en
Feedback
RİSOLAT

RİSOLAT

Open in Telegram

Ушбу канал risolat.net сайтининг расмий каналидир.

Show more
683
Subscribers
-124 hours
-57 days
-2030 days
Posts Archive
5. Лайлатул қадр кечасида айтиладиган дуо: {اللَّهُمَّ إِنَّكَ عُفُوٌّ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي} [Аллоҳумма иннака аъфуун туҳиббул аъфва фа аъфву аънний]. (Ибн Можа). • Маъноси: Эй Аллоҳ, Сен афв қилгувчи Зотсан, афв этишни суясан, мени ҳам афв этгин. Биз билан кузатиб боринг: t.me/risolat_net Risolat Умар Шоҳир _____ • Афв ва мағфират сўрашнинг фарқи: - Афв: гуноҳларни мутлақо кечириб, саҳифадан ўчирилишини сўрамоқ. - Мағфират: Гуноҳларни кечиришини сўрамоқ холос.

РАМАЗОН АҲКОМЛАРИ: 1 - Рамазоний зикр ва дуолар. 1. Витр намозидан кейин салом бергач айтиладиган дуо: {سُبْحَانَ الْمَلِكِ الْقُدُّوسِ} [Субҳанал Маликил Қуддус] кетма кет уч марта товуш чиқариб жаҳрий дуо қилиш. • Маъноси: Пок Подишоҳ бўлган Малик Қуддус барча айби нуқсонлардан покдир. Учинчисида: {رَبِّ الْمَلائِكَةِ وَالرُّوحِ} [Роббул малаикати вар руҳ], деб дуо қилиш. (Насоий). • Маъноси: Фаришталар ва Руҳнинг Раббиси. 2. Ифтор вақтидаги дуо: {ذَهَبَ الظَّمَأُ، وَابْتَلَّتِ الْعُرُوقُ، وَثَبَتَ الأَجْرُ إِنْ شَاءَ اللَّهُ} [Заҳабаз зомаъ вабталлатил уъруқ ва сабатал ажру ин ша Аллоҳ]. (Абу Довуд, ҳадис ҳасан). • Маъноси: Чанқоқ кетди, томирлар ҳўлланди ва ин ша Аллоҳ ажр собит бўлди. 3. Рўзадор одамлар билан бирга ўтириб ифтор қилганида айтадиган дуоси: {أَفْطَرَ عِنْدَكُمْ الصَّائِمُونَ، وَأَكَلَ طَعَامَكُمُ الأَبْرَارُ، وَصَلَّتْ عَلَيْكُمُ الْمَلائِكَةُ} [Афторо иъндакумус соимуна ва акала тоъамакумул аброр ва назалат аълайкумул малаика]. (Аҳмад). • Маъноси: Ҳузурингизда рўзадорлар ифтор қилди ва таомларингизни аброрлар еди ва фаришталар сизларга (раҳмат олиб) тушдилар. 4. Қунут дуоси: {اللهُمَّ اهْدِنِي فِيمَنْ هَدَيْتَ، وَعَافِنِي فِيمَنْ عَافَيْتَ، وَتَوَلَّنِي فِيمَنْ تَوَلَّيْتَ، وَبَارِكْ لِي فِيمَا أَعْطَيْتَ، وَقِنِي شَرَّ مَا قَضَيْتَ، فَإِنَّكَ تَقْضِي وَلاَ يُقْضَى عَلَيْكَ، إِنَّهُ لاَ يَذِلُّ مَنْ وَالَيْتَ، وَلاَ يَعِزُّ مَنْ عَادَيْتَ، تَبَارَكْتَ رَبَّنَا وَتَعَالَيْتَ} [Аллоҳумма иҳдиний фиман ҳадайта ва аъафиний фиман аъфайта ва тавалланий фиман таваллайта. Ва барик лий фиман аътойта ва қиний шарро ма қозойта. Фа иннака тақзий ва лаа юқзо аълайка. Иннаҳу лаа язиллу ман ваалайта ва яъиззу ман аъадйта. Табарокта Роббана ва таъалайта. Лаа манжаа минка илла илайка]. (Термизий). • Маъноси: Эй Аллоҳ, мени ҳидоят этган кишиларинг қаторида ҳидоят қилгин. Офият (сиҳат-соғлик, гуноҳлардан поклик) ато этганларинг қаторида офият бергин. Ўзингга дўст тутганларинг қаторида мени ҳам Ўзингга дўст тутгин. Берган нарсаларингни мен учун баракали қилгин. Қазо-ҳукм этган нарсаларинг ёмонлигидан мени асрагин. Албатта, Сен ҳукм этасан. Сенга (қарши) ҳукм қилинмас. Сен дўст тутган киши хор бўлмас ва Сен душман тутган киши азиз бўлмас. Раббимиз карамли ва олий бўлган Зотдир. Ўзингдан бошқасига муножаат қилинмас. {اللَّهُمَّ أَعوذُ بِرِضَاكَ مِنْ سَخَطِكَ ، وَبِمُعَافَاتِكَ من عُقُوبَتِكَ ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْكَ ، لا أُحْصِي ثَنَاء عَليك ، أنْتَ كما أَثْنَيْتَ عَلَى نَفْسِكَ} [Аллоҳумма аъзу биризока аън сохатика ва бимуъафатика мин уъқубатика ва аъузу бика минка лаа уҳсий сано аълайка анта кама аснайта кама нафсака]. (Ибн Можа). • Маъноси: Эй Аллоҳ, Сенинг розилигинг билан менга ғазаб қилишингдан, афву қилишинг билан мени азоблашингдан, Сенинг (азобинг ва ғазабингдан) Ўзингдан паноҳ беришингни тилайман. Сенга ҳамду сано айтиб қойил мақом қилолмайман. Сен Ўзингни мақтаган, сано айтганинг кабидирсан. Умрадаги мавқифда қўшилиб айтиладиган дуо: {اللَّهُمَّ إِيَّاكَ نَعْبُدُ، وَلَكَ نُصَلِّي وَنَسْجُدُ، وَإِلَيْكَ نَسْعَى وَنَحْفِدُ، نَرْجُو رَحْمَتَكَ، وَنَخْشَى عَذَابَكَ، إِنَّ عَذَابَكَ بِالْكَافِرِينَ مُلْحَقٌ، اللَّهُمَّ إِنَّا نَسْتَعِينُكَ، وَنَسْتَغْفِرُكَ، وَنُثْنِي عَلَيْكَ الْخَيْرَ، وَلاَ نَكْفُرُكَ، وَنُؤْمِنُ بِكَ، وَنَخْضَعُ لَكَ، وَنَخْلَعُ مَنْ يَكْفُرُكَ} [Аллоҳумма ийяка наъбуду валака нусоллий ва насжуд. Ва илайка насъа ва наҳфид. Наржу роҳматака ва нахшаа аъзабака, инна аъзабака билкафирийна мулҳақ. Аллоҳумма инна настаъинука ва настағфирука ва нусний аълайкал хойр. Ва лаа накфурука ва нуъмину бика ва нахзоъ лака ва нахлаъ ман якфурука]. (Байҳақий). • Маъноси: Эй Аллоҳ, Сенга ибодат қиламиз ва Сенгагина намоз ва саждалар қиламиз. Сен (томон)га талпинамиз ва ошиқамиз. Раҳматингдан умидвормиз, азобингдан қўрқамиз. Албатта, азобинг кофирларга етувчидир. Эй Аллоҳ, биз Сендан мадад сўраймиз, мағфират тилаймиз, Сенга яхши сано-мақтовлар айтамиз. Сенга иймон келтириб, кофир бўлмаймиз, Сенга бўйин эгамиз ва Сенга кофир бўлган кимсаларни тарк қиламиз.

Баъзи салафлардан сўралди: - Рўза нима учун буюрилган? - Жавоб: Бой киши очлик мазасини тотиб, очларни ҳам унутмаслиги учун. Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ айтади: Бу рўзанинг айрим ҳикмати ва фойдалиридан. © «Латоифул маъориф» 168.

⚜Xushu' - namozda xushu'ga qanday erishiladi?⚜ © Termiziyᴬᴰᴹᴵᴺ ® @termiziy #⃣ #inforasm #xushu https://t.me/joinchat/AAAAAEBv
⚜Xushu' - namozda xushu'ga qanday erishiladi?⚜ © Termiziyᴬᴰᴹᴵᴺ ® @termiziy #⃣ #inforasm #xushu https://t.me/joinchat/AAAAAEBvdwvGIk2bQtyUpQ

ТАНБЕҲ Ким маъсиятни фақат Рамазон ойида тарк қилиб тураман, деб азм қилган бўлса, у мутлақ тавба қилганлардан бўлмайди; лекин у Рамазон ойидагина ўша гуноҳни тарк қилиб турган бўлади холос. Агар чиндан Аллоҳ учун ва Аллоҳнинг шиорларини улуғлаб манашу ойда ҳаром нарсалардан узоқ бўлай, деб тарк қилган бўлса савобини олади-ю, лекин, барибир гуноҳи мутлақ кечирилган тавба қилганлардан бўлмайди. © Ибн Таймия, «Фатаво», 10/744.

МАВСУМ Рамазон ойида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар-хил ибодатлар билан машғул бўлардилар; Жаброил алайҳиссалом билан ҳар кеча Қуръондан дарс қилардилар, у билан кўришганидан кейин саховатлари ошиб яхшилик қилишда шамолдай тезлашиб кетардилар; зикр, садақа, эҳсон, тиловат, қиёмул-лайл, эътикоф дейсизми... ва ҳаказо ибодатларда бўлардилар. Манашу пайғамбаримизнинг Рамазондаги йўлларидир. Ибодат мавсумини манашундай маромига етказар эдилар: «Дарҳақиқат, сизлар учун - Аллоҳ ва охират кунидан умид қиладиганлар ҳамда Аллоҳни кўп зикр қиладиган кишилар учун Аллоҳнинг Расулида гўзал намуна бор». (Аҳзоб: 21). © risolat

photo content

#Совол_0164 Савол: Ассаламу алайкум. Яхшимисиз, рўзани нималар бузади? Жавоб: Ва алайкумуссалам. Алҳамдулиллаҳ... Рўза субҳи содиқдан то қуёш ботгунича бўлган оралиғдаги вақтда шарият қайтарган нарсалардан тийилиш билан тутиладиган ибодат. Ва, агар улардан тийилмаса рўза бузилади, ботил бўлади, уларни қисқача қуйида келтириб ўтамиз: 1. Жинсий яқинлик қилиш. 2. Еб-ичиш. 3. Ёки еб ичиш маъносидаги озиқ берувчи ёки еб-ичиш қувватини берадиган игна олиш-уколлар. 4. Шу жумладан қасддан қайт қилиш ҳам. Ҳадисда айтилган: Кимни қайт қилгиси келиб чиқариб юборса унга қазо йўқ, ким атайлаб қайт қилса унга қазо бор. (Бухорий). 5. Яна қасддан шаҳватни қондириш учун маний чиқариш ҳам, эркагу аёл қўшилган бўлсин, ёки бошқа йўл билан бўшанса ҳам, рўзани бузади. Мусулмон киши манашулардан тийилиши фарз. Аммо, унутиб эсида йўқ шулардан бирини қилиб қўйса ёки умуман билмасдан қилиб қўйса рўзаси саҳиҳ. Бу нарсалар - рўзани бузишлигини кун ўртасида ёки рўза куни тугамасдан қачон билган бўлса ҳам, рўзасини кун охиригача давом этиб тўлиқ тутиб беради. 6. Тамаки-сигарет чекиш ҳам рўзани бузади. Манашуларни кундизида қасддан қилиш рўзани бузади, гуноҳ бўлади, каффорати ва қазоси фарз бўлади.. Баъзан дин душманлари, мужримлар рўзадор мусулмонларни рўзасини очиб ташлашга мажбурлайди, қийнаб оғизларига бирор нарса солади... Алҳамдулиллаҳ Аллоҳ таоло бизга мажбурланганда гуноҳ ёзмади, динида қийинчилик қилмади, шу каби бу ҳолатда рўза ҳам бузулмайди. Уйқуда эҳтилом бўлиш рўзани бузмайди, ижмоъ қилинган. Эркак кишидан шаҳвати қўзғаганида чиқадиган мазъий рўзани бузмайди, рожиҳ қавлга кўра, албатта. 7. Аёллар ҳайз ёки нифос ҳолатида бўлсалар рўза тутолмайди, шунингдек рўза тутган куни қачон ҳайз ё нифос кўрсалар рўзаси очилади. Бу ерда: унутиш, қасд, мажбурланишнинг аҳамияти йўқ. Нифос ва ҳайз ҳар қандай ҳолатда ҳам рўзани бузади. - Аммо, рўзадор тилини ёмон сўзлардан, феълини ҳам ёмон ишлардан, уруш сўкиш кабилардан тийилмаса Зоҳирий мазҳабида рўзаси бузулади, жумҳур фуқаҳолар рўза бузулмайди, дейди, лекин савоби камаяди, ёки кетиб қолади, деб айтадилар. Валлоҳу аълам. © Абу Солиҳ https://www.facebook.com/umar.shohir

photo content

Агар банда Расулуллоҳ алайҳиссолату вассаломга эргашиб юриб, бутун халоиққа қарши чиқса ҳам, Аллоҳ ундан бирорта қарши чиққани ҳақида сўрамайди. © Ибн Таймия, «Фатаво», 16/529.

САБР Дунё ҳаёти сабрдан иборат, охират эса мукофат ё жазо беришдан: «Уларни сабр қилган нарсалари сабаб жаннат ва ипак билан мукофатлади». (Инсон: 12). «Мен уларни бугун сабр қилган нарсалари сабаб мукофатладим, аниқки улар ғолиблардир». (Мўминун: 111). «Сабр қилган нарсаларингиз сабаб сизларга салом бўлсин, оқибат диёри қандай яхши-я!». (Раъд: 24). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Бирортасига сабрдан кўра яхшироқ ва кенгроқ нарса берилмаган. (Бухорий). © Абу Солиҳ

photo content

Ибн Аббос розиаллоҳу анҳу айтади: Аллоҳ таоло мўминларга: ғазаб пайтида сабрга, жаҳл устида ҳалимликка, ёмонликни афв этиш билан қаршилашга буюрди, агар шундай қилсалар Аллоҳ таоло уларни; шайтондан сақлайди ва душманларини яқин дўстга айлантириб қўяди. © Тафсиру Ибн Касир

МАРТАБАНГ ҲАР ҚАНЧА БАЛАНД БЎЛСА ҲАМ; ИСЛОМ ДИНИ СЕНГА ҲОХЛАГАН ЭШИГИНГНИ ОЧИШГА ИЗН БЕРМАЙДИ Уқба ибн Омир розиаллоҳу анҳудан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аёллар ҳузурига киришдан эҳтиёт бўлинглар». Шунда ансорлардан бир киши: Ё Расулуллоҳ, ҳамв-киёвнинг яқинларига қандай қарайсиз? - деб қолди. Пайғамбаримиз айтдилар: «Ҳамв-киёвнинг яқинлари ўлимдир». (Бухорий). ________ - Изоҳ: • Ҳамв: киёвнинг маҳрам бўлмаган яқинлари, мисол: ака-укаси, амакиси, тоғаси ва уларнинг ўғиллари каби. • Ҳамв ўлимдирнинг маъноси: яъни аёли уларга йўлиқиши ҳалокатли ишлардан, чунки уларнинг уйга кириши бегона эркаклар кириб қолишидан хатарлироқ ва зино каби тубанликка тушиб қолиши бор. Одамларнинг ўзлари ака-укасининг аёли билан бошқа эркаклар аралашиб қолишларига ва улар билан ёлғиз қолишларига ҳам бепарвороқ қарайдиган бўлиб қолишган. Гап шундаки, улар огоҳлантиришсиз кириб келади, -Аллоҳ сақласин- сўнгра шу ҳолатларда ёмонлик кўпаяди ва шу сабаб фитнага тушиб қолишади. Moslehoon © risolat

ҲАВОИ НАФС ВА ТАЪАССУБ Мутаъассиб киши гарчи унинг кўзлари кўрса ҳам, қалб кўзлари кўрдир, қулоқлари ҳақни эшитишдан кардир. У ботилни эмас, ўзича ҳақни дифо қилдим, деб ўйлайди, ниманинг устида улғайган бўлса ўшани ҳақ деб ҳисоблайди. Ўзи эса ундан ғафлатда қолган, Аллоҳ тўғри қараш билан буюрган тушунчадан ва китоб ва суннатда келган нарсаларни тавозеълик билан ва уларга таслим бўлиш билан етказишдан жоҳил қолган. © Имом Шавконий, «Фатҳул Қодийир», 2/243.

Ғайри динларга мухолиф иш тутиш борасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кўрсатмаларидан: - Оқ сочларни бўямоқ. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Яҳуд ва Насоролар сочларини бўямайдилар, уларга зид иш қиинглар». (Муттафақун алайҳи). Яъни бўянглар. - Мўйлабни қиртичлаб, соқолни қўйиб юриш. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Мушрикларга мухолиф бўлинглар; мўйлабларни қиртичлаб, соқолни қўйиб юринглар». (Бухорий). - Рўзада саҳарлик қилиш. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Бизнинг рўзамиз ва аҳли китобларнинг рўзаси ўртасидаги фарқ: саҳарда емоқдир». (Муслим). - Ифторга шошилиш. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Модомики одамлар ифторни шошилтириб турар экан, дин зоҳир бўлиб туради; чунки яҳуд ва Насоролар кечиктиради». (Аҳмад). - Сўққабош бўлиб юрмаслик ва роҳиблар каби тарки дунё қилмаслик. Анас ибн Молик розиаллоҳу анҳу айтади: Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам уйланишга амр қилар ва сўққабошликдан қаттиқ қайтарар эдилар... ва яна айтардилар: «Насороларнинг раҳбонияти каби бўлманглар». (Байҳаққий). Яъни дунёдан узулиб олманглар, улар каби. © Risolat

ДИН НАСИҲАТДИР Эгри ёғочнинг - тўғри кўланкаси бўлмайди.* © Имом Ғаззолий _____ * Кимдир тўғриман, тақво қиляпман, ёки қилаоламан, деб юрган бўлиши мумкин, ё даъво қилиши ҳам, аммо, қачонки қийин синовлар, машаққатли имтиҳонлар майдонида ҳақнинг ёруғлигидан оралаганида даъвоси ёлғон бўлса, аниқки унинг эгри сояси билиниб қолиши бор, Аллоҳ кўрсатмасин, Ўзи бизларни собит қадам қилсин, гарчи ҳақни сўзлаш ўз зараримизга бўлса ҳам, уни очиқлашни осон қилсин, ўзимизни ҳам, соямизни ҳам, токи тўғри қилсин, омин. © Абу Солиҳ

ТАРҒИБ ● Жаннатда сиз учун: • 🏠 УЙ • 🌴 ХУРМО ДАРАХТИ • 💎 ХАЗИНА • 🌳 ДАРАХТ - берилишини истайсизми? Ундай бўлса марҳамат: 🏠 «Қайси бир мусулмон банда ҳар куни Аллоҳ учун фарздан ташқари ўн икки ракаат нафл намоз ўқиса, Аллоҳ у учун жаннатда бир уй қуради». (Муслим). 🌴 «Ким: Субҳан Аллоҳил-аъзийм ва биҳамдиҳи, деса; у учун жаннатда бир дона хурмо дарахти экилади». (Термизий). 💎 Абу Зар розиаллоҳу анҳудан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтди: «Сени жаннат хазиналаридан бир хазинага йўллайми?». Мен: албатта ё Расулуллоҳ, дедим. Айтдилар: «Ла ҳавла валаа қуввата илла биллаҳ». (Бухорий). 🌳 «Субҳан Аллоҳи вал ҳамду лиллаҳи валаа илаҳа илла Аллоҳ валлоҳу акбар, сен учун жаннатда ҳар бирига битта дарахт экилади». (Ибн Можа). © Risolat

Одамларни одамлар қанчалик бузиб ташлади-а?! © Ибнул Қоййим