683
Subscribers
-124 hours
-57 days
-2030 days
Posts Archive
683
- Содиқлар ишларини давом эттирган.
- Ёлғончилар ишларини ташлаб кетади.
• Ҳа, бу иш - одат бўлиб келган, чунки бу: Аллоҳнинг ўзгармас суннатидир.
© Ибн Таймия
683
ВАҚТ
Инсон пулини йўқотса: Инна лиллаҳи..., дейди, хафа бўлади, ҳатто пулини излаш учун ўша кунини ҳам сарфлайди!
Аммо, вақтини зое қилса; парво ҳам қилмайди. Кейин қабрга киргач, кўзига фақат йўқотган вақти кўринади, умр бекор кетгани кўринади, ҳатто: Раббим қайтар дунёга дейди... бир дона солиҳ амал қилиб олай, деб қолади.
«Сизларга эслатма оладиган киши эслатма оладиганча умр бермадикми?!». (Фотир: 37).
© Абу Солиҳ
683
ИБН ТАЙМИЯ раҳимаҳуллоҳ ҳақида...
Ибн Ҳажар ал-Асқалоний айтадилар:
Шайх Тақийюддиннинг имоматдаги шуҳрати қуёшдан ҳам порлоқ. Шунингдек у кишини ўз даврида Шайхул Ислом, деб номланиши ҳозиргача покиза тилларда боқий қолган, бундан кейин ҳам, кечагидай давом этади -ин ша Аллоҳ-.
Бу ҳақиқатни фақатгина у кишининг қадр-қийматини билмаган нодон ё инсофдан чиқиб кетганлар тан олмайди холос.
© Ибн Носир Димашқийнинг «ар-Роддул вофир» китобларига тақризларида айтганлар.
683
Исломнинг ғариблиги кучайди роса; олимлар озайиб, нодонлар авж олди.
© Ибнул Қоййим, «Зодул маъод», 3/334.
683
НИФОҚ
- Кўпчилик мусулмонлар: [менга нима], деган тушунча билан нифоқни касб қилиб олдилар... Аслида биродаримнинг ғами, менинг ғамим, ташвиши менинг ташвишим, хурсандлиги менинг хурсандлигим, дейиши лозим эди.
• Биродарига зарар етишини кўриб туриб... менга нима, дейди!
• Ёки фойдасини кўриб, унга далолат қилмай... менга нима, дейди!
- Ваҳоланки умматнинг энг афзал кишилари саҳобалар нифоқдан жуда қаттиқ қўрқар эдилар, ҳатто жаннатий, деб башоратланганлари ҳам, нифоқни эшитгунича титраб кетар эдилар...
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким бир қавмга ўхшаса, у ўшалардан», дедилар. (Абу Довуд).
Сиз! Мунофиқларга ўхшашдан қўрқмайсизми? «Аниқки мунофиқлар дўзахнинг энг тубидадир». (Нисо: 145).
© Абу Солиҳ
683
ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ ФАРЗАНД ҲАҚҚИ!
Баъзи аҳли илмлар айтади: Аллоҳ таоло Қиёмат куни боладан ота-онаси ҳақида сўрашдан олдин, ота-онадан ўз боласи ҳақида сўрайди, албатта. Негаки, ота-онанинг ўз боласи устида ҳаққи бўлганидек, боланинг ҳам ота-онаси устида ҳаққи бор. Аллоҳ таоло айтади: «Ва инсонга ўз ота-онасига яхшилик қилсин, деб васият қилганмиз». (Аҳқоф: 15). «Ўзларингизни ва аҳли-оилангизни ёнилғиси одамлар ва тошлар бўлган ўт-дўзахдан қутқариб қолинглар». (Таҳрим: 6). Аллоҳ таолонинг фарзандларга ўз ота-онаси ҳақида қилган васияти, ота-оналарга фарзандлари ҳақида қилган васиятидан бурунроқ келди. Аммо, ким боласига фойдали бўлган нарсалар таълимини беришни тарк қилиб қўйса ва болани ўз ҳолига ташлаб қўйса, жуда ҳам ёмон иш қилган бўлади. Аксар фарзандларнинг бузуқ-бетарбиялиги ота-оналари томонидан; уларга бепарво бўлаганлари ва диндаги фарзларни, суннатларини таълим беришни тарк қилганлари сабабидан тарбиясиз бўлганлар. Демак, уларни ёшлигиданоқ ҳақларини зое қилганлар. Кейин фарзандлар ўзларига ҳам, катта бўлиб ота-онасига ҳам фойда беролмай қолган.
© Ибнул Қоййим, «Туҳфатул мавлуд», 1/229.
683
Умар ибнул Хаттоб розиаллоҳу анҳу ваъз қилиб шундай деди:
Ўзингга тегишли бўлмаган нарса ҳақида гапирмагин. Душманингдан нари юргин. Фақатгина ишончли дўстингни огоҳлантиргин, ишончли киши фақат Аллоҳ азза ва жалладан қўрқадиган ва Унга итоат қиладиган кишидир. Фожир билан бирга юрмагин-ки, сенга фужурни ўргатади. Унга ҳаргиз сирингни очмагин. Ишларингда эса фақатгина Аллоҳдан қўрқадиганлар билан маслаҳат қилгин.
© Ожуррий, «Одоби шарият»: 4/223.
Risolat каналига аъзо бўлинг, улашинг, кузатинг!
®Risolat
683
ҚУРЪОНИЙ ҚОИДА
«Агар (неъматларга) шукр қилсангизлар, сизларга кўпайтириб бераман албатта.
Агар нонкўрлик қилсангизлар, аниқки Менинг азобим жуда қаттиқ». (Иброҳим: 7).
Зарра миқдорича бўлган неъматга ҳам шукр қилгин, тоғ каби бўлиб кетади.
Тоғ каби неъматга нонкўр бўлсанг, зарраси ҳам қолмайди.
© Умар Шоҳир
683
ТАНБЕҲ
Мазали таомлар инсонни кўпгина-турли ёмонликларга чорлайди;
- Чунки у:
1. Аъзоларни маъсият учун ҳаракатга тушуради.
2. Ва, тоатни аъзолар учун оғирлаштиради.
• Манашу иккиси ўзи етарли мусибат эмасми?!
• Тўқ қорин, лаззатли таомлар чакана гуноҳларга чорлайди?!
• Қанчасини ибодатсиз ҳолга келтиради?!
• Демакки, ким қорин балосига учраган бўлса, жудаям катта ёмонликка учрабди.
• Шунингдек, шайтон ҳам, қорни тўлдир инсонни кўпроқ бошқара олади.
© Ибнул Қоййим, «Бадоиъ ал-фавоид», 2/128.
683
Ким араб тилини ўрганса диндаги шубҳалари кетади.
Ким араб тилини билмаса диндаги шубҳалари мерос бўлиб қолаверади.
© Имом Шофеъий
683
ТАДАББУР
Атрофимиздаги фитналар худди денгиз мавжларидек бирин-кетин келади; шундай экан охират сари-йўлда кетаётган одамларнинг қалблари ўзгариб қолганидек, кемангиз ағдарилиб кетмаслиги учун уни тўғри тутинг.
«Бас, сизга ваҳий қилинган нарсани маҳкам тутинг, аниқки сиз сиротол мустақим узрасиз». (Зухруф: 43).
© Д. Носир ал-Умар
