингдаги узукни кўрдим», — дея олса. Шундай деса, Дилафрўз нима дер экан? «Бегонага кетмасин, деб ўзингга қайтариб бериш ниятида ўша аёлдан қўлимга пул тушганда сотиб олгандим», деса-чи? Нодиранинг ёнига келгунча бирон баҳонани ўйлаб келгандир ахир?! У Нодиранинг бугунги тантанага келишини билмаган-ку, «Боласи қамоқда, бунақа тантаналарга айтишмайди», деб ўйлаган, ўз ўйларига ўзи ишонган ҳам. Мусиқа давом этар, Дилафрўз Нодиранинг атрофида айлана бошлаганди. Шунда Нодиранинг тилидан бехос бир жумла сўз чиқиб кетди: — Қайтади ўғлим. Ахир биллур кўзли узугимни қайтариб олиб беришга сўз берди-ку… Қутлибека РАҲИМБОЕВА

📝БИЛЛУР КЎЗЛИ УЗУК.. У довдираб қолди, аниқ довдиради. Нодиранинг кўзи Дилафрўзнинг алламбало тошлар қадалган кўйлаги ёки шу кўйлакка мос, яъни пошнасида ялтироқ «кўзча»лар порлаб турган туфлисига эмас, айнан бармоғидаги биллур кўзли узугига тушди. Тағин у Дилафрўзнинг қўлларини беихтиёр мўъжазгина сумкачаси остига бекитганини ҳам сезди. Ичида нимадир узилиб кетгандек бўлди. Лекин ўзини тутди. — Тузукмисан, Нодира? Яхши юрибсанми? Акамлар, жиянларим… — Дилафрўз шошиб-пишиб сўрашар экан, овози ҳам титраб чиқди. Нодира ўзини тутди. Агар олдинги тезоб, бировда гапи бўлса, айтиб олмагунча аламдан чиқмайдиган Нодира бўлганида эди, ҳозироқ Дилафрўзнинг ёқасига ёпишар: — Сени дўст деб юрсам, душманнинг ишини қилган экансан-да! «Сирим фош бўлмайди», деб ўйлаганмидинг? Йўқ, Худойим чевар, ҳамма нарсани ўрнига қўйиб қўяди. Суф-эй сендай ўртоққа», — дея аламидан чиқар эди. Йўқ, кейинги олти ой мобайнида бошига тушган савдолар уни оғир-вазмин бўлишга, кўп нарсани ичига ютишга ўргатди. Шунинг учун ҳеч нарса бўлмагандек жилмайиб: — Яхшимисан, Дилафрўз? Жуда очилиб кетибсан. Илоё, кўз тегмасин. Ҳамиша шунақа ёш, чиройли бўлиб юр! — деди-да, «Сизнинг столингиз ўттиз саккиз», дея тирсагидан тутган сарвқомат қиз тарафга қайрилди. — Эссизгина, столинг бошқа экан. Ўтираверайлик-чи, балки, алмашиб олармиз, — деди Дилафрўз. У ҳануз сумкачаси билан қўлини бекитиб турарди. Нодира ҳам сохта афсус билан: — Шунақа экан… Столимиз бир бўлганда гаплашиб ўтирардик. Ҳа, майли, ростдан ҳам ҳали алмашиш имкони бўлар, — деди-да, қизга эргашди. Нодира тепаси гуллар билан ясатилган бу кошонага кирган пайтида: «Нимага келдим ўзи? Таклифнома берди, ҳамма ҳам бунақа эҳтиромга лойиқ кўрилаётгани йўқ-ку, деб югуриб келавердинг», дея ўзини койиган бўлса, ҳозир Дилафрўзни кўргач, келганига суюнди. Демак, жонажон ўртоғи уни тугаганлар қаторига қўшиб қўйибди-да. «Нодиранинг ўғли тўрт девор ичига кириб кетди. Энди унинг юзи қора бўлди, уни нуфузли аёллар саноғидан чиқариб ташлайди», деб ўйлабди-да. Чучварани хом санабди. Ҳали-бери Нодиранинг шохи синмайди. Уни давралар тўридан пойгакка тушириш хамирдан қил суғургандек осон иш эканми?! Нодира тадбир муносабати билан ўзига оро берган аёллар даврасида ўтирар экан, ён-верига қараб, Дилафрўзни қидирди. «Мен уни кўрмаётган бўлсам-да, у мени кўриб ўтирганига ишончим комил. Юраги потирлаётганмикин? Олдимда ёлғони фош бўлиб, обрўсизланганидан сиқиляптимикин ё «Бопладим, ажаб бўлди», деяётганмикин?» Ҳамма жой-жойига ўтиргач, сана муносабати билан ташкил қилинган тантана бошланди. Бири-биридан сермазмун нутқлардан сўнг санъаткорларга навбат берилди. Нодира атрофидаги гулдай тебранаётган аёлларга қараб ўтирар, фикрини жамлашга уринар, лекин хаёллари сочилиб кетаверарди… «Ўғил-қизимдан тиндим. Энди бемалол яйраб юрсам бўлади…» Ҳарҳолда, Нодира бу гапни шукроналик билан гапирган бўлса-да, барибир, Худойимга хуш келмадими, бундан тўрт-беш ой аввал ҳаёти остин-устун бўлиб кетди. Ўғли кечаси машинасида бир одамни уриб кетди. Албатта, оғир жароҳат олган қирқ ёшлардан ошган эркакнинг ўзи улфатчиликдан келаётган, яхшигина кайфи бор экан. Энг ёмони, Нодиранинг ўғли Элбекнинг ёнида қиз боланинг борлиги… Элбек онаси билан хотинига: «Ишхонада эдим, ойнинг охири бўлгани учун ҳисоботимни тугатиб қўяй, деб қолиб кетибман. Бу қиз бекатда турган экан, қўл кўтарди. Исмини ҳам, кимлигини ҳам билмайман. Манави одам йўлнинг ёқасида турган эди, бир қадам қолганда юриб юборди. Тормозни босишга улгурмадим», дея қасам ичса-да, Нодиранинг ҳам, келини Гулнозанинг ҳам кўнглига тушган шубҳа аримади. Гарчи Нодиранинг синглиси: — Опа, кўнглингизни тўғри қилсангиз-чи! Агар Элбекнинг ёнида ўтирган ўша қиз билан бир балоси бўлганида уни сизга, айниқса, Гулнозага кўрсатиб ўтирмасди-ку. Ўша заҳотиёқ ҳайдаб соларди… — дея опасининг кўнглидан шубҳа-гумонларни ҳайдамоқчи бўлса-да, Нодира билан Гулнозанинг қовоқ-тумшуғи очилмади.

ОИЛАМ-БАХТИМ Қувонч, шодлик макони, Завққа тўла ҳар они, Менинг учун энг азиз, Оилам-бахтим қўрғони. Бахтдан тўлиб тошаман ,
ОИЛАМ-БАХТИМ Қувонч, шодлик макони, Завққа тўла ҳар они, Менинг учун энг азиз, Оилам-бахтим қўрғони. Бахтдан тўлиб тошаман , Довонлардан ошаман, Қучоғига шошаман, Оилам-бахтим қўрғони. Умримнинг зар чашмаси, Азиз улуғ барчаси, Жонимнинг бир парчаси, Оилам- бахтим қўрғони. Тупроғи зар тўтиё, Ошёни нуру зиё, Мен учун ёруғ дунё, Оилам -бахтим қўрғони. Ўғлим, қизим дилбандим, Отам, онам жаннатим, Тиллолардан қимматим, Оилам-бахтим қўрғони. Тинч, осуда кўнглим чоғ, Тушмасин ҳеч унга доғ, Асрагин ўзинг Аллоҳ, Оилам-бахтим қўрғони. ✍Хуршид Карим Яқинларга Улашинг.. 🌸 Каналимизга обуна бўлинг👇💖

СССР тарихидаги енг даҳшатли тўй, фотосуратдаги ҳамма вафот этди Ҳаммани ларзага солган бу фожиали воқеа СССРда содир бўлган,
СССР тарихидаги енг даҳшатли тўй, фотосуратдаги ҳамма вафот этди Ҳаммани ларзага солган бу фожиали воқеа СССРда содир бўлган, гўё оддий тўй бўлаётгандек, ҳамма мазза қилиб, ўтирган эди, бирданига залдаги чироқлар 17 сонияга ўчди. У ёқилгандан сўнг, фотосуратда тасвирланган барча одамлар ҳалок бўлди, тергов текшируви тахминан 8 ой давом етди ва КГБ ўлим сабабини билганида, уларнинг йу‌злари ҳайратдан оқариб кетди. Бу одамларнинг ҳаммаси... Давомини ўқиш👇

​​📝​​Севги ва ажирим. "-Тўхтаб туринг... Илтимос... Сиз психологмисиз? Менинг ҳаётим остин-устин бўлиб кетди. Ўзим ҳам тушунмаяпман нима бўлаётганлигини... Менга ёрдам беринг... -Севиб қолдингизми?  -Қаёрдан билдингиз? -Ҳаётим остин-устин бўлиб кетди!” деганингиздан... -Ҳақиқатдан психолог экансиз. Тавба, билиб қўйдингизку...  -Нима қиламиз? Хотирангиздан ўчириб берайми?  -Иложи борми?  -Ҳа, севгини хотирангиздан ўчиришнинг иложи бор.  -Қайтаришнинг иложи йўқми?  -Йўқ, қайтаришнинг иложи йўқ... Психолог қабулидан лавҳа “...Мен оиласи бор эркакни яхши кўриб қолдим... Турмушдан ажраганимга олти йил бўлади. Хотини бор эркакни яхши кўриб қолиш азобини тушунтиришим қийин сизга. Айтганча, сизнинг турмуш ўртоғингиз борми? Менинг бу гапларимни эшитиб ёмон кўриб қолмайсизми?  Психолог: Оилам, турмуш ўртоғим, келиним, ўғлим қизим бор. Аммо, бу ҳаёт синовингиз мен сизнинг пешонангизга ёғганларини эшитиб ёмон кўриб қолмайман, ишонинг. Давом этаверинг, эшитаяпман... ... Мени эса икки ўғлим бор. Турмуш ўртоғим аварияда вафот этган. Тўғриси қачонки оилада эр-хотин чиқишмаса хотин эрини ёмон кўриб қолиши мумкин. Лекин ҳеч қачон эрига ўлим тиламаслиги керак экан. Мен эрим билан олти йил яшадим. Олти йил ичида инсон ичига қанча зардоб сиғишининг иложи бўлса, шунча азобни ичимга ютган хотинман. Эрим тадбиркор эдилар. Худо раҳмат қилсин далага пахта, экин экардилар. Уйимизда ишчилар, теримчилар, трактористу, машина тузатувчи усталарнинг кети узилмас эди. Уларга ош-овқат деганидек. Мол-ҳол, қайнона-қайнота, нон ёпишу қозон қайнатиш деган юмушлар бўлади қишлоқда. Яна свет ўчиб қолишини айтсам. Эрим ўша ишчиларга ҳам “ўйнаш” қилиб ураверарди. Менинг айбим нима? Уларга овқат беришим керак эди, овқатларини бердим десам ҳам тушунмасдилар. Ҳар сафар ноҳақ калтакланганимда уни ичимдан қарғардим. Нимаям қила оламан тан олмасдан... Бу дунёдан ўлиб қутилди. Мен эса унинг жаҳлидан, зуғумидан, заққум егандек уйидаги меҳрга очарчиликдан қутилдим. Ўлганларида ҳеч ниманиям сезмапман. Ўғлим етим қолгани-ю, ўзим бева қолганимни тушунмадим ҳам.  Кейин мени ўйдан ҳайдашди... Тошкентда бир укам ўқирди. Шу жойга келиб бир катта ишхонанинг ҳам ош-овқатини қилишга ва тозалаб беришга иш топдим.  Кўриб турибсиз чиройли аёлман. Бир эркак кўзимдаги мунгни ва баъзан йиғлаб пол артаётганимни кўрибди. Кейин кўнглимни сўради. Ҳаётимни айтиб бердим. Менга бу одамнинг раҳми келди... Яхши гапириб кўнглимни кўтаришга ҳаракат қиларди. Бир куни 8 мартга атаб ҳаммани табрикладилар, аммо менга бир атир совға қилибдилар. Мен тўғриси бу одамни яхши кўриб қолдим. Ўзимга қарашни бошладим. Сочимни бошқачароқ қилиб турмакладим. Ҳамма аёллар менинг озғинлигимга ҳавас қилишарди. Бу озғинлик эмас азадорлик, бахтни ҳис қилмаганлик, табассум йўқлиги, аёл эмаслик, битта қозиқга айланиш, касалманд кайфият эканлигини қаердан ҳам билсин бахти бутун аёллар.  Ҳулласи... Менинг виждоним қийналишни бошлади. Аллоҳ олдида ҳам ўзимни гуноҳкор ҳис қилишни истамасдим. Бу одамнинг менга берган ёрдамларини ишхонамиздаги бухгалтеримиз ва бошқа ишчилар ҳам сезишарди. У одам менга никоҳ таклиф қилди. Мен аёлининг билиши кераклигини айтганимда Аллоҳ билса бўлди” дедилар ва мен бу гапга рози бўлдим.  Азобим янада кўпайди. Хотини бу ҳақда билди. Менга бир хоналик уй олиб бергандилар ва ҳафталик рўзғоримни қилиб берардилар. Уй тўққизинчи қаватда эди. Бир куни аёллари тўққиз қават уйнинг олдига келиб бор овозлари билан “....!”, “....!!” “Сен менинг эрим билан....!” деб ярим соат бақирди. Қандай қилиб ошхонага бориб пичоқ олганимни ва қорнимга суққанимни билмайман... Бугун қирқинчи кун. Аввал эримни қабрга кўмдим. Энди мен ишонган эркакни никоҳли эримни қалбимнинг қабрига кўмдим.  Менга ёрдам беринг... Бу севгидан қутилай...  Шу аёл эри билан бахтли яшасин... Мен эса яна оч-наҳор... Ноним-ошим бору, лекин яшашга иштаҳаси йўқ семиз, бахти бутун аёллар орзу қилган озғин аёлга айланай...  Севгимни хотирамдан ўчириб беринг... Опажон...

☂️АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!☂️ БУГУН 💜🤍💜🤍🤍💜🤍 ЧОРШАНБА ТОНГИ ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН. 💜🦋 🪷🍀 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин! 🌿💔 Қанчадан бери амалга ошмаётган орзуларингиз рўёбга чиқсин! 🌹🌱 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин! 🍁 Аллоҳ паноҳида бўлинг! 🤲 🌿💔 ЧОРШАНБА кунингиз хайрли ўтсин, азизларим Яқинларга Улашинг.. 🌸 Каналимизга обуна бўлинг👇💖

#У‌ткинчи_дунё #No_116 #муаллиф_Қосимова_Нодира —Аллоҳга шукур, қайтариб олдик. Кома холатида. Доктор чуқур ухх тортди —Худога шукур.. Ботир бошини тепа қилиб, хўрсиниб қўйди. —Болаларчи? Ботирни болалари ёдига тушди. —Хали кичик бўлгани учун, вакумда. Хозир бир мартага рухсат берамиз, кўриб чиқишингизга. Телефон ёки шунга ўхшаш нарса олиб кириш мумкин эмас. Доктор йўл бошларкан, Ботирга гапирди. —ХХопп Ботир, хаяжонланиб телефонини олиб хамширага бериб, докторни ортидан юрди. —Ўғлингизни ахволи қониқарли, қизингизни ахволи эса яхши. Фақат жуда нимжон. Вақтига етиб туғилмагани сабаб. Лекин бундан кичик болалар хам яшаб кетган. Тезроқ кўринг, кўп қолиб бўлмайди. Доктор ташқарига чиқиб кетди. —Энди мен хам ота бўлдимми? Ботир, вакум олдига келиб ойнага қўлини қўйди. —Энди бир ўзим учун эмас, сизлар учун хам масъулман. Бунча кичик бўлмаса бу митти фаришталар. Ботирни кўзларидан беихтиёр ёш оқарди. Ичидаги хиссиётни эса, ташига чиқара олмас эди. Анча пайт уларга термулиб ўтирди. —Энди чиқишимиз керак. Хамшира Ботирни олдига кирди. —Яхшилаб қаранг, ёнидан бир дақиқа хам силжиманг, маошингизга яна қўшиб бераман, тушундингизми? Ботир хамширага қаттиқ тайинлади. —Хўп бўлади, хижолат бўлманг. Хамшира жилмайиб қўйди. 💫💫💫💫 —Опа ҳомиладор эканингизни билмаган эканман, нечи ойлик бўлдинглар? Хумора, Розияни қорнига қараб энтикиб қўйди. —Беш ойликдан ўтдик, катта бўлиб қолдик. Розия, Кароматга қараб қўйди. —Бунча яхши. Илохим бизга хам насиб қилсин. Розия Хуморани гапидан жахли чиқиб, лабини тишлади. —Худо хохласа, мени келиним уйни набирага тўлдириб юборади. Чунки ўғлим, жуда севади хотинини.. Каромат хар бир гапига урғу бериб, Розияга қараб гапирди. —Сизлар ўтириб туринглар, мен ширингина қилиб, шўрва осаман. Хумора ўрнидан турди. —Қизим, опангиз кетаман деб шошилаётган эди. Вақтини узоқ олмайлик яна. —Вой опа, ўтирсангиз бўлардику..

#У‌ткинчи_дунё #No_115 #муаллиф_Қосимова_Нодира —Нега келдинг? Тоза жонга тегдингку? Эшикни очган Сардор, Розияни кўриб асабийлашди —Нима, менга эшиттириб ўшани ўпиб яласангиз хам, мен жим бўлайми? Розия анчагина билиниб қолган қорнини силади. —Кет, уйга бор ортингдан ўзим бораман. Сардор тирсагидан ушлаб, улоқтирди —Кетмайман, хотинингизни кўрмагунча кетмайман.. Розия яна эшикка яқинлашди —Нимасини кўрасан? Ўзингдан кетма, сенга индамаганимни қўрқоқликка ёйяпсан шекили Сардор, яна Розияни итариб ташлади. —Хозир хотинингизни олдига кираман... Розия Сардорни туртиб ўтди. —Вой ассалом алейкум яхшимисиз опажон.. Хумора югуриб салом шарфини бошига ташлаб салом солди. Розия турган жойида қотиб қолди. —Сен.. Розия пичирлади. —Хуш келибсиз.. Хумора, Розияни қучоқлаб юзидан ўпди. —Холамларни хам олиб келмабсизда.. Нега бу ерда турибсиз, қани ичкарига юринг.. Хумора мехмонлар ўтирадиган хона томон тез бориб, эшигини очди Сардор хеч нимага тушунмай қараб турарди. Розия хам қимир этолмай қолди. —Ойижон.. ойижон мехмон опам келди.. Хумора, Каромат ўтирган хона томон қараб гапирди. Каромат шошиб ташқарига чиқиб, Розияни кўриб ранги оқариб кетди. —Ойижон, бу холамни қизи. Тўйга кела олмаганди, кўргани келибди. Хумора хурсанд бўлиб гапирди. —Келинг мехмон. Каромат, Розияни олдига борди. —Хуморахан, боринг чой қўйинг. Каромат, Хуморага қараб жилмайди —Хўп бўлади ойижон, сиз опамни ичкарига олиб киринг. Хумора шошиб ошхонага кириб кетди. —Мен ўғлимни олдида ўралашма деганмидим? Каромат Розияга нафрат билан қаради. —Бегона бўлмабмиз. Синглимни ўзимга кундош қилиб олиб келибсизда? Розия, мағрур қаради. —Йўқол, бу ерда ортиқ қорангни кўрмай тушундингми? —Нега экан, атай келганда келинни қўлидан чой ичмай кетиш йўқ. Розия мехмонхона томон юрди.. 💫💫💫💫 —Хўжайин мана хонимни телефони. Жама телефонни Ботирга узатди. —Охирги марта ким билан гаплашган экан? Ботир кўзлари қизариб Жамага гапирди. —Хозир биламиз. Жама телефонни олиб текширди. —Номалум рақам хўжайин. —Тез очириб кел.. Ботир сал кам, ўкирди. —Хўп бўлади. Жама югуриб чиқиб кетди. Ботир соатига асабий қараб, реанимация эшигини қаттиқ таққиллатди. —Шовқин қилманг, беморлар безовта бўлади. Хамшира югуриб чиқиб гапирди —Мени хотинимга нима бўлди? Ботир бақирди —Хозир докторга хабар бераман, ичкаридан хали чиқишгани йўқ. Хамшира эшикни беркитиб, ичкарига кириб кетди. —Доктор нима бўлди? Салдан кейин чиққан докторни олдига, Ботир шошиб борди. Доктор бошидагисини ечиб, чарчоқ тўла кўзлари билан Ботирга қаради.

#У‌ткинчи_дунё #No_114 #муаллиф_Қосимова_Нодира —Эшитаман.. Мунира бегона рақамдан келган қўнғироққа ўйланиб жавоб берди. —Сиз Мунирамисиз? Муслимни синглиси? Бегона эркакни овозидан, Мунира ўзини ноқулай хис қилди —Ха мен. Тинчликми? —Акангизни биз сотиб олдик, хотини бизга сотиб юборди. Эрингиз бой одамлигини биламиз. Эрингизга айтдик, лекин бизни гапимизга парво қилмади. Бизга керакмас, нима қилса қилаверсин деди. Охирги марта огохлантиряпман. Пулини тўланг, биз озод қилайлик. Тўғриси бизга бу текинтомоқни кераги йўқ, синглисини сотганда бошқа гап эди. Мўмайгина пул топардик —Ўчир овозингни.. Синглим хақида оғзингга олма.. Мунира бақириб гапирди. —Шунинг учун биз айтган пулни бер, ва биз сени ва синглингни тинч қўяйлик. —Синглимга яқин йўлашни, хаёлинга хам келтирма тушундингми? Мунирани қўллари қалтираб, ерга ўтириб қолди. —Танлаш имкони бор. Ё пул тўлаб акангни олиб кет, ёки ўзимиз бориб синглингга алиштириб келиб, пулимизни чиқариб оламиз. Эркак хунук кулди. Мунирани қўлидан телефони ерга тушиб кетди. Мунира ўрнидан туриб, эшик томонга юраман деб икки қадам ташлаганини билади ерга еқилиб хушини йўқотди. Ичкаридан келган овоздан, хизматкор югуриб кирди. —Қизим кўзингни оч... Мени қўрқитма, эринг мени ўлдиради.. Хизматкор аёл, телефонини олиб Ботирга қўнғироқ қилди. 💫💫💫💫 —Нега бундай бўлди? Ахир эрталаб бир яхши юрган эдику? Ботир каридорда асабий юрарди —Телефонда ким биландир роса тортишди, кейин ерга еқилганини билиб югуриб кирдим Хизматкор қўрқа писа гапирди —Қани телефони? Ботир, жахл билан гапирди —Уйда қолган.. Ботирдан қўрқиб зўрға гапирди —Жамага айт, тезда олиб келсин.. —Хўп бўлади. Хизматкор аёл югуриб ташқарига чиқиб кетди. —Аперацияга тайёр, олиб кириб кетяпмиз. Қорни билан тушгани сабаб, болага шикаст етган. —Сақлаб қолинг, онани хам болани хам. Тушундингизми. —Қўлдан келганича, харакат қиламиз. Доктор ичкарига кириб кетди. Вақт ўтиши қийинлашиб кетарди, Ботир операция тугагунча, бир жойда тура олмади. —Операция муваффақиятли тугади. Доктор ичкаридан чиқиб, Ботирга гапирди. —Оллоҳга шукур. Ботир юзини ишқалади —Болалар жуда нимжон, айниқса ўғил боласи. Онаси хам ярим жон бўлиб қолди. —Нима керак бўлса, хаммасини қилинг. Учаласини хам соппа соғ олиб чиқиб кетаман. Ботирни кўзлари ёшланди. —Хўп ... —Доктор, онани юраги тўхтаб қолди... Ичкаридан хамшира ховлиқиб чиқиб келди —Нима? Мунираааммм... Ботир бақириб, эшик томон югурди. Доктор хеч нимага қарамай учиб кириб кетди, Ботирни ушлаб қолишди..

OʻTKINCHI DUNYO MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑 📚 Ibratli Hikoyalar
OʻTKINCHI DUNYO MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🍋LIMON MARKET.НИ СИЗГА ТАҚДИМ ЭТАМИЗ💁🏻‍♀ 🇨🇳ХИТОЙДАН КАРГОСИЗ 10.БАРОБАРГА АРЗОН ЗАКАЗ ҚИЛИШНИ ЎРГАТАМИЗ😍 БОШҚАЛАРДАР ФА
🍋LIMON MARKET.НИ СИЗГА ТАҚДИМ ЭТАМИЗ💁🏻‍♀ 🇨🇳ХИТОЙДАН КАРГОСИЗ 10.БАРОБАРГА АРЗОН ЗАКАЗ ҚИЛИШНИ ЎРГАТАМИЗ😍 БОШҚАЛАРДАР ФАРҚИ ХИТОЙ ЗАВОДДАН БИРИНЧИ ҚЎЛ МАХСУЛОТЛАР✅ 📲Телефонлар 300.Минг Сўмдан 1.Миллион Сўмгача💸 🛋Пододеяльник 50.Минг Сўм 👗Кўйлаклар 30.Минг Сўмдан 👠Туфлилар 20.Минг Сўмдан👡 👛Сумкалар 10.Минг Сўмдан👜 😱ТЕЗ ЎЗИНГИЗ КИРИБ КЎРИН👇 https://telegram.me/joinchat/4gxa8XOIv14wMDYy