683
Subscribers
-124 hours
-57 days
-2030 days
Posts Archive
683
Пайшаба куни шом вақтидан то жума куни шомгача бўлган вақт мобайнида ўтадиган сонияларда яхшиликларга тўла хазиналар беркитилган бўлиб, унда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга солават айтишни кўпайтиринг, ким солаватни лозим тутса, Аллоҳ унинг ташвишларини аритади, гуноҳини кечиради, ризқига барака беради, даражасини улуғ қилади.
© Абу Солиҳ
683
Юнус ибн Убайд раҳимаҳуллоҳ айтади:
Бандадаги икки хислат тузалса қолган барча нарсаси тузалади: намози ва тили.
© Заҳабий, «Сияр», 6/293.
683
Ёқуб ибн Бухтон раҳимаҳуллоҳ айтади:
Мен еттита қизли бўлдим, ҳар доим бир қизим туғулганида Аҳмад ибн Ҳанбалнинг олдига кирсам: Эй Абу Юсуф, пайғамбарлар ҳам қизларга ота бўлган, дер эди, шу билан ташвишим кетарди.
© «Туҳфатул мавдуд».
683
Обидлардан бири айтади:
• Қалб шифоси бешта нарсададир:
1. Тадаббур билан Қуръон ўқимоқ.
2. Рўза тутиб, қоринни оч тутмоқ.
3. Кечаси намоз ўқимоқ.
4. Кечанинг охирги қисмида саҳарлаб дуода ёлвормоқ.
5. Солиҳ кишилар билан мажлис қурмоқ.
© Шайх Мунажжид
683
Суфёну Саврий раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Ла илаҳа илла Аллоҳ» калимасидан кўра Иблиснинг белини синдирадиган калима йўқдир.
© «Ҳилятул авлиё», 7/16.
683
• Савол: Мени дунёвий ишларимда хайрсизлик, ризқим торлиги қийнайди, сабаб нима бўлиши мумкин? Ечим нима?
Жазакумуллоҳу хойрон.
• Жавоб: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Қадрли, дуогўй сингил / Аллоҳ сизни ҳимоясида сақласин.
Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Аммо баъд:
Ҳурматли сингилимиз Ислом Веб саҳифасига мурожаат қилганингиз учун яна бир бор хуш келибсиз, Аллоҳ таолодан бизни ва сизни гуноҳлардан кечиришини ва биздаги айбларни беркитишини, бизга ризқнинг ҳалол эшикларини очиб беришини сўраб қоламиз, у Зот саҳий ва карамлидир.
Биринчидан, сизга ҳам, ўзимизга ҳам, Аллоҳ таоло бизларга ҳукм қилган, қадаримзда тақдир қилган ризқу насибаларимизга рози бўлишимиз кераклигини эслатиб ўтамиз. Чунки У Зот бизга ғоят меҳрибондир, бизларни нималар ислоҳ қилишини ўзимиздан яхши билгувчироқдир. Масалан одамлардан кимларнидир фақирлик тузатса, яна бошқаларни фақат тўқлик тузатади, Аллоҳ билгувчи ва ҳаким Зотдир. Барча нарса ва ишларни ўрни-ўрнига териб қўйгувчидир. Бандаларга манфаатли ишларни ҳукм қилади. Аллоҳ таоло айтади: «Шояд сизлар ёқтирмаган нарса сизларга яхшироқ ва сизлар суйган нарса сизларга ёмонроқ бўлиши мумкин. Аллоҳ билгувчироқдир ва сизлар билмайсизлар». (Бақара: 216).
Бу яъни ожизлик ёки сабабларни тарк қилиш дегани эмас, албатта. Чунки Аллоҳ таоло ризққа олиб борувчи сабабларни тақдир қилган, худди қорин тўйиши учун емоқни, чанқоқни босиш учун ичмқони, фарзанд кўриш учун уйланмоқни тақдир қилганидай ва ҳаказо.
Демак, Аллоҳ таоло шариятда кўрсатма берган сабабларни тутмоқ лозим. Шулардан энг катта сабаб Аллоҳ таолога осий бўлишдан ижтиноб қилиш, сақланишдир. Чунки Аллоҳга осий бўлиш энг ёмон маҳрумликларга олиб боради. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтади: «Аниқки банда ўзи қилган гуноҳ сабаб ризқдан маҳрум бўлади». (Ибн Можа).
Яна сабаблардан Аллоҳ таолога истиғфорни кўпайтириш, негаки истиғфор ризққа етишишдаги таакидланган сабаблардан, Аллоҳ таоло айтади: «Уларга: Раббингизга истиғфор айтинг, У кечиргувчидир, албатта. Сизларга кетма-кет ёмғир юборади. Ва сизларни мол-мулк ва фарзандлар билан қувватлайди ва сизларга боғу роғлар ва анҳорлар қилиб беради, дедим». (Нуҳ: 10). «Раббингизга истиғфор айтинг сўнгра Унга тавба қилиб қайтинглар, шунда сизларни то белгиланган муддатгача яхши мато-нарсалар ила баҳраманд қилади». (Ҳуд: 3). Яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳдан қандай дуо қилиб сўрашни ўргатган дуода келганки: «Айтинг: Эй Аллоҳ, мени кечиргин, менга раҳм қилгин, менга офият бергин ва мени ризқлантиргин. Дарҳақиқат манашулар, сизга дунё ва охиратингизни жамлаб берадир». (Муслим).
Демак кўп-кўп дуо ва истиғфор қилиш керак. Ва яна ким қодир бўлса ҳаж билан умра орасини узмасдан эргаштирсин, бу ҳам ризқ сабабларидан. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтади: «Ҳаж билан умра орасини узманглар; чунки улар фақирлик ва гуноҳни кетказади, худди босқон темир зангини кетказганидай». (Баззор).
Қариндошлар билан алоқани улаш ҳам ризқ кенгайишига сабабдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтади: «Ким ризқи кенгайишини ва умри узоқ бўлишини истаса қариндошлари билан алоқани боғласин». (Бухорий, Муслим).
Бу бобда манашу сабаблардан яна Аллоҳга тақво қилишни ушлаш туради ва У Зот белгилаган чегараларда тўхташ лозимдир. Аллоҳ таоло айтади: «Ким Аллоҳдан тақво қилса унга чиқиш йўлини қилиб беради ва уни кутмаган жойдан ризқлантиради». (Талоқ: 2-3).
Сизга Аллоҳ таолонинг исм-сифатлари билан барча яхшиликка муваффақ қилишини сўраймиз, ишларингизга енгиллик берсин, У саҳий ва карамли Зотдир.
© Ислом Веб
Ислом Веб саҳифасидан Абу Солиҳ ўгирди
683
«Унга (Қуръонга) фақатгина покланганлар тегина олади». (Воқеъа: 79).
Агарда унинг варақларига фақат покланганлар тегина олса, демак унинг маънолари фақатгина покиза қалбларни ҳидоятлайди.
© Ибн Таймия683
Уч нарсада бахтиқаролик жамланмайди:
1. Дуогўйлар бахтиқаро бўлмайди: «Эй Парвардигор, Сенга дуо қилиб бадбахт бўлмадим». (Марям: 4).
2. Қуръон билан яшаган бахтиқаро бўлмайди: «То, ҳа. Биз сизга Қуръонни бахтсиз бўлишингиз учун нозил қилмадик». (Тоҳа: 1-2).
3. Ота-онасига яхшилик қилган бахтиқаро бўлмайди: «Ва волидамга яхшилик қиладиган қилди ва мени жабр қилгувчи бадбахт қилмади». (Марям: 32).
© Абу Солиҳ683
Аллоҳ таоло айтади: «Айтинг: сизлар агар Аллоҳни севсангиз, бас менга эргашинглар Аллоҳ сизларни севиб қолади ва гуноҳларингизни мағфират қилади, Аллоҳ мағфират қилгувчи раҳимли Зотдир». (Оли Имрон: 31).
Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ айтади:
Ушбу ояти карима ҳар бир Аллоҳнинг муҳаббатини даъво қилиб, ўзи эса Муҳаммадий тариқатида бўлмаган кимсалар ўртасида ҳукм қилади: ундай киши токи Муҳаммадий шариятига ва Набавий динга барча сўзи ва амалида эргашмагунича ушбу ишда ёлғончидир. (Тафсиру Ибн Касир).
© Абу Солиҳ683
Ким тилини мусулмонлар ҳурматини тўкишга узайтирса, сирларини ошкор қилишда давом этса, Аллоҳ унинг тилини ўлишидан олдин шаҳодат калимасини айтишдан ушлаб қолади.
© Абул Фарож ибнул Жавзий
Аллоҳ таоло бизга чиройли хотима берсин, мусулмонлар иззатини қайтарсин, омин.683
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўттизта балодан паноҳ тилардилар:
• Эй Аллоҳ, Сен менга паноҳ бергин:
1. Ожизликдан.
2. Дангасаликдан.
3. Қўрқоқликдан.
4. Бахилликдан.
5. Қариликдан.
6. Бағиртошликдан.
7. Ғафлатдан.
8. Ночорликдан.
9. Хорликдан.
10. Бечора ҳолликдан.
• Эй Аллоҳ, Сен менга паноҳ бергин:
11. Камбағалликдан.
12. Куфрдан.
13. Ширкдан.
14. Фисқу фужурдан.
15. Бахтсизликдан.
16. Нифоқдан.
17. Шуҳратпарастликдан.
18. Риёкорликдан.
19. Соқовликдан.
20. Карликдан.
21. Жинниликдан.
22. Моховдан.
23. Песликдан.
24. Ёмон касалликлардан.
• Эй Аллоҳ, менга паноҳ бергин:
25. Қарз юкидан.
26. Кишилар қаҳр қилишидан.
27. Неъматинг завол топишидан.
28. Офиятинг ўзгариб кетишидан.
29. Тўсатдан келадиган ўчингдан.
30. Барча ғазабингдан.
Мазкур балолардан паноҳ тиланглар, азизлар! Суйган кишиларингизга улашиб эслатиб қўйинглар.
© @risolat_net683
#0171
Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Тавҳид ва суннатдан қанчалик узоқлашсанг, ширк, бидъат ва туҳматга шу қадар яқинроқ бўласан».
«Иқтидоъ», 391
@shayxulislom
