en
Feedback
RİSOLAT

RİSOLAT

Open in Telegram

Ушбу канал risolat.net сайтининг расмий каналидир.

Show more
683
Subscribers
-124 hours
-57 days
-2030 days
Posts Archive
Агар келажак авлодга: Аллоҳ ва Расули, ҳалол-ҳаром, дунё-охират, таҳорат-намоз ўргатилмаса, бундан бошқа ҳохлаган дунёвий дарслар ўқитилса ҳам; улардан яхши одамлар чиқмайди. © Абу Солиҳ

Ким макр билан яшаса, фақир-зор бўлиб ўлади. © Ибнул Қоййим, «Иғосатул луҳфон», 1/358.

• Солиҳларни бегуноҳ деб ўйлайсизми?! - Йўқ, фақат улар гуноҳларини беркитиб ошкора қилмайдилар. - Тавба қилиб гуноҳларида давом этмайдилар. - Тан олиб гуноҳларига баҳона топмайдилар. - Яъни ёмон иш қилсалар кейин яхши бўла оладилар. • Салафлардан бирига айтишди: - Сиз билан динингиз ўртаси қай аҳволда? Айтдики: - Маъсиятлар уни йиртиб ташлайди, хайрият истиғфор билан ямаб оламан. Воҳ, жуда етук саволга! Пур маъно жавоб бўлди, а?! © Ибнул Қоййим Эй Аллоҳ! Бизларни ҳам раҳматинг билан солиҳ бандаларингдан қилгин, омийн.

✍🏻 Улуғ саҳобий Абдуллоҳ ибн Масъуд розиаллоҳу анҳу насиҳат қилиб айтади: - Илм чашмалари бўлинглар. - Ҳидоят чироқлари бўлинганлар. - Уйда эгар бўлинглар, (оилага хизмат қилинглар). - Тунни ёритинглар. - Қалбни янгилаб туринглар. - Либосингиз ахлоқ бўлсин. - Осмонда таниқли бўлинг. - Ер аҳлига яширин бўлинг. - Банда иймон ҳақиқатига унинг чўққисигача чиқмаса эришолмайди. - Унинг чўққисига эса токи бойликдан кўра фақирликни, шуҳратдан кўра тавозеъликни кўпроқ яхши кўрмагунча эришолмайди. - Ва токи яхши ишига мақтов, айбига айблов эшитиб; иккисини тенг кўрмагунча бунга эришолмайди. Қуръонни қўлига олган киши: - Кечаси одалмар ухласа бедорликни билсин, - Кундузи одамлар рўза тутмаса рўзасини билсин, - Одамлар хурсанд бўлса қайғусини билсин, - Одамлар кулса йиғисини билсин, - Одамлар гапга берилса сукутини билсин, - Одамлар ўзидан кетиб қолса хушусини билсин. © Ибнул Қоййим, «Фавоид».

ҚУРЪОН ҲАҚИҚАТЛАРИ Қуръони Каримда : «Ана ўша катта ютуқ», [Буруж: 11] дея фақатгина Ухдуд асҳоблари ҳақида келган холос. Уларнинг барчаси йўқ бўлиб кетса ҳам, улардан бирортаси қолмаса ҳам. Шундай бўлсада Аллоҳ улар ҳақида «ана ўша катта ютуқ», деди; чунки улар ҳақда собит турган, тойилиб кетишмади ва охиригача тик туришди. Кўринишда ҳалок бўлишгандай бўлсада, аслида катта ютуққа эришган эдилар. © Доктор Муҳаммад Юсрий

Қаерда илм оз бўлса, у ерда ихтилоф кўп бўлади. © Абу Солиҳ

Собит ибн Қурро раҳимаҳуллоҳ айтади: - Бадан роҳати: Овқат озлигида. - Руҳ роҳати: Гуноҳ озлигида. - Тил роҳати: Гап озлигида
Собит ибн Қурро раҳимаҳуллоҳ айтади: - Бадан роҳати: Овқат озлигида. - Руҳ роҳати: Гуноҳ озлигида. - Тил роҳати: Гап озлигида. © Ибнул Қоййим, «Зодул маъод», 4/186.

Эй Аллоҳ! Барча қийинчиликни енгил қилиб қўй, омин!
Эй Аллоҳ! Барча қийинчиликни енгил қилиб қўй, омин!

Эй Парвардигор! Агар Сенинг улуғлигингни қалблар билса эди; Қуръон билан ҳайқирар, зикр билан инграр эди. © Ибнул Қоййим

photo content

✍🏻 Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади: Ашуро - у кунда рўзадан бошқа (хослаб) қилинадиган ҳар қандай нарса қораланган бидъатдир.
✍🏻 Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади: Ашуро - у кунда рўзадан бошқа (хослаб) қилинадиган ҳар қандай нарса қораланган бидъатдир. Имомлардан бирортаси уни жоиз кўрмаган. © «Минҳож», 8/151.

✍🏻 Лайс ибн Саъд раҳимаҳуллоҳ айтади: Ким ғарибликни ҳис қилмаса, у суннатда эмас экан. © Ҳаровий, «Заммул калом».

photo content

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Албатта, агарда мусулмон - ажр умидада ўз аҳлига нафақа қилса, унга садақа
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Албатта, агарда мусулмон - ажр умидада ўз аҳлига нафақа қилса, унга садақа бўлади». (Муслим). Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади: «Ҳалоллик исташ ва оилага сарфлаш катта бир ишдир, унга бошқа яхши амаллардан бирортаси тенг келмайди». «Иймонул авсот», 609.

photo content

photo content

photo content

САЛОВАТНИ КЎПАЙТИРИНГ «Аниқки Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловат-мақтов айтадилар. Эй иймон келтирганлар, унга саловат ва салом айтинглар». (Аҳзоб: 56). Жобир ибн Самуро розиаллоҳу анҳу айтади: - Расулуллоҳ алайҳиссолату вассаломни ойдин кечанинг бирида кўрдим. Устиларида қизил бир кийим бор эди. Кейин мен, бир у кишига ва бир ойга қарай бошладим. Шубҳасиз, у киши кўз-ўнгимда ойдан ҳам чиройлироқ эди. (Термизий, саҳиҳ). - Қачонки ойни кўрсам; Расулуллоҳ алайҳиссолату вассаломни эслайман, у кишини кўришга ошиқиб, саловат айтишни ҳам, кўпайтириб юбораман. © @risolat_net

НОМУС • Рўмолли ўқувчи қизлар "ўсал"* бўлаётганини кўриб Ҳажжож ибн Юсуф ёдимга тушди! • У зулм қилиб турсада ғаюр, жасур эди. Бир муслиманинг номуси учун Синд ва Ҳинд фатҳига сабаб бўлган эди. • Нидо қилган мазлума аёлга Ҳажжож: лаббайки, деди-да: сенинг ўчинг ва номусинг учун денгизда урушадиган ва йигирма мингта ерда жанг қиладиган икки қўшин юбордим, деб қўшин юборади. - Қўшинга қўмондонлик қилган Синд фотиҳи Муҳаммад ибнул Қосим номус ўчи ва эркаклик қандай бўлишини намуна ўлароқ тарихга муҳрлаб қўйган. • Номусни эркаклар тушинади фақат! • Мактаб, кўча, бозор фарқ этмас, рўмолингни ҳеч ечма эй аёл... Иффатинг ва номусингни сақлашинг дунё ва ундаги нарсалардан афзалдир. ____ * Аслида иззат рўмолни ечмай охиригача туришдир. © Абу Солиҳ