683
Subscribers
-124 hours
-57 days
-2030 days
Posts Archive
683
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Мўмин - бир тешикдан икки маротаба чақилмайди».
© Шайхон
683
✍🏻 Ибн Масъуд розиаллоҳу анҳу айтади:
Бу қалблар идишлар мисолидир, уни Қуръон билан банд қилинглар, бошқа нарса билан банд қилманглар.
© Абу Нуъайим, «Ҳилятул авлиё», 1/179.
683
Диндаги ихтилоф ва тафриқачиликнинг асл сабаблари:
• Ҳар ким динни ўз фикрича тушуниб, ўша лойқа фикрларни тақдим қилиш натижасида динда турли қарашлар вужудга келган. Ваҳоланки салалфлар каби тушуниб эргашмоқ лозим эди.
• Иттифоқ қилинган дин асосларида яхши билмаслик ва уларда бирлашмаслик сабаб.
• Ихтилофга бориш ножоиз бўлган масалаларга таб тортмай киришиш, бошқаларнинг зеҳнини ҳам улар билан машғул қилиш. Натижада асосий масаладан чалғиш.
• Кейинги мусулмонларда фуқаҳолар ижтиҳод қилган, ижтиҳод жоиз бўлган (ихтилоф раҳмат бўлган) фиқҳий масалаларда ёқалашиб кетиш, натижада ўз имомларига бўлиниб уларга ёпишиб қотиб қолишлик. У масалалар асли ижтиҳодий эканлигини унутиб аслга ёпишгандай маҳкам ёпишиб олиш.
• Дин луғати бўлмиш Араб тилини ўрганишликни тарк қилишлик. Чала таржималарни маржаъ қилиб олиш.
• Шаръий маънолардан луғавий маънони устун кўриб уларни асос тутиш, шариъат берган, ҳадлаб белгилаган маъноларни тарк қилиш. Миқдорларни бузиш, васфларни инкор қилиш сабаб.
• Жоҳилларни жидолга киришиши. Кўпроқ талабаликни даъво қилган чала мулалларни аҳкомларни ноқис тушуниб етказиши ёки ўзи ўрганган ҳолда етказиши каби сабаблар.
• Одамлар омматан динни ўрганишдан воз кечишлари, бепарво бўлишлари, олимларни тарк қилиб нафсига моил жоҳилларни гапига қулоқ тутиши. Натижада аҳкомлардан бечора бўлиб, кимга ишонишни билмай қоладиган, диний билимлари қалоқ, маънавияти сифр тентираган тоифаларга айланиб қолишлари.
• Дин душманлари мунофиқларни, бидъат аҳлини, номарад очкўз дунёпарастларни кишанлаб олиб динга қарша қўлланишлари.
• Одамларни дўст-душманга ажратмай, кофирми ким бўлса ҳам, манфаати йўлиди барчани тенг кўриб: фойда қизиб, иши юриб турганда ўша тараф бўлиб кетаверишлик. Дин, мусулмонлар фойдасини ўйлаб ҳам қўймаслик.
• Тоғутий фосид сиёсатнинг асорати. Ҳар ким ўзбошимча бўлиб катта ким, кичик нима, олимми тўғатмай ўз йўли сари яшаш; жоҳилият, динсизлик авж олиши.
• Ҳавои нафсига муккасидан кетган бизи тилимиз билан гапириб, динни ниқоб қилган, тоғутлар қўлтиғи остида одамларни залолатга, жаҳаннам эшигига чақириб турувчи тоғут жарчилари кўпайиши.
• Аҳли сунна вал жамоадан бўлган уламоларнинг қатл қилиниши, зиндонларда сақланиши ва натижада ҳақ даъватнинг уни пасаиши (асли, уни пасайса ҳам, асло ўчмайди). Сўнгра одамларда салла кийган ҳаркимга эргашишлик тус олиши.
Аллоҳ таоло Ўзи бу йирик бало мусибатларни, фитналарни мусулмонлар қўли билан ё Ўзининг ғаибдаги саноқсиз қўшини билан бартараф қилсин, бизга булардан офият берсин.
© Умар Шоҳир
https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=1124183934373715&id=100003463584084
683
ТАҲЗИР: ИРЖО
Назр ибн Шумайл айтади:
- Маъмуннинг олдига кирдим, айтдики:
- Назр, қандай тонг оттирдинг? Мен:
- Яхши, эй Амирул-мўминин, дедим. У сўради:
- «Иржо» нимадир? Айтдим:
- У шундай бир дин-ки: «подшоҳларга мувофиқ келади», у-муржияларнинг дунёсини кўпайтириб, динини озайтиради. У:
- Тўғри айтдинг, деди.
© Ибн Касир, «Бидоя ва ниҳоя», 14/221.
683
✍🏻 Муоз ибн Жабал розиаллоҳу анҳу айтади:
Илмда изланиш жиҳоддир.
© Ибн Таймия, «Жомеъул масоил», 6/82.
683
ҚЎШИҚ ЭШИТИШНИНГ ШАХС ВА ЖАМОАТГА САЛБИЙ АСОРАТЛАРИ
Қўшиқ Шайтоний эшиттириш бўлиб, у Раҳмоний эшиттиришнинг зиддидир. У банда билан Раббиси ўртасини тўсиб турувчи қалин, дағал бир тўсиқдир. Қалбни У Зотнинг зикридан тўсиб қўяди, қолаверса унинг ёмон асоратлари шахсларга ҳам, жамоатга ҳам, жуда хатарлидир. Манашу ёмон асоратлардан қисқача келтириб ўтамиз:
• Қўшиқ қалбни Қуръондан ва Аллоҳнинг зикридан, намоз ва ибодатлардан тўсиб ўзи билан машғул қилади.
• У сабаб инсон - муруввати, адолати ва виқорини йўқотади.
• Ҳамда у - ақлни, иймон ширасини, юздаги нурни кетказади.
• Қалбда нифоқни пайдо қилиб ўстиради, нифоқ эгасига эса азоб ваъда қилинган.
• Қўшиқ инсонда шайтоний ҳолатларни кучайтиради.
• Бандани фосиқ ва кофирларга ўхшашига олиб боради.
• Қўшиқ ёмонликка буюрувчи нафсни жиловлаб уни янада шаҳватга, ҳаром ишларга ундаб туради ва уларни бажартиради. Дарҳақиқат, унга чалинганлар Шайтоннинг ҳийлалари, тузоқлари воситасида бажариши аниқроқ бўлиб қолади, хоссатан қўшиқ воситасида ёмон феъл ва ёмон сўзлар жуда чиройли кўрсатилади; ундай кимсаларни шайтон миниб олади.
• Қўшиқ фисқу фужурга, уятсиз ҳолатларга, одобсизликка ундайди, бу: Аллоҳдан ва одамлардан ҳаё қилмасликдир.
• Қўшиқ умуман фоҳишалик ва зинони чиройли қилиб кўрсатади, хоссатан уларга тўғридан-тўғри васила бўлиб туради.
• Қўшиқ қалбни тубдан ўзгартиради, ундаги мувозанатни ҳам, натижада қалб яхши ишни маъруфлигини билмай қолади, мункарни эса инкор қилмай қўяди.
• Қўшиқ кишини лаънатга сабаб қилади, лаънат эса: Аллоҳнинг раҳматидан ҳайдалиш, узоқ бўлиш демакдир.
• Қўшиқ шахсларга ҳам, жамоатга ҳам, илоҳий уқубатларга сабаб бўлувчи ёмон омилдир.
«Аниқки манашуларда қалби борлар учун ё ўзи гувоҳ бўлиб қулоқ тутганлар учун эслатма бордир». (Қоф: 37).
© Абдуллоҳ Ал-Асарий, «Ал-Ғино вал мусиқо байнал лаҳви вал ваъйид».
Арабчадан: Абу Солиҳ ўгирди.
683
Бир она фарзандларини бомдод намозига шундай деб уйғотар экан:
Туринглар, биздан бирортаси жаннатдан қолиб кетишини хоҳламаймиз.
683
Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ:
Ер юзида шаҳватни тарк қилишдан қийинроқ нарса йўқ.
© Абу Нуъйим, «Ҳилятул авлиё», 8/98.
683
Нафл амаллардан Аллоҳ таолонинг муҳаббатини ҳосил қиладиган энг буюк амал: Қуръон ўқишдир, хусусан тадаббур билан.
© Ибн Ражаб, «Мажмуъ расоил», 4/87.
683
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Яхшиликни гапиринглар - ютасизлар».
«Ёмонликни гапирманглар - саломат бўласизлар».
© «Саҳиҳул жомеъ», 4419.
683
МАФҲУМУ-МУХОЛАФА*
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Сизларнинг энг яхшиларингиз Қуръон ўрганган ва уни ўргатганингиздир». (Бухорий)
____
* Сизларнинг энг ёмонларингиз Қуръон ўрганмаган ва уни ўргатмаганингиздир.
© Абу Солиҳ
683
✍🏻 Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади:
Ким Қуръондан четланса: у - Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг душманларидан бўлади.
© «Фатаво», 4/109.
683
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
• Намоз нурдир.
• Садақа далилдир.
• Сабр ёруғликдир.
• Қуръон - сенга (фойданга) ё ўзинга (қарши) ҳужжатдир.
© «Саҳиҳ Муслим», 223.
683
Беш нарса қалбни бузувчидир:
1. Одамларга кўп қўшилиш.
2. Керагидан ортиқ овқатланиш.
3. Кўп ухлаш.
4. Аллоҳдан бошқасига боғланиб қолиш.
5. Орзулар.
© Ибнул Қоййим, «Мадорижус соликийин», 1/451.
683
Инсон бу дунёдан ўтиб кетганидан кейин Аллоҳ учун бўлмаган ҳар бир ишдан надомат қилади.
Эй Аллоҳ! Дунёдан - Ўзинг учун яшаб ўтишни бизга осон қилгин: «Айтинг: намозим, ибодатим, ҳаётим ва мамотим оламлар Раббиси Аллоҳ учундир». (Оли Имрон: 162).
© Абу Солиҳ
683
Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ айтади:
Ажр - сабр миқдорига кўрадир.
© Абу Нуъайим, «Ҳилятул авлиё», 7/54.
