683
Subscribers
-124 hours
-57 days
-2030 days
Posts Archive
683
Мана бу «иржо»: яъни иймон ҳақиқатидан амални кечиктириш - умматни куфрга етаклаб, маъсият ва гуноҳлар ҳамда ибодат тушунчасини торайтириб уларни ҳалок қилишга ва амалий тавҳиднинг емирилишига сабаб бўладиган энг хатарли эшикдир.
Асримизда бунинг энг ёмон асорати эса еру осмонлар Раббисининг шариятидан чиқиб сохта қонунлар тузиб «шарият тузушдаги ширк» бўлди.
Манашулар ушбу иржонинг тақозосига кўра куфр эмас! -Наъузубиллаҳ-.
Лекин, маълумки Аллоҳ тушурмаган дин билан ҳукм қилиш шариятга куфр келтириш, ҳукмларни менсимаслик ҳамда Аллоҳ ва Расулига қарши чиқишдир.
© Бакр ибн Абу Зайд, «Раддиялар».
683
Hasan Basriy rahimahulloh aytadi: Tong yorishgan har kuni bir nido qiluvchi nido qiladi:
- Ey odam bolasi! Men yangi bir kunman, amallaringa guvohman, meni g'animat bilgin, chunki men ortga hech qachon qaytmayman.
© Abu Nu'ayim, "Hilyatul avliyo".
683
Дин аслини жамлайдиган улуғ қоидалардан:
1. Қалблар боғланиши.
2. Сўзлар иттифоқ бўлиши.
3. Ораларни ислоҳ қилиш. Аллоҳ таоло айтадики: «Бас, Аллоҳга тақво қилинглар ва ўз ораларингизни ислоҳ қилинглар». (Анфол: 1).
© Ибн Таймия, «Фатаво», 3/386.
683
Ғариблар йўли
• Ҳақ битта ва у бўлинмайди.
• Кўпчилик ҳақ учун доим меъёр бўлмаган.
• Жамоат билан бирга бўлиш ҳаққа мувофиқ бўлиш демакдир, ҳаттоки бир ўзинг бўлсанг ҳам.
• Муҳими ҳаққа мувофиқ бўлиш, кўпчиликка эмас.
• Баҳони ҳақиқатларга қараб берилади, турфа ному исмларга эмас.
• Ким ҳақдан чиқса, ботил тарафга ўтади, оз бўлса оз, кўп бўлса кўп.
• Ҳақ билан ботилни қориштирганлар иккаласини ажратиш неъматини тушунмайди: «Муҳаммад - одамлар орасини ажратди». (Бухорий). Яъни ҳақ аҳли билан ботил аҳлини ажратиб бердилар.
- Одамларнинг кўпчилиги Имом Аҳмад даврида адашди, магар озчилик саломат қолди... Имом Аҳмад эса бир ўзи ҳақда туриб жамоатдан айрилмади.
- Етмишта фақиҳ қозилар: Имом Аҳмадни қатл қилишга фатво беришди. Сабаби - у Қуръонни махлуқ демади, ботилга рози бўлмади.
- Халифага айтишди: Эй мўминлар амири! Сиз, яна қозиларингиз, волийларингиз, фақиҳлару муфтийлар - ҳаммаси ботил йўлда-ю, биргина Аҳмад ҳақми?!
- Ҳаттоки иш шу даражага бордики, улардан бири ҳаддидан ошиб Аббосий Халифасига тилёғламалик қилиб: Аҳмадни ўлдираверинг Мавлоим! Қиёмат куни қони менинг зиммамда бўлсин! - деди.
Тарих анави кўпчиликни золим подшоҳ билан бирга кўмди, улар қанча кўп бўлмасин унутилди.
Аҳмад ибн Ҳанбал ҳақ тараф бўлгани учун абадий қолди: Исми фахр билан тилга олинади, номи баланд бўлди, ислом умматининг улуғларидан бўлди.
Аллоҳ таоло Имом Аҳмадни кенг раҳматига олсин, ислом ва мусулмонлар номидан яхши мукофотлар берсин.
• Сен ҳақ йўлда юргин, «унда» озчилик юрганига иккиланиб қолма.
• Ботил йўллардан эҳтиёт бўл, «уларда» кўпчилик юрганига қизиқмагин.
© Абу Солиҳ
683
Ҳасад - нафс касалликларидан. У енгиб бўлмас касаллик бўлиб ундан жуда озчилик одам халос бўлган. Бежизга айтилмаганки: ҳасаддан жасад қутилмаган, деб. Бироқ бахил киши уни билдириб қўяди, сахий киши яшириб туради.
© Ибн Таймия, «Фатво», 10/125.
683
Қалбнинг мисоли қушга ўхшайди. У юксалган сари офатлардан узоқ туради. Тубанлашган сари офатлар қуршовида қолади.
© Ибнул Қоййим, «Жавобул кофий», 70 с.
683
Қиёмул лайл
• Шубҳасизки қиёмул лайл намози - Аллоҳнинг ҳузурида энг улуғ тоатлардан ҳамда унга эришган киши учун битмас ҳазинадир.
• Қиёмул лайл ўқиган киши ўзида хотиржамликни, розиликни ҳосил қилади ҳамда кўпгина ажр ва яхшиликка давомий сазовар бўлади.
• Қиёмул лайл орифлар учун зоди роҳила, тақводорларнинг йўлдошидир, ҳаётда ҳам, мамотда ҳам нурдир, толиққанга роҳатдир.
• Фаришталар гувоҳ бўлиб турадиган, ҳурматли котиблар ёзиб қўядиган қиёмул лайлга қандай қилиб: йўқ, дейиш мумкин?!
- Ҳеч бўлмаса витрни унутманг!
© Абу Солиҳ
683
ДУНЁДАГИ БАХТ
• Эркак киши бешта нарса билан дунёда бахтли бўлади:
1. Эрга ҳамфикр хотин.
2. Эслик фарзандлар.
3. Тақводор биродарлар.
4. Яхши қўшнилар.
5. Ризқини ўз юртида топиши.
© Али ибн Абу Толиб розиаллоҳу анҳу
683
ЭСЛАТМА
• Дўстларингизни қилган гуноҳингиз сабаб йўқотиб қўйишдан огоҳ бўлинг:
Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Икки киши дўстлашиб, кейин ўрталари айрилиши фақатгина иккисидан бири гуноҳ қилгани саббидандир». (Аҳмад).
© Рисолат
683
ГУНОҲЛАРНИ ЮВИНГ: Таҳорат фазли
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
- Агарда мусулмон ёки мўмин банда таҳорат қилиб юзини ювса, юзидан икки кўзи билан қараган барча хатолари сув билан ёки сувнинг охирги қатраси билан чиқиб кетади.
- Агар икки қўлини ювса, қўли билан ушлаган барча хатолари иккала қўлидан сув билан ёки сувнинг охирги қатраси билан чиқиб кетади.
- Агар икки оёғини ювса, оёғи билан юрган барча хатолари иккала оёғидан сув билан ёки сувнинг охирги қатраси билан чиқиб кетади, ҳаттоки гуноҳдан топ-тоза бўлиб чиқади.
© Саҳиҳи Муслим
683
ТУШ ҲАҚИДА
Абу Саъид ал-Худрий розиаллоҳу анҳудан. У киши айтади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Агар бирортангиз ўзига ёққан тушни кўрган бўлса, у албатта Аллоҳдандир, уни (кўргани) учун Аллоҳга ҳамд айтсин ва у ҳақида айтаверсин. Агарда ўзига ёқмаган нарсалардан бошқа (ёмон туш) кўрса, албатта у шайтондандир. Энди унинг ёмонлигидан паноҳ сўраб ва у ҳақида ҳеч кимга айтмасин, албатта у (шунда) зарар қилмас". (Бухорий, 6584, Муслим, 5862).
Абу Қатадо розиаллоҳу анҳудан, у киши айтадики: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: "Яхши туш Аллоҳдандир. Бемаъни туш шайтондандир. Бас, кимки ўзига ёқимсиз ёмон тушни кўрган бўлса, чап тарафига уч марта енгил туфласин ва шайтондан паноҳ сўрасин. Шунда у зарар қилмас. (Бухорий, 6594, Муслим, 5862).
- Туфлаш деганда: Енгил туфлаш, тушунилади.
Жобир розиаллоҳу анҳудан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан, у киши айтадилар: "Бирортангиз ёмон туш кўрса, бас, чап тарафига уч марта туфласин ва Аллоҳдан шайтон (ёмонлиги) дан уч марта истиоза-паноҳ сўрасин ва илгари ётган ҳолатидан (ҳолатини) бошқа тарафга ўзгартирсин". (Муслим, 5864)
- Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ айтади:
• Яхши туш одобидан, деб айтилган нарсалар, уч одобни ҳосил қилган:
1. Аллоҳга ҳамд айтмоқ.
2. У ҳақида башорат беради, хушхабар улашади.
3. У ҳақида сўзлаб айтаверади, лекин ўзи ёқтирганига айтади, ёқтирмаган кишисига эмас.
• Ёмон туш одобидан, деб айтилган одоб ҳақида тўртта масала ўтган:
1. Унинг ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ сўрамоқ.
2. Ва шайтоннинг ёмонлигидан ҳам (паноҳ сўралади).
3. Уйқисида кўриб уйғониб кетса, чап тарафига уч марта енгил туфлайди.
4. Ва ҳеч кимга у ҳақида умуман сўзламайди.
5. Бухорийда бешинчи одоби ҳам келган: Уйқуда айтилган нарсалар бобида, келади. Абу Ҳурайра розиаллоҳу анҳудан, унда айтиладики: "Ким ёқимсиз-туш кўрса уни ҳеч кимга айтмайди ва туриб намоз ўқийди". Имом Муслим ҳам буни ўз Саҳиҳида келтирган.
6. Имом Муслим зиёда қилиб олтинчи ишни келтиради: Олдин ётган ҳолатидан бошқа тарафга ёнбошлаб (ҳолатини) ўзгартиради, дейилган.
Умуман барча одоблар мана олтитага етди. Тўрттаси олдин ўтди, масалан: Икки ракаат намоз ўқиш ва яна мисол учун илгари ётган ён тарифини бошқа ён тарафга ўзгартириб ухлаш каби. (Фатҳул борийга қаранг, 12/370).
© Ислом савол ва жавоб саҳифасидан таржима қилинди.
Мутаржим: Умар Шоҳир
683
🌺ИСЛОМ АРКОНЛАРИ🌺
• Беш рукни бор исломнинг,
• Келинг билиб оламиз,
• Ёддан дилга тугамиз,
• Чин мусулмон бўламиз.
🌸-1-🌸
• Шоҳид бўлиб айтамиз:
• Ла илаҳа илла Аллоҳ,
• Маҳаммад-Расулуллоҳ,
• Бу - тавҳид асосидир.
🌸-2-🌸
• Дин устуни намоздир,
• Хушёр бўлинг вақтига,
• Хушуъда топиб лаззат,
• Содиқ бўлинг беш аҳдга.
🌸-3-🌸
• Бой бўлсангиз ҳисобланг,
• Нисоби етган молдан,
• Закот чиқар қирқда бир,
• Ҳақ тўлаб саховатдан.
🌸-4-🌸
• Рамазон ҳам йилда бир,
• Рўза тутинг ой кўриб,
• Саҳарлик-ифтор қилиб,
• Раҳмонга дуо қилиб.
🌸-5-🌸
• Кучиз етса йўлларга,
• Ҳаж қилишга отланинг,
• Маккаларга етишинг,
• Динингизни ўрганинг.
© Абу Солиҳ
🔗 RisolatNET
683
Мусулмонлар, ғайри дин вакиллари ва ақл эгалари ҳам: «гуноҳларга қадарни пеш қилиб ҳужжатланиши мумкин эмас», деб иттифоқ қилишган. Агарда бу қабул қилинганида; ҳар ким хаёлига келган нарсани қиларди: одам ўлдирарди, мол-мулкни талон толож қиларди ва бошқа бузғунчиликларни қилиб қадарни пеш қилиб бақрайиб тураверар эди. Биров қадарни пеш қиладиган кимсага тажовуз қилса, тажовуз қилган ҳам унга қарши қадарни пеш қилиб гапини қабул қилмайди, натижада таноқузга тушишиб зиддиятга дуч келишади! Зиддиятли гапнинг ўзи бу нарса тўғри эмаслигини кўрсатади. Демак, қадар билан ҳужжатланиш ақлан ҳам тўғри эмаслиги маълумдир.
© Ибн Таймия, «Фатаво», 8/189.
683
Илмда росих бўлган кишининг устига денгиз мавжи ададича шубҳалар келса ҳам, унинг ишончини кетказаолмайди ва унга бирор шубҳани киргизолмайди ҳам.
© Ибнул Қоййим, «Мифтаҳу дорус саъода», 1/13.
683
Кимнинг қалбида шубҳалар бўлса, у ўз эгасини гумонга эргаштиради. Кимникида шаҳватлар бўлса, нафси-ҳавога эргаштиради.
Ким бу иккала касалликдан қалбини тозаласа, демак қалби саломат қалбга айланади.
Шунинг учун уламолар: энг фойдали илм: қалбдан шубҳа ва шаҳватларни кетказувчи илмдир, деган.
Агар банда шубҳа ва шаҳватлардан қутилмаса, бу иккисидан энг разил иллатлар қалбида болалайди: гумонсираш, ҳавосига кетиш, ғафлат, ҳиқду-ҳасад каби..., натижада қалби оғир дардга чалинади, нажот эса қалб саломатлигидадир!
Аллоҳ таоло бу борада шундай дейди: «На мол ва на фарзандлар фойда қилмайдиган кунда, фақатгина ким-ки Аллоҳга саломат қалб билан келса (фойда қилади)». (Шуъаро: 88-89).
Инсониятнинг ичи ва ташини шубҳа ва шаҳватлардан саломат муҳофаза қилувчи шифо китоби - Қуръондир, ундаги илмни билишдир, амал қилишдир. Мусулмон киши ҳаргиз бундан бехабар қолиши мумкин эмас, имкон қадар ундаги илмни билиб амал қилиши лозимдир, токи қалби дардга чалинмасин, шайтонга енгилмасин, қалби саломат бўлсин, Раҳмонга суянадиган тоза бир қалб эгаси бўлмоғи лозим ва лобиддир.
© Умар Шоҳир
683
• Аллоҳнинг ҳаққи тўхтаб қолмайди. . .
Бишрул Ҳофий раҳимаҳуллоҳ айтади:
Аллоҳнинг ҳаққини фақат Рамазон ойида биладиган одамлар - ёмон қавмдир. Солиҳ киши йил бўйича У Зотга ибодат қилиб, -савобига- ҳаракат қиладиган кишидир.
© Ибн Ражаб, «Латоифул маориф», 222.
