683
Subscribers
-124 hours
-57 days
-2030 days
Posts Archive
683
✍️ Аблу Фарож ибнул Жавзий раҳимаҳуллоҳ айтади:
Шуни билингки, Иблиснинг одамларга қилган энг биринчи найрангги уларни илмдан тўсиш бўлган. Чунки илм нур-ёруқликдир... Агарда Иблис уларнинг чироғини ўчириб қўйса, қоронғуда уларни истаганидай гангитади.
© «Талбис иблис», 283.
683
Унутиш неъмати энг ажойиб неъматлардандир. Агарда унутиш неъмати бўлмаганида, бирор нарса юришмаган бўлар эди. Ва бандадан ҳасрат узулмаган ва мусибатдан уни бирон нарса юпатолмаган бўлар эди, ҳатто хафагарчилик ҳеч қачон тугамаган бўлар эди.
© Ибнул Қоййим, «Мифтаҳу дарус саодат», 236.
683
Хотима билан ўлчанг
Яхши инсонлар яхши ҳолатда вафот топганлардир, яхши яшаб юрганлар эмас, яхши хотимадан яхшироқ амал йўқ:
«Киши одамларга шубҳасиз жаннат аҳлининг амали билан амал қилиб кўринади-ю, ўзи эса дўзах аҳлидан. Одамларга у дўзах аҳлининг амали билан амал қилиб кўринади-ю, ўзи эса жаннат аҳлидандир». (Бухорий).
Аллоҳ таолодан яхши хотима беришини сўрайлик, омин.
© Абу Солиҳ
683
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Зул Ҳижжанинг ўн кунлигида дуони кўп қилардилар ва унда таҳлил, такбир ва ҳамд айтишни кўпайтиришга буюрардилар.
© Ибнул Қоййим, «Зодул маъод», 2/360.
683
Тавҳиди матбуъ - эргашилганни яккалаш
Ҳақ ва суннат аҳли учун Расулуллоҳ ﷺ дан бошқа эргашадиганлари бўлмайди. Чунки у киши ﷺ ҳаводан гапирмайди, фақатгина ваҳийни ваҳий қиладилар. У киши - барча хабарлари тасдиқланадиган, барча буйруқларида итоат қилинадиган кишидир. Бу даражани у кишидан бошқа имомларга бериш мумкин эмас, асло! Балки, ҳар бир одамнинг сўзи олинади ҳам, ташланади ҳам, магар Расулуллоҳ ﷺ дан фақат олинади.
© Ибн Тайймия, Фатаво, 3/346.
683
• Зул Ҳижжа ойининг ўн кунлиги ҳақидаги фазилатлари:
- Аллоҳ таоло айтади: «Тонгга қасам. Ўн куннинг кечаларига қасам». (Фажр: 1, 2). «Ўн куннинг кечалари» тафсирида жумҳур муфассирлар Зул Ҳижжанинг ўн куни деганлар. Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ Тафсирларида манашу қавл саҳиҳ деганлар.
- Зул Ҳижжа ойининг ўн кунлик фазилати ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан Ибн Аббос розиаллоҳу анҳумодан саҳиҳ ҳадисда айтилади: «Аллоҳга манашу ўн кунликдаги солиҳ амаллар бошқа кунлардан кўра севимлироқдир». Шунда Ё Расулуллоҳ: Аллоҳнинг йўлидаги жиҳоддан ҳамми? - дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳнинг йўлидаги жиҳоддан ҳам, магар киши жони ва моли билан чиқиб ундан бирор нарса қайтиб келмаса», дедилар. (Бухорий, Термизий).
- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Амаллардан ушбу ўн кунликда Аллоҳнинг ҳузурида улуғроғи, суюклироғи йўқ. Бас, унда таҳлил, такбир ва ҳамд айтишни кўпайтиринглар». (Аҳмад).
- Қуръони каримда: «Ва, Аллоҳнинг исмини маълум кунларда зикр қилинглар... », дейилган. (Ҳаж: 28). Бу оятни жумҳур уламолар Ибн Умар, Ибн Аббослар: Зул Ҳижжанинг ўн кунлиги, деб тафсир қилганлар.
- Дунёдаги кунлар ичида энг афзал, мисли йўқ кун Зул Ҳижжанинг ўн кунидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Дунё кунларининг энг афзали ўн кунликдир». Яъни Зул Ҳижжанинг ўн кунлиги. Шунда: Фисабилиллаҳ ҳам унга тенг эмасми? - дейилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Фисабилиллаҳ ҳам унга тенг эмас, магар кишининг юзи тупроққ буланса», дедилар. (Баззор).
Шунинг учун уламолар дунёдаги кунларнинг энг афзали Зул Ҳижжанинг ўн кунлиги бўлса, дунёдаги кечаларниг энг афзали Рамазоннинг охирги ўн кунлигидир, деганлар.
- Зул Ҳижжанинг ўн кунида Арафа куни бор, у катта ҳаж кунидир, мағфират кунидир, ўтдан озод қилиш кунидир, у кунда рўза тутган кишининг аввалги ва келаси йилги гуноҳлари кечириладиган кундир, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ўтган йил ва қолган йилга каффоратдир», дедилар. (Муслим, Аҳмад, Термизий).
Сўнгра ушбу ҳадисдан келиб чиқиб уламолар шундай деган экан: Зул Ҳижжанинг ўн кунлигида Арафа кунидан бошқа фазилати бўлмаганида ҳам, унинг фазилати учун етарли катта бир фазилат бўларди.
- Яна Зул Ҳижжанинг ўн кунлигида дин комиллиги ва неъматлар тамомига етгани ҳақидаги оят нозил бўлди: Яҳудийлар Умар розиаллоҳу анҳуга: Сизлар бир оят ўқийсизлар, агар у бизга нозил бўлганида, биз у кунни байрам қилиб олардик, дедилар. Шунда Умар розиаллоҳу анҳу жавоб бериб айтдилар: Мен уни қачон ва қаерда нозил бўлганини ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўша вақт қаерда бўлганини аниқ биламан: Арафа кунида ва биз ҳам Аллоҳга қасам Арофатда эдик. Суфён айтади ўша кун жумъамиди йўқми иккиландим: «Бугун сизларга динингизни комил қилдим» ояти. (Моида: 3).
- Дуо қилинадиган энг яхши кун ва ижобат бўлиши умид қилинган кун Зул Ҳижжадаги Арафа кунидир, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Энг яхши дуо Арафа кунидаги дуодир. Мен ва мендан олдинги пайғамбарлар айтган энг яхши нарса: Ла илаҳа илла Аллоҳ ваҳдаҳу ла шарика лаҳу, лаҳул мулк ва лаҳул ҳамд ва ҳува аъла кулли шайъин қодийр». (Молик, Термизий).
- Зул Ҳижжада қурбонлик қилиш куни бор, у Ийдул Азҳонинг энг биринчи куни бўлиб Аллоҳнинг ҳузурида энг улуғ кунлардан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ табарока ва таолонинг ҳузуридаги энг улуғ кун наҳр-қурбонлик кунидир сўнгра қар-минода қоладиган кундир», дедилар. (Аду Довуд, Насоий).
Ҳофиз ибн Ҳажар Зул Ҳижжанинг ўн кунлик фазилатлари бунчалик улуғлиги сабаби ҳақида тааммул қилиб айтадилар: Зул Ҳижжанинг ўн кунлигида бўладиган имтиёзнинг сабаби зоҳир бўлишича, уммуҳотул (катта) ибодатлар у кунда жамъланиб келган: Намоз, рўза, садақа, ҳаж каби. Бошқа кунларда булар (бир бўлиб) келмаган. (Фатҳул Борий, 534).
Абу Солиҳ Умар Шоҳир 22.08.2017
683
✍️ Имом ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади:
Шуни билингки, маъсият устида давомий туришлик - Аллоҳдан бошқасидан қўрқишни, Аллоҳдан бошқасига умид қилишни, Аллоҳдан бошқасини суюшни, Аллоҳдан бошқасига хокисор бўлишни, Аллоҳдан бошқасига таваккул қилишни қалбга мажбур қилади. Гуноҳкор (тавбасиз) гуноҳда давомийлиги билан ширк денгизига шўнғиб кетади.* Инсон бу нарсани ҳал қилувчи ҳоким нима эканини билмайди, магар унда ақли бўлса билиши мумкин. Маъсиятнинг хорлиги албатта қалбда ўрнаб қолади, шундан сўнг унга Аллоҳдан бошқасидан қўрқишни олиб келади. Бу эса ширкдир. Шу каби Аллоҳдан бошқасини суюшни, бажариши ўзига лозим бўлган ишларга етишиш сабабларида ҳам Ундан бошқасидан ёрдам сўрашга олиб келади. Натижада унинг амаллари Аллоҳнинг ёрдами билан бўлмайди ва Аллоҳ учун ҳам бўлмай қолади. Бу эса ширкнинг ҳақиқатидир.
Ҳа, ундай бандада Абу Жаҳлнинг тавҳиди бўлиши мумкин, бутга сиғинувчиларники ҳам бўлиши мумкин, уларники рубубият тавҳидидир холос. Яъни: Аллоҳдан бошқа Яратувчи йўқ, дея эътироф қилишдир. Агарда мана шу тавҳиднинг ўзи нажот берса эди, тошга сиғинадиганлар нажот топган бўлар эди. Муҳими эса - мушрик ва муваҳҳидлар ўртасини ажратувчи улуҳият тавҳиди бўлишидир.
© Ибнул Қоййим, «Мадорижус соликин», 326.
____
* Тавбасиз, истиғфорсиз гуноҳда давомий юрувчининг қалби гуноҳларни ўзига ҳалол қилиб бўлган бўлади: фарзларни тарк қилиш, ҳаром амалларни таб тортмай қилиш каби.
683
Фарзанд гўё мана шу оппоқ қоғоз кабидир
У ҳар қандай нақш ва суратлардан холидир... Фарзанд ота-онасига омонатдир... У ҳар қандай ёзув-чизувни қабул қилаверади... У қаерга еталанса еталанувчидир, кетаверади...
Саҳифангизни бўжаманг, гўзал нақшларга тўлдиринг!
683
Агарда инсон ўз ҳовлисига ҳар бир қиладиган гуноҳи -ортидан- биттадан тош отиб турганида, уйи тез вақтда (тошларга) тўлиб кетган бўлар эди. Лекин у гуноҳлар сақланиб қолишини енгил олади, гуноҳ эса (тавбасиз) сақланиб туради: «Аллоҳ уни ҳисоблаб қўйди, улар эса уни унутди». (Мужодала: 6).
© Ибн Қудома, «Мухтасар минҳожил қосидийн», 472.
683
Имом Аҳмад хотини вафот қилганидан кейин раҳми келиб эслаб айтган экан:
Иккимиз 20 йил бирга яшаб битта калимада ҳам ихтилоф қилмаган эдик.
© Заҳабий, «Сияр», 11/333.
683
САҲОБИЙ БЎЛИНГ
Улуғ тобеин Мужоҳид айтади:
Ибн Умарнинг хизматини қилай деб ёнида юрдим, у эса менга хизмат қилар эди.
Аллоҳ иккисини ҳам раҳматига олсин.
© Абу Бакр ал-Халлол, «Суннат», 1/174.
683
Гуноҳлар асорати...
Гуноҳнинг қораланган ёмон асоратлари бор. Шунингдек, дунёда ҳам, охиратда ҳам, бадан ва қалбга зиён берадиган зарарлари бор, буларни Аллоҳдан бошқаси билмайди. Мана шулардан:
1. Илмдан маҳрум бўлиш.
2. Ризқдан маҳрум бўлиш.
3. Гуноҳкорнинг қалби ва Аллоҳ ўртасида узилиш бўлади.
4. Одамлар билан гуноҳкор ўртасида ҳам узилиш бўлади.
5. Ишлар қийинлашиб кетади, қайси ишга киришмасин, йўли берк бўлади.
6. Ичида ҳақиқий зулмат бўлади.
7. Гуноҳлар қалб билан баданга юк бўлиб туради.
8. Тоатларга тавфиқ берилмайди.
9. Гуноҳлар умрни қисқартириб, баракани ҳам ўчиради.
10. Гуноҳлар - ўхшаш гуноҳлар уриғини сепади ва натижада яна бошқалари пайдо бўлади.
© Ибнул Қоййим, «ал-Жавобул кофий», 52.
683
Абдуллоҳ ибн Масъуд розиаллоҳу анҳу айтади:
Аллоҳ таоло тақдирда битган бирор нарсага - қани эди шу нарса бўлмаса, дейишимдан кўра: бир чўғни совуб қолгунча озиқ тишларим билан тишлаб туришим мен учун яхшироқдир.
© Абу Довуд, «Зуҳд», 136.
683
Одамларга рўпаро келганда табассум қилиш ва очиқ чеҳра билан кўришиш пайғамбарлик ахлоқларидан. Ва бу - такаббурликни кетказиб, меҳр қозонтиради.
© Ибн Баттол, «Шарҳу Саҳиҳил Бухорий», 5/193.
683
Ummu Salama roziallohu anho aytadi:
Rasululloh sollallohu alayhi va sallamning eng ko'p qiladigan duolari:
{يآ مُقَلِّبَ القُلُوب ثَبِّتْ قَلْبي عَلىٰ دينِكَ}
"Ey qalblarni o'zgartiruvchi Zot, qalbimni diningda sobit qilgin", der edilar.
Shu haqida u kishi sollallohu alayhi va sallamdan so'ralganda:
- "Darhaqiqat, odam zoti borki uning qalbi Allohning barmoqlari orasidadir, U Zot kimni istasa to'g'rilaydi va istaganini adashtiradi", deganlar.
© "Sahihul jome, 1/48".
