683
Subscribers
-124 hours
-57 days
-2030 days
Posts Archive
683
ТАДАББУР
«Устиларидаги осмонга боқмайдиларми ахир; уни қандай бино қилиб, зийнатлаб қўйганмиз ва унинг тешиклари ҳам йўқ». (Қоф: 6).
Қачон зийнатланган осмонга қарадингиз?
@risolat_net
683
НАМУНАЛИ ПАЙҒАМБАР:
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтади: Усмон ибн Аффон халифалик қилган пайтда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам завжаларининг ҳужраларига кириб қўлим билан шифтларини силардим.
© Бухорий, «Ал-адаб ал-муфрад».
__________
Кимлардир уйининг шифтига қарайман деб бўйни қайрилиб қолади, қўли билан етиш тугул...
683
Қалбнинг мисоли қушга ўхшайди. Юксакликка интилган сари офатлардан узоқ туради. Тубанлашган сари офатлар қуршовида қолади.
© Ибнул Қоййим, «Жавобул кофий», 70 с.
683
ЗИКР
Аллоҳни зикр қилиб мўминлар мудом,
Ғамларни унутиб, юзни кулдирар.
Билсангиз агар зокир мўминдан,
Яхшилик таралар соф қўлидан,
Шивир-шивир қимирлаб чарчамас лаблар,
Қалбларга томдирар ҳаётбахш томчилар.
Дунёга берилманг абадий эмас,
Зикр йўлидан юринг боқийга шахтам.
Абу Солиҳ
683
ЗЎР МУЛОҲАЗА ҚИЛИНИБДИ:
Биламиз: Аллоҳ таоло Қуръонда «асҳобус сабт»* қандай қилиб ўз ҳийлалари сабаб қаҳр ва лаънатга учраганлари ҳақидаги қиссани зикр қилган.
Агарда ўша қисса бизнинг давримизда бўлаганида, ўша ҳийлаларини айтган кимса: мужтаҳид бўлиб, ихтилофи эса раҳмат, деб эътиборга олинган бўлар эди.**
© Тарифий
____
* Шанба кунида жиноят қилган яҳудлар.
** Кредитни ҳалол, деб айтадиган муфтийларни ҳам «мужтаҳид» дейиляпти. Аллоҳ Ўзи кифоя қилсин уларга ҳам.
683
ШАЙТОННИНГ ТУЗОҚЛАРИДАН: (АРАБ ТИЛИ)
Талаби илмга қўйилган тузоқлардан!
Шайтон илм талабига қизиққан талабаларга араб тили илмларини ваҳимали қилиб кўрсатади, араб тилини улкан бир етишиб бўлмас чўққига ўхшатади, араб тилини очиб бўлмас темир дарвозага ўхшатади... ахийри талаби илм араб тили деса диққи нафас бўлиб кетади, уни тушуниб бўлмас илм деб қарайди, эшитса қулоқлари безиллайди.
Лекин шайтон уни шаръий аҳкомлар эшигига хўш-хўшлаб олиб киради, шаръий аҳкомларни ҳали шарият нозил бўлган тилни билмасдан туриб ўрганишга васваса қилади, ҳимматини ўша билан машғул қилади: мақсадинг олим бўлиб етишиш эмасмиди?! Араб тилисиз ҳам етишсанг бўлади, ҳозир таржималар кўп, дейди гўё. Тузоққа тушганлар шундай қилади. Ёки сал араб тили ўрганганларга ҳам манашу тузоқни қўяди. Натижада Аллоҳ номига ёлғон гапиришади: "Шайтоннинг изларига эргашманглар, аниқки у сизларга очиқ душмандир. Сизларни фақат ёмонликка, фаҳшга ва Аллоҳ номига ёлғон гапиришга буюради холос". (Бақара: 169).
© Абу Солиҳ
683
ТУҒЁНГА КЕТКАЗУВЧИ КАЛИМАЛАР:
Туғёнга кетиб: «Мен», «Меники», «Ўзимдан», дейишликдан қаттиқ эҳтиёт бўлинг. Негаки мазкур «уч лафз» билан Иблис, Фиръавн ва Қорун кабилар мубтало бўлган. Иблис: «Мен ундан яхшироқман», деди. Фиръавн: «Миср мулки меники», деди. Қорун: «Бунга фақат ўзимдаги илм билан етишдим», деди.
Банданинг: «Мен», деб айтишига энг лоиқ кўрилган сўзи: Мен гуноҳкор, хатокор, истиғфор айтувчи, тан олувчи бандаман, сўзи бўлади. Банданинг: «Меники», деб айтишига эса: Гуноҳ ва жарималар меники, муҳтожлик, фақирлик ва синиқлик меники, деб айтмоғидир. Банданинг: «Ўзимдан», сўзига эса: Парвардигор-о, менинг жиддий ва ҳазилларимни мағфират қилгин, хатоларим ва қасдаларимни ҳам кечиргин, буларнинг барчаси ўзимдан.
© Ибнул Қоййим, «Зодул маъод», 2/475.
683
МИСР ахборларидан:
Мисрда 2013 йил аскарий инқилобдан кейин ҳукумат бошига Абдулфаттоҳ Сисий ўтирди, ўша йилдан то 2017 гача Мисрда 60 минг киши қамоққа ташланди. Улардан 10 мингтаси: олим, даъватчи, сиёсатчи, ёзувчи, журналист ва уларнинг тарафдорлари.
Сисий ҳукуматни эгаллагач халққа хитоб қилиб айтган эди: мен билан атига 2 йил сабр қилинглар, ҳали Мисрни танимайсизлар, деб, казо-казо ваъдаларни берганди. Ярамас «ваъдасидан чиқди», 60 мингтасини қамади, Мисрда озиқ-овқалар -6- бараварига қимматлашди, халқ қашшоқлик устига қашшоқлашди, четга чиқиш ҳам, кириш ҳам, мураккаблашди, ўқув дастурларидан Ислом тарихидан ўрин олган саркардалар номини чиқартирди: Амр ибнул Ос, Салоҳиддин Айюбий ва бошқаларни... миллионлаган одамлар Мисрда уйсиз яшайди... кўчалар хароб, халқ ишга зор, минглаган шаръий докторлар иш талаб қилиб чиқиб уддасидан чиқолмади, Миср ер бойликлари ҳукуматдаги айрим шахслар томонидан қўлга олинган, Азҳари Шарифга ўқишга четдан ўқувчилар қабул қилиниши 85% га қисқартирилди... ва ҳаказо қабихлик, қаллоблик, ғирромлик давом этмоқда...
Ўлганнинг устига тепгандай: яна бугун Сисий парламент минбарларидан туриб: Миср халқи эркин сўзлашга лоиқ, деб тиржайиб турибди!
Мана сиёсатнинг асл башараси.
Аллоҳ таоло Миср аҳволини тузатсин тезроқ, омин.
© Абу Солиҳ
683
Имом Айюбус Сахтиёний раҳимаҳуллоҳ айтадилар: Менга аҳли суннадан бир кишининг ўлгани ҳақида хабар келса, мен худди бир аъзоимни йўқотгандай бўламан.
© Абу Нуъайм, «Ҳилятул авлиё».
683
❕ Ислом ички замирда ўтириб қолган ақийдавий маълумотлар, шаръий аҳкомлар эмас, балки ақийда ва шаръий аҳкомларни жонлантирувчи низом...
© Абу Солиҳ
® Risolat
683
#ҒАФЛАТДА_ҚОЛМАНГ: ЭСЛАТМА-ТАМБЕҲ!
• Мусулмон оқил киши ҳар қандай амални нимага ва ким учун қилаётганини #билиши, қилаётган амалнинг сифатини маромига #етказиши ва натижасини кутишни ҳамда унинг самарасини, ҳосилини бошқалар билан баҳам кўришни, тоттиришни #ўрганиши керак. Манашу ҳаракатдаги жонли ҳаёт тушунчасидир.
• Бемақсадлик, эътиборсизлик, қўлга чўп олиб бошқалардан айбу ўсал топиб кавлашлик, хато-гуноҳни жойида кўмишни билмаслик, фазилатларни тан олмаслик, эътироф қилмаслик, ҳиқду ҳасад, бахллик - булар айни дамда ҳам бадбахтлик ҳамда инсонлар ҳаётини ўлик мурдага айлантиришликдир.
© Умар Шоҳир
683
- Мусулмоннинг мусулмон устидаги ҳақларидан: «Мўминлар фақат ака-укадирлар холос».
• Кўришганда саломлашиш.
• Насиҳатлашиш.
• Чақирса ижобатли бўлиш.
• Нусрат бериш.
• Акса уриб: Алҳамдулиллаҳ, деганди: Ярҳамукаллоҳ, дейиш.
• Бетоб бўлса ҳолидан хабар олиш.
• Уч кундан ортиқ аразлашмаслик.
• Вафот қилса жанозасида туриш.
• Зулм қилмаслик.
• Душманга топширмаслик.
• Камситмаслик.
• Хўрламаслик.
© Умар Шоҳир
683
СУННАТ ЙЎЛИДА
Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ қон сийган эканлар!
Шунда табиб Имом Аҳмаднинг ўғиллари Абдуллоҳга: бу сийдик калтак еган кишиники, дебди.
Абдуллоҳ унга: суннат йўлида калтак еган, деди.
© Абу Яъло, «Табақотул Ҳанабила».
683
Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ айтдилар: Онам менга шундай деди:
Агарда илмга амал қилиш ниятингиз бўлмаса уни ўрганмай қўя қолинг, йўқса қиёмат куни сизга юк бўлади.
© Risolat
683
ТАДАББУР
«Сен рози бўладиган бирор солиҳ амал қилишга».
Амаллар кўп, лекин Аллоҳ рози бўладигани қаерда?!
@risolat_net
