683
Subscribers
-124 hours
-57 days
-2030 days
Posts Archive
683
Энг афзал жиҳод: ғурбат замонида мунофиқларга қарши курашмоқ.
© Шайх Муҳаммад Ат-Тамимий, «Ад-Дурар ас-Сания», 8/6.
683
АЙНУЛ ҲАҚ
Олимлар ўртасидаги ҳасадгўйликни тааммул қилиб ўйлаб кўрсам, келиб чиқиши дунёга муҳаббат қўйишдан экан: чунки охиратни ўйлаган олимлар ўзаро меҳр-муҳаббатли бўлади, ҳасадгўй бўлишмайди, албатта. Аллоҳ азза ва жалла бунинг мисолида шундай дейди: «Уларга (яъни муҳожирларга) берилган нарсалардан уларнинг (ансорларнинг) қалбларида (муҳожирлар) ҳасад топмаслар». (Ҳашр: 9).
© Абул Фарож ибнул Жавзий, «Сойдул хотир», 25.
683
• Ким сизни «ахбарана» ва «ҳаддасана», яъни ҳадис ва осорлардан бошқасига оғдирган бўлса:
~ ё сўфийлик хаёлларга;
~ ё фалсафий қиёсга;
~ ё нафси ҳавога - ўзгартирган бўлади.
• Қуръон, «ахбарана» ва «ҳаддасана» дан кейин бошқа нарса йўқ, бўлса фақат:
~ мутакаллимларнинг шубҳаси;
~ адашган мунҳарифларнинг қинғир фикри;
~ сўфийларнинг хом хаёли;
~ фалсафачиларнинг бузуқ қиёси бўлади.
• Ким далиллардан ажраса тўғри йўлдан адашибди, албатта.
Аллоҳга, жаннатга фақат китоб ва суннат далолат қилади холос. Ҳар қандай йўл агар китоб ва суннат кўрсатмасида бўлмаса, аниқки у жаҳаннам ва раҳматдан бадарға бўлган шайтон йўлларидандир.
© Ибнул Қоййим, «Мадорижус соликин», 2/439.
683
УЧ БУЮК ИБОДАТ САМАРАСИ
1. Тавозеълик: «мақомни баланд» қилади.
2. Истиғфор: «уқубатни даф» қилади.
3. Шукр: «неъматни зиёда» қилади.
© Абу Солиҳ Мисрий ))
683
⚜ Hijobning Shartlari ⚜
© Termiziyᴬᴰᴹᴵᴺ
® @termiziy
#inforasm #hijob
✉ Obuna: t.me/joinchat/AAAAAEBvdwvGIk2bQtyUpQ
683
СОФ ФИТРАТ:
«Ҳар бир туғулган гўдак фақат фитратда туғулади. Кейин ота-онаси уни яҳудий, насроний, мажусий қилиб юборади». (Бухорий, Муслим).
Яъни тарбия натижасида; адашиб берилган дин ва дунёвий тарбия сабаб инсоний соф фитрат бузилади. Ҳадисдаги бу ҳукм: болалардаги соф фитрат бузулишига кўпроқ ота-оналар сабаб бўлгани учун айтиб ўтилди. Шунинг учун ота-оналар бола тарбиясига, унинг соф фитрати сақланиб қолишига кўпроқ масъуллар, охиратда ҳам ота-онадан фарзандларга берилган тарбия ҳақида хоссатан сўраладилар!
Имом Суютий айтадилар: Ёш болалардаги беш хислат катталарда топилса эди; улар Аллоҳнинг валиларидан бўларди. Болалар:
1. Ризққа эътибор беришмайди;
2. Ҳаста бўлсалар Холиқига шикоят қилмай (енгиб юбора)дилар;
3. Ҳамма баравар таомланаверадилар;
4. Агар қўрқиб кетсалар кўзларидан ёш қуюлади;
5. Талашиб қолсалар, даров ярашишга шошадилар.
© Умар Шоҳир
683
Агар бидъат пайдо бўлса-ю, аҳли илмлар уни инкор қилмаса; у суннатга айланиб қолади.
© Авзоъий, «Шарафу асҳобил ҳадис», 1/22.
683
ҲАҚ СЎЗ силсиласидан
Умар розиаллоҳу анҳу айтади:
«Ҳидоят деб залолатга минган, залолат деб ҳидоятни тарк қилгангаларнинг ҳеч бирига узр йўқ. Дарҳақиқат ишлар битган, ҳужжат собит бўлган ва узр бериш узулган».
[Дарҳақиқат суннат ва жамоат диннинг барча ишларини тўла-тўкис ҳукм қилиб қўйди, бу эса одамларга очиқ ойдин бўлди ва одамлар бўйнига эргашиш фарз бўлди].
© Барбаҳорий, «Шарҳис-суннат», 36 с.
683
ТАҲЗИР
Ваҳб раҳимаҳуллоҳ айтади:
Нифоқнинг аломати ва феъли:
• Мазамматни ёмон кўриш,
• Мақтовни яхши кўриш.
© Абу Бакр Халлол, «Суннат», 5/86.
683
БАЙРАМ ТАБРИГИ
Ассаламу алайкум! Икки ҳайитингиз муборак бўлсин: фитр ва жума байрами.
Чин кўнгилдан барчангизни муборакбод этаман, Аллоҳ таоло икки Рамзон ўртасидаги гуноҳларимизни кечирган бўлсин, келаси Рамазонгача собит қадам қилсин ва Рамазон ойидаги ибодатларимизни қабул айласин ва бизни тақво аҳлидан қилсин!
Барчангизга сурур, қувонч, поклик, ҳалоллик тилайман. Жумладан ўтган мўминларнинг гуноҳларини Аллоҳ авф этсин, ҳасталарга соғлиқ, фарзанд талабга солиҳ фарзанд, жуфт истаганларга солиҳ (а) жуфт берсин.
Шу ўринда байрам татиб-татимаган мазлумларга нусрат, ғарибларга жаннат, зулмда тинмаётган золимларга, исломга душман бўлганга завол сўрайлик.
Аллоҳ таоло мусулмонларни байрамда жамлаганидай уларни янада аҳл-иноқ қилсин, қалбларини жамлаб яқин-улфат қилсин, ихтилофлар камайиб, иттифоқлар кўпайсин, омин.
Шубҳасиз: Аллоҳ Ўз динини барибир ғолиб қилади.
Умар Шоҳир
683
БАЙРАМ... ТАКБИР
- Рамазоннинг охирги кунида қуёш ботганидан то ҳайит намозигача такбир айтиш суннат бўлади.
- Такбир айтиш сийғаси:
• Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар, Ла илаҳа илла Аллоҳ.
• Валлоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар, ва лиллаҳил ҳамд.
- Арабчаси:
• الله أكبر، الله أكبر، لا إله إلا الله.
• والله أكبر، الله أكبر، ولله الحمد.
© Абу Солиҳ
683
ҲАЙИТ КУНИДАГИ ОДОБЛАР:
- Ҳайит киргани маълум бўлганидан то эртаси намозгача такбир айтмоқ.
- Ҳайит намози учун покланмоқ: ювуниб таранмоқ.
- Эркаклар хушбўйлик-атир суртмоғи.
- Намозга чиқишдан олдин бирор нарса еб олиш, имкон бўлса хурмо емоқ.
- Намозга кетиш йўлида жаҳрий такбир айтиб бормоқ.
- Намозга боришда бошқа, келишда бошқа йўл билан бориб-қайтмоқ.
- Барча мусулмонлар намозга чиқиши, ҳатто аёллар, ёш болалар, ҳайиз кўрганлар намоз ўқишмаса ҳам хутбага чиқишлари, ҳаммалари байрамона кайфиятни изҳор қилмоғи.
- Аёллар эркаклар жамоатидан бошқа ерда бўлмоғи.
- Намоздан кейин ўқиладиган хутбани охиригача эшитиб ўтирмоқ.
- «Аллоҳ биздан ва сиздан ҳам қабул айласин», деб ўзаро табрик йўлламоқ.
Умар Шоҳир
683
ТАНБЕҲ
Расулуллоҳ ﷺ: Сизлардан ким-ки бир мункарни кўрса, ўз қўли билан ўзгартирсин. Бас, агар ундай қилаолмаса, ўз тили билан, агар ундай ҳам қилолмаса, ўз қалби билан. Манашу иймоннинг энг заифидир. (Муслим).
• Байрам арафасида содир бўлган мункарлар, суннатга мухолиф амаллардан кўрганларимиз:
- Ҳайит намозига эътиборсиз бўлиш, уни чиройлик кутиб олмаслик.
- Аёллар масжидга атирланиб, безаниб келиши.
- Эркак ва аёллар йўлларда, бозорларда аралашиб юриши.
- Такбирлар масжидларда жўр бўлиб, хўр бўлиб айтилиши билан чекланиши.
- Байрам, деб, кўнгил хушлансин, деб, мусиқалар, рақслар, ношаръий тамошалар кўрсатилиши.
- Байрам куни қабристонларни зиёрат қилиш керак, деб, билиш, у ерга бориш.
- Қариндошлар билан силаи раҳм қилишни тарк қилиш.
- Ёш болаларга исрофга олиб борувчи ўйин тамошаларга рухсат бериш.
- Аёллар эркаклар билан қўл бериб кўришиши. Расулуллоҳ ﷺ: Мен аёллар билан қўл бериб кўришмайман, деганлар.
- Фақат таниган-билганларга салом бериб, табриклаб ёки яхшиликни танишларга қаратиб қўйишлик.
- Дастурхонларда керагидан ортиқ, очкўзлик белгиси билан тўлдириб ўтириш. Суннатда еб-ичиш, қоринга учдан бири билан кифояланишдир.
- Қодир бўла туриб қурбонлик қилишдан қизғониш.
Давом этишимиз мумкин ... ҳамма ўзини ва ёнидаги биродари хатоларини насиҳат ила тузатсин.
© Умар Шоҳир
683
#Савол_0284
Ас салому аълайкум. Савол: Ийдул Рамазон кунини муфтият белгилаб берадими, ёки 30 кундан кегин белгилаш керакми, ёки ой кўринса белгиланадими?
Ва аълайкумуссалом.
Алҳамдулиллаҳ...
Рамазон ойи бошланиши ҳам, тугаши ҳам ойни кўриш билан белгиланади, албатта, бу муттафақун алайҳи бўлган ишлардан, бунга мусулмонлар асрлар оша амал қилиб келишмоқда.
Аммо бу диний идорадан ҳилолни кўриш учун тайинланган муаззифлар кузатуви остида бўлиши лозим, негаки ҳозирда сохта маълумотлар кўпайгани боис ҳар кимнинг гувоҳлиги олинмайди, магар ишончли кишилар, маҳсус муаззифлардан қабул қилинади.
Лекин, баъзи диний идоралар ҳилолга эмас, тақвимга кўра олдиндан белгилаб берса, унда ҳилолни муроқаба қилган бошқа бирор давлатга тобеъ бўлинади, албатта одамлар ўртасида ихтилофга сабаб бўлмаган ҳолда тақийя билан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Зар розиаллоҳу анҳуга айтдилар: «Сиз, намозни вақтидан кечиктириб ё намозни вақтидан ўтказиб юборадиган амир-бошлиқлар бошингизда бўлса нима қиласиз?». У киши: Сиз нимага буюрасиз? - деди. Расулуллоҳ айтдилар: «Намозни вақтида ўқинг, агарда у-намозда улар билан бўлиб қолсангиз, ўқинг-да, у эса сизга нафл бўлиб қолаверади», дедилар.
Яъни ибодатлар тавфиқий бўлгани учун, уларнинг шартлари, (вақтлари), сифатлари айнан шарият айтганидай бўлиши шарт, шундагина Аллоҳ таоло ибодатларни қабул қилади. Шу жумладана рўза ҳам: «То (Рамазонда) ҳилолни кўрмагунингизча рўза тутманглар ва то (Шавволда) ҳилолни кўрмагунингизча рўзани очманглар...». Бу буйруқ салафларда ҳам, халафларда ҳам, татбиқ қилинавериб амалда мутавотир бўлган. Шунинг учун ҳилолни кўриш: шариятга амал қилиш бўлади, фалакий ҳисобатларга ёки ой умринг саноғига амал қилиш, шариятга хилоф, демак уларнинг бу ерда ҳеч эътибори йўқ; «Ҳилолни кўриш» деганда уни ҳар қанақасига яъни фалакий кузатишда исботласа ҳам бўлади деган мафҳумдан, ҳадисдаги мантуқ сўзсиз устун туради: «Эй иймон келтирганлар! Аллоҳ ва Расулининг ҳузуридаги (шариятдан бошқасини) устун кўрманглар... », қолаверса юқорида айтилганидай бунга нубувват давридан тортиб; салафлар ҳам, халафлар ҳам беихтилоф амал қилиб келишган.
Бу борада гап-сўз кўпайгани учун озроқ тушунтириб ўтган бўлдик, хулоса: то ой кўрилгунича рўзани очмаймиз, қачон ҳилол кўрилса ундан кейин байрам тайин қилиниши тўғри бўлади.
Валлоҳу аълам.
© Абу Солиҳ
#рамазон_ҳилоли_ҳайит
683
ЗИКР...
Аллоҳнинг муҳаббатига ноил бўлишни истаган киши - Унинг зикрини канда қилмасин:
• Зикр муҳҳабат эшигидир;
• Унинг кўчаси кенгдир;
• Йўли пухтадир.
© Ибнул Қоййим, «Ал-Вобил», 43.
683
🍚 FITR ZAKOT AHKOMLARI 🥗
©Ͳermiziyᴬᴰᴹᴵᴺ ® @termiziy
✉️ Obuna: t.me/joinchat/AAAAAEBvdwvGIk2bQtyUpQ
