683
Subscribers
-124 hours
-57 days
-2030 days
Posts Archive
683
Ҳар буюк эркакнинг орқасида буюк бир аёл бор:
Умарул Мухторнинг хотини вафот қилганида йиғлаб турса сўрашибди:
- Нега йиғлаяпсиз?
- У киши жавоб бериб: Жангдан қайтиб келиб уйга кираётганимда, у чодирнинг тўсқичини кўтариб очиб турар эди, шунда бир марта: нега бундай қиляпсан? - десам, хотиним: Бошингиз доим тик турсин, Аллоҳдан бошқасига эгилмасин, дер эди.
© Абу Солиҳ
683
Инсоннинг нажотига кафолат:
- Тавҳид.
- Фиқҳ.
- Тақво.
- Амал.
- Насиҳат.
- Сабр.
- Сабот.
© Абу Солиҳ
683
Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ айтади:
• Пушаймон бўлишдан олдин ўйланиб амал қилинглар, дунё кетидан қувуманг. Чунки ундаги:
- Пишгани айнийди;
- Янгиси эскиради;
- Неъматлар тугайди;
- Ёшлик қарийди.
© Байҳаққий, «Аз-Зуҳдул кабийр», 1/197.
683
Имом Авзоъий раҳимаҳуллоҳ айтади: Беш нарса Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари ва тобеинларда бор эди:
1. Жамоатни лозим тутиш.
2. Суннатга эргашиш.
3. Масжид қуриш.
4. Қуръон ўқиш.
5. Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш.
© Бағавий, «Шарҳус сунна».
683
ЭСЛАТМА
Аҳли бидъатни синдирадиган нарса далил талаб қилишдир. Мабодо далил келтиришса ҳам, ўша далил ўзларига қарши ҳужжат бўлади, фойдасига эмас. Буни аҳли назар даров фарқлайди.
© Абу Солиҳ
683
Умар ибнул Хаттоб розиаллоҳу анҳу айтади:
Илм ўрганинглар ва уни одамларга ўргатинглар. Илм учун ҳотиржамлик ва виқорни ҳам қўшиб ўрганинглар. Кимдан илм олган бўлсангиз ва кимга илм берсангиз ҳам уларга нисбатан тавозеъ бўлинглар. Қаттиқ қўл олимлардан бўлмангиз, чунки жаҳлингиз билан илмингиз турмайди.
© Ибн Абдулбарр, «Жомеъу баёнул иълми ва фазлиҳи», 1/501.
683
Ал-Оъввам ибн Ҳавшоб ўғлига шундай деган экан:
Эй Исо, қалбингни тузат, молингни озайтир.
© Шотибий, «Эътисом», 114.
683
Шуни билки: аксар одамлар одамларнинг ёмон гапидан қўрқиш ва мақтовларини яхши кўриш сабабидан ҳалок бўлган. Шунинг учун уларнинг ҳар бир ҳаракати мақтов учун ҳамда мазамматдан қўрққанидан одамларнинг истагига мувофиқ юрадиган бўлиб қолган. Бу эса ҳалок қиладиган ишлардан, буни тез муолажа қилиш лозим.
© Ибн Қудома, «Мухтасару минҳожил қосидин», 212с.
