en
Feedback
RİSOLAT

RİSOLAT

Open in Telegram

Ушбу канал risolat.net сайтининг расмий каналидир.

Show more
683
Subscribers
-124 hours
-57 days
-2030 days
Posts Archive
Қори: Раъд Курдий ҳафизаҳуллоҳ

✍🏻 Абдуллоҳ ибн Масъуд розиаллоҳу анҳу айтади: Ким илм истаса Қуръон ўқисин, чунки унда аввалги-ю охиргиларнинг илми мавжуддир. © Ибн Абу Шайба, Мусаннаф.

photo content

sticker.webp0.17 KB

Суфёну Саврий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Ла илаҳа илла Аллоҳ» калимасидан кўра Иблиснинг белини синдирадиган калима йўқдир. © «Ҳилятул авлиё», 7/16.

«... Рибо олганлари учун, дарҳақиқат ундан қайтарилган эдилар». (Нисо: 161). Бирорта шариатда рибо ҳалол бўлмаган. © Тафсири
«... Рибо олганлари учун, дарҳақиқат ундан қайтарилган эдилар». (Нисо: 161). Бирорта шариатда рибо ҳалол бўлмаган. © Тафсири Мавордий

• Жоҳил обидлар ва фожир олимлар орасида қолган ғариблар: Бу офат - дунёни охиратдан афзал кўрган олимнинг ҳолатидир. Аммо, жоҳил обиднинг офати эса, илм ва аҳкомлардан юз ўгиришидан ва нафсининг истакларига, ҳом хаёлларига, шунчаки завқланишга енгилганидандир. Шунинг учун Суфёни Саврий ва бошқалар ҳам айтади: Фожир олимнинг ва жоҳил обиднинг фитнаисдан эҳтиёт бўлинглар. Чунки уларнинг фитнаси ҳар бир фитналанган учун яна бир фитнадир. Бири жаҳолати билан илм ва унинг мажбуриятларидан тўсади, наригиси зулми билан фожирликка чақиради. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло бунинг яна бир навига зарбул масал қилди: «Худди Шайтон: инсонга куфр келтир дедгандаги мисолга ўхшайди. Қачонки (у инсон) куфр келтирганида, (Шайтон) айтдики: Албатта мен сендан покман ва мен оламлар Раббиси Аллоҳдан қўрқаман, деди. Бас, иккисининг оқибати ҳам: олов ичидадир, иккаласи ҳам унда (абадий) қолади. Манашу золимларнинг жазосидир». (Ҳашр: 16). Бу қисса маълум қиссалардан.* Демак, у ўзининг издошларига Аллоҳга жаҳолат билан ибодат қилиш учун асос қуриб, унинг йўлларини ҳам кўрсатиб берган. Шайтон уни жоҳиллиги сабаб лаққа тушуриб, анашу жоҳиллиги сабаб куфрга тушурди. Шундай қилиб у нимага куфр келтирганини билмайдиган ҳар бир жоҳил обиднинг имоми бўлди. Наригиси охират ўрнига дунёни танлайдиган ҳар бир фожир олимнинг имоми бўлди. Буни қарангки, Аллоҳ таоло банданинг дунё ва у билан хотиржам бўлишини ҳамда оятларини ўрганиш, тадаббур қилиш, уларга амал қилишдан ғафлатда қолишини шақоват ва ҳалокатнинг сабаби қилиб қўйибди. Бу иккаласи -яъни дунё билан рози бўлиш ва Рабб таолонинг оятларидан ғафлатда қолишлик- фақатгина савобга иймон келтирмайдиган, бандалар Раббиси билан учрашишига иймон келтирмайдиганларнинг қалбида жамланади. Йўқса унинг иймон ва савобга ишонган қадамлари дунёга рози бўлиб, ундан хотиржам бўлишдан маҳкам турган бўларди, қолаверса Аллоҳнинг оятларидан юз ўгирмас эди. Ҳозир сиз буларни тушунаётган бўлсангиз, одамларнинг аҳволини манашу ўхшатишлардалигини ва бу ҳолат уларни енгиганини биласиз, улар дунё қурадиганлар, албатта. Уларннинг акси бўлган кишиларнинг саноғи одамлар ичида жуда ҳам оздир. Улар шундай кишиларки, одамлар ичида жуда ғариб бўлган. Ғарибнинг иши бошқа, уларнинг иши бошқа, унинг илми бошқа, улардаги илм бошқа-бошқа, унинг мурод-мақсади, уларникига тўғри келмайди, йўллари бошқа-бошқа, гўё у бир водийда бўлса, улар бошқа водийда тургандек, Аллоҳ таоло айтади: «Бизга рўбаро бўлишга умид қилмайдиганлар ва ҳаёти дунё билан рози бўлиб, у билан хотиржам бўлганлар, улар оятлармиздан ғафлатда қолганлардир. Улар касб қилган нарсалари сабаб борар жойилари ўтдир, албатта». (Юнус: 7, 8). Сўнгра У Зот уларнинг акси бўлганларнинг оқибатларини зикр қилиб айтади: «Иймон келтирган ва солиҳ амал қилганлар, уларнинг Раббиси иймонлари сабаб ҳидоят қилади. Уларга Наъйим жаннатида остиларидан оқиб тургувчи анҳорлар бор». (Юнус: 9). Уларнинг Аллоҳга рўбаро бўлишмиз бор, деган иймонлари: дунёга рози бўлмасликни, у билан хотиржам бўлмасликни, балки У Зотнинг зикрида давомий бўлишни мерос қилиб берди. Манашу савобга бўлган иймоннинг меросидир, наригиси эса савобга ишонмаслик ва ғафлатники эди. © Ибнул Қоййим, «Фавоид», 211, 212. __ * Бану Исроилдаги дунёга ёпишиб олган олимнинг қиссаси.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розиаллоҳу анҳу айтади: Мўмин учун Аллоҳ билан учрашишдан бошқа роҳат йўқ. © Имом Аҳмад, «Зуҳд», 850.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розиаллоҳу анҳу айтади: Мўмин учун Аллоҳ билан учрашишдан бошқа роҳат йўқ. © Имом Аҳмад, «Зуҳд», 850.

«Уйларингизда виқор ила ўтиринглар». (Аҳзоб: 33). Саълабий ва бошқалар ҳам айтади: Оиша розиаллоҳу анҳо ушбу оятни ўқиганида йиғлаб рўмолларигача хўл бўлиб кетар экан. Бир сафар Савдо розиаллоҳу анҳо онамизга айтган экан: - Нега ҳаж, умра қилмайсиз дугоналарингиз каби? Оиша онамиз жавоб бериб айтган экан: - Ҳаж қилдим, умра ҳам қилдим. Ва Аллоҳ таоло уйимда ўтиришга амр қилди. Ровий айтади: Аллоҳга қасам! То жанозаси олиб чиққунча, ўзи хонасининг эшигидан чиқмаган. © «Тафсири Қуртубий», 181.

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ айтади: Ота-онага яхшилик қилиш катта гуноҳларнинг каффоратидир. © Ибн Муфлиҳ, «Шарият одо
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ айтади: Ота-онага яхшилик қилиш катта гуноҳларнинг каффоратидир. © Ибн Муфлиҳ, «Шарият одоблари», 1/389.

✍️ Шайхул Ислом ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади: Икки ҳайит ва ташриқ кунлари одамларни таом атрофига жамлаш суннат бўлиб: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мусулмонларга суннат қилиб берган ислом шиорларидан. © «Фатаво», 25/298.

photo content

✍️ Ибн Қудома раҳимаҳуллоҳ айтади: Суннат - Фитрда намоздан олдин еб олишлик, Азҳода эса намоз ўқигунча емай турилади. Бу аксар аҳли илмларнинг қавлидир. © Муғний, 2/228.

✍️ Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ Арафа куни ҳақида айтади: Бу кун дуо учун йилнинг энг афзал кунидир. Инсон кўп вақтини зикр, дуо, Қуръон ўқишга ажратмоғи ва турли дуолар ва азкорлар билан дуо ва зикр қилиши керак: Ўзи учун, ота-онаси учун, қариндошлари, устозлари, ёру биродарлари, ёқтирганлари, яхшилик кўрган кишилари учун ва қолган барча мусулмонлар учун дуолар қилиши керак. Киши мана шуларга беэътибор бўлишдан жуда ҳам эҳтиёт бўлсинки, чунки бу кунга бошқа етишмаслиги мумкин. © «ал-Азкор».

ТАНБЕҲ Расулуллоҳ ﷺ: Сизлардан ким-ки бир мункарни кўрса, ўз қўли билан ўзгартирсин. Бас, агар ундай қилаолмаса, ўз тили билан, агар ундай ҳам қилолмаса, ўз қалби билан. Манашу иймоннинг энг заифидир. (Муслим). • Байрам арафасида содир бўлган мункарлар, суннатга мухолиф амаллардан кўрганларимиз: - Ҳайит намозига эътиборсиз бўлиш, уни чиройлик кутиб олмаслик. - Аёллар масжидга атирланиб, безаниб келиши. - Эркак ва аёллар йўлларда, бозорларда аралашиб юриши. - Такбирлар масжидларда жўр бўлиб, хўр бўлиб айтилиши билан чекланиши. - Байрам, деб, кўнгил хушлансин, деб, мусиқалар, рақслар, ношаръий тамошалар кўрсатилиши. - Байрам куни қабристонларни зиёрат қилиш керак, деб, билиш, у ерга бориш. - Қариндошлар билан силаи раҳм қилишни тарк қилиш. - Ёш болаларга исрофга олиб борувчи ўйин тамошаларга рухсат бериш. - Аёллар эркаклар билан қўл бериб кўришиши. Расулуллоҳ ﷺ: Мен аёллар билан қўл бериб кўришмайман, деганлар. - Фақат таниган-билганларга салом бериб, табриклаб ёки яхшиликни танишларга қаратиб қўйишлик. - Дастурхонларда керагидан ортиқ, очкўзлик белгиси билан тўлдириб ўтириш. Суннатда еб-ичиш, қоринга учдан бири билан кифояланишдир. - Қодир бўла туриб қурбонлик қилишдан қизғониш. Давом этишимиз мумкин ... ҳамма ўзини ва ёнидаги биродари хатоларини насиҳат ила тузатсин. © Умар Шоҳир

photo content

photo content