en
Feedback
RİSOLAT

RİSOLAT

Open in Telegram

Ушбу канал risolat.net сайтининг расмий каналидир.

Show more
683
Subscribers
-124 hours
-57 days
-2030 days
Posts Archive
Умар ибнул Адулазиз раҳимаҳуллоҳ айтади: Аллоҳнинг неъматларини Аллоҳга шукр қилишга боғланглар. Чунки шукр қилиш, неъмат ва у зиёда бўлиши сабабига боғлиқдир. 12. Турмуш қуриш: “Ўзингиздан бўлган турмуш ўртоғи йўқ кишиларни ва қул ва чўрилардан солиҳларини никоҳлаб қўйинглар. Агар улар камбағал бўлсалар Аллоҳ Ўз фазли билан беҳожат қилиб қўяди. Аллоҳ марҳамати кенг бўлган, ўта билағон Зотдир”. (Нур: 32). Умар ибнул Хаттоб розиаллоҳу анҳу айтардилар: Никоҳда беҳожатликни изламаган кишидан ҳайронман! Аллоҳ таоло бундай деб айтиб турибди: “Агар улар камбағал бўлсалар Аллоҳ Ўз фазли билан беҳожат қилиб қўяди”. 13. Зорланиб турганда Аллоҳдан ёлвориб сўраш: Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам айтади: “Кимга фақирлик етса, уни одамларга кўндаланг қилса, унинг қийинчилигини олдини ололмайди. Кимга фақирлик етса, уни Аллоҳга кўндаланг қилса, Аллоҳ унга тез орада ё яқинида ё узоғида бўлсин ризқлантиради (яъни муҳтожлигини ҳал қилиб берди)”. (Аҳмад). 14. Гуноҳни тарк қилиб, Аллоҳнинг динида тўғри истиқомат қилиб, тоат амалда бўлиш: “Агар йўлда тўғри истиқомат қилганларида, шубҳасиз уларга кўп сув қуйган бўлар эдик (яъни кўп ризқ тўккан бўлардик)”. (Жин: 16). Ҳа, шубҳасиз гуноҳлар мавжуд бўлган неъматларни ҳам, келажакда келадиган неъматларни ҳам йўқ қилади. Неъматларни Аллоҳга тоат ибодат қилиб муҳофаза қилинади, тоатлар ўрнига гуноҳлар қилинса улар завол бўлади. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло ҳар бир нарсага сабабини ва офатини ҳам қилиб қўйган. Бир сабаб неъмат, ризқларни ўзига жалб қилса, бир офат уларни йўқ қилади. Уларни жалб қилиш учун тоатни сабаб қилди, йўқ қилиш учун гуноҳни офат қилди. Демак, кенг ва барокатли ризқ, узулмас неъматлар ичида яшамоқчи бўлсангиз, гуноҳларни тарк қилинг, тоатда маҳкам туринг. Мутаржим: Абу Солиҳ Манба: majles/alukah

РИЗҚНИ ЖАЛБ ҚИЛУВЧИ ШАРЪИЙ САБАБЛАР 1. Тақво: “Ва кимда ким Аллоҳдан тақво қилса, унга чиқиш йўлини қилиб беради ва уни кутмаган еридан ризқлантиради”. (Талоқ: 2, 3). Ибн Аббос розиаллоҳу анҳу айтади: Ва кимда ким Аллоҳдан тақво қилса унга чиқиш йўлини қилиб беради, яъни дунё ва охиртдаги ҳар бир қийинчиликлардан ва уни кутмаган еридан ризқлантиради, яъни ўйига келмаган ва умид ҳам қилмаган еридан. 2. Истиғфор ва тавба: “Айтдимки: Раббингизга истиғфор айтинглар, албатта У ўта кечиримли Зот: У сер ёмғир булутни устингизга юборади ва сизларга мол-мулк ва фарзандлар билан мадад беради ҳамда сизларга боғу роғлар ва анҳорлар қилиб беради”. (Нуҳ: 10, 12). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Кимки истиғфорни кўпайтирса, Аллоҳ унга ҳар бир ташвишидан чиқиш йўлини қилиб беради ва ҳар бир торликдан ҳам чиқиш йўлини қилиб беради. Ҳамда уни кутмаган еридан ризқлантиради”. (Аҳмад, Абу Довуд). 3 Таваккул қилиш: “Ва уни кутмаган еридан ризқлантиради ва ким Аллоҳга таваккул қилса, бас Унинг Ўзи унга етарлидир. Аллоҳ Ўз ишини маромига етказувчидир, албатта. Дарҳақиқат, Аллоҳ ҳар бир нарса учун миқдор-ўлчовини қилиб қўйган”. (Талоқ: 3). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Агарда сизлар Аллоҳга ҳақиқий таваккул қилсангизлар эди, худди қушларни ризқлантирганидек ризқлантирар эди; оч чиқиб, қорни шишиб (тўқ) қайтади”. (Аҳмад, Термизий). 4. Силаи раҳм-қариндошлик алоқаларини боғлаш: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Кимни ризқи кенг бўлиши хурсанд қилса ва яна у тугамасин деса, ўз қариндошлари билан алоқасини боғласин”. (Бухорий). Яна бир ҳадисда: “Кимники умри узоқ ва ризқи кенг бўлиши хурсанд қилса ҳамда ёмон ўлимдан сақланмоқчи бўлса, унда Аллоҳдан тақво қилсин ва ўз қариндошлари билан алоқасини боғласин”. (Аҳмад). 5. Аллоҳ йўлида инфоқ-эҳсон қилиш: “Айтинг: Аниқки Раббим бандаларидан кимга хоҳласа ризқини кенг ва тор қиилиб беради. Унинг учун бирор нарса инфоқ қилган бўлсангиз, бас У унинг давомини беради ва У энг яхши ризқ берувчидир”. (Сабаъ: 39). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Қайси кунда бандалар тонг оттирсаки, албатта икки фаришта нозил бўлиб, бириси айтади: Эй Аллоҳ, инфоқ қилувчига яна қайтариб бергин. Иккинчиси: Эй Аллоҳ, қисганга (бахилга) талофат бергин, дейди”. (Бухорий). 6. Ҳаж ва умра сафарлари: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Ҳаж ва умра ўртасида эргашинглар, албатта у иккиси фақирлик ва гуноҳларни худди темир, тилло ва кумушнинг зангу кирларини тозалаганидай кетказади. Ва мабрур ҳаж учун жаннатдан бошқа савоб йўқ”. (Термизий, Насоий). 7. Заиф-бечораларга яхшилик қилиш: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Менинг розилигимни заифларингиз ичидан изланг, чунки ризқланишингиз ҳам, нусратингиз ҳам, фақат заифларингиз туфайлидир”. (Абу Довуд, Термиизий). Бухорий ривоятида: “Сизлар фақатгина заифларингиз сабаб нусратланасизлар ва ризқланарсизлар”. (Бухорий). 8. Ибодат учун фориғ бўлмоқ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Аллоҳ таоло айтади: Эй Одам боласи, Менинг ибодатим учун фориғ бўлгин, қалбингга бойликни тўлдираман, камбағалликни тўсаман. Агар бундай қилмасанг, қўлингни иш билан тўлдираман, фақирлигингни олдини олмайман”. (Термизий, Ибн Можа). Яна бир ҳадиси қудсида: “Раббингиз табарока ва таъоло айтади: Эй Одам боласи, Менинг ибодатим учун фориғ бўлгин, қалбингга бойлик, қўлингга ризқингни тўлдириб қўяман. Эй Одам боласи, Мендан узоқлашмгин-ки, қалбингга фақирликни қўлингга машғулотларни тўлдириб қўяман”. (Ҳоким). 9. Аллоҳ йўлида ҳижрат қилиш: “Ва ким Аллоҳ йўлида ҳижрат қилса, ерда кенг, кўп муроғама топади”. (Нисо: 100). Ибн Аббос розиаллоҳу анҳумо оят тафсирида айтади: Кенг ризқ. Муроғама: Кўп залолатдан адашмайдиган кўп ҳидоят йўлларини топади, деганлар. 10. Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш: Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу сўзларига кўра: “... Менинг ризқим найзамнинг остида қилинди”. (Аҳмад). 11. Неъматларга шукр қилиш: “Раббингиз таакидлаб эълон қилдики: шукр қилсангизлар, албатта зиёда қиламан, борди-ю нонкўр бўлсангизлар, аниқки Менинг азобим ўта шиддатлидир”. (Иброҳим: 7).

photo content

ҚАЛБ УЧУН... Қалб учун Қуръонни тадаббур ва тафаккур билан қироат қилишдан кўра фойдалироқ нарса йўқ; - Чунки, у Аллоҳ таоло тарафга йўл олган йўловчиларнинг барча манзилларини, амал қилувчилар ҳолатларини, орифларнинг мақомларини жамловчидир. - Чунки, у муҳаббат, соғинч, қўрқув, умид, талпиниш, таваккул, розилик, шукр, сабр ва қалб учун ҳаёт манбаи бўлган ҳамда уни тўлдириб турувчи бошқа амалларни унга мерос қилиб беради. Шунингдек, қалбни булғайдиган, ҳалок қиладиган барча ёмон амаллардан, хунук сифатлардан қайтаради. Агарда одамлар тадаббур билан Қуръон ўқишликда нималар борлигини билсалар эди, асосан у билан машғул бўлардилар, албатта. Агар киши Қуръонни тафаккур билан қироат қилса, ҳаттоки қалби тузалиши учун муҳтож бўлган оятни ўқиб ўтса, уни кейин юз маротаба такрорлайди, туни билан қайтариб чиқади. Демак, бир дона оятни тафаккур билан, тушуниш билан ўқишлик, тушунмай, тадаббур қилмай хатми қилишдан кўра яхшироқ, қалбга фойдалироқ, иймонни ҳосил қилиш, Қуръон мазасини тотиш учун даъволироқ экан... Хуллас, Қуръонни тафаккур билан қироат қилиш, қалб тузалиши учун асл амалдир. © Ибнул Қоййим, «Мифтоҳу дорус саъодат», 1/187.

ҲУКМ ЧИҚАРИШ, РИЗҚЛАРНИ ҲАЛОЛ ВА ҲАРОМ ҚИЛИШ АЛЛОҲНИНГ ҲАҚҚИДИР: Аллоҳ таоло Қуръоний оятларда ҳукм чиқариш ва шарият тузиш сифатига ким ҳақли эканлигини жуда яхши очиқлаган: «Бирор нарса ҳақида ихтилоф қилган бўлсангизлар, бас унинг ҳукми Аллоҳга (қайтарилади, яъни китбу суннатга)», мана бундан кейин ҳукм чиқарувчининг сифатини очиқ айтди: «Ана ўша Аллоҳ Раббимдир, Унга суянаман ва Ўзига тавба қиламан. У осмону ернинг Яратувчисидир. У сизларга ўзингиздан жуфтлар қилиб берди ҳамда ҳайвонларга ҳам жуфтлар қилиб берди, сизларни унда (жуфтларингиз қорнида) яратади. У Зотнинг ўхшаши йўқдир ва У ўта эшитгувчи, кўргувчидир. Осмону ернинг калитлари Уникидир. Ризқни истаганига кенгу тор қилади. Аниқки У барча нарсани билгувчидир». (Шўро: 10-12). Қани энди айтингчи: Шайтоний низом тузувчи бузғинчи кофирлар, башарий шарият тузувчилар манашу сифатларга эгами?! Уларга ишониб ишларни топширса, уларга таваккул қилиб суянса бўладими, улар осмону ернинг яратувчиларими; иккисининг олдин мисоли бўлмасдан яратиб ихтиро қилганларми, башарият учун жуфтларини яратиб берганми... ?! Эй мусулмонлар! Сизлар шарият тузишга, ҳалол ва ҳаром қилишга ҳақли сифатга эга бўлган Зотни таниб олинг, бироз фикр юритинглар ахир. Ҳақир, жоҳил, хор кофирнинг ношаръий қонунларини қабул қилманглар, асло... Бунга далолат қиладиган оятлардан яна: «Осмону ернинг яширган-ғайби У Зот учундир. У ўта кўргувчи ва эшитгувчи Зот. Улар учун Ундан ўзга бирор дўст йўқ. Ва У Ўз ҳукмларида бирортасини шерик қилмас». (Каҳф: 26). Қани энди айтингчи: Бузғинчи шарият тузувчилар, кофир бўла туриб манашу сифатларга лойиқми?! Улар осмону ернинг ғайбий оламини биладиларми?! Уларнинг кўриб, эшитишлари етукми, ҳамма нарсани эшитиб кўриб турадиларми?! Одамларга У Зотдан бошқа дўст бормиди, ўшалар дўстмиди?! Аллоҳ таоло улардан олийдир, покдир. Яна бунга далолат қилган оятлардан: «Аллоҳ билан бошқа бирор илоҳга дуо қилманглар, Ундан бошқа ҳақ илоҳ йўқ. Барча нарса ҳалок бўлгувчидир, магар Унинг юзи қолади. Ҳукм Уникидир ва Унга қайтарилурсизлар». (Қасос: 88). Қани энди айтингчи: кофир, бузуқ шарият тузувчилар: ягона ҳақ илоҳ, дейилишга лойиқми?! Барча нарсалар ҳалок бўлиб фақат уларнинг юзлари қолади холосми?! Барча халойиқ уларга қайтариладими?! Раббимиз бу нарсалардан олийдир, улуғдир... махлуқотлар бу сифатларга эга эмас, лойиқ эмас. Яна Аллоҳ таоло айтади: «Ҳукм фақат Аллоҳ учундир. У ҳақни айтади ва У энг яхши ажрим қилувчидир». (Анъом: 57). Махлуқларни фақат ҳақни айтадиган ва энг яхши ажрим қилувчилар деб айтса бўладими?! Яна У Зотнинг сўзидан: «Айтинг: Аллоҳ ризқу рўздан сизларга тушурган нарсаларни ўзларингча улардан ҳаром-ҳалол қилиб олишни (тўғри) билдингларми?! Айтинг: сизларга Аллоҳ рухсат бердими ё Аллоҳ номидан тўқияпсизларми?!». (Юнус: 59). Ўша махлуқларни халойиққа ризқ тушуради, деб айтса бўладими, уларда шу сифатлар борми?! Сўнгра ризқларни У Зотнинг рухсати бўлмасдан ҳалол ва ҳаром қилса бўладими?! Чунки, маълумки ким ризқларни яратган бўлса, уларни халойиққа тушуриб берса, ҳалол ва ҳаром, деб, тасарруф қилишга ҳам фақат у ҳақли бўлади, У Зот ҳалол ва ҳаром қилишда шериги бўлишидан пок бўлган Зотдир, жалла ва аъала. © Шайх Шинқитий, «Азвоул баён», 7/175-179.

photo content

Али ибнул Ҳусайн фарзандига таълим бериб айтар эди: Аллоҳга иймон келтирдим ва тоғутга эса: куфр келтирдим, деб айтгин. © Ибн Абу Шайба, «Мусаннаф», 3518.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Жамоат раҳматдир, тарқоқлик азобдир». © Аҳмад, «Муснад», 4/278.

ТЎҒРИ_ҚАЛБ: • Тўғри, тирик қалб: ундай қалбга қабиҳ ишлар кўндаланг қилинганида ўз табиятидан келиб чиқиб улардан нафратланади, ғазаб қилади, уларга боқмайди ҳам. • Бунинг аксидаги ўлик қалб эса: у на яхши ва на ёмоннинг ўртасини ажратолмайди, бу ҳақида Абдуллоҳ ибн Масъуд розиаллоҳу анҳу айтади: Кимда маъруфни эътироф қилиб, мункарни инкор қиладиган қалб бўлмаса, у ҳалок бўлибди. ©Ибнул Қоййим, «Иғосатул луҳфон», 1/20.

Вақтингни Аллоҳ учун ажратгин, кимнинг вақти Аллоҳ учун бўлмас экан, демак унга ҳаётдан кўра ўлим яхшироқ! © Ибнул Қоййим, «Дарду-даво», 186 с.

Оламдаги барча ёмонлик, фитна, бало-қазо, қаҳатчилик, душманнинг қўли устун келиши ҳам ва бошқа ёмонликларнинг барча сабаби: • Расулуллоҳга мухолиф иш тутиш. • Аллоҳдан бошқасига даъват қилиш. © Ибн Таймия, «Фатаво», 15/25.

Умар ибнул Хаттоб розиаллоҳу анҳу айтади: Аллоҳнинг душманларининг байрамларидан ўзингизни нари тутинг. © Байҳаққи

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Жаннатдаги эркаклар ҳақида хабар берайми?! - Пайғамбарлар жаннатда, сиддиқлар, шаҳидлар, чақалоқлар ҳам жаннатда ва шаҳарнинг нариги тарафидаги биродарини (Аллоҳ учун) зиёрат қилган киши ҳам жаннатда. Жаннатдаги аёллар ҳақида хабар берайми?! - Ҳар бир севадиган (яъни эрини), кўп туғадигандир. Агар у ғазаб қилса ё унга ёмонлик қилса [ё эри унга ғазаб қилса] у аёл айтади-ки: Манабу қўлим сизи қўлингизда, то мендан рози бўлгунингизгача ухламайман». © Насоий, саҳиҳ ҳадис.

Касал қалблар Қуръондан лаззат топмайдилар Муоз ибн Жабал розиаллоҳу анҳу айтади: Қуръон - одамларнинг қалбларида худди кийим каби уриниб кетади, чирип тўкилиб боради. Улар уни ўқиб на маза, на лаззат топадилар. Жун пўстинни бўри қалбларга кийидирадилар. Амаллари эса таъма бўлади, ҳеч қўрқув ораламайди. Агар чала-чулпа амал қилсалар: тўлдириб қўямиз-да, дейишади, агар ёмон иш қилиб қўйишса: кечириламиз, ахир Аллоҳга ҳеч нарсани шерик қилмаяпмиз-ку, дейишади. © «Сунан ад-Доримий».

УМИДВОРЛАР мартабаси • Умидвор кишилар уч хил бўлади: 1. Солиҳ киши - солиҳ амаллар қилади ва Аллоҳ таолодан амаллари қабул бўлишини ва уларга савоб беришини умид қилиб амалда истиқомат қилади. 2. Гуноҳкор киши, гуноҳ қилганида Аллоҳ таолодан гуноҳларини кечирилишини ва ўрнига солиҳ амаллар қилиб Унинг мағфиратидан умидвор бўлади, тоатда яшайди. 3. Ёлғон умид, орзу, тамманночи киши, солиҳ амал қилмайди, гуноҳ қилиб кечирилиши учун мағфиратга яраша амал ҳам қилмайди фақат амалсиз умид қилади, ибодат йўқ. Бу ушалмас, самарасиз орзудир, охири эса войдир. «Ким Раббисига рўбаро бўлишни умид қилса, бас солиҳ амал қилсин». (Каҳф: 110). © Абу Солиҳ

Жумъа хутбасида ҳоким-бошлиқлар ҳаққига дуо қилишни... аҳли илмлар бидъат деган. Қилинмагани яхши албатта. © Шайхул аллома Муҳаммад Ҳасан ад-Додув

photo content

Молик ибн Динор раҳимаҳуллоҳ айтади: Агар банда илмни амал қилиш учун ўрганса, илми уни синиқ киши қилиб қўяди, албатта. Агарда уни бошқа нарса учун ўрганган бўлса, унда унинг фожирлигини ва фахрланишини зиёда қилади холос. © Абу Нуъайм, «Ҳилятул авлиё», 2/273.

photo content

Масжидул Ақсонинг фазилатлари: 1. Ақсо - муборак ерда: «Ўз бандасини бир кечада масжидул Ҳаромдан Биз теварагини барокатли қилиб қўйган Масжидул Ақсога сайир қилдирган Зот покдир». (Исро: 1). 2. Ақсо - ер юзидаги иккинчи ўринда қурилган масжид ҳисобланади: Абу Зар розиаллоҳу анҳудан, айтадики: Ё Расулуллоҳ, ер юзига энг биринчи қайси масжид қурилган? - дедим. У киши: «Масжидул Ҳаром», дедилар. Яна айтдим: Кейинчи? У киши: «Масжидул Ақсо», дедилар. Айтдимки: Иккаласининг орасида қанча (вақт) бўлган? У киши: «Қириқ», дедилар. (Бухорий). 3. Ақсо - мусулмонларнинг биринчи қибласи: Барро розиаллоҳу анҳу айтади: Расулуллоҳ билан бирга Байтул Мақдисга қараб ўн олти ё ўн етти ой намоз ўқидик, сўнгра Каъба тарафга ўгирилдик. (Муслим). 4. Ақсо - сафар қилиш учун қасд қилинадиган уч масжиднинг биридир: Абу Ҳурайра розиаллоҳу анҳудан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан, айтдилар: «Фақатгина уч масжидга сафар қилинади: Масжидул Ҳаром, Расулуллоҳнинг масжиди ва Масжидул Ақсо». (Бухорий). 5. Ақсо - «Исро» кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сайир қилган ерда: «Мен Байтул Мақдисга сайир қилдирилганимда Қурайш мени ёлғончига чиқарди, кейин ҳижрга (Каъбанинг деворига) турдим, шунда Аллоҳ менга Байтул Мақдисни кўрсатди, мен унга қараб уларга унинг белгиларини айтиб турдим». (Бухорий). 6. Масжидул Ақсода ўқилган намоз хатоларни ўчиради: «Сулаймон ибн Довуд алайҳиссалом Байтул Мақдиснинг қурилишдан фориғ бўлгач Аллоҳдан уч нарса сўради: У Зотнинг ҳукмига мувофиқ келадиган ҳукм, ўзидан кейин бошқа бирортасида бўлмайдиган мулк ва ушбу масжидга фақат намоз учун келган ҳар бир киши онасидан туғулган кунидай гуноҳлардан покланиб чиқишини». (Насоий). 7. У ерда Мусо алайҳиссаломнинг қабрлари бор: Абу Ҳурайра розиаллоҳу анҳудан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан, айтдилар: «Мусога Ўлим Фариштаси юборилди алайҳимассалам... шунда Аллоҳдан ўзини муқаддас ерга бир тош отганча яқинроқ масофада (кўмилишини) сўради». (Бухорий). 8. Қуддуснинг фатҳ қилиниши қиёмат аломатларидан биридир: Авф ибн Молик розиаллоҳу анҳудан, айтади: Табук ғазотида Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам олдиларига келдим, шунда: «Қиёматдан олдинги олти нарсани сана», деб: «Менинг вафотим, Байтул Мақдис фатҳи... », деб айтгандилар . (Бухорий). 9. Байтул Мақдиснинг фатҳи учун қуёш бир муддат тўхтатилган: Абу Ҳурайра розиаллоҳу анҳудан, айтдики: Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Қуёш ҳеч бир башар учун тўхтатилмаган фақатгина Юшаъ ибн Нун алайҳиссалом учун, Байтул Мақдисга юриш қилган кечаси (тўхтатилган). (Аҳмад). 10. Қуддусга дажжол келолмайди: Ибн Абу Умайядан: Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва салламнинг асҳобларидан бир киши айтди: Ичимизда Расулуллоҳ туриб айтдики: «Масиҳи Дажжолдан огоҳ қилайми сизларни..., унинг ҳукми ҳар бир еру сувгача етиб боради-ю, тўртта масжидга келолмайди: Масжидул Ҳаром, Масжидул Ақсо, Тур ва Мадина. (Аҳмад). © dorar.net расмий саҳифасидан таржима қилинди: Абу Солиҳ