en
Feedback
RİSOLAT

RİSOLAT

Open in Telegram

Ушбу канал risolat.net сайтининг расмий каналидир.

Show more
683
Subscribers
-124 hours
-57 days
-2030 days
Posts Archive
ТАНБЕҲ... НАМОЗ... Маймун ибн Меҳрон раҳимаҳуллоҳ айтади: Намозини ёмон ҳолатда бажараётган кишини кўриб туриб, уни тузатмаган киши, гўё ухлаб ётган кишига илон ҳамла қилгани келаётганини кўриб уйғотмаган кишига ўхшайди. © Ибн Ражаб, «Фатҳул Борий», 3/144.

{БЎШАШМАНГЛАР, МАҲЗУН БЎЛМАНГЛАР}… (Оли Имрон: 139). Қуръони каримда маҳзунликдан фақат қайтариқ келган, чунки унинг қалбга фойдаси йўқ ҳамда у шайтон учун энг севимли нарса. © Ибнул Қоййим, «Мадорижус соликин». 1/505.

ҒАРИБ ДИНИМ • Исломнинг ғариблиги; - Ҳақ йўлидаги даъватчилар озайиб, - Ботилга чақирувчилар кўпайганлигидан. - Саҳиҳ суннатга амал қилувчилар камайиб, - Бидъатга амал қилувчилар кўпайиб кетганидан. - Салафларга эргашган озайиб, - Халафларга эргашган кўпайганидан. - Олимлардан қаламни тортиб олиб, - Жоҳилларга бериб қўйилганидан. - Илм билан гапирганни эшитган озайиб, - Гапдонларни эшитадиганлар кўпайганидан. - Ваҳийни олган озайиб, - Башар билан ҳужжат келтирган кўпайганидан. - Давоми кўп... - Етганга етарлича ёзилди... © Абу Солиҳ

#ОГОҲЛИК - Ота айтди: Болам! Қадамингни ўйлаб босгин. - Боласи айтди: Отам! Сиз хушёрроқ бўлинг, зотан мен изингиздан юраман.
#ОГОҲЛИК - Ота айтди: Болам! Қадамингни ўйлаб босгин. - Боласи айтди: Отам! Сиз хушёрроқ бўлинг, зотан мен изингиздан юраман. © moslehoon

ТОЗА ДИЛ Абу Бакр ибнул Аробий раҳимаҳуллоҳ айтади: Киши ҳиқду ҳасадгўй, кеккайган, эшилган, мутакаббир бўлса; қалб соғлом бўлмайди. Дарҳақиқат, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: киши ўзига яхши кўрган нарсани биродарига суйиб-илинишликни, иймонга шарт қилиб қўйганлар. © «Аҳкомул Қуръон».

АЛЛОҲГА ҚАЛБДАН ЮЗЛАНИШ: Тобеинлардан Ҳарим ибн Ҳайён раҳимаҳуллоҳ айтган экан: Қайси бир банда Аллоҳга қалби билан юзланса; Аллоҳ ҳам унга мўминларнинг қалблари билан юзланади, ҳаттоки уни уларнинг муҳаббатига сазовор қилиб қўяди. © Заҳабий, «Сияр», 4/49.

ТАҲЗИР Ваҳдатул эътиқодга чақирувчилардан огоҳ бўлинг: - Куфр билан ислом орасини ва уларнинг аҳлини ажратмасликка чақиради, - Бидъат билан суннат орасини ва уларнинг аҳлини ҳам, ажратмасликка чақиради. Бу бало жуда хатарли балодир, исломга, суннатга хиёнатдир. Дарҳақиқат ҳозирда бу касаллик роса тарқади. Овом инсонлар бу билан балоланиб боряпти, ҳатто баъзи илм ўқиганлар ҳам таъсирланган. Эй ҳақ талабдорлари! Ғарибларнинг йўлини лозим тутинг, ана уларга бир ўзингиз қолсангиз ҳам, ҳаргиз қиё боқманг. © Умар Шоҳир

АЛЛОҲНИНГ РАҲМАТИ: • Агарда Аллоҳ таоло бандаларини имтиҳон ва синовлар билан даволаб тузатиб турмаганида; улар туғёнга кетган, зулм қилган, ҳаддидан ошиб кетган бўларди. - Шунинг учун Аллоҳ таоло бирор бир бандасига яхшилик қилишни хоҳласа, унинг ҳолатига кўра синов ва имтиҳон дориларини устига тўкади-да, шу сабаб бандани ҳалок қилувчи дардлардан қутқариб қолади. Ҳаттоки бандани (гуноҳлардан) поклаб, (фитратини) соф ҳолига келтириб қўяди; яъни уни дунёдаги энг шарафли мартабага олиб чиқади ва у: Ўзига қулчилик қилишдир. Ҳамда охиратдаги савобни ҳам энг олийсини беради ва у: У Зотни кўриш ва Унга яқин бўлишдир. © Ибнул Қоййим, «Зодул маъад».

ОИЛА Меҳр муҳаббатдан кейин келади, албатта агар муҳаббат самимий бўлган бўлса: «..., ўртангизга муҳаббат ва меҳрни солди...». (Рум: 21). Турмуши чин севги устига қурилганлар, йиллар ўтган сари бир-бирига меҳри ошиб боради. Умар Шоҳир

ЭСЛАТМА «Осмонлар ва ерни яратган кундан Аллоҳнинг китобида ойлар адади ўн иккитадир, улардан тўрттаси ҳаром қилинган, мана шу тўғри диндир, у-ойларда ўзингизга зулм қилманглар... ». (Тавба: 36). Ҳаром қилинган тўртта ой: 1. МУҲАРРАМ 2. РАЖАБ 3. ЗУЛ ҚАЪДА 4. ЗУЛ ҲИЖЖА Мазкур ойларда ҳар қандай гуноҳ-маъсият қилиш, бошқа ойлардан кўра гуноҳи оғирроқ, шунинг учун ояти каримада: «... у-ойларда ўзингизга зулм қилманглар... », дея таакидланди. Модомики ушбу ойларда маъсият қилишнинг гуноҳи оғирроқ бўлар экан, демак уларда тоат ибодат қилишнинг бошқа ойлардан кўра савоби ҳам кўпроқ, тарозида эса оғирроқ бўлади, ин ша Аллоҳ. © Абу Солиҳ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Мулоимлик қайси бир нарсада бўлмасин, аниқки уни гўзал қилади, қайси бир нарсадан тортиб олинмасин, уни ҳунук қилади». © Муслим

sticker.webp0.14 KB

Аёл кишига - Аллоҳ ва Расулининг ҳаққидан кейин эр ҳаққидан вожиброқ бошқа ҳақ йўқдир. © Ибн Таймия, «Мажмуъул фатаво»,32/260.

Пайғамбаримиз ﷺ га БИР ДОНА саловат айтишнинг фазилати: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Умматимдан ким менга холис бўлиб қалбидан бир дона саловат айтса, Аллоҳ унга шу сабаб; - ўнта раҳмат йўллайди, - ўн даражага кўтаради, - ўнта ҳасанот ёзади, - ўнта хатосини ўчиради». © Насоий, Табароний, Баззор.

photo content

Дарҳақиқат, -бугунги- маърака: шунчаки сиёсий маърака эмас, иқтисодий ё қавмий маърака ҳам эмас, булардан бири бўлса ҳолатимиз анча енгилроқ бўлар эди. Ва лекин бу: ҳақиқатдан ақидавий маъракадир; куфр ёки иймон, жаҳолат ёки исломдир. © Саид Қутб, «Маъалим фит тариқ».

ҲАҚИҚИЙ ОҚИЛ Суфён ибн Уяйна раҳимаҳуллоҳ айтади: Яхши ва ёмонни таниган киши оқил дейилмайди, оқил деб: яхшиликни кўрса эргашиб, ёмонликни кўрганида тарк этадиганларга айтилади. © «Ҳилятул авлиё», 8/339.

«Бизларни тўғри йўлга бошлагин» (Фотиҳа: 5) { اهدنا الصراط المستقيم } Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади: Инсонларнинг барчаси ушбу дуога зордир. Шунинг учун Аллоҳ таоло уларга буни ҳар намозда фарз қилди. Бошқа дуога бу даражада муҳтож эмаслар. Агар тўғри йўлга ҳидоятланиш ҳосил бўлса; шундагина нусрат, ризқ ва нафсалар истаган бошқа бахту саодатларга етишилади. © «Амрозул қулуби ва шифауҳа», 15.

- Ҳижобсиз ҳаё бўлмас. - Ҳаё тождир. Умар Шоҳир
- Ҳижобсиз ҳаё бўлмас. - Ҳаё тождир. Умар Шоҳир

Ҳақиқатни ёқтирган ва ёқтирмагандан қабул қилмас экансиз; тавозеълик мақоми сизда тўғри бўлмайди: ҳақни дўстингиздан қабул қилганингиздек, душманингиздан ҳам, қабул қиласиз. © Ибнул Қоййим, «Мадорижус-соликин», 2/321.