683
Subscribers
-124 hours
-57 days
-2030 days
Posts Archive
683
Охиратга интилувчи мўминнинг сифати ҳақида:
• У бошқа бир водийда яшаса, қолган одамлар бошқа бир водийда, (худдики ўзга бир сайёрадан келган).
• Камсуқум, мутавозеъ, қалби соғлом, Аллоҳнинг зикрига қалби чанқаб туради.
• Аллоҳдан бошқа барча нарсадан беҳожат.
• Аллоҳга яқинлаштирадиган барча нарсага қизиқувчан.
• Борига қувониб ҳам кетмайди, йўқ бўлса хафа ҳам бўлмайди.
• Ўзига тегишли бўлмаган нарсаларга аралашмайди.
• Ўзидан камайиб қолмайдиган нарсалардан ҳеч бахиллик қилмайди (фазилатларини улашади).
• Унинг сифати: ростгўй, иффатли, хайрихоҳ, илинувчан, синиқ қалб, мулойим, виқорлидир.
• Бекордан итоб қилмайди, хусуматлашмайди, ортиқча талаб ҳам қилмайди, ўзи учун бировда ҳаққим бор, деб билмайди.
• Ўзининг ишларига қарайди, биродарларини ҳурмат қилади.
• Вақтини қизғонади, тилини сақлайди.
© Ибнул Қоййим, «Тариқул ҳижротайин», 51.
683
Яҳё ибн Муоз айтади:
Бечора Одам боласи-я! Дўзахдан ҳам камбағалликдан қўрққанидай қўрқса эди; жаннатга кирарди!
© Тариху Бағдод, 14/212.
683
Тавбадан чалғитувчи гуноҳлар
1. Гуноҳни кичик санаш:
Билол ибн Саъд айтади: Хатонинг кичиклигига қарамагин, кимга осий бўлишинга қарагин. (Байҳақий, Шуъаб, 5/430).
2. Орзуни кўпайтириб тавбани ортга суриш:
Яҳё ибн Муоз айтади: Одамларни узун-узун орзулари тавбадан тўсиб қўйди. (Заммул ҳаво, 1/216).
3. Тавбасиз Аллоҳнинг кечиришига қуруқ умид қилиш:
Абу Али Рузборий айтади: Ғурурнинг турларидан бири: сен ёмонлик қилсанг ҳам, сенга яхшилик келиб турса, ғурурланиб гуноҳларни ҳам кечириб ташлайди-да, деб қуруқ умид қилиш билан тавбани писанд қилмаслигинг. (Заммул ҳаво, 1/187).
4. Гуноҳларга беэтибор бўлиб ғафлатда қолиш:
Муҳаммад ибн Юнус айтади: Зуҳайр Болийнинг олдида эдик, эй Абу Абдураҳмон, бирор васиятингиз борми? - дедик. У: Ҳа, ғафлатда қолиб Аллоҳга тутилишдан эҳтиёт бўл, деди. (Байҳақий, Шуъаб, 5/338).
5. Яхши амаллар билан ғурурланиш:
Ибн Аъвн айтади: Амалларга кўп ҳам ишонмагин. Ахир сен - уларни Аллоҳ қабул қилдими ёки йўқ, билмайсан-ку! Гуноҳларингдан ҳам хотиржам бўлмагин. Уларни ҳам амалларинг сендан ювганини ё улар ҳали ҳануз турганини билмайсан! Амалларинг ғойибда энди. Аллоҳ уларни қаерга ёзганини ҳам билмайсан сижжийилгами ёки иллиюнга?! (Байҳақий, Шуъаб, 5/467).
© Абу Солиҳ
683
✍️ Охир замонда ғариб мўминлар...
• Ибн Масъуд розиаллоҳу анҳу айтади: Одамлар бошига шундай замон келади, унда мўмин киши умматлар ичида энг бечора сифат киши бўлиб қолади. [Ибн Ражаб, «Кашфул курбати фи васфи аҳлил ғурба»].
• Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ айтади: Одамлар бошига шундай замон келади - мўмин киши уларга нисбатан жирканч мурдага ўхшаб кўринади, шунда мунофиқ бармоғи билан унга ишора қилади. [Ибн Муфлиҳ, «Шарият одоблари», 1/193].
• Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ айтади: Охир замонда мўмин киши бечора сифат бўлиб қолишининг сабаби; шаҳват ва шубҳага кетган бузиқ одамлар ичидаги ғариблигидир. Ана уларнинг ҳаммаси унга озор беради, уни ёмон кўришади, чунки у уларнинг йўлига қарши чиқади, унинг ғояси уларнинг ғоясига тўғри келмайди, у улар турган нарсадан -ботилдан- ажраб олади. [Ибн Ражаб, «Кашфул курбати фи васфи аҳлил ғурба»].
© Рисолат || Пайғамбарлар даъвати
683
Умар ибнул Хаттоб розиаллоҳу анҳу айтади:
Омонатларни адо қилган, мусулмонларнинг ҳурматидан сақланган киши рижолдир.
© Баҳжатул мажолис, 86.
683
✍️ Абул Фарож ибнул Жавзий раҳимаҳуллоҳ айтади:
• Сенга ҳасад қилган кимсага бундан ортиқ уқубатни тиламагин.
• Чунки, у жуда хатарли ишга боғланиб қолган: уни сенга берилган неъматлар сендан завол топишидан бошқа нарса рози қилмайди.
• Бу азоб қанча давом этса, унинг алами ҳам шунча давом этади, унга бундан бошқача ҳаёт йўқ энди.
• Жаннат аҳлининг ҳаёти ҳам - уларнинг қалбларидан ҳасад ва нафрат суғирилиб олингандан кейин ширин ҳаётга айланади.
Агар бу -иккиси- улардан суғирилиб олинмаса эди; улар ўзаро ҳасадлашиб, ҳаётларини бузиб юборган бўларди.
© «Сойдул хотир», 362.
683
БИЛМАЙМАН...
• Аллоҳ раҳм қилганга «билмайман», дейиш осон ...
• Ўзи билмасдан туриб билағонлик қилиб «хато гапириб қўйишдан», «билмайман», дейиш афзалдир. Албатта бу гапни - «билмайман», дейишликни илмдан, деб билганлар тушунади холос.
Ибн Умар розиаллоҳу анҳу айтади: Илм учтадир: Сўзловчи китоб, амалдаги суннат ва билмайман, дейишлик.
Уқба ибн Муслим айтади: Ибн Умар розиаллоҳу анҳу бир нарса ҳақида сўралди, у киши: «Билмайман», деди. Кейин у яна сўрашда давом этган эди, шунда Ибн Умар айтди: Орқамизни жаҳаннам устига ўзингларга ўтадиган кўприк қилиб олмоқчимисизлар Ибн Умар фатво берган, деб?!
• Билмасдан гапириб қўйишдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари қанчалик қўрққанига бир қаранг! Агар бугунги билмасвойларни билағонлик қилаётганини кўрсалар уларга нима дерди?! Камида вой бўлсин, десалар керак...
Аллоҳ таоло дилу тилларимизни ёмонликлардан, билмасдан гапиришдан, бошқаларга озор беришдан Ўзи сақласин илоҳо, омин.
© Абу Солиҳ
683
Соғлом қалб. . . тоза қалб. . . соф дил. . .
• Ибнул Аъробий айтади: Қалб - агар ҳиқду ҳасадгўй, ужубланадиган, такаббур бўлса тоза бўлмайди. Дарҳақиқат, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам иймонда: ўзига ёқтирган нарсани биродарига ҳам ёқтиришини, шарт қилдилар. (Ибнул Аъробий, «Аҳкомул Қуръон»).
• Ибн Сирийндан сўрашди: Соғлом қалб нимадир? Айтдики: Аллоҳ учун Унинг бандаларига насиҳатгўй бўлмоқ. (Маккий ибн Аби Толиб, «Ал-ҳидоя ила булуғин ниҳая»).
• Яна шундай дейилган: Тоза қалб эгаси - одамларга ҳам ўзи суйган нарсани суяди, одамларнинг барчаси унинг ёмонлигидан, зулмидан саломат қолади, Аллоҳга тили ва дили билан таслим бўлиб Унга ҳеч нарсани тенглаштирмайди. (Маккий ибн Аби Толиб, «Ал-ҳидоя ила булуғин ниҳая»).
• Ибн Таймия айтади: Мақтовга лойиқ кўрилган тоза қалб - ёмонликни эмас яхшиликни хоҳлайдиган бўлади. Бунинг комиллиги: яхшилик ва ёмонликни билиш биландир. Аммо, кимки ёмонликни билмаса, бу ундаги камчилик бўлиб ҳеч мақталмайди. (Ибн Таймия, «Фатаво кубро»).
• Акфоний ва Абдулкарим айтадилар: Ибодатнинг асли - кечасида бедор бўлиш, жаннатга энг яқин йўл - соф дилликдир. (Ибн Асокир, «Тарихи Димашқ»).
• Абдулмалик ибн Марвон ўлимидан олдин фарзандларини тўплади, улар ичида Маслама ҳам бор эди, у уларнинг каттаси эди. Айтдики: Аллоҳга тақво қилишингизни васият қиламан, тақво доим сақлайди, қалқон бўлиб тўсиб туради, у энг яхши қўрғон, энг яхши зийнатдир. Катталарингиз кичиклардан алоқани узмасин, кичикларингиз катталар ҳаққини билсин ҳамда соф диллик ва ишларни яхшисини танланглар. (Ибн Асокир, «Тарихи Димашқ»).
• Суфён ибн Дийнор айтади: Абу Баширга дедимки: Биздан олдингиларнинг амалларидан айтиб беринг? Айтдики: Енгил амал қилиб, кўп ажр олардилар. Мен: Бунинг сабаби нима? - дедим. Айтдики: Диллари тоза бўлган. (Ҳаннод ибн Суррий, «Зуҳд»).
• Яна шундай дейилган экан: Ростгўйликка энг яқин, илмга далолат қилгувчи энг натижали, тақвони энг етук қиладиган, ортиқча зебу-зийнат берилиши васвасасини тарк қилдириб тез кетказадиган йўл ва қалбга энг кўп ёритадигани - дил софлигидир. (Муҳасибий, «Мустаршидий»).
• Солиҳларнинг ахлоқлари ўнта дейилган экан:
1. Дил софлиги.
2. Молни қизғанмай саховат қилиш.
3. Тўғри сўз бўлиш.
4. Нафс тавозелиги.
5. Қийинчиликка чидамоқ.
6. Ёлғиз қолиб йиғламоқ.
7. Одамларга насиҳат қилмоқ.
8. Мўминларга меҳрибон бўлиш.
9. Олам ҳақида фикрлаш,
10. Нарсалардан ибрат олиш. (Самарқандий, «Танбеҳул ғофилийн»).
• Қосимул Жавъий айтади: Диннинг асли - парҳезкорликдир. Энг афзал ибодат кечаси бедор бўлиш ва жаннатга энг афзал йўл қалб тозалигидир. (Ибнул Жавзий, «Сифатус Софва»).
• Бадриддин Ғаззий айтади: Одамлар билан қўшилиб юришнинг одобларидан. . . Биродарларга нисбатан қалби тоза-тўғри бўлиши, уларга насиҳат қилиш ва насиҳатни улардан ҳам қабул қилишдир, бу Аллоҳ таолонинг ушбу сўзига кўра: «магар ким Аллоҳга соғлом-тоза қалб билан келса». (Шуъаро: 89). Сақотий айтади: Аброрларнинг энг улуғ ахлоқларидан: Биродарларга нисбатан тоза-тўғри қалбда бўлади ва уларга насиҳат* қилади. (Бадриддин Ғаззий, «Одобул ишра»).
_
* Насиҳат: Яхшиликка, салоҳиятга йўлламоқ, ёмонликдан огоҳ қилмоқ, фойда ва зарарни айтмоқ.
© Абу Солиҳ
683
Бироз кулги 🙂
Бир ёши катта оқсоқол насиҳат қилишича:
Иккинчи аёлга уйланиш режаси худди исломга даъват қилишдай босқичлари бор катта ишга ўхшар экан:
Илк жараён жуда махфий бўлар экан, кейин аста секин эълон қилиниб ошкора даъватга айланар экан, тўтртта чол, бир калла қант, махаллада дув-дув гап, дегандай .. кейин ҳижрат, кейин жиҳод; хуллас шу йўлда эркак ё шаҳид бўлади, ё ғозий бўлади.
Оилага эга чиқиш давлатга эга чиқишдай гап-да!
© Арабчадан эркин таржима: Абу Солиҳ683
«Саҳарларда истиғфор айтгувчилар». (Оли Имрон: 17).
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтади: Эй болажоним, саҳарда тўшагингда ухлаб ётиб, мана бу қичқираётган хўроздан ожиз бўлмагин.*
_____
* Яъни истиғфор айтгин.
© Тафсиру Бағавий
683
Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ айтади:
Мусулмонларнинг энг афзали - Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўқ бўлиб кетган суннатларидан бирорта суннатни тирилтирган кишидир.
Эй суннат асҳоблари, сабр қилинглар! Сизлар одамлар ичида «жуда озчиликсиз», Аллоҳ сизларни раҳматига чулғасин.
© Хотиб Бағдодий, «Жомеъу ли-ахлоқи ар-ровий», 1/112.
683
▪ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳақоратлаган кимсанинг ҳукми:
• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳақоратлаган, камситган кимса кофирлиги ҳақида уламолар ижмоъ қилган ва ким унинг куфрида шубҳа қилса кофир бўлади.
• Умматнинг аввалидаги саҳобалар ва тобеинлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳақоратлаган кимсани қатл қилиш вожиблигига ижмоъ қилган: мусулмон ё кофир бўлса ҳам, эркак ё аёл бўлса ҳам.
Аллоҳ таоло айтади: «Алабтта Аллоҳ ва Расулига озор берадиганлар бор, Аллоҳ уларни дунё ва охиратда лаънатлади...». (Аҳзоб: 6). Аллоҳ ва Расулига душманчилик билан озор берган ҳар қандай кимса ўлдирилади. Мусулмонлар иттифоқи билан у кишини камситиш, ҳақоратлаш - Аллоҳ ва Расулига озор беради. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам душманларидан озорланганида шундай деганлар: «Каъб ибнул Ашрофга ким чиқади. Негаки у Аллоҳ ва Расулига озор берди, албатта». Шунда Муҳаммад ибн Маслама розиаллоҳу анҳу туриб айтди: Ё Расулуллоҳ! Уни ўлдирсам хурсанд бўласизми? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳа», дедилар... (Муттафақун аълайҳи). Малъун Каъб зиммий ҳам эди.
Имом Аҳмаддан сўралди: Бу борада бирор ҳадис борми? Айтдики: Ҳа, ҳадислар бор, шулардан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳақоратлаган аёл кишини ўлдирган кўзи ожиз киши, Ҳусайндан келган ҳадис.
Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шу сабаб ўша аёлнинг қон ҳаққини бекор қилган.
Бир киши Абу Бакр Сиддиқ розиаллоҳу анҳуни ҳақоратлади. Шунда у кишига бир одам: Уни ўлдирайми? - деди. Айтдики: Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кейин бирор киши учун жоиз эмас. (Насойи, Абу Довуд).
• Мазҳаблар:
1. Масала: Моликий ва Ҳанбалийларда ҳақоратловчи тавба қилдирилмайди, чунки уларнинг наздида тавбаси ўтмайди. Ҳанафий ва Шофеъийларда тавба қилдирилади. Бироқ, қатл ҳукми соқит бўлмайди. Чунки ҳақорат одамий ҳақлардан, ҳақоратнинг жазоси тавба билан соқит бўлмаслиги иттифоқ бўлган.
2. Масала: Ҳақоратловчи мусулмон бўлса, ихтилофсиз ўлдирилади ва бу тўрт имомнинг ва бошқаларнинг мазҳабидир. Албатта, ўлдиришдаги ихтилофлари билан: муртад бўлади ёки ҳад билан.
- Агар зиммий бўлса: Омматан уламолар наздида ўлдирилади. Жумҳур: аҳд бузилади, деган, Ҳанафий ва Моликийлардан ташқари. Шофеъийлар ихтилоф қилган, Имом Шофеъий ўзлари эса «Ум» китобида очиқ айтган: аҳд бузилида, ўлдирилади.
Аксар ҳанафий олимлари шундай фотво берган: Зиммийлардан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни сўкаверган кимса ўлдирилади, агарда исломга кирса сиёсатан ўлдирилади. (Бугунги аср фатвоси ҳам шундай).
Шайхул Ислом раҳимаҳуллоҳ айтади: Динимизни айблаш, Пайғамбаримизни ҳақоратлаш - биз учун жиҳод ва урушдир; бу аҳдни бузиб қўл билан уруш қилиш кабидир, балки баттарроқдир.
• Танбеҳ: Мана шу каби ишларда иш мусаллам шаклда бўлиши лозим бўлади: яъни шаръий ҳоким орқали, шахслар орқали эмас, чунки бу ижтимой ҳолатни тарқоқликка олиб келади ва мусулмонларни ноҳақ айблашга ҳам.
Валлоҳу аълам.
© Абу Солиҳ (Шайхул Ислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳнинг «Сорим» китобидан хулоса қилинган).
683
РИСОЛАТ || Пайғамбарлар даъвати
Ассалому алайкум, муҳтарам Рисолат каналининг кузатувчилари! Сизларга «Иймон асослари» бўлимини, ижозатингиз билан тақдим этамоқчимиз:
Унда барча мусулмонлар билиши фарз бўлган иймоннинг олти асоси баён қилинган: «Аллоҳга - Унинг фаришталари, китоблари, пайғамбарлари, охират кунига ва тақдирнинг яхши-ёмонига иймон келтириш».
Албатта уларни диққат билан ўқиб, яхши уқиб сингдириб, иймонимизни янгилаб туриш зарурлигини эслатиш билан дўстона тавсия этамиз. Чунки ҳадисда айтилади: «Ичингиздаги иймон худди кийим уриниб эскиргани каби уриниб эскиради, Аллоҳдан қалбингиздаги иймонни янгилаб туришини сўранглар». (Табароний, Ҳоким). Аллоҳдан иймонимизни янгилашини сўраш билан бирга, бунинг ёнида албатта унга амал қилишни ҳам Ўз тавфиқи билан уддалайлик илоим, омин.
- Сайт ходимларини дуоларингизда унутмагайсиз, азизлар, зеро бир мўминнинг ортидан дуо қилган дуогўй учун ҳам, айни тилаган тилаги ижобат қилинади, бир фаришта: сенга ҳам шундай бўлсин, деб туради.
- Қуйидаги - 6 - боғланмада «Иймон асослари» рукни берилган, марҳамат Аллоҳ барчамизга фойдали қилган бўлсин:
❶. Аллоҳнинг яккалиги
②. Фаришталар
❸. Китоблар
④. Пайғамбарлар
❺. Охират куни
⑥. Тақдир
© Рисолат | Админ Термизий
