en
Feedback
RİSOLAT

RİSOLAT

Open in Telegram

Ушбу канал risolat.net сайтининг расмий каналидир.

Show more
683
Subscribers
-124 hours
-57 days
-2030 days
Posts Archive
• Аҳли сунна олимлари модомики сукут қилишмаса; доим ғолибдирлар. Агар сукут қилиб қолсалар, одамларни фирқалар еталаб кетади. • Аҳли бидъат олимлари модомики гапириб туришар экан, доим шармандалар. Агар сукут қилсалар, одамлар иттифоқ бўлиб кетарди. Умар Шоҳир

Террорнинг турлари ва даражалари бор. Энг ёмони инсонни сақов шайтонга айлантириб, ботилга бақрайиб гувоҳ бўлиб турадиган қилиб қўядиган фикрий террор экан. Ундайларнинг: на ҳақни тасдиқлашга журъати бор, на ботилни инкор қилишга. © Шайх Абдулмунъим Мустафо

Бизга фалсафа кириб келмаганида, ҳануз саодат асрида яшар эдик. © Абу Солиҳ

ҚЎШИҚ ЭШИТИШНИНГ ШАХС ВА ЖАМОАТГА САЛБИЙ АСОРАТЛАРИ Қўшиқ Шайтоний эшиттириш бўлиб, у Раҳмоний эшиттиришнинг зиддидир. У банда билан Раббиси ўртасини тўсиб турувчи қалин, дағал бир тўсиқдир. Қалбни У Зотнинг зикридан тўсиб қўяди, қолаверса унинг ёмон асоратлари шахсларга ҳам, жамоатга ҳам, жуда хатарлидир. Манашу ёмон асоратлардан қисқача келтириб ўтамиз: • Қўшиқ қалбни Қуръондан ва Аллоҳнинг зикридан, намоз ва ибодатлардан тўсиб ўзи билан машғул қилади. • У сабаб инсон - муруввати, адолати ва виқорини йўқотади. • Ҳамда у - ақлни, иймон ширасини, юздаги нурни кетказади. • Қалбда нифоқни пайдо қилиб ўстиради, нифоқ эгасига эса азоб ваъда қилинган. • Қўшиқ инсонда шайтоний ҳолатларни кучайтиради. • Бандани фосиқ ва кофирларга ўхшашига олиб боради. • Қўшиқ ёмонликка буюрувчи нафсни жиловлаб уни янада шаҳватга, ҳаром ишларга ундаб туради ва уларни бажартиради. Дарҳақиқат, унга чалинганлар Шайтоннинг ҳийлалари, тузоқлари воситасида бажариши аниқроқ бўлиб қолади, хоссатан қўшиқ воситасида ёмон феъл ва ёмон сўзлар жуда чиройли кўрсатилади; ундай кимсаларни шайтон миниб олади. • Қўшиқ фисқу фужурга, уятсиз ҳолатларга, одобсизликка ундайди, бу: Аллоҳдан ва одамлардан ҳаё қилмасликдир. • Қўшиқ умуман фоҳишалик ва зинони чиройли қилиб кўрсатади, хоссатан уларга тўғридан-тўғри васила бўлиб туради. • Қўшиқ қалбни тубдан ўзгартиради, ундаги мувозанатни ҳам, натижада қалб яхши ишни маъруфлигини билмай қолади, мункарни эса инкор қилмай қўяди. • Қўшиқ кишини лаънатга сабаб қилади, лаънат эса: Аллоҳнинг раҳматидан ҳайдалиш, узоқ бўлиш демакдир. • Қўшиқ шахсларга ҳам, жамоатга ҳам, илоҳий уқубатларга сабаб бўлувчи ёмон омилдир. «Аниқки манашуларда қалби борлар учун ё ўзи гувоҳ бўлиб қулоқ тутганлар учун эслатма бордир». (Қоф: 37). © Абдуллоҳ Ал-Асарий, «Ал-Ғино вал мусиқо байнал лаҳви вал ваъйид». Арабчадан: Абу Солиҳ ўгирди.

Солиҳа аёл жуфти ҳалолига ҳамсуҳбат, ой йўлдош бўлади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидай эрнинг матоҳи бўлади: «Дунё бир матоҳдир, унинг энг яхши матоҳи мўмина аёлдир: унга қарасанг сени хурсанд этади, буюрсанг итоат қилади, йўқлигингда ўзини ва мулкингни сен учун муҳофаза қилиб туради». У шундай аёлки - Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан муҳожирлар қайси мол-мулкни ушлаб турайлик? - деб сўраганида: «Зикр қилувчи тилни, шукр қилувчи қалбни ё бирингизга иймонига ёрдам берадиган аёлни», деб марҳамат қилганлар. Ана ўшандай аёл билан эр ўртасида чин севги, меҳр-муҳаббат яшайди, ҳатто Аллоҳ таоло бу неъматни китобида улуғ неъматлар қаторида хабар қилган. Бордию, ундай аёл билан эр ўртасида ажрашиш бўлса, бу ҳатто ўлимдан ҳам оғирроқ келади, давлат йўқотишдан ҳам аччиқроқ бўлади, ватандан кетишдан ҳам аламлий бўлади, хусусан ўртада фарзандлари бўлса ўшал фироқ уларни ҳам зое қилиб ташлашга сабаб бўлади, -солиҳа- аёлдан айрилишнинг бадали уларнинг аҳволларини ёмон қилиб ташлайди. © Ибн Таймия, «Фатаво», 35/299

ЛАЙКХЎР (ГА) • Одамларнинг мақтов-олқиши билан фитналанганлар қанча дейсиз?! • Яна Аллоҳ унга буни билдирмаганидан мағрурланганини кўринг! • Аллоҳнинг неъматлари билан истидрожга тушуб қолганини қўяверинг энди! Буларнинг барчаси уқубат, шармандалик асли, лекин жоҳиллар буни каромат, деб ўйлар эканда! © Ибнул Қоййим

Суфён ибн Уяйна раҳимаҳуллоҳ айтади: Уламолар мозийда бир-бирларига қуйидаги сўзлар билан хат йўллашиб турар эди: • Ким ичидаги яширин нарсаларини тузатса, Аллоҳ унинг ташидаги маълум нарсаларини ҳам тузатиб қўяди. • Ким ўзи билан Аллоҳ ўртасини тузатса, Аллоҳ у билан одамлар ўртасини тузатиб қўяди. • Ким охирати учун амал қилса, Аллоҳ унга дунёдаги ишлари учун Ўзи етарли Зотдир. © Абул Аббос, «Иймон», 11.

Маҳбус киши қамоқдан қутилганида нечоғлик хурсанд бўлса, мўмин ҳам дунёдан қутилганида минг карра хурсанд бўлади, чунки: «Дунё мўминнинг зиндонидир...», кофир эса аксинча дунёдан чиқса маҳбус бўлиб тутилади, чунки: «Дунё ... кофирнинг жаннати» эди. (Муслим). Умар Шоҳир

ШОКИР ИНСОН - ЖАННАТИ ИНСОН - «Инсонга ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик. - Унинг онаси қийналиб уни (қорнида) кўтариб юрган ҳамда уни қийналиб туққан. - Унга ҳомиладор бўлиб юриши ва ундан ажралиши ўттиз ойдир. - Токи у камолга етиб ва қирқ ёшга киргунича: эй Раббим, мени ва ота-онамни неъматлантирган неъматларингга шукр қилишимга ва Сен ундан рози бўладиган яхшликни қилишга менга илҳом бергин ва менинг зурриётимни ҳам тузатгин, мен Сенга тавба қилдим ва мен мусулмонларданман, албатта, деди. - Ана улар! Биз улардан қилган амалларидан энг яхшисини қабул қиладиганларимиз ва уларнинг гуноҳларини жаннат эгаларидан, деб, кечиб юборамиз». [Қуръон Карим, Аҳқоф сураси: 15-16 оят]. © Ўгирувчи: Умар Шоҳир

Агар қуёш ботса хурсанд бўламан; чунки Раббим билан кечаси ёлғиз қоламан. © Фузайл ибн Иёз Лекин, замонамиздаги кўпчилик инсонлар: қуёш ботса ҳам, ботмаса ҳам, қўл телефончаси билан ёлғиз қолишади. Сиз уларга ўхшамасликка ҳаракат қилинг, сиз Фузайлга ўхшанг!

Ким одамларнинг гапидан саломат қоламан, деб ўйлаган бўлса: ақли жойида эмас экан. Ахир: Аллоҳ таолони: учта илоҳнинг бири, дейишди... Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни: сеҳргар, эси паст, дейишди... • Улардан бошқаларни-ку қўяверинг энди! © Имом Шофеъйи Одамларнинг гапи харсанг тошларга ўхшайди: ё уларни устинга ортиб белингни синдирасан, ёки оёқларинг остига қўйиб юксаласан.

Соғлом қалб Қуръонга тўймайди: қани энди ҳаммасини бир нафасда ўқиб қўйсам, бир эшитиб унутмасам, бир қучоқлаб қўйиб юбормасам, дейди. Умар Шоҳир

#Савол_0285 Савол: Ассаламу алайкум. Кўпхотинликка сизи фикрингиз қандай? Жавоб: Ва алайкумуссалам. Алҳамдулиллаҳ... Исломда эркак киши бир ва бир неча аёлни ўзига жуфти ҳалол қилиб, уларга адолат билан соҳиб чиқишга шаръан ҳақлидир, аниқроғи тўрттагача уйланса бўлади: «Бас, аёллардан ўзингизга ёққанини иккитами, учтами, тўрттагача уйланинг. Агар адолат қилолмасликдан қўрқсангиз биттаси етади... ». (Нисо: 3). Ушбу ижозат бандаларнинг манфаати ва жамоатнинг салоҳияти учун уларнинг Раббисидан нозил бўлган пок шариятнинг катта бир жузъидир, чунки бу кўрсатманинг - жамиятга, оилага, нафсга катта маънода боғлиқлиги бор: эркак-аёлнинг жинсий ғаризаси, руҳий тетиклиги, наслнинг ривожланиши, соғлом оилалар шакилланиши, қариндошчилик ришталари боғланиши, фаҳш-зинога тўсиқ бўлиши учун машруъ қилинган, соғлом ақлга мувофиқ келадиган илоҳий фармондир, шунинг учун бу борада ҳеч бир эркак ё аёл ноқис ақли билан кўпхотинлик, деб қарши чиқиши тугул, бошқа йўлни ихтиёр қилишга ҳақли эмаслар, агар иймони бўлса, албатта: «Ҳеч бир мўмин ва мўминага: агар Аллоҳ ва Расули бир ишга ҳукм чиқариб қўйган бўлса, ўз ишларидан уларга ихтиёр қилиш йўқ ва ким Аллоҳ ва Расулига осий бўлса, дарҳақиқат очиқ залолатда адашибди». (Аҳзоб: 36). Ҳукм шу, бунга таслим бўлиш мўминларга осон, би изниллаҳ. - Қуйида масалага тааллуқли бўлган кўпчилик эътиборсиз қолаётган икки муҳим нуқтани эслатиб ўтмоқчиман: • Модомики эркак киши уйланишга зарурати ёки эҳтиёжи бўлса ҳам, бунга биринчи аёлнинг норози бўлиши катта гуноҳи кабира бўлади. Албатта рози бўлишлик билан рашкни сақлаб қолиш ўртасини ажратиб тушунишлади. Буни ўзларидан яхшироқ бўлган саҳобия аёллардек тўғри ҳазм қилишлари ўзларига яхши бўлади, аёллар - Аллоҳ таоло солиҳ бандасини қайсар аёлларга ташлаб қўймаслигини унутмасин, Аллоҳ улардан яхшироқ, тақводорроқ, ибодатгўйроқ, итоатлироқ қиз-аёлларга алиштириб қўйиши мумкин. Яхшиси сабр ва шукр қилинсин - мкнашу жаннат сари олиб боради. • Киши қачон адолат қилишга ишонч ҳосил қилганида, Аллоҳнинг тавфиқи билан: бу ишлар ўртага маслаҳат солиниб, чиройли суратда бошқаларга намуна сифатида, қолаверса собит оилани сақлаб ва волидаларининг розилигини олган ҳолда, мусаллам бир шаклда йўлга қўйилиб борилса жуда ҳам мақсадга мувофиқ иш бўлади. Шундан кейин кўпхотинликка тош отадиганлар йўқ бўлиб кетмайди-ю, камайиброқ қолади, тўғри қабул қилдиганлар ҳам кўпайишига сабаб бўлар ва асосийси бу йўлидаги ҳавои нафслар билан тўсилган тўсиқлар очилган бўларди, би изниллаҳ. Валлоҳу аълам. © Абу Солиҳ #кўп_хотинлик https://t.me/joinchat/AAAAAEL1pD2kbuplRNiEYg

ХОТИМА Умр охири билан, амаллар хотимаси биландир: • Ким саломдан олдин таҳоратини синдирса; ўқиган намози ботил бўлади. • Ким қуёш ботишидан олдин оғиз очса; тутган рўзаси бекор кетади. • Ким умрининг сўнггида осий бўлиб ўтса; Раббисига ўша кўринишда йўлиқади. © Ибнул Қоййим, «Фавоид», 63.

ҲАР БИР ФИРЪАВНГА = БИР МУСО БОР Суратдаги ватан шаҳиди Рамзес II бўлади, у Мусо алайҳиссаломга қарши курашиб, роса томга чиққанида шотиси олиниб ўзи билан бирга аскарлари қўшилиб, ҳаммалари ватан буйруғи бўлмиш террорга қарши курашиш асносида ёвга енгилиб мана энди ҳаммага томоша бўлиб ётибди. Арабчадан: Абу Солиҳ ўгирди

photo content

Аллоҳ банданинг намозини ундаги хушуъ миқдорича қабул қилади! Аммо, уни шунчаки ўқиб қўйиш; кўп савоб ишлаш ўрнига буйруқни соқит қилади холос. © Тарифий

ШУКР Неъматларнинг асорати банданинг тилида У Зотга ҳамду сано айтиши, уларни эътироф қилиши, қалбида эса неъматларга гувоҳлиги ва У Зот учун муҳаббатнинг яшаши ҳамда аъзолари сўзсиз итоатни зоҳир қилиши билан: шукрга айланади. © Ибнул Қоййим

Ибодатлар қабул бўлиш шарти «ихлос» ва «эргашиш», деб айтамиз! Аммо, бу икки шарт ибодатларда ҳосил бўлиши учун Аллоҳ таолони таниш яъни тавҳид илми ва суннатга эргашиш учун фиқҳий аҳкомлардан дарс олишни, илм талаб қилишни кўпчилигимиз унутиб қўяди, шундай эмасми?! Натижада эса ушбу даъво қилинган икки буюк шаръий шартлар кўпчиликда қуруқ даъволигича қолади, жуда ачинарлик ҳолат; афсуски буларсиз ибодат номақбулдир. Шуни билишимиз лозимки, бу шартларнинг ҳақиқатига илм талаб қилмасдан туриб, ҳеч қачон эришиб бўлмайди. Мусулмон қул - Раббисини тавҳид ила танигани сари Унга кучли ихлос билан амал қилади ҳамда фиқҳ ўқигани сари саҳиҳ суннатга кўпроқ тўғри амал қилади, яъни шундагина ўша шартлар ибодатларда қоим бўлади. Модомики ибодат қилиш учун яратилган эканмиз, ушбу шартларни - илм олмасдан туриб тўғри бажаролмаймиз, қолаверса маромига ҳам етказолмаймиз, унутманг! Аллоҳ барчамизга бу кичик эслатмани фойдали қилсин, ибодатларни Ўзига ихлос билан, суннатга эргашиш билан қилишлик тавфиқини доим осон қилсин, омин. Умар Шоҳир