683
Subscribers
-124 hours
-57 days
-2030 days
Posts Archive
683
Илм мажлисига қоғоз-қаламсиз борган киши, гўё тегирмонга буғдойсиз борган кишига ўхшайди.
© Шофеъий
683
Мусибатлар - мўминларнинг ёмон амалларига каффорат бўлади, унга сабр қилинса; даражалари олий бўлади.
© Ибн Таймия
683
Аллоҳ бирор бандага Ўз ҳикмати билан бир эшикни беркитса, унга раҳмати билан камида икки эшикни очиб қўйган бўлади.
© Ибнул Қоййим
683
КАБОИР
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Аллоҳ - рибо ейдиганни ва едирувчисини, унинг котибини ҳамда икки шоҳидини лаънатлади». Яна айтди-ки: «Улар баробардир».
© Шайхон
683
✍🏻 Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ айтади:
Агар киши бидъатчига салом берса, демак, у - уни яхши кўрар экан.
© «Табақотул Ҳанабила», 1/196.
683
Ummu Salama roziallohu anho aytadi:
Rasululloh sollallohu alayhi va sallamning eng ko'p qiladigan duolari:
{يآ مُقَلِّبَ القُلُوب ثَبِّتْ قَلْبي عَلىٰ دينِكَ}
"Ey qalblarni o'zgartiruvchi Zot, qalbimni diningda sobit qilgin", der edilar.
Shu haqida u kishi sollallohu alayhi va sallamdan so'ralganda:
- "Darhaqiqat, odam zoti borki uning qalbi Allohning barmoqlari orasidadir, U Zot kimni istasa to'g'rilaydi va istaganini adashtiradi", deganlar.
© "Sahihul jome, 1/48".
683
МАДДОҲЛАР
Оқил кишига икки тоифанинг мақтовини қабул қилиши ярашмайди:
1. Ўзидан илм-маърифати оз бўлган кимсадан; чунки у сен ҳақингда яхши билмай туриб гапиради.
2. Ўзидан қўрқадиган ва умид қилиб кутадиган кимсадан; чунки у сендан фойдаланади холос.
Барча мутакаббирлар мана шу иккиси билан маза қилади, озуқа олади.
© Тарифий
683
КАБОИР
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Ҳар бир эшитганини гапиравериш: кишига ёлғончи эканига кифоядир».
© Муслим
683
Банда буйруқ ва қайтариқларни қанча жиддий олса шунча иймони кучли бўлади, қанчалик енгил олса шунча заиф иймонли бўлади. Борди-ю уларни ҳазил ё ўйин билса, менсимаса куфрга кетади: «Бундай бўлишингиз, сизлар Аллоҳнинг оятларини ҳазил қилиб олдингиз ва сизларни дунё ҳаёти ғурурлантирди. Бугун улар ундан (дўзахдан) чиқарилмас ва улардан узр ҳам талаб қилинмас». (Аҳқоф: 35).
© Абу Солиҳ
683
✍🏻 Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади:
Бандага бериладиган гуноҳларнинг айрим уқубатидан: Унинг ишлари қийинлашиб кетади, қаерга юзланмасин қулуфланган бўлади ёки роса қийин кечади.
© «Дард ва даво», 134
683
КАБОИР
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Чақимчи жаннатга кирмайди».
© Муслим
683
✍🏻 Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади:
Кимга бирор бир ҳақ нарса кўндаланг қилинса-ю, уни рад этиб қабул қилмаса, натижада қалби, ақли, фикри булғаниши билан жазоланади.
© «Мифтаҳу дарус саодат», 1/160.
683
✍🏻 Ҳамдуун Қассор раҳимаҳуллоҳ айтади:
Ким салафлар ҳаётига назар солса; ўзидаги камчиликни ва рижоллар етишган чўққилардан ортда қолиб кетаётганини билиб олади.
© Шотибий, «Эътисом», 86.
683
МАҲБУС...
Ҳар қандай мазлум ўзига зулм қилган зулмкорни дуоибад қилишни баъзан унутиб қўяди, фақатгина зулм билан маҳбус бўлганлар мустаснодир. Чунки улар - токи қамоқдан озод бўлгунча туну кун осмон эшикларини қоқаверади.
© Тарифий683
Тавҳид сенинг амалинга бир исмдир. Агарда барча амалларинг Аллоҳ учун бўлса, сен муваҳҳидсан. Бордию унда яратилган халоиққа ширк қилинган бўлса, сен мушриксан.
© Муҳаммад Тамимий, «Дурарус-санийя», 1/178.
683
Ўз пайғамбарларини ёлғончига чиқарган барча умматларни куфрга ва ҳалокатга ундаган нарса фақатгина дунёга муҳаббат қўйиш бўлган.
© Ибнул Қоййим, «Уддатус собирийн», 219.
683
- Мусулмоннинг мусулмон устидаги ҳақларидан: «Мўминлар фақат ака-укадирлар холос».
• Кўришганда саломлашиш.
• Насиҳатлашиш.
• Чақирса ижобатли бўлиш.
• Нусрат бериш.
• Акса уриб: Алҳамдулиллаҳ, деганди: Ярҳамукаллоҳ, дейиш.
• Бетоб бўлса ҳолидан хабар олиш.
• Уч кундан ортиқ аразлашмаслик.
• Вафот қилса жанозасида туриш.
• Зулм қилмаслик.
• Душманга топширмаслик.
• Камситмаслик.
• Хўрламаслик.
© Умар Шоҳир
