en
Feedback
RİSOLAT

RİSOLAT

Open in Telegram

Ушбу канал risolat.net сайтининг расмий каналидир.

Show more
683
Subscribers
-124 hours
-57 days
-2030 days
Posts Archive
Рамазондан кейин ҳам рўзага одатланиш Рамазон рўзаси қабул бўлишидан дарак берувчи аломатлардан биридир. Негаки, агарда Аллоҳ таоло бандасидан бир амални қабул қилган бўлса, ундан кейин бандага яна солиҳ амал қилиши учун тавфиқ беради. © Ибн Ражаб

Саловат айтишни ҳам унутманг...
Саловат айтишни ҳам унутманг...

photo content

Рамазондан кейин байрам кириши билан кўп мусулмонлар байрам билан бўлиб энг афзал амал бўлган такбир айтишни билиб-билмай унутиб қўяди, ваҳолангки Ибн Аббос розиаллоҳу анҳу айтади: Мусулмонлар агар Шаввол ҳилолини кўрса, то байрам тугагунча такбир айтмоқ зиммаларидаги ҳақдир. • الله أكبر، الله أكبر، لا إله إلا الله. • والله أكبر، الله أكبر، ولله الحمد. © Абу Солиҳ

Амр ибн Маймун розиаллоҳу анҳу айтади: Муоз ибн Жабал билан то вафот топгунича Яманда бирга суҳбатдоши бўлдим. Сўнгра одамларнинг энг фақиҳи Абдуллоҳ ибн Масъуд билан суҳбатдош бўлдим, у шундай деганини эшитганман: Сизлар жамоатни лозим тутинглар, чунки Аллоҳнинг қўли жамоат биландир. Сўнгра кунлардан бир кун яна шундай деганини эшитдим: Устингиздан намоз вақтларини ўтказиб ўқийдиган бошлиқлар бошқаради. Сизлар намозни ўз вақтида ўқинглар, у фарздир. Улар билан ҳам ўқинглар, у сизларга нафл бўлади, деди. Шунда Амр: Эй Муҳаммаднинг асҳоблари! Нима деяётганингизни билмай қолдим мен? - деди. Ибн Масъуд айтдики: Хўш, нима бўлди? У киши: Мени жамоатга буюряпсиз, қизиқтиряпсиз, кейин бир ўзинг намоз ўқи, у фарз, жамоат билан ўқиганинг нафл, деяпсиз, деди. Ибн Масъуд шунда: Эй Амр, сизни манашу шаҳарнинг энг фақиҳ одами деб ўйлар эканман! Жамоат нималигини биласизми ўзи? - деди. У киши: Йўқ, деди. Ибн Масъуд: Одамларнинг кўпчилиги жамоатдан ажраб кетиб бўлган. Жамоат эса: «ҳаққа мувофиқ бўлганидир», ҳаттоки «бир ўзингиз» бўлсангиз ҳам, деди. Абу Зар розиаллоҳу анҳудан, Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам айтади: «Сизга, амирлар намозни ўз вақтидан кечиктирса ёки намозни вақтидан чиқариб ташласа, қандай ҳолатда бўласиз? У: Менга нима амр қиласиз унда? Айтдилар: «Намозни ўз вақтида ўқинг, бордию улар билан бўлиб (намозга) етишиб қолсаниз, (улар билан ҳам) ўқинг, у сизга нафл бўлади». (Муслим). Рамазонда ҳам, унинг вақти билан ўйнашадиган, динни бузадиган малай зиндиқлар бор. Ҳатто Расулуллоҳ айтганки: «Кейинчалик умаролар бўлади, уларни танийсизлар ва уларни инкор қиласизлар, ким таниса барий бўлибди, ким инкор қилса саломат қолибди, лекин ким рози бўлиб эргашса.. ». (Муслим). - Мабодо ўтган йилгидай ёки умуман бирор бир давлат ёки бирор бир олим бўлсин, Рамазон ойини шаръий кўрсатмага кўра белгиламаса, бу каби ишларда суннатдан чиқса, уларга эргашилмайди, балки кўриш билан ёки кун санаш билан ҳилолни аниқлайдиганларга эргашилади, бу иш узул кесил ҳал бўлган, бунга зид гапирганлар ё жоҳил ё тадлисчилар ё фитначилар, роса яхши гумонга қилинганда ҳам, сўзи маржуҳ дейилади. - Бу ҳолатда мусулмонлар шуни яхши билсин, бу рамазон рўзаси, исломнинг иккинчи рукни: Агар ой кўринмай, кун саналмай, байрам эълон қилинган бўлса ва бу иш, ой кузатидаганлар тарафидан инкор қилинса, киши рўзасини очмасдан керак бўлса ҳайит байрамига жамоат билан намозга ҳам кираверади. Худди намозини ўз вақтида ўқишни муҳофаза қилиб, жамоатда нафл учун қатнашгандай, рўза фарз, байрам байрам. Нима бўлса ҳам, қаерда бўлса ҳам, ой кузатилиб, уни кўриб ёпилади ё очилади. Ҳатто ҳар бир ўлка ўзлари кузатса ҳам, бошқаларга эргашмаса ҳам, модомики ойга қаралса амали саҳиҳдир. Албатта ҳамма бир ўлканинг ё бир тоифанинг ой кузатиши билан кифояланса энг афзали бўларди! Буни ошкор қилиш мусулмон кишига зарар қилса ёки катта низо келиб чиқадиган бўлса ошкор қилмайди, ҳатто ошкор қилиш жоиз бўлса ҳам. Аммо, фалакий ҳисоб билан рўзани очишга буюриб байрамни муҳофаза қилишни жамоатни лозим тутишдан, деб рўкач қиладиганларнинг гаплари тўғри эмас, бу фатвога амал қилинмайди. Валлоҳу аълам. © Абу Солиҳ

Ҳайит табриги Барча мусулмон ва муслимларга, каттаю кичикка ҳайит байрами муборак бўлсин, ой кўрилгани муносабати билан сизларни байрам билан муборакбод этмоқчиман, барчамизга ҳайит байрами муборак бўлсин, хайрли бўлсин, байрамона кафиятга ҳамма мусулмонлар етишсин. Эртага Шавволнинг 1-куни, ҳижрий 1440 йил. Бу мелодий 04.06.2019 йилга тўғри келди. Ушбу эълон - Саудия, Миср ва бошқа бир қанча мамлакатлар тасдиғи билан тарқалди... яъни ҳилол кўрингани тасдиқланди. Ҳилолни кузатмасдан, кўрмасдан туриб, суннатга мухолиф бўлсада, олдиндан Рамазон бошини ё охирини белгилаган бир қатор давлатлар ҳам, ушбу шаръий кузатувга мувофқ келгани ҳам кўп тарафдан яхши бўлди, кўпчиликни хурсанд қилди, деган умиддаман. - Ижозатингиз билан, Рамазон ойи белгиланишига тааллуқли баъзи танбеҳларни айтиб ўтмоқчиман: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Агарда ҳилолни кўрсангиз, бас рўза тутинглар, агарда уни кўрсангиз очинглар, агарда сизларга кўринмай қолса, кунни ўттиз кун, деб сананглар». (Аҳмад). Чунки бир ойда кунлар адади ғолибан йигирма тўққиз кун бўлади: «Албатта ой йигирма тўққис кундир». (Муслим, Термизий). Яна бир ҳадисда: «Ой йигирма тўққиз кун бўлади ва ўттиз кун ҳам бўлади. Уни кўрганингизда рўза тутинглар, уни кўрсангиз очинглар, Агарда сизларга кўринмай қолса муддатни тўлиқ қилинглар. (Насойи). Хуллас, ушбу масалада жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан 20 дан ортиқ саҳиҳ ҳадис ривоят қилинган. Уммат у кишининг даврларидан буён манашу ҳадисга амал қилиб келган, яъни рўза фақат ой кўриб очилган ва ой кўриб ёпилган, ёки кун саналган. Баъзилар, бу ҳадис оҳод, бу ундоқ, бундоқ, демак бунинг муқобилида ижтиҳод қилса бўлади, фалакий ҳисобнинг мутлақ эътибори бор, ёки мутлақ ташлаб бўлмайди, деб ва ҳаказо ва ... ва ... гапларни билиб-билмай шариятга мухолиф бўлиб гапириб қўяди. Бу гапларнинг ҳар бирига ўндан ортиқ важҳда раддиялар бор, лекин бу ерда уларни гапириш ўрни эмаслиги учун бошқа сафарга қолдирамиз. Лекин, шуни айтиб ўтиш лозимки, ушбу ҳадис, кимнингдур наздида оҳад бўлса ҳам.., майли оҳад бўлсин, деб айтсак ҳам, унга эслатамизки: ушбу ҳадисга асрма-аср мусулмонлар амал қилиб келган, уммат ушбу ҳадисни қабул қилган, бунга илгари мухолиф чиққан бирорта мўътабар олим бўлмаган.., манашу гап: оҳад ҳадисларни мутавотир даражасига олиб чиқувчи энг катта қарина бўлишини қайта-қайта эслатамиз ҳамда ҳақни сўзлашга кучи етмаган ботилни гапирмасликни ҳам. Риоя қилиш фақат китоби суннатни риоя қилиш билан бўлади, одамларни риоя қилиш билан эмас, бу ерда гап, албатта ислом рукнларидан бир улкан рўза рукнига амал қилиш ҳақида кетяпти! - Муҳими, бу санада, кўп давлатларда, ҳайит байрами бир кунга мувофиқ бўлди. Шуниси ҳам катта гап. - Фалакий ҳисоб - аслида мунажжимлар илмидан чиқиб келган, кейинчалик эҳтиёж тушиб мустақил ўрганилиб қолгани учун ривожланиб фалакий ҳисоб, дейилиб кетди, мунажжимлар эса тилга ҳам олинмай кетди, зотан мунажжимлар ботил-йўқ бўлгувчи тоифалардир. Хуллас, фалакий ҳисоб шаръий кўрсатмаларга мувофиқ келмагунича, эътибори йўқ. Ҳатто Ибн Таймия айтадики: Уламолар ойларни исботлашда ҳисобга суянмасликка ижмоъ қилдилар. Асос эса ойни кўриш ва кунни тўлдириш биландир. (Фатаво). Ҳамда, ҳамма замонлардаги фиқҳий кенгаш фалакий ҳисобга суянилмасликни, айтиб иттифоқ қилган. - Фалакий ҳисобга суянганларнинг мисоли худди исломда зоҳирига эмас, ботинига қараб ҳукм қилади, деган залолат аҳлига ўхшайди. Аслида бу нарсалар дин нурини оғзи билан ўчирмоқчи бўлганларнинг найранги... кўп ерларда мусулмонларни диниларини фитналаш учун қилинган, баъзилар билмасдан уларга мувофиқ ҳам бўлиши мумкин, Аллоҳ уларга ҳам ҳақни билдирсин. Фитналардан фақат кўзи очиқ эмас, балки қалб кўз очиқлар, фикри тиниқлар омонда қолади, ана улар Аллоҳ раҳм қилган кишилардир. - Жамоатни лозим тутишга келсак... бу ҳақида салафлардан бошқасининг гапи олинмайди, магар уларга мувофиқ бўлганларники олинади, мувофиқ келмаганнинг гапи ирғитилади, ким бўлса ҳам, дипломи бўладими, салласи бўладими, ҳассаси бўладими фарқи йўқ:

photo content

photo content

ЗИКР Одамларнинг энг кўп хатоси тилидан содир бўлади, энг кўп ҳасанотлари ҳам ундандир. У Зот Ўз зикрини турли туман қилиб кўпайтириб қўйгани ҳам Аллоҳнинг раҳматидан албатта: кам меҳнат ила сер ҳосил йиғилади. © Тарифий

ЭСЛАТМА Ибн Аббос розиаллоҳу анҳу айтади: Ёмонликнинг қалбда бир қора туйниги бор, бетга урадиган қабоҳати бор, баданга юки бор, ризқни камайтириши бор ва ундан одамларнинг кўнгли қолиши бор. © Равзотул-муҳиббийин, 441.

photo content

photo content

photo content

🕌 Uzlat - Etikof Odamlardan uzoqlashib 👋, Alloh bilan yolg'iz qolish☝️, fitratni yangilashga kiradi. Bu uzlat yoki sunnatda e'tikof deyiladi. Bu ish qalb va badan, ya'ni vujudimiz dunyodan (📱+💰) uzilgan holda quyidagi mashru' bo'lgan 📜 amallar bilan bo'ladi: 1. Namoz. 2. Duo. 3. Zikr. 4. Tilovat. 5. Tafakkur. 6. Tavba va İstig'for. 7. Munojaat. 8. Kam gapirish, ko'p yemaslik, oz uxlash. 9. Ehtiyoj ko'rilmasa odamlarga qo'shilmay turiladi. 10. Jinsiy yaqinlik tark qilinadi. © Abu Solih

Оиша онамиз розиаллоҳу анҳо айтади: Охирги ўн кунлик кирса; • Изорларини маҳкамлаб, • Кечани жонлантирар, • Аҳлини уйғотар эди. © Муттафақун алайҳи

Эслатма. . . «Ким у ерда (Масжидул Ҳаромда) зулм ила ноҳақликни хоҳласа, унга аламли азобдан торттириб қўямиз». (Ҳаж: 25). Аллоҳнинг муқаддас ва муборак қилган ерлари бор; Икки Ҳарам, Масжидул Ақсо, Муқаддас Туво водийси... У ерларда гуноҳ қилиш бошқа ерларда гуноҳ қилишдан ёмонроқ, хоссатан Катта Ҳарамда зулм қилишни хоҳлаш ҳам аламли азобга дучор қилар экан, оятда келганидай. Шу каби у ерларда гуноҳни ўйлаш ҳам гуноҳдир. Худди шу каби У Зотнинг замонлардан белгилаган муборак ва муқаддас вақтлари бор, мисол: кеча ва кундузларда қилинадиган беш маҳал намоз вақтлари ва Зулҳижжа ойининг ўн куни, Рамазон ойининг охирги ўн кечаси каби. . . Уламолар айтади: Ким ушбу муборак, муқаддас вақтларда гуноҳ қилиш тугул балки ўйласа ҳам, ундаги ибодатлардан, ажру савобдан маҳрум бўлиб қолиш хавфи бор, деган. Албатта бу жуда катта йўқотишдир. Шунинг учун ҳадисда: «Ким у кечанинг яхшилигидан маҳрум бўлса, (барча яхшиликдан) маҳрум бўлибди, дейилган». (Насои). Энди зулм қилишни қасд қилган, зулм қилган ва ундан тўхтамаган золимларга вой бўлиши турган гап. Гуноҳкорлар эса; яхшиликдан, тавфиқдан маҳрум бўлар экан. . . Аллоҳ таоло қалбларимизни гуноҳдан покласин, яхшилик ва эзгулик билан тўлдирсин, Рамазон ойининг охирги ғаниматли кечаларида вужудимизни қойим қилсин, афв қилсин, аҳволларимизни ислоҳ қилсин, яхшиликларга муваффақ қилсин, улардан маҳрум қилмасин, омин. © Абу Солиҳ

Тавба барча бандаларга, барча ҳолатда вожибдир. Чунки банда доим бирорта буйруқдан чалғиб қолиб уни тарк қилган бўлади ёки ҳаддидан ошиб бирорта қайтариқдан қайтмай қилиб қўйган бўлади. Шунинг учун унга доим тавба билан юриши лозимдир. © Ибн Таймия, «Фатаво», 10/330.

Бир киши Ҳузайфату ибнул Ямон розиаллоҳу анҳудан: Нифоқ нима? - деб сўради. Айтдики: Исломдан гапириб, унга амал қилмаслигинг. © Имом ибн Саъд, «Тобақатул кубро», 4/253.

Ҳақ билан ботилни ажратишни; фитна дейдиганлар - зиндиқлардир. © Abu Solih

«Ундан рўзадорлар киради, улардан бошқа бирортаси кирмайди» Саҳл ибн Саъд розиаллоҳу анҳудан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Жаннатда бир эшик бор, уни Райён, деб қўйишади. Қиёмат куни ундан рўзадорлар киради. Улардан бошқа бирортаси улар билан бирга кирмайди, уларнинг охиргилари кирганида ёпилади, кейин ундан бирортаси кирмайди». © Бухорий