en
Feedback
RİSOLAT

RİSOLAT

Open in Telegram

Ушбу канал risolat.net сайтининг расмий каналидир.

Show more
683
Subscribers
-124 hours
-57 days
-2030 days
Posts Archive
Шайтон ғолибан инсон устидан ғазаб, ғафлат, шаҳват вақтида устун келади. Унинг ов вақти мана шу уч ҳолатдадир, бас эҳтиёт бўлинг, тузоққа тушманг! © Абу Солиҳ

photo content

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Умматимга ҳам умматларнинг дарди юқади: нонкўрлик, манманлик, бойлик тўплаш, дунё учун ўзаро тажовуз қилиш, ёмон кўриш, ҳасадгўйлик ҳатто душманлик бўлади». © «Саҳиҳул жомеъ», 3658

✍🏻 Ибнул Жавзий раҳимаҳуллоҳ айтади: Қалб касалликлари гуноҳлардан келиб чиқади, сиҳат-саломтлик тавба қилишдадир. © «Табсиро», 1/55.

Қабр азобига сабаб бўлувчи амаллар: - Чақимчилик. - Бавлдан сақланмаслик. - Ғанимадан билдирмай бирор нарсани олиш. - Ёлғон. - Қуръондан ҳажр қилиш. - Зино. - Рибо. - Қарзни узрсиз чўзиш. - Ўлган кишининг устига келиб войдодлаб йиғлаш. - Фарз намозларига ухлаб қолиш. - Қуръонни ёд олиб, кейин унутиб юбориш. © Дорар.нет

✍🏻 Муҳаммад ибн Аъллон раҳимаҳуллоҳ айтади: «Тавфиқ» жуда ҳам нодирдир, шунинг учун Қуръонда ҳам атига бир марта зикр қилинган холос, мана бу оятда: «Менинг тавфиқим фақат Аллоҳ биландир». (Ҳуд: 88). © «Далилул фолиҳийн», 1/21.

✍🏻 Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади: Умримда мана шу соатимгача дин асосларида бирортасини Ҳанбалий мазҳабига ҳам, Ҳанбалийдан бошқасига ҳам чақирмадим. Булар учун курашмадим ҳам, гапларимда ҳам буларни айтиб ўтмаганман ҳеч. Мен - фақатгина умматнинг салафлари ва имомлари иттифоқ қилган нарсани зикр қиламан холос. © «Фатаво», 3/229.

✍🏻 Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ айтади: Ғийбат қарздан ёмондир; қарз тўланади, ғийбатни ўтай олмайсан. © Абу Нуъайм, «Ҳилятул авлиё», 7/275.

✍🏻 Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади: - Садақадаги фойдаларга келсак: • Ёмон оқибатдан сақлайди. • Балони қайтаради. • Хатоларни ўчиради. • Мол-мулкни сақлайди. • Ризқни жалб қилади. • Қалбни қувонтиради. • Аллоҳга бўлган ишончни ва ҳусни зонни оширади. • Шайтон кўриб хорланади. • Нафсни поклайди, тозалайди. • Бандани Аллоҳга ва бандаларга яхши кўрсатади. • Банданинг барча айбларини беркитади. • Умрни узайтиради. • Одамлар дуои хайр қилади. • Қабр азобини хайдайди. • Қиёмат куни эгасига соябон бўлади. • Садақа Аллоҳнинг ҳузирида шафоатчи бўлади. • Дунё ва охиратдаги қийнчиликларни осонлаштиради. © «Уддатус собирийн», 304.

✍🏻 Абу Бакр Шотибий раҳимаҳуллоҳ айтади: - Шундай бир замонга мубтало бўлдик-ки: Унда на «ислом одоби», на «жоҳилият ахлоқи» бор ва на одамни «риоя» қилиш бор! © Абу Нуъайм, «Ҳилятул авлиё», 10/372.

• Изтироб ва хавотирга кўп тушадиган одамларнинг «ичи» билан «ташида» катта фарқи бўлади. • Ўзини кўпинча хотиржам ва сокин ҳис қиладиган одамларнинг «ичи» билан «таши» эса бир хил бўлади. © Тарифий

✍🏻 Ибн Масъуд розиаллоҳу анҳу айтади: Аллоҳни эслатишга ёрдам берадиган кишидан бошқаси билан ҳамроҳ бўлмагин. © Абу Довуд, «Зуҳд», 1/126.

✍🏻 Ибн Масъуд розиаллоҳу анҳу айтади: Баъзида биргина «шаҳват» сабаб; ортидан узун-узун «қайғу» келади. © Абу Нуъайим, «Ҳилятул авлиё», 1/134.

✍🏻 Шофеъий раҳимаҳуллоҳ айтади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бирорта суннатига етишсангиз, унга эргашинглар, бошқасига қиё боқманглар. © Ҳаровий, «Заммул калом», 3/15.

✍🏻 Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади: • Фитнанинг асли: Райни шариатдан, ҳавои нафсни ақлдан устун кўришдадир. © «Иғосатул луҳфон», 2/165.

photo content

✍🏻 Ибн Муфлиҳ раҳимаҳуллоҳ (1308-1362 мелодий йил), яъни 600-700 йил олдин айтади: Одамларда ҳайрон қоладиган айбларни кўрдим: • Шаҳарлар хароб бўлганига вой-додлашади. • Ризқ камлигига сиқилишади. • Замон ва одамларни ёмонлаб, (дунёда) яхши яшай олмаганларини гапириб юришади. • Нархлар ошиб кетиши ҳақида нолишади. Лекин, улар - ислом чўкаётганини, ўзлари масжидлардан узоқлаб кетаётганини, суннатлар кўмилиб бидъатлар тарқалаётганини, маъсиятлар очиқчасига қилинганини кўриб туриб ҳам: ўз дини учун фарёд солган бирор кимсани топмадим. Тақсиротлари учун йиғлаганини ҳам, умри ўтаётганига афсус қилганини ҳам кўрмадим. Мана шуларга - улардан ислом динига қизиқишлари ўта оз бўлгани ва кўзлари ўнгида дунё катталашганидан бошқа бирорта сабаб билмайман. © «Одобуш-шаръия», 3/240.