en
Feedback
RİSOLAT

RİSOLAT

Open in Telegram

Ушбу канал risolat.net сайтининг расмий каналидир.

Show more
683
Subscribers
-124 hours
-57 days
-2030 days
Posts Archive
ФОЙДА - Нодон билан маслаҳат қилманг, адаштиради... - Душман эса ҳалок қилади... - Ҳасадгўй сиздаги неъмат йўқ бўлишини истайди... - Бахил ўзини кўпроқ ўйлайди... - Ҳаво эгаси, ҳавосига қарам бўлади... © Шайхул Мунажжид

Офтобнинг ёруғлигини кўрмаган кўзда - нур бўлмаганидек, илмнинг фазлини билмаган қалбда - ақл йўқ. © Абу Солиҳ Умар Шоҳир

• Тақво - фойда ва зарар ўртасида: Банда ўзидан зарарни истаганида дафъ қилолмайди, хоҳлаганича фойдани ҳам ўзига жалб қилолмайди, балки фойдани фақатгина Аллоҳга тақво қилиб жалб қилаолади, шунингдек зарарни ҳам Аллоҳга тақво қилиб дафъ қилади. © Ибн Таймия

Банда гуноҳни тоатга ўзгартирса; Аллоҳ уқубатни авфга, хорликни азизликка ўзгартиради. © Ибнул Қоййим, «Дарду даво», 1/74.

БАСИРОТ Ислом икки тоифа билан тўғри туради: Уламолар ва умаролар-бошлиқлар. Одамлар эса: уларга уларнинг салоҳиятли ишларида ҳам, бузғинчилигида ҳам - эргашадиганлар. © Ибнул Қоййим, «Эълам». Айтаманки: Чунки уламолар инсонлар зеҳнида, кўз қарашларида - ишончли кишилар, деб, қаралади. Уларга одамлар ишонч билан, яхши гумон билан эргашади. Аммо, амирлар, одамларнинг аксари уларнинг буйруқларига эргашади, албатта улардан адолатли бўлгани ва золими ҳам бор. Одил амирга рози бўлиб, ундан мамнун бўлиб эргашилса, золимга қўрққанидан эргашади, бу нарса маълум. Аммо, уламолар мақомига кўз бўямачилик билан ўтириб олган, бугунги кундаги қўли келган #сўфийлар ва #жаҳмиялар, тоғутларга, золимларга сиёсий мавқифлари учун дин арбоблари ролини ўйнаб турувчи ва бу билан ўзларини ҳам, одамларни ҳам, адаштирувчилардир. Залолатга жон-жаҳди билан чақирувчи икки тоифани одамлар «аҳли илм», «олим», деб ишониб қолишига қуйидаги сабабларни кўрдим: - Соф эътиқоддаги, ҳақ йўлдаги аҳли илмлар ҳақни ҳикмат билан етказишда сустлиги бўлса ... - Иккинчи тарафдан ўша жаҳмийя ва сўфийлар кўрсатмаси билан тоғут аскарлари аҳли сунна вал жамоа олимларини овлаб қатл қилиши ва қамоқларга ташлаши. Бу иккаласи маълум сабаблардан бўлса, аммо одамларнинг ўзига билинмай қолгани шуки; - Одамлар оқ-қорани ажратишдан ва мусулмонлар ҳам, дин асосоларини, аҳли сунна асосларини ўрганишдан, шарият аҳкомларини ўрганиб, талаб қилишдан жудаям сусткашлар, ўша залолат тоифаларини «аҳли илм», деб қарай бошлагани эса уларнинг шу ҳолатга розилигидандир. Аслида уларни ҳатто қўштирноқ ичида ҳам; аҳли илм, дейилмас. Балки уларни очиқчасига залолат, муртад, мунофиқлар, деб аталади. Аммо одамлар уларни ажратиб яхшиликка юришдан ё бош тортган бўлиб уларга рози бўлди, ё билмасдан уларнинг зулмларига шерик бўлди, ё билганлари сукут сақлаб сақов шайтонга айландилар. © Умар Шоҳир

Дунё золимларга, охират мазлумларга қолди Бугунги кунимизда зулмнинг кўплигидан қайси биридан гап очиб, дардлашишни билмай қоласан киши!! Бурма, Сурия, Ифриқия (Африка) ... Қамоқхоналар, тунаб ўлдиришлар, бедарак йўқ қилинишлар ... Фақатгина бир нарса айтиш мумкин: - Дунё золимларга, охират мазлумларга қолди. © Абу Солиҳ Умар Шоҳир

ФАРҚЛИК: - Хаворижлар; аҳли сунна вал жамоани - «муржия», деди. - Муржиялар; аҳли сунна вал жамоани - «хаворижлар», деди. - Энг қизиғи, иккала адашганлар; ўзларини - «аҳли сунна вал жамоа»: БИЗ, деди. Каззоблар, аҳли суннани қора қилишнинг осон йўлини шу, деб ўйлаган бўлсалар, очиқ адашибдилар. Алҳамдулиллаҳ Аллоҳ бу умматдан суннатни сақловчи имомларни чиқариб кўрсатиб қўйган, Имом Аҳмад, Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳлар каби. Қудамолар айтади: Аҳли бидъат, аҳли сунна бошига келган бало бўлади, Аллоҳ таоло аҳли суннага улар билан курашиш учун - уларни чиқариб қўйган, худди аҳли исломга куфр аҳлини курашиш учун чиқаргани каби. © Умар Шоҳир

Расулуллоҳ алайҳиссолату вассалом айтдилар: Ишончли, ростгўй тижоратчи: пайғамбарлар, сиддиқлар ва шаҳидлар билан биргадир. © Термизий, саҳиҳ ҳадис.

Аниқ биламанки: Шайтон мўминлар орасини бузади, шунинг учун мусулмон биродарларимга қарши Шайтонга ёрдам бермайман. © Ибн Таймия, «Фатаво».

▪Шайтоннинг бандага яқинлашадиган йўллари: Ҳар бир оқил биладики Шайтон бандага фақат учта тарафдан яқинлашиб келади: 1. Зийнат ва исроф: Банда эҳтиёжидан ортиғини зиёда қилади-да, у унга ортиқча нарса бўлиб қолади, манашу Шайтоннинг улуши бўлиб, қалбга ўша ердан киради. Бу бобда унинг узоқроқдан яқинлашадиган яна бир йўли бор: Нафсга еб-ичиш, уйқу, лаззатланиш, роҳатланишдаги истагини тўлиқ бериш. Агар сиз бу тарафдаги эшикни ёпиб қўйсангиз, душмандан омонда бўласиз. 2. Ғафлат: Негаки зикр аҳли зикр қўрғонлари ичида бўлади. Қачонки зикрдан ғафлатда қолганида, қўрғон эшиклари очилади, ўшанда душман бостириб киради, кейин уни чиқариб ташлаш қийин бўлади. 3. Ўзига тегишли бўлмаган нарсалар билан овора бўлиш. © Ибнул Қоййим, «Фавоид», 257.

Савол: Ассаламу алайкум, устоз яхшимисиз, ақийда дарсларидан бирида шундай гап эшитдим: Ким бир пайғамбарни ёлғончи деса, барчасини ёлғончи деган бўлади, деди. Шуни тушунтириб берсангиз? Аллоҳ рози бўлсин сиздан. Жавоб: Ва алайкумуссалам. Алҳмадулиллаҳ... Ҳа, бу ҳақ гап: Ким бирон бир пайғамбарни ёлғончига чиқарса, у барча пайғамбарларни ёлғончига чиқарган бўлади. Нуҳ алайҳиссаломнинг қавми фақатгина ўзларига юборилган пайғамбар Нуҳ алайҳиссаломни ёлғончига чиқаришларига қарамай, Аллоҳ таоло шундай дейди: - «Нуҳнинг қавми пайғамбарларни ёлғончига чиқарди». (Шуъаро: 105). Од қавми ҳақида: - «Од (қавми) пайғамбарларни ёлғончига чиқарди». (Шуъаро: 123). Самуд қавми ҳақида: - «Самуд (қавми) пайғамбарларни ёлғончига чиқарди». (Шуъаро: 141). Лут алайҳиссалом қавми ҳақида: - «Лутнинг қавми пайғамбарларни ёлғончига чиқарди». (Шуъаро: 160). • Чунки ҳар бир пайғамбар битта динга, Исломга чақирган, охирида келгани билан бошида келгани ҳам, фақат бир хил ваҳийни олиб келган: Тавҳидга буюрган, ширкдан қайтарган, ҳар бир ҳақдорнинг ҳаққини адолат билан ўташга буюрган. Шунинг учун улардан бирини ёлғончи деган кофирлар, барчаларини ёлғончи деган бўлади. Валлоҳу аълам. © Абу Солиҳ Умар Шоҳир

Исломнинг ғариблиги кучайса; олимлар озайиб, нодонлар кўпаяди. © Ибнул Қоййим, «Зодул моъад», 3/344.

Баъзи ҳукамолар айтган экан: - Агар жоҳиллар билан ўтирсанг, жим ўтиргин. Чунки жоҳиллар олдида жим ўтиришинг, ҳалимликни зиёда қилади. - Агар олимлар билан ўтирсанг, улар олдида ҳам жим ўтиргин. Чунки олимлар олдида жим ўтиришинг, илмни зиёда қилади. © Арабчадан манбасиз таржима қилинди, Абу Солиҳ.

photo content

sticker.webp0.28 KB

photo content

▪Билмаслик чарчатади: - Йўл билмаслик, йўлда учрайдиган офатларни билмаслик, мақсадига етишишни билмаслик билан ҳаракатланиш озгина фойда берсада кўп чарчатиб қўяди.* Бундай киши: Ё нафл ибодатлар устида тиришиб фарзларини зое қилади. Ё қалб амалларига мувофиқ келмайдиган бадан амалларини қилиб юради. Ё қалб амалини қилса, ташида унга яраша эргашмайди. Ё бирор амалга ҳиммат қилса, ҳиммати мақсад сари бўлган мулоҳазага етакламайди. Ё амал қилиш пайтида ёки ундан кейин ўзига зарар бўлиб қоладиган офатлардан эҳтиётини олмайди. Ё қилган амалида миннат ва бошқаларни шерик қилиб қўйганидан ғафлатда қолади. Ё қилган амалида қусирлик бўлмасада, кейинчалик (беамаллигидан) амали ўзидан узр айтиб юз ўгиради. Ё амалида насиҳат ва эҳсон қилишда вафо қилдим, деб ўйлаб, уларга ҳаққи-рост вафо қилмаган бўлади. • Буларнинг барчаси кишини кўп чарчатиб, амалдаги самарасини анча ноқис қилиб қўяди. Валлоҳул муваффақ. © Ибнул Қоййим, «Фавоид», 350. _________________ * Мўмин киши юрган йўлини, ундаги қийинчиликларни ва ҳадафи, ғояси бўлган Раббисининг юзига етишиш йўлини билмасдан амал қилса, озгина фойда билан Шайтон алдаб турса, у натижада ҳаётининг сўнггида фақатгина кўп чарчаганини кўради холос, фойда, самара эса жуда ҳам озгина бўлади, аттанг қилади. Шунга танбеҳ ўлароқ гапирилган. Валлоҳу аълам.

photo content

АРАФА КУНИ... ▪ Арафа куни: Бандалар ўтдан озод қилинадиган кун. ▪ Арафа куни: Дин комил бўлган кун. ▪ Арафа куни: Аллоҳ таоло дунё осмонига нозил бўлиб, фаришталарга Арофат аҳли билан фахрланадиган кун. ▪ Арафа куни: Ҳаж қилувчилардан ташқари қолган мусулмонлар рўза тутишни унутмасинки, у кундаги рўза ўтган ва келаси йилги гуноҳлар учун каффорат бўлади. ▪ Арафа куни: Дуога шўнғийдиган, зикрга бериладиган кун. ▪ Арафа куни: Ҳаж қилувчилар Арофатда турадиган кун. ▪ Арафа куни: Такбирлар айтиладиган кун. ▪ Арафа куни: Дунёдаги энг яхши кун. © Абу Солиҳ Умар Шоҳир 30.08.2017

ТАНБЕҲ Расулуллоҳ ﷺ: Сизлардан ким-ки бир мункарни кўрса, ўз қўли билан ўзгартирсин. Бас, агар ундай қилаолмаса, ўз тили билан, агар ундай ҳам қилолмаса, ўз қалби билан. Манашу иймоннинг энг заифидир. (Муслим). • Байрам арафасида содир бўлган мункарлар, суннатга мухолиф амаллардан кўрганларимиз: - Ҳайит намозига эътиборсиз бўлиш, уни чиройлик кутиб олмаслик. - Аёллар масжидга атирланиб, безаниб келиши. - Эркак ва аёллар йўлларда, бозорларда аралашиб юриши. - Такбирлар масжидларда жўр бўлиб, хўр бўлиб айтилиши билан чекланиши. - Байрам, деб, кўнгил хушлансин, деб, мусиқалар, рақслар, ношаръий тамошалар кўрсатилиши. - Байрам куни қабристонларни зиёрат қилиш керак, деб, билиш, у ерга бориш. - Қариндошлар билан силаи раҳм қилишни тарк қилиш. - Ёш болаларга исрофга олиб борувчи ўйин тамошаларга рухсат бериш. - Аёллар эркаклар билан қўл бериб кўришиши. Расулуллоҳ ﷺ: Мен аёллар билан қўл бериб кўришмайман, деганлар. - Фақат таниган-билганларга салом бериб, табриклаб ёки яхшиликни танишларга қаратиб қўйишлик. - Дастурхонларда керагидан ортиқ, очкўзлик белгиси билан тўлдириб ўтириш. Суннатда еб-ичиш, қоринга учдан бири билан кифояланишдир. - Қодир бўла туриб қурбонлик қилишдан қизғониш. Давом этишимиз мумкин ... ҳамма ўзини ва ёнидаги биродари хатоларини насиҳат ила тузатсин. © Умар Шоҳир