683
Subscribers
-124 hours
-57 days
-2030 days
Posts Archive
683
- Тўрт нарса ризқ келишига монеълик қилади:
1. Эрталабки уйқу.
2. Оз намоз ўқиш.
3. Дангасалик.
4. Хиёнат.
© Ибнул Қоййим, «Зодул маъод».
683
ГЎЗАЛ ХОТИМАЛАР
• Буюк Имом ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ «Саҳиҳ Бухорий»га шарҳ ёзаётиб «Жаноза китоби» га етганидан кейин вафот топган.
• Муҳаммад Амин Шинқитий раҳимаҳуллоҳ «Азвоул баён» тафсирида: «Улар Аллоҳнинг гуруҳидир, огоҳ бўлинг Аллоҳнинг гуруҳи, ана ўшалар нажот топгувчилар», оятига етганида вафот топди.
• Ибн Ҳажар Асқалоний раҳимаҳуллоҳга «Ғоят раҳимли Парвардигордан салом сўзи бўлсин», ояти ўқилиб турганида вафот топган.
• Шайхул Ислом ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ роҳматан восиъа, Аллоҳ таолонинг: «Аниқки тақводорлар жаннат ва ариқларда, сидқ ўрнида қудратли Подшоҳ ҳузуридадир» оятини тиловат қилиб турганида вафот топган.
• Шайх Муҳаммад Мухтор Шинқитийнинг оталари Муҳаммад ибн Муҳаммад Шинқитий Масжиди Набавийдаги дарсида «Мадинада вафот топиш ва дафннинг фазли» бобига етганида вафот топган.
• Муҳаммад Рошид Ризо раҳимаҳуллоҳ «Юсуф» сурасидаги 101 оятни тафсир қилаётиб вафот топган: «Эй Парвардигор! Дарҳақиқат менга мулк бердинг ва менга туш таъбирини билдирдинг, эй осмонлар ва ернинг яратувчиси, Сен менинг дунё ва охиратда ҳам валийимсан, мени мусулмон ҳолимда вафот этдиргин ва мени солиҳларга қўшгин».
• Имом, Ҳофиз Абу Зуръа бир ҳадис келтириб турганида вафот топди: «Кимнинг дунёдан (чиқишда) энг охирги сўзи «ла илаҳа илла Аллоҳ» бўлса, жаннатга киради.
Аллоҳ таолодан гўзал хотима сўраймиз, омин.
683
РАББ ТАОЛОГА САФАР ҚИЛИШ
- Мусо алайҳиссалом Ҳизр алайҳиссалом тарафга қараб сафарга чиққанида йўлда очлик ва чарчоққа учради, шунда ёнидаги йигитга айтган эди: «Тушлигимизни келтир, дарҳақиқат бу сафаримизда чарчоққа учрадик». (Каҳф: 62). Чунки бу мусофирчилик махлуққа бўлган эди.
- Энди қачонки унга Рабб таоло ўттиз кечани ваъда қилиб яна ўн кеча билан тўлдириб берганида, бу вақт мобайнида у ҳеч нарса емаган эди, шундай бўлсада уни на очлик ва на чарчоқ тутган, чунки бу Рабб таолога бўлган сафар эди.
Қалбнинг Рабб таоло тарафга бўладиган сафари, йўлчилиги ҳам шунга ўхшайди: бу йўлда баъзи махлуқлар томонига қараб йўл олиб чиққанда етадиган машаққат, чарчоқ топмайди.
© Ибнул Қоййим, «Мадорижус соликин», 3/172.
683
• Энг ажабланарли нарсалардан бири шуки:
- У Зотни таниб туриб сўнгра тўлиқ севолмайсан,
- Унинг чақириғини эшитиб ижобат қилишдан кечикасан,
- У Зот билан муомаладаги фойданинг қадр-қийматини билиб туриб бошқаси билан муомала қиласан,
- Унинг ғазабини билиб туриб эътироз ҳам билдирасан,
- У Зотга гуноҳ қилганингда аламли қўрқувни сезиб, Ундан тоат билан қувонч талаб қилмайсан,
- Ундан бошқаси ҳақида гапириб қалбинг сиқилишини сезасан-у, Унинг зикри ва муножати билан дилинг яйрашини эслаб соғинмайсан,
- Ундан бошқасига қалбинг боғланса азобланишингни билиб, уларни тарк қилмай, Унинг неъматларига ўзингни отмайсан, Унга қайтмайсан!
• Ундан ҳам ажабланарлиси:
- У Зотдан сенга берилган нарсалар борлигини билдирди, сен У Зотга жуда муҳтожсан, лекин сен У Зотдан юз ўгириб, У Зотдан узоқлаштирадиган нарсаларга талпинасан!
© Ибнул Қоййим, «Бадоиъул фавоид», 72-73.
683
ЎЛИК ҚАЛБНИНГ ЎНТА СИФАТИ
Бир куни Иброҳим ибн Адҳам Басранинг бозорларидан ўтиб қолди, бирдан одамлар у кишини кўриб олдига тўпланиб келиб сўраб қолишди:
- Эй Абу Исҳоқ! Биз дуо қиламиз-у, ижобат бўлмаяпти, нега?
Айтдики:
- Чунки қалбларингиз ўнта сабаб билан ўлиб бўлган.
Улар:
- Нима улар? - деди.
Айтди:
1. Аллоҳни таниб туриб, ҳаққини адо қилмадингиз.
2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг севамиз, деб даъво қиласизлар, бироқ суннатини тарк қиласизлар.
3. Қуръонни роса ўқийсизлар, лекин амал қилмайсизлар.
4. Аллоҳнинг неъматларини еб туриб, шукрини адо қилмайсизлар.
5. Шайтонни душман дейсизлар-у, у билан мувофиқ бўлаверасизлар.
6. Жаннат ҳақ, дейсизлар, аммо унга яраша амал қилмайсизлар.
7. Дўзах ҳақ, дейсизлар, лекин ундан қўрқмайсизлар.
8. Ўлимни ҳақ, дейсизлар, лекин унга ҳам тайёргарлик кўрмайсизлар.
9. Уйқудан турубоқ одамлар айби билан шуғулланасиз, ўз айбингизга боқмайсизлар ҳам.
10. Ўлик кўмасизлар-у, ибрат олмайсизлар.
© Ибн Абдулбарр, «Жомеъу баёнил иълм ва фазлиҳи», 2/122.
683
Фарқад Ас-Сабахий раҳимаҳуллоҳ айтади:
Пайғамбарлар фақат Бану Исроилдан туғулар эди. Чунки улар аёлларнинг маҳрини энг пок меҳнатларидан чиқариб берарди.
© «Ал-Мажоласа», 2/3058
683
Жаъфар ибн Сулаймон раҳимаҳуллоҳ айтади: Молик ибн Динор одамлар ичида энг яхши ҳофизи Қуръон эди. Бизга ҳар куни Қуръондан бир жузъ ўқиб берар ва ҳаттоки хатм қиларди. Агарда бир дона ҳарфни тушуриб қўйса, айтарди: Бу менинг гуноҳимдан бўлди, Аллоҳ бандаларга ҳеч зулм қилгувчи эмас.
© Абу Нуъайм, «Ҳиля», 2/288.
683
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ Умар ибну Абдулазизга мактуб ёзиб шундай деди:
Аммо баъд:
Аниқки дунё муқим қоладиган диёр эмас, риҳлат диёридир. Унга Одам алайҳиссалом уқубат ўлароқ тушурилган холос, шундай экан ундан эҳтиёт бўлинглар.
© Шайх Мунажжид
683
Маймун ибн Меҳрон раҳимаҳуллоҳ айтади:
Бас, амалларингиз оздир. Манашу озгинани ихлос билан қилинглар.
© Абу Нуъайм, «Ҳиля», 4/92.
683
Ҳофиз ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ айтади:
Айёр қалб билан намоз, рўзани кўпайтиргунча, қалбни поклаш-тузатиш билан машғул бўлиш афзалдир.
© «Латоифул маъориф», 427.
683
Аъвн раҳимаҳуллоҳ айтади:
Ким ислом ва суннатда вафот этса, унга барча яхшиликлар билан башорат бор.
© Лалакоий, «Усул эътиқод», 1/74.
Аллоҳ таоло бизларни ислом ва суннат йўлида яшашга ва шу йўлда ўлим топишга тақдир қилган бўлсин, омин.
