en
Feedback
RİSOLAT

RİSOLAT

Open in Telegram

Ушбу канал risolat.net сайтининг расмий каналидир.

Show more
683
Subscribers
-124 hours
-57 days
-2030 days
Posts Archive
ЛОЙҚАЛАШГАН ҚАЛБ Маълумки маъсият ва гуноҳ қалб кўзини кўр қилади: Натижада -қалб- ҳақни борича кўролмай қолади, сўнгра унинг қуввати, азимати ҳам заифлашиб ҳатто ҳақни кўтаролмайдиган бўлиб кетади. Балки қалб баъзан лойқалашиб кетганидан, худди йўловчи юрган йўлида чалкашиб кетганидай, телба-тескари идрок қила бошлайди. Сўнгра: ботилни ҳақ, ҳақни эса ботил, маъруфни мункар, мункарни эса маъруф - кўрадиган бўлиб қолади. © Ибнул Қоййим, «ал-Жавобул кофий», 93.

Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Муҳтарам савол ва жавоб учун ташриф буюрган каналимиз аъзолари, аввал хабар қилганимиздек, савол йўллаш учун алоҳида боғлама учун бир кичик эшик очишга қарор қилган эдик, Аллоҳ таоло уни муборак қилган бўлсин, барчамиз учун икки дунёда манфаатли қилсин, омин. Юборилган саволлар каминага ушбу канал масуули ҳурматли admin орқали навбат билан юборилиб турилади. Жавобларни баҳоли қудрат етказишга ҳаракат қиламиз, деган умиддаман, таафиқ Аллоҳдан. Қуйида икки дона зарур танбеҳни қоида сифатида эслатмоқчиман, чиройли қабул қилганингиз учун ташаккур билдираман: 1. Савол йўллашдан олдин каналдан саволингизга муносиб жавобни telegram нинг асосий қидирув тугмасидан излаб кўринг, масалан у ерга: никоҳ, сўзини ёзсангиз савол-жавоблар орасида чиқади. Агарда жавоб тополмасангиз саволингизни юборинг. 2. Савол берувчи модомики диний масала сўрар экан, уни одоб билан талаб қилиши мақсадга мувофиқ бўлади ва хоссатан бизларни бу борада шоштирмасликни алоҳида сўрар эдик. (Чунки доим бу ерда бўлмаймиз, иш-дарсдан кейин қараб жавоб берамиз). Айтмоқчи бўлганимиз ҳозирча шулар, барокаллоҳу фикум. Абу Солиҳ Умар Шоҳир - Саволларни қуйидаги боғламага юборишингиз мумкин, марҳамат: 👉 @savol_va_javob Админ: Абдулазиз Хошим Канал номи: @umarshohir

Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади: Муржия ва фожирлар баъзан фитнани тарк қилиш бобидан, дея гумонсираб; амру маъруф ва наҳий мункарни тарк қилишни жоиз кўрадилар. © Ибн Муфлиҳ, «ал-Адабуш-шаръийя», 1/182.

ВИРУС ФИРҚАЛАР Жаҳмия, Мўътазила, Ашаърий, Мотрудийлар... бир-бирига аждод ва авлодлардир: Баъзилари туғишган, баъзилари эса ота бир она бошқа. © Аҳли сунна вал жамоа

СИЗ ҚАЛБИМДАСИЗ! Сиз учун одамларнинг энг фойдаси тегадигани, қалбидан сизга жой берган киши бўлади. Ҳаттоки сиз унинг қалбига бемалол эзгулик кўчатларини ўтқазаоласиз ёки унга бирор яхшиликни тортинмай қилаоласиз. Чунки у сизга манфаатингиз ва камол топишингиз учун берилган яхши бир имкониятдир. Аслида ундан фойда топишингиз, уни сиздан фойда топиши билан бир хил ёки кўпроқ ҳам бўлади. © Ибнул Қоййим, «Фавоид».

ТОШ ва ТОШ СИНГАРИ ҚАЛБЛАР Дўзах - қотиб кетган қалбларни эритиш учун яратилган. © Ибнул Қоййим, «Фавоид», 225. Айтаманки: Кофир қалб тош каби қотиб қаттиқ бўлиб кетади, шунинг учун дўзахнинг ёнилғисига тош юрак одамлар билан тош ташланади, ўртадаги ўхшашликка бир қаранг: «Кофирлар учун тайёрлаб қўйилган ёқилғиси одамлар ва тошлар бўлган дўзахдан қўрқинглар». (Бақара: 14). © Абу Солиҳ

ИЛОҲИЙ АСАР Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда айтади: «Қайси бир банда Мени қўйиб бошқа бир бандани маҳкам тутган бўлса, ундан осмону ердаги барча алоқаларни узиб қўйяман. Агар Мендан сўранса бермайман, дуо қилса ижобат қилмайман, истиғфор қилса кечирмайман. Қайси бир банда бандаларимни қўйиб Мени маҳкам тутса, албатта осмону ер унинг ризқини кафолатлайди, агар Мендан сўраса бераман, дуо қилса ижобат қиламан, истиғфор айтса кечираман». © Шажарий, «Амалиҳ», 1/223.

ДИН НАСИҲАТДИР «Толиби илм», шаръий истилоҳ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига Сафвон ибн Ассол розиаллоҳу анҳу келиб: Ё Расулуллоҳ! Мен илм талаб қилиб келдим, деганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Толиби илм хуш келибди», деганларини эслатган ҳолда, илм талаб қилиб юрганларни, энг аввало ўзимни ва сизларни ушбу номга содиқ бўлишни ва унга хиёнат қилиб қўймасликни насиҳат қиламан: - Ҳақни ўрганинг, - Ҳаққа амал қилинг, - Ҳақни етказинг, - Ҳақни беркитманг, - Ҳақ номига ёлғон сўзламанг, - Ҳақ аҳлига инсоф қилинг, - Ҳаққа қарши чиққанларга метин бўлинг, - Ҳақни шаҳватга алиштирманг, - Ҳаққа шубҳа қилманг, - Ҳақ билан ўтинг. © Абу Солиҳ

Шубҳа йўқки, аёллар ичида ҳам, кўпчилик эркаклардан кўра ақиллироғи бор. © Ибн Таймия, «Фатво», 6/447.

ДАЖЖОЛ ОЛИМЛАР - Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Мен фақат умматим бошига келадиган адаштиргувчи имомлардан қўрқаман". (Абу Довуд, Термизий). Шайхул Ислом ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади: Ушбу адаштиргувчи имомлар ҳадиси маҳфуздир. Унинг асли Саҳиҳда келган. (Баяну талбисил Жаҳмийя, 2/293). Адаштиргувчи имомлардан мурод: одамларни ўзларига эргаштириб Аллоҳнинг йўлидан адаштирадиган тоғут ҳокимлар, фожир олимлар, ҳай-баракаллачи жоҳил обидлар ҳам шулар жумласидан. Адаштиргувчи имомлар олдин ўтган умматларда ҳам бўлган, Аллоҳ таоло бу ҳақида айтади: «Эй иймон келтирганлар, аниқки олим ва роҳиблардан кўпчилиги, шубҳасиз одамларнинг молларини ботил йўл билан ейдилар ва Аллоҳнинг йўлидан тўсадилар». (Тавба: 34). Бизнинг умматда ҳам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек адаштиргувчи имомлар чиқди ва ҳамон чиқиб келяпти, у киши ана ўша фожир имомлар бизларнинг бошимизга келишидан қўрққан эди. Шайх Ибн Усайимийин раҳимаҳуллоҳ айтади: "Адаштиргувчи имомлар", улар ёмон имомлардир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам рост сўзлаганлар, умматнинг бошига уни фирққаларга бўлиниб кетишига сабаб бўлган жаҳмия, мўътазила ва бошқа тоифаларнинг бошлиқлари келди... Шайх яна айтади: "Адаштиргувчи имомлар", улар одамларга шарият номидан пешво бўлиб чиқади. Одамларни қаҳр ва куч билан тутиб туради. Демак, улар бузиқ ҳокимлар ва адаштиргувчи олимлардир. Улар ўзлари (амал қилиб) турган нарса-динни Аллоҳнинг шарияти, деб даъво қиладилар. Аслида улар шариятга энг ашаддий адовати бор бўлганлар. (Қавлул муфид аъла китабит тавҳид, 1/365). © Абу Солиҳ

Ҳажрул калом Музаний айтади: Шофеъийдан каломдан бир масалани сўрагандим, у айтдики: - Мендан шундай бир нарса сўраки, агар хато гапирсам, сен менга: хато бу, дегин. Лекин мендан, агарда хато гапириб қўйсам, сен: кофир бўлдингиз, дейдиган нарсаларни сўрамагин. © Заҳабий, «Сияру аълам».

sticker.webp0.48 KB

Ҳажрул калом Имом Абу Ҳанифа айтади: Каломни шунчалик ўргангандимки, ҳатто калом борасида гап кетса мени бармоқлари билан ишора қилиб кўрсатадиган даражага етишдим. Бир куни Ҳаммод ибн Сулаймоннинг ҳалқаларига яқинроқ бир ерда ўтиргандик, олдимга бир аёл келиб: Бир кишининг чўриси бор, уни суннат бўйича талоқ қилмоқчи, неча марта талоқ қилади? - деди. Мен: айтишга бирор нима, деёлмай, унга Ҳаммоддан сўраб, қайтишда эса жавобини менга ҳам айтиб кетишга буюрдим. Бориб Ҳаммоддан сўраса, у айтибди: у аёлни ҳайз ва жимоъдан поклигида, талоқ қилади. Сўнгра уни то икки марта ҳайз кўргунича тегмайди. Қачонки аёл ғусл қилиб покланса, бошқа эрга тегиш учун ҳалол бўлади. Аёл қайтишда менга бунинг хабарини бериб кетди. Шунда ўзимга: Мени каломга ҳожатим йўқ экан, деб, шарт оёқ кийимимни олиб Ҳаммоднинг олдига бориб ўтирдим. © «Тарихи Бағдод», 13/333.

БУШРО Ассаламу алайкум, муҳтарам каналимиз аъзолари, кичик бир янгилик хабарини улашмоқчиман. Абулазиз исмли биродаримиз, укамиз шу кунгача қўйиб келинган савол ва жавобларимизни сайтимиз risolat.net дан ва facebook, telegram каби ижтимоий тармоқлардаги манбалардан тўплаб алоҳида Telegramda канал очиб жойлаб чиқибдилар. Аллоҳ рози бўлсин, давомий қилсин. Ундан кейин ўзимда ҳам савол ва жавоб учун ўша каналга савол юбориш учун алоқа боғламасини очиб қўйишни маъқул кўрдим, ҳозирча савол ва жавоб каналимизга аъзо бўлиб туринглар, марҳамат: @umarshohir Ин ша Аллоҳ тез вақт мобайнида савол юбориш боғламасини ҳам жорий қилиб эълон қиламиз. Барокаллоҳу фийкум. Абу Солиҳ Умар Шоҳир

УЙҒОНИШ Зоннинг ўзи шуни тасдиқ қиляптики: одамларнинг кўзиги яна қора латта бойланяпти. Тажриба ҳам, қолаверса очиқ фактлар эса, тоғутларга асло яхши гумон қилиш жоиз эмаслигини ҳар доимгидек исбот этиб кўрсатиб турибди. © Умар Шоҳир

Яҳудий ва Рофизалар нафақат мусулмонларнинг душмани, балки инсоният учун энг хатарли тоифалардир. © Умар Шоҳир

ТАДАББУР «Агар Қуръонни тоғ устига нозил қилганимизда, шубҳасизки уни Аллоҳнинг хошясидан қўрққан, ёрилиб кетган ҳолатида кўрган бўлар эдингиз». (Ҳашр: 21). Баҳайбат тоғлар, харсанг тошлар Қуръондаги мавъизалардан ёрилиб кетса, Рабб таолонинг жалолатидан қўрқиб, патсга қулаб тушса-ю... Ажабо! Бир мушт юрак Қуръондан сесканиб ҳам қўймаса, таъсирланмаса, ундай юраклар тошдан ҳам қаттиқроқ бўлса керак! Қалб Қуръон эшитиб юмшамаса, эримаса-я! Ўйлаб қарасангиз, ҳақиқатдан дунёда Қуръон эшитиб эримаган, Холиқининг сўзидан таъсирланмаган, Ҳақ таолога моил бўлмаган тасқара қалблар, дўзахда эритилишга, куйдирилишга мустаҳиқ экан, албатта. © Абу Солиҳ

АВЛАВИЙЯТ Амр ибн Утба ўз фарзандининг ўқитувчисига айтган экан: Боламни тузатишдаги энг биринчи ислоҳият, ўзингизни тузатишингиздир. Негаки уларнинг кўзлари сизнинг кўзинггизга қараб туради: демакки, уларнинг қарашида сиз қилган нарса яхшилик, сиз қилмаган нарса ёмонлик бўлади. © Ибн Муфлиҳ, «ал-Адаб».

МУСТАЖОБ ВАҚТ: Салафлардан бири айтдики: Кимнинг жумъа куни тўғри ўтса, қолган ҳафтаси ҳам тўғри истиқомтда бўлади. Солиҳлардан бири айтади: Жумъа куни Аллоҳга аср ва шом орасида бирор дуо қилган бўлсам, албатта Раббим менга уни ижобат қилган! Салафлар ва жумъа кунинг аср намози: - Товус ибн Кийсон раҳимаҳуллоҳ агар жумъа кунида аср намозини ўқиб бўлсалар, қиблага юзланиб олиб, то қуёш ботгунича бирор кишига гапирмас эди. (Тариху Восит). - Муфаззал ибн Фузола раҳимаҳуллоҳ жумъа кунида аср намозини ўқиб бўлсалар, масжид чеккасида бир ўзи қоларди, то қуёш ботгунича дуо қилишдан тўхтамас эди. (Ахборул қудоти). - Саъид ибн Жубаир раҳимаҳуллоҳ агарда аср намозини ўқисалар, то қуёш ботгунича бирор кишига гапирмас эди, (яъни дуо билан банд бўлардилар). (Ибнул Қоййим, "Зодул маъод", 1/283). Ихлос билан дуо қилишнинг фазли: - Сомт ибн Бистомнинг кўзлари кўрмай қолди, шунда биродарлари жумъа куни аср вақтида ўтириб олишиб дуо қила бошладилар, қуёш ботишидан олдин акса ура-ура кўз кўриши қайтди. (Тариху Дамашқ). - Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади: У вақт (яъни дуо ижобат бўладиган вақт), асрдан кейин охирги вақтидир. У вақтни барча тоифадагилар қадрлардилар. (Ибнул Қоййим, "Зодул маъод", 1/483). Муборак Жумъа куни хайрли ўтсин! Risolat каналига аъзо бўлинг!

Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп-кўп саловат айтиш энг катта ибодатлардан ҳамда бу - у кишига бўлган муҳаббатнинг алом
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп-кўп саловат айтиш энг катта ибодатлардан ҳамда бу - у кишига бўлган муҳаббатнинг аломати бўлиб Аллоҳ таоло Ўзининг карим китобида саловат айтишга амр қилган.