683
Subscribers
-124 hours
-57 days
-2030 days
Posts Archive
683
БИДЪАТ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларга шариятдан, деб айтмаган ибодатлар билан Аллоҳга ибодат қилиш жоиз эмас. Бу - Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бидъатдан қайтарган қайтариқларидан истифода қилинган сўздир.
• Бидъат: Аллоҳ таолога Унинг шариятидан бўлмаган нарса билан ибодат қилишдир.
Шунинг учун Ҳузайфа розиалоҳу анҳу айтганларки: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари қилмаган ҳар қандай ибодат бўлсин, уни сизлар ҳам қилманглар.
Шу каби Имом Молик раҳимаҳуллоҳнинг ҳам сўзлари бор: Ўша кунда дин бўлмаган нарсалар, бугун ҳам диндан эмас.
Яъни: Расулуллоҳнинг даврида диндан бўлмаган нарсалар, у киши қилмаган қурубат-ибодатлар, бундан кейин ҳам диндан эмас.
© Ислом савол ва жавоб расмий саҳифасидан таржима қилиб олинди islamqa.info
683
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Дўзах аҳли шунчалик йиғлайдики, ҳаттоки йиғиларида кемаларни суздирса сузади, зеро улар қон йиғлайдилар, албатта».
© Саҳиҳул жомеъ
Эй Аллоҳ, Сендан жаннатни сўраймиз, дўзахдан паноҳ бергин, омин.
683
САЛОВАТНИ КЎПАЙТИРИНГ
«Аниқки Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловат-мақтов айтадилар. Эй иймон келтирганлар, унга саловат ва салом айтинглар». (Аҳзоб: 56).
Жобир ибн Самуро розиаллоҳу анҳу айтади:
- Расулуллоҳ алайҳиссолату вассаломни ойдин кечанинг бирида кўрдим. Устиларида қизил бир кийим бор эди. Кейин мен, бир у кишига ва бир ойга қарай бошладим. Шубҳасиз, у киши кўз-ўнгимда ойдан ҳам чиройлироқ эди. (Термизий, саҳиҳ).
- Қачонки ойни кўрсам; Расулуллоҳ алайҳиссолату вассаломни эслайман, у кишини кўришга ошиқиб, саловат айтишни ҳам, кўпайтириб юбораман.
© @risolat_net
683
Ким яхшилик уруғларини экса, ширин меваларни теражак, албатта, шу каби ким ёмонлик уруғларини экса, тиконли меваларни теражак; ё қўллари мевадан қизаради, ёки азобдан.
© Абу Солиҳ
683
Баъзи олимлар шундай деган:
• Ким илмни қизғонса уч нарсага мубтало бўлади:
1. Вафот топса илми ҳам ўзи билан кетади, орқасидан фойда бериб турмайди.
2. Ё унутиб қўяди, умрини зое қилган бўлади.
3. Ёки ҳоким-бошлиқларга эргашиб кетади-да, султонлар унинг бўйнига занжир осиб олади.
© risolat
683
Бидъат ширкдан кейинги энг катта гуноҳи кабирадир. Чунки у - ботил ташрийъдир.
Қаранг: «Ёки улар учун Аллоҳ рухсат бермаган диндан шарият қилиб берган шерикалари (худолари) борми?!» (Шўро сураси: 21 оят).
© Абу Солиҳ
683
#Савол_0253
Ғоят Меҳрибон, Раҳмли Аллоҳ номи билан ...
"Янги йил ва мавлудун Набий" ҳақида баъзилар бирон нарса ёзишни сўраган эканлар.., барчангизга бирма-бир ёзишдан кўра шу ерга умумий қилиб барчага ёза қолдим. Аллоҳнинг изни билан қисқа жавоб қилиб ўтамиз:
- Биринчидан: Янги йил байрами асли "Рождество Исуса", яъни Исо алайҳиссалом туғилган кунлари, деб нишонланади. Бу уларнинг динида ҳам бўлмаган, уларда ҳам бидъат. Мусулмонларга бу байрамни нишонлаш жоиз эмас, ҳаром бўлади. Чунки бу бошқа қавмга ўзини ўхшатишдир, қолаверса ҳар кимнинг байрами бор. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: "Ким бир қавмга ўзини ўхшатса, бас, у ўшалардандир". (Абу Довуд).
- Иккинчидан: Мавлудун Набий, яъни Муҳаммад ﷺ нинг туғилган кунларини нишонлашлик. Бу ҳам бизнинг Ислом динимизда асли йўқ байрам. Ўзи аслида Расулуллоҳ ﷺ нинг туғилган кунларида ҳам, қайси кун туғулганлигида ихтилоф бор. Ким қайсини рожиҳ кўрса, ўшани олган олимларимиздан. Бу байрамни нишонлашлик жоиз эмас, ҳаром бўлади. Негаки бу бидъат. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: "Ким бизнинг бу ишимизда, ундан бўлмаган нарсани пайдо қилса, бас, у рад қилингандир". (Бухорий, Муслим) ва "Ким бизнинг унга амримиз бўлмаган бирон амални қилса, бас, у рад қилинган" (Муслим). Яна: "Сўзларнинг энг рости Аллоҳнинг сўзи. Йўлларнинг энг яхшиси Муҳаммад ﷺ нинг йўли. Ишларнинг энг ёмони (динда) пайдо қилинганидир. Ҳар бир (диндаги) янгилик бидъатдир ва ҳар бир бидъат залолат ва ҳар бир залолат ўтдадир". (Абу Довуд).
- Бу иккала турини аввал ҳам хозир ҳам олимлар кўп гапирган, изоҳлаган, қайтарган ва ..., қолаверса Ўзбек тилида, Араб тилида ва бошқа тилларда ҳам етарликча маълумотлар бор.
- Яна буларга тааллуқли нарсаларни қилиш ҳам, совғалар сотиб олиш, уларга байрамларини нишонлашда зиёфатлари учун ёрдам бериш, ҳурмат юзасидан табриклаб қўйиш ва ҳаказолар қилиш жоиз эмас.
Аллоҳ билгувчироқ!
©Абу Солиҳ
#мавлуд
https://t.me/joinchat/AAAAAEL1pD2kbuplRNiEYg
683
БАЛО НУТҚҚА БОҒЛАНГАН
Фиръавннинг аёли Осиё Мусо алайҳиссаломни Нилдан тутиб олганида: «Фиръвнинг аёли айтди: Мен билан сенга кўз қувончимиз бўлади, уни ўлдирмагин, шояд бизга фойдаси тегса ё уни ўғил қилиб оламиз...». (Қасос: 9). Шунда Фиръавн айтди: Майли сенга неъмат бўла қолсин, аммо менга йўқ, ҳожатим йўқ унга, деди.
Шундай қилиб: Бало нутққа боғланганди!
(Яъни Фиръавн учун Мусо алайҳиссалом неъмат эмас, уни ҳалок қилувчи бўлди, Осиё учун ҳидоятчи).
© Ибн Касир, «Пайғамбарлар қиссаси».
683
Эй Аллоҳ, қалбимиздаги иймонларимизни янгилаб тургин.
«Ичингиздаги иймонингиз, худди кийим уриниб кетганидай уриниб кетади, албатта Аллоҳдан уни қалбингизда янгилаб туришини сўранглар».
© Албоний, «Силсилатус-саҳиҳа», 1585.
683
ФАРОСАТ
Ибн Масъуд розиаллоҳу анҳу айтади: Одамларнинг энг фаросатлиси уч киши бўлди:
1. Миср вазири Юсуф алайҳиссаломни сотиб олганида аёлига: «Унинг ҳурматини ўрнига қўйгин», деган пайтида.
2. Мусо алайҳиссалом ҳақида отасига айтиб берган аёл: «Эй отажон, уни (ишчи қилиб) ижарага олсангиз...».
3. Абу Бакр Сиддиқ розиаллоҳу анҳу Умар ибнул Хаттоб розиаллоҳу анҳуни хилофатга қўйиб кетганида.
© Ҳоким, «Мустадрок», 3/90.
683
#Совол_0248
Ассалому алайкум мен аёл кишиман, кўчага чиққанимда кўз, қошимда сурма суртган ҳолатда чиқсам бўладими? Сурма суртиш суннатку.
Ва аълайкумуссалом Сурма суртиш суннат. Бунга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бир қанча ҳадислари шоҳид бўлади, қуйироқда айримларини келтирамиз, ин ша Оллоҳ
Лекин, бу эркаклар учун зийнат эмас, Ҳанафий мазҳабида эркак киши сурмани зийнат учун суриши макруҳ, Ҳанбалий мазҳабида ҳаром дейилган, балки сурма суришдан мурод кўзга ором бериши, дам олдириши учун суртилади, дейишади, хоссатан ҳадисда келган исмид сурмасини қайдлашади: «Энг яхши сурмангиз исмид, у кўзни равшан қилади, киприкни узун қилади». (Абу Довуд). «Исмидни суринглар; у кўзни равшан қилади, киприкни ўстиради». (Термизий).
Аёллар учун сурма суртиш зийнат бўлса ҳам, лекин номаҳрамлар олдига зийнатланиб чиқиб бўлмайди. Қолаверса аёл киши кўчагаларга зийнатланиб юзи очиқ ҳолатда чиқиши жоиз эмас.
Чунки бу фитнага сабаб бўлади. Аллоҳ сақласин бундан.
Валлоҳу аълам.
© Абу Солиҳ
#суннат
https://t.me/joinchat/AAAAAEL1pD2kbuplRNiEYg
