683
Subscribers
-124 hours
-57 days
-2030 days
Posts Archive
683
Салафлар «Қадр кечаси», деб умид қилинган кечада: ювуниб, тараниб, янги либослар кийиб, хушбўйланиб оларди.
Умар Шоҳир
683
КАТТА ФУРСАТ
1,000 ой = 83,33 йил = 30,332 кун:
Вақтларни ўлчаб - шу миқдорни бир кечада қўлга киритиш имконини берган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин: «Қадр кечаси минг ойдан яхшироқ». (Қадр: 3).
• Кечаси туриб:
- Бир дона тасбеҳ...
- Бир марта таҳорат...
- Икки ракаат намоз...
- Бир дона дуо...
Шуни ҳам бажаролмаган кишини: фойда-зарарини биладиган киши, дейилмайди.
«Ким Қадр кечасида иймон билан, умид билан қоим бўлса, унинг ўтган гуноҳлари мағфират қилинади». (Муттафақун аълайҳ).
© Абу Солиҳ
683
ҚАДР КЕЧАСИДАГИ МУБОРАК ДУО
Оиша онамиз розиаллоҳу анҳо айтади: Ё Расулуллоҳ! Агар Қадр кечасига муваффақ бўлсам, нима деб дуо қилишмни айтар эдингиз, у киши дедилар: «айтасизки»:
{اللَّهُمَّ إِنَّكَ عُفُوٌّ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي}
• Айтилиши:
[Аллоҳумма иннака аъфввун туҳиббул аъфва фа аъфву аънний].
(Ибн Можа).
• Маъноси:
«Эй Аллоҳ! Сен афв қилувчисан, афв қилишни севасан; мени афв эт».
Ушбу дуо хоссатан Қадр кечасида айтилиш сабабини, унинг маъноларидан билиб оламиз:
1. Ўчириш, изсизлик. Ернинг афви дейилса: ер бетини қоплади тушунилади, мисол учун майса қоплаши. Шамолнинг афви: ердаги излар асоратини ўчирди, сидирди, текислаб кетди тушунилади.
Банда Раббисидан афв тилашидан: баданидаги афв, динидаги афв, Қаҳҳорнинг кечиришдаги афви тушунилади.
• Бадандаги: дардларга шифо топиш учун.
• Диндагиси: яхшликларга, ибодатга тавфиқ берилиши учун.
• Кечиришдагиси: саҳифасидан гуноҳларни батамом ўчирилиши учун.
2. Афвнинг маъноларидан яна: зиёдалик, кўпайиш, ортиш-ортиқчаси ҳам келган. Молдаги афв, дейилса: молдаги зиёдалик тушунилади: «Сиздан нима инфоқ-эҳсон қилсинлар? - деб сўрайдилар, айтинг: афв». (Бақара: 219). Яъни фарз бўлган закот-садақалардан бошқа «зиёдасини, ортиғини» инфоқ қилаверсинлар.
Демак, У Зотнинг афви: бандага сўраганидан ҳам кўпроғини ё унга зиёдаси билан беришидир.
Бу дуони бошқа дуоларга қараганда ушбу кечада кўп-кўп айтиб қолинг, кўп дуодаларнинг ўрнини босадиган муборак дуодир.
Асло ғафлатда қолманг, такрорлашдан эрикманг, агар сизи Аллоҳ таоло афв этса:
- Нажот топибсиз;
- Маррага етибсиз;
- Сиз бахтлисиз!
Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади: Агарда вақтинг тиғизлашиб, дилингдаги ҳожатлар тўпланиб турганда дуо қилсанг, барча дуоингда Аллоҳ сени афв этишини сўрагин: Агар авф қилса; сенга ҳожатларингни сўрамасингдан бурун бериб қўяди.
© Абу Солиҳ
683
МУҲАММАД
Аллоҳ таоло Қуръонда пайғамбаримиз ﷺ ни «Муҳаммад» исми билан зикр қилиши:
1. «Муҳаммад фақатгина элчидир. Дарҳақиқат ундан олдин ҳам эличилар ўтган». (Оли Имрон: 144).
2. «Муҳаммад эркакларингиздан бирортасининг отаси бўлмаган ва лекин Аллоҳнинг элчиси ва пайғамбарларнинг сўнггисидир». (Аҳзоб: 40).
3. «Иймон келтирган ва яхшиликлар қилганлар ҳамда Муҳаммадга нозил қилинган нарсага иймон келтирганлар: ва у ўзларининг Раббисидан бўлган ҳақдир, уларнинг ёмонликларини беркитиб ва аҳволларини тузатди». (Муҳаммад: 6).
4. «Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир». (Фатҳ: 29).
© moslehoon
683
Х А В Ф
Анас ибн Молик розиаллоҳу анҳудан: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Эй қалбларни ўзгартирувчи Зот! Қалбимни дининг узра собит қилгин», дейишликни кўп айтардилар.
- Шунда: Ё Расулуллоҳ! Сизга ва келтирган нарсаларингизга иймон келтирдик, ҳали ҳам бизга хавф етишидан қўрқасизми? - дедим.
- Расулуллоҳ: «Ҳа, дарҳақиқат қалблар Аллоҳнинг бармоқларидан икки бармоғи орасидадир, уни истаганидай ўзгартиради», дедилар.
© Аҳмад, Термизий
683
ҚАДР КЕЧАСИНИ ҚАДРЛАНГ...
- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазоннинг охирги ўн кунлигида:
• Ибодатга маҳкам бел боғлардилар,
• Жойини йиғиб қўярдилар; уйқу йўқ,
• Аёлларидан четланардилар,
• Аҳли-оиласини тунда уйғотардилар,
• Кечага намоз билан ҳаёт берардилар,
• Ҳатто саҳарликкача қоим бўлардилар,
• Эътикоф ўтирардилар,
• Рўзаларини ҳам улаб-улаб тутиб юборардилар.
© Абу Солиҳ
683
ҚАДР КЕЧАСИ…
• «Қадр кечаси минг ойдан яхшироқ». (Қадр: 3).
• «Аллоҳ учун у-ойда бир кеча бор, ким унинг яхшиликларидан маҳрум бўлган бўлса, дарҳақиқат (барча савобдан) маҳрум бўлибди». (Насоий).
• «Қадр кечаси: енгил, яхши кечадир: иссиқ ҳам эмас, совуқ ҳам. Унинг тонгида қуёшнинг қизиллиги заифроқ бўлади». (Ат-Тоялисий, «Муснад»).
• Қадр кечаси йилда бир кечада бўлиб ўтганида ҳам, унга етишиш учун ҳаттоки йил бўйи кечаси қоим бўлардим. Сен ўн кечани ўйлайсан-да?! (Ибнул Қоййим, «Бадоъил фавоид», 1/55).
• Қадр кечаси фақатгина Рамазонга чекланган бўлиб: у ойнинг охирги ўн кунлигида келади, кейин у тоқ кечаларида бўлади, муайян кечада бўлмайди. Бу ҳақида келган хабарларнинг жами шунга далолат қилади. (Ибн Ҳажар, «Фатҳ», 4/260).
• Қадр кечаси мўмин киши хотиржам, нафси сокин туради, қалби эса кенгаяди.
© Абу Солиҳ
683
ЙИЛ БЎЙИ БЕДОР БЎЛАРДИМ...
Қадр кечаси йилда бир кечада бўлиб ўтганида ҳам, унга етишиш учун ҳаттоки йил бўйи кечаси қоим бўлардим. Сен ўн кечани ўйлайсан-да?!
© Ибнул Қоййим, «Бадоъил фавоид», 1/55.
683
▪Эътикофнинг мақсадлари:
- Ибодат учун Рамазон ойидан алоҳида вақт ажратиш;
- Банда Раббисининг уйидан туриб Унга юзланиши;
- Одамлардан узулиб Холиққа боғланиш;
- Дунё ташвишини охират ташвиши билан кесиш;
- Кунларни зикрлар учун тўлиқ бағишлаш;
- Қалбни ислоҳ қилиш;
- Ёлғизликни ҳис этиш;
- Рўзани турли кароҳатлардан муҳофаза қилиш;
- Лайлатул Қадр кечасига етишиш;
- Масжидлар асл ибодатгоҳ ўрни эканлиги ва у ерда одоб сақлаш.
© Абу Солиҳ
683
Фирқалардан огоҳ қилиб, бидъатдан узоқ бўлган ва ўзи ҳам бидъат қилмай тўғри йўлни истаб осорларни лозим тутиб Карим Мавлосидан ёрдам сўраб юрган бандани Аллоҳ раҳм қилсин.
© Имом Ал-Ожуррий, «Аш-Шариъат», 1/314.
683
ХУНАР ФАЗИЛАТДИР (ЭКАН)
«Дарҳақиқат Довудга Ўзимиздан (шундай бир) фазл бердик: Эй тоғлар у билан бирга (тасбеҳ айтиб) қайтаринглар ва қушлар ҳам. Ва унинг учун темирни юмшоқ қилдик; совутлар қилгин ва тўқилишини ўлчагин», деди. (Сабаъ: 10-11).
Ушбу оят фазилатли кишилар ҳам, хунар ўрганишлари шариятда машруъ эканлигига далил бўлади. Бу нарса уларнинг мақомидан тушириб қўймай, аксинча фазилатларини янада зиёда қилади; шу билан уларда тавозеълик ҳосил бўлади ва бошқаларнинг қўлига қараб қолмаслик ҳам, шунингдек беғалва ҳалол касб қилишнинг ўзи туҳфа этилган фазилатлардан ҳисобланади.
Саҳиҳул Бухорийда келган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Кишининг энг яхши егани; ўзининг қўл ишидандир. Аллоҳнинг пайғамбари Довуд алайҳиссалом ҳам ўз қўл ишидан ер эди».
© Қуртубий, «Ал-жомеъу ли аҳкамил Қуръан», 267/14.
683
ЭСЛАТМА
Шуни билингки, Рамазон ойида мўмин киши нафси билан курашиши учун икки жиҳодга рўпаро келади:
• Кундузи рўза билан жиҳод қилади.
• Кечаси тунги намоз билан жиҳод қилади.
- Ким манашу икки жиҳодни жамлай олса, уларнинг ҳаққини тўла-тўкис бераолса ва сабр қила олса; унинг ажри беҳисоб берилади.
© Ибн Ражаб, «Латоифул маъориф», 171.
683
НАСИҲАТ
Сиз, ҳидоят нури ва иймон ҳужжатлари билан дастак олган, шубҳа ва шаҳватларда басират билан кўраоладиган, раҳмоний ва шайтоний хабарларни фарқига борадиган, ўзи олим бўлган ва илмига амал қилган пайғамбарларнинг издошлари билан суҳбатда бўлинг: «Ана улар Аллоҳнинг гуруҳидир. Огоҳ бўлинг, Аллоҳнинг гуруҳи нажот топадиганлар, албатта».
© Ибн Таймия, «Фатаво», 11/697.
683
ТАНБЕҲ
Рўза - у гуноҳлардан аъзоларни тийиш рўзаси ва қоринни еб-ичишдан тийиш рўзасидир.
- Еб-ичиш рўзани синдирганидек, бузганидек, гуноҳлар ҳам унинг савобларирини синдиради, самарсини бузади сўнгра бечора худди рўза тутмаганлар даражасига тушиб қолади.
© Ибнул Қоййим, «Ал-вабил», 58.
683
❝Odam zoti qorindan yomonroq idish to'ldirmagan❞
«Sahihi Termiziy»
®Termiziy @termiziy
🖋Tarjima: @risolat_net
✉️ Obuna: t.me/joinchat/AAAAAEBvdwvGIk2bQtyUpQ
683
ЭСЛАТМА
Энг афзал зикр Қуръон тиловатидир. Ишлардан фориғ бўлишингиз биланоқ, дарҳол Қуръон ўқиб, уни тадаббур қилишга киришинг; у сизга барча ишларингизда ёрдамчи бўлади.
© Абу Солиҳ
683
ТАНБЕҲ
Рўзадор шундай бўлади: қорни еб-ичишдан, фаржи қўшилишдан тийилгани каби унинг аъзолари гуноҳдан тийилган, тили ёлғондан, сўкиниш, ғийбат, чақимчилик... ва ёлғон гувоҳликдан тийилган бўлади.
• Агар гапирса; рўзасига чанг юқтурмай гапиради.
• Агар амал қилса; рўзасини бузмайдиган амаллар қилади.
Ҳар бир сўзи фойдали бўлгани каби, амаллари ҳам ижобий, таъсирли бўлади.
У билан ўтирганлар, гўё атир сотувчи билан ўтириб хушбўй хидларни хидлаганидай бўлади, ёнидагиларни ўз мажлисидан манфаатдор қилиб туради; атрофидагилар бекорчи гапдан, ёлғондан, фужурдан, зулумдан омонда бўлишади, тилидан фақат ширин гап чиқади, қулоқлар ундан фақат маъруфни эшитади.
Манашу шарият буюрган чинакам рўзадир, у шунчаки тоамдан, ичимликдан тийилиб кун ўтказиш эмас: «Ким ёмон гапларни ва унга амал қилишни тарк қилмаса, унинг еб-ичишни тарк қилишига Аллоҳнинг ҳожати йўқ». (Бухорий). «Эҳтимол рўзадорнинг рўзасидан оладиган улуши; очлик ва чанқоқдур». (Аҳмад).
© Абу Солиҳ
683
Рўзаларида энг афзал рўза тутганлар, Аллоҳни энг кўп зикр қилганлардир.
© Ибнул Қоййим, «Ал-вобил»,153.
683
#Савол_0279
Ассаламу алайкум. Баъзилар бомдодгача оғизни беркитиб олиш керак дейишади, азон айтмай ярим соат ё ўн-ўн беш дақиқа олдин. Шундай қилса бўладими?
Жавоб: Ва алайкумуссалам. Алҳамдулиллаҳ...
• Билишимча бундай қилишга далил йўқ. Балки бу суннатга мухолиф бўлади. Бомдод вақти киргунча бемалол еб-ичилаверади:
«Токи сизларга тонгда оқ ип қора ипдан фарқли бўлгунича еб-ичаверинглар, сўнгра рўзани кечгача батамом тутинглар». (Бақара: 187).
• Қолаверса саҳарликни кечиктириб ифторни шошилтириш суннатлигига бир қанча мутавотир ҳадислар келган:
«Ифторни тезлаштиринглар, саҳарликни кечиктиринглар». (Саҳиҳул жомеъ). «Уч нарса пайғамбарларнинг ахлоқидан: ифторга шошилиш, саҳарликни кечиктириш ва намозда ўнг қўлни чап қўл устига қўйиш». (Табароний, «Кабийр»). Амр ибн Маймун раҳимаҳуллоҳ айтади: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари ифторга энг тезлашадиган ва саҳарликка энг секин ҳаракат қиладиганлар эди. (Ибн Ҳажар,«Фатҳул Борий»).
• Чунки бундай қилишда аҳли китобларга зидлик бор:
«Токи одамлар ифторни тезлаштириб турар экан дин зоҳир бўлиб туради, чунки яҳуд ва насоролар кечиктиришади». (Аҳмад). «Бизнинг рўзамиз билан аҳли китобларнинг рўзасини ажратиб турадиган нарса саҳарликда емоқдир». (Муслим).
• Демак, токи бомдод вақти (фажри содиқ) киргунча еб-ичилаверади:
- Агар муаззин азонни вақт киришидан кейин айтадиган бўлса, у ҳолда азон айтишига даров еб-ичишни тўхтатиш лозим.
- Агарда вақти киргунича сал олдинроқ айтадиган бўлса, яъни айтиб бўлишига кирадиган бўлса, унда айтиб бўлишигача еб-ичишни тўхтатса бўлади.
• Фажр вақти ҳақида:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Тонг икки хил: аммо бўрининг думига ўхшайдиган (яъни уфқда ёруғлик тиккасига тушган пайтдаги) тонгда: намоз ҳалол бўлмайди ва таом эса ҳаром бўлмайди. Аммо уфқда ёйилиб кетган тонгда: намоз ҳалол ва таом эса ҳаром бўлади». (Ҳоким).
• Агар кечаси азон айтилса, яъни тонг кирмасдан (фажри содиқ) бўлмасдан олдин айтилган азоннинг эътибори йўқ, у фақат уйғотиш учун ё саҳарликка тайёргарлик учун айтилади:
«Дарҳақиқат Билол кечаси азон айтади, сизлар токи Ибн Умму Мактум чақиргунича еб-ичаверинглар». (Муттафақун алайҳи). Ҳадисни ровий қилган киши айтади: Ибн Умму Мактум кўзи ожиз киши бўлган, у токи унга: тонг, тонгга кирдинг, демагунича азон чақирмас эди.
• Бу ишдаги асл далил ояти каримда келган:
«Токи сизларга тонгда оқ ип қора ипдан фарқли бўлгунича еб-ичаверинглар, сўнгра рўзани кечгача батамом тутинглар». (Бақара: 187). Тонг - яъни фажри содиқнинг белгиси: «оқ ип қора ипдан фарқли» бўлишидир. Шу вақтгача еб ичилаверади.
Пайғамбаримиз замонларида иккинчи азон шу вақтда айтилган.
• Иккинчи азон айтилмайдиган ўлкаларда:
- Ё кечаси бир марта айтилади, яъни намоз вақти кирмай: бу ҳолда аҳли илмлардан фажри содиқ вақтини сўраб олиш ўша ердагиларга вожиб.
- Ёки тонгда, яъни фажри содиқ вақтида бир марта айтилади, бунда муаммо йўқ. Фақат саҳарликка уйғониш, тайёрланиш ҳар кимнинг ўзига қолади холос.
Валлоҳу аълам.
© Абу Солиҳ
#рўза_саҳарлик
https://t.me/joinchat/AAAAAEL1pD2kbuplRNiEYg
