en
Feedback
RİSOLAT

RİSOLAT

Open in Telegram

Ушбу канал risolat.net сайтининг расмий каналидир.

Show more
683
Subscribers
-124 hours
-57 days
-2030 days
Posts Archive
• Ҳанафий мазҳабида янги ой-ҳилолни кузатиш ва аниқлаш: - А. Агарда осмон булутсиз бўлса: «Рамазон ё фитр ё ҳайит» ни аниқлаш учун «кўпчилик жамоат» кўрган бўлиши лозим ва лобиддир. Кўпчиликнинг миқдори: Хабари билан шаръий илм ҳосил бўладиганлар [ғалабатуз-зон] даражасида. Энг саҳиҳ қавл: уларнинг миқдори имомнинг райига топширилади. Кўпчилик шарт қилинди; чунки ана ўша (осмон булутсиз) маҳалда (ҳилол) аниқ кўринади, унда монеъликлар бўлмайди, кўзлар равшан, ҳилолни кузатишга қизиқиш тўғри ҳолатда бўлади. Кўпчилик ҳар-хил одамлар орасида (ҳилолни) кўришда иккиланиб қолиш, очиқчаси ақлга ғалатироқ иш! Улардан бир киши исбот қилиш учун гувоҳлик бериш керак: «гувоҳлик бераман», деб. - Б. Аммо, осмон тиниқ бўлмай булут ё ғубор сабаб ва шунга ўшаш ҳолат бўлса, ҳилолни кўришда: адолатли, балоғатга етган ақли расо бир мусулмоннинг гувоҳлиги имомга етарли бўлади: яъни ёмонлигидан яхшиликлари ўзиб кетган киши. Ёки ҳолати номалум (мастурул ҳол) бўлган киши, саҳиҳ (қавл) да: эркак ё аёл бўлса ҳам, ҳур одам ё бошқаси бўлса ҳам ўтади дейилган. Бу ҳолатда: «гувоҳлик бераман», дейиши шарт қилинмайди. Ундай кишининг гувоҳлиги бир ўлкада бўлса қози олдида бўлади. Қишлоқда эса масжидда одамлар орасида бўлади. Гувоҳлик устига гувоҳлик бериб айтиш ҳам жоиз. Ойни кўрган бошқа одамнинг гувоҳлигига биноан қози олдида гувоҳлик бериш саҳиҳ бўлади. Ким бир ўзи ҳилолни кўрган бўлса; ўзи рўза тутади, ҳаттоки имом унинг гувоҳлигини қабул қилмаса ҳам. Агар рўзасини очиб юборса, унга каффоратсиз қазо (рўза) фарз бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассаллам шариатига мухолиф бўлгани учун; у (ҳилол) ҳақида – «вақт белгилайдиган, ҳисоб аҳли, мунажжимлар» хабар берадиган нарсаларга суянилмайди. «Росаил Ибн Обидийн» Ҳанафий, 1/253.

Ойни кўриш борасида «Тўрт Мазҳаб» фуқаҳоларининг қарашини қуйида хулоса қиламиз: - Ҳанафийлар Рамазон ва Шаввол ҳилолини аниқлаш учун: «осмонда агар булут йўқ бўлиб очиқ ҳаво бўлиб турган бўлса: кўпчилик одам ҳилолни кўрган бўлишини» шарт қилади. «Осмонда булут бўлиб ё ҳаво очиқ бўлмаса: адолатли бир кишининг кўриши» етарли, дейди. - Моликийларда ҳилолни «иккита одил киши кўришини ё кўпроқ бўлишини» шарт қилишган. Яна уларда: Ой ҳилолини кузатишга «аҳамият бермайдиган адолатли бир кишининг кўриши» билан ҳам янги ойнинг исботига етарли, деган қавл бор. - Шофеъий ва Ҳанбалиларда: «бир адолатли кишининг кўриши» етарли бўлади, дейилган. Шофеъийларда ундай кишининг «ҳолати номалум» бўлса ҳам ўтаверади, Ҳанбалий мазҳабида ўтмайди, кишининг ҳолати маълум бўлиши шарт. Шунингдек ҳайит байрамини аниқлаш учун: Ҳанбалиларда Шаввол ойининг ҳилолини «икки адолатли киши кўрган» бўлиши шарт. - Ҳанафий ва Ҳанбалиларда: «аёл кишининг гувоҳлиги» ойни кўриб аниқлашликда ўтади, аммо Моликий ва Шофеъийларда қабул бўлмайди. Д. Ваҳбатуз-Зуҳайлий, «Ал-Фиқҳул исломий ва адиллатуҳ», 2/604.

• Шаъбон ойининг ўртасидаги туннинг фазилати ва ундаги ибодат - Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтади: Аллоҳ шаъбонинг ярмидаги тунда тушади ва мушрик ва гинаси бор мушоҳиндан ташқари барча махлуқотларини кечиради. (Ибн Можа, 1390. Саҳиҳ ҳадис). - Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳ айтади: Бешта кеча бор, уларда дуо ижобат бўлиши ҳақида бизга етиб келган: 1. Жума кечаси. 2. Ийдул адҳо (қурбонлик байрами) кечаси. 3. Ийдул фитр кечаси. 4. Ражаб ойининг биринчи кунидаги кеча. 5. Шаъбон ойининг ўртасидаги кечада. (Шофеъий, Умм, Солатул иъйдайн бобида. Байҳақий, Сунунул кубро ва Маърифатус сунан вал асор. Ибн Ҳажар Асқалоний, Талхис). - Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ айтади: Мўмин киши - ўша куни тунда Аллоҳ таолони зикр қилиб, Унга дуо қилиб гуноҳларини кечиришини, айблари тўсилишини сўраб, қийинчиликдан қутулиш ҳамда тавбани аввалги ишлардан билиб сўраниши керак бўлади. Чунки Аллоҳ таоло у кечада тавба қилган кишидан тавбасини қабул қилади. (Ибн Ражаб, Латоифул маориф). - Ато ибн Ясор раҳимаҳуллоҳ айтади: Қадр кечасидан кейин Шаъбон ойининг ярмидаги кечадан афзалроқ кеча йўқ; Аллоҳ табарока ва таоло у тунда дунё осмонига тушади ва барча бандаларини кечиради магар мушрик ё гина сақлаган киши ё қариндошчилик алоқасини узганларни кечирмайди. (Ибн Ражаб, Латоифул маъориф). Умар Шоҳир

photo content

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: Тўрт нарса бахтдан: 1. Солиҳа аёл. 2. Кенг ҳовли. 3. Яхши қўшни. 4. Енгил ма
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: Тўрт нарса бахтдан: 1. Солиҳа аёл. 2. Кенг ҳовли. 3. Яхши қўшни. 4. Енгил маркаб. © Аҳмад, 1448.

• Олимлар, адолатли пешволар, аҳли жиҳод, аҳли садақа ва молларини аямайдиганлар; Аллоҳнинг розилигидадир: - Улар ўзлари ер бағрида ётишига қарамай охиратнинг эгаларидир, уларнинг яхшилик саҳифалари (мукофатларга) зиёдаси билан тўлиб тошиб туради. Модомики уларнинг амал хотиралари дунёда бор экан: уларга охиратда солиҳ амаллари учун неъматлар бор, у (дунёда) кўпайган сари (охиратда) ҳам кўпаяверади, яна уларга кароматлар бор, у ҳам даражаси катта бўлган сари юксалаверади! Албатта, бу нарсаларни Аллоҳ Ўзи хоҳлаган бандаларига хослаб беради. © Ибнул Қоййим, Ториқул ҳижротайн, 2/824.

#БУШРО #ХУШХАБАР Ассалому алайкум вароҳматуллоҳ, азизлар, Аллоҳнинг фазли ва марҳамати билан тез кунларда MuhsinTV каналида Устоз Юсуф Давроннинг бир қатор видео дарсларни эфирга узатишни бошлаймиз. Биринчи видео дарсимиз энг муҳим мавзулардан, исломнинг устуни ва ҳар биримизнинг эҳтиёжи бўлган “Намоз аҳкомлари” мавзусида бўлади. Намознинг такбиридан то саломигача бўлган ҳар бир нозик нуқталарини ўз ичига олган бу силсилавий дарсимиз 22-декабрь 2020 йил сешанба кунидан эътиборан, Тошкент вақти билан 21:00 да эфирга узатилади. MuhsinTV каналининг YouTube ва Telegram каналига аъзо бўлинг, ҳамда яқинларингизга улашинг! Аллоҳ таоло бу дарсларни ислом уммати учун манфаатли қилсин! _✍🏻 MuhsinTV маъмурияти ۩•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•۩ YouTube | Facebook | Telegram

ЎЛИК ҚАЛБНИНГ ЎНТА СИФАТИ Бир куни Иброҳим ибн Адҳам Басранинг бозорларидан ўтиб қолди, бирдан одамлар у кишини кўриб олдига тўпланиб келишди ва сўрашди: - Эй Абу Исҳоқ! Биз дуо қиламиз-у, ижобат бўлмаяпти, нега? Айтдики: - Чунки қалбларингиз ўнта сабаб билан ўлиб бўлган. Улар: - Нима улар? - деди. Айтди: 1. Аллоҳни таниб туриб, ҳаққини адо қилмадингиз. 2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг севамиз, деб - даъво қиласизлар, бироқ суннатини тарк қиласизлар. 3. Қуръонни роса ўқийсизлар, лекин амал қилмайсизлар. 4. Аллоҳнинг неъматларини еб туриб, шукрини адо қилмайсизлар. 5. Шайтонни душман дейсизлар-у, у билан келишиб кетаверасизлар. 6. Жаннат ҳақ, дейсизлар, аммо унга яраша амал қилмайсизлар. 7. Дўзах ҳақ, дейсизлар, лекин ундан қўрқмайсизлар. 8. Ўлимни ҳақ, дейсизлар, лекин унга ҳам тайёргарлик кўрмайсизлар. 9. Уйқудан турубоқ одамларнинг айби билан машғул бўласизлар-у, ўз айбингизга боқмайсизлар ҳам. 10. Ўлик кўмасизлар, бироқ ибрат олмайсизлар. © Ибн Абдулбарр, «Жомеъу баёнил иълм ва фазлиҳи», 2/122.

✍🏻 Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади: Аллоҳ таоло барча нозил қилинган китобларни «Қуръон»да жамлади. «Қуръон» илмларини «муфассал» сураларда* жамлади. «Муфассал»даги илмни «Фотиҳа»да жамлади. «Фотиҳа»даги илмни ушбу оятда жамлади: «Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина ёрдам сўраймиз». (Фотиҳа: 5). © «Фатаво», 22/607 ____ * «Қоф» сурасидан «Нос» сурасигача.

✍🏻 Муҳаммад ибн Сийрин раҳимаҳуллоҳ айтади: Одамларнинг хатоларини энг кўп гапирадиганлар, энг кўп хато қиладиган одамлардир. © Абу Бакр Динаурий, «Мужоласа», 6/86.

photo content

Ўғил бола қиз болани севиши фитратдандир, лекин, аёл кишига авратини ёптириши, ўрантириши, уни авайлаши эркакликдир. © Рофеъий

ҚИЙИНЧИЛИКДА ЎҚИЛАДИГАН НАБАВИЙ ДУО Ибн Аббос розиаллоҳу анҳу айтади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам қийинчиликда шундай дер эдилар: 1 - {لا إله إلا الله العَلِيم الحَلِيم} Ўқилиши: [Ла илаҳа иллаоллоҳ ал-аълимул ҳалийм] 2 - {لا إله إلا الله رَبُّ العَرْشِ العَظِيم} Ўқилиши: [Ла илаҳа иллаоллоҳ Роббул-аършил аъзийм] 3 - {لا إله إلا الله رَبُّ السَّماوات ورَبُّ الأَرْضِ رَبُّ العَرْشِ الكَرِيم} Ўқилиши: [Ла илаҳа иллаоллоҳ Роббус-самавати ва Роббул-арди Роббул-аършил карийм]. © Бухорий

photo content

✍🏻 Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ айтади: Фақатгина хато қилмаган киши панд-насиҳат қиладиган бўлса эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кейин бирортаси ваъз қилмаган бўларди. Чунки у кишидан кейин ҳеч ким хатодан сақланмаган. © «Латоифул маъориф», 19.

«Улар ўзаро меҳрибондирлар». (Фатҳ: 29).

photo content

ЗОҲИДЛИК АСОСЛАРИ Тасаввуф аҳли - нафсни тарбия қилишда тўрт ишга суянадилар, уларни «тўрт қўрғон», деб номлайдилар: 1. Зикрдан бошқа ҳолатда сукут қилиш. 2. Ибодатда тиришқоқ бўлиш. 3. Яхшиликдан бошқа нарсалардан йироқ бўлиб узлатда қолиш. 4. Парҳез: еб-ичишни кўпайтирмаслик, дунёда фойдасиз нарсаларни тарк қилиш. © Шайх Дадув Шинқитий

«Биз: ёмонликдан қайтарадиганларга нажот бердик». (Аъроф: 65). Аллоҳнинг бандаларидаги суннати шудир. Агар уқубат нозил бўлса, ундан амру маъруф ва мункардан қайтарувчилар нажот топади. © Абду Раҳмон Саъди, «Саъди тафсири».