683
Subscribers
-124 hours
-57 days
-2030 days
Posts Archive
683
САҲОБИЙДАН ВАСИЯТ:
Абдуллоҳ ибн Масъуд розиаллоҳу анҳу айтади:
• Илм қабз қилинишидан олдин илмни маҳкам тутинглар, унинг қабз қилиниши саҳобалар кетиши демак.
• Илмни маҳкам тутинглар, бирортангиз унга қачон иши тушишини ёки ундаги бирор нарсага зориқиб қолишини ҳам билмайсизлар.
- Ҳали сизлар шундай одамларга дуч келасизларки, улар: Аллоҳнинг китобига сизларни даъват қиляпмиз, деб ёлғон даъво қиладилар, ўзлари эса уни кетига отганлардан бўлади.
• Илмни маҳкам тутинглар, бидъат чиқаришдан ҳазир бўлинглар, ғулувга кетишдан, ҳаддингиздан ошишдан сақланинглар, саҳобалар этагини маҳкам тутинглар.
© Сунан Доримий
683
Инсон учун дунёдаги энг азизи икки нарсадир:
1. Умри.
2. Қалби.
Агарда инсон вақтини бекор ўтказиб юрадиган бўлса, қалбини соғ-саломат олиб юролмаса... унга бу дунёда ярашадиган ер; ақлсиз ҳайвонлар орасида яшашдир.
© Абу Солиҳ
683
Қалби Аллоҳ ва охират кунидан бўш бўлган киши дунё муҳаббати билан мубтало бўлгандир, унга энг қийин иш намоз, энг ёқтирмагани намозни узун ўқишдир.
© Ибнул Қоййим, «Мажмуъ ар-росаил», 39.
683
АРАБ ТИЛИ: ФУСҲА
• Шуни билингки, -араб- тилига одатланиш ақл, хулқ ва динда ўз таъсирини ўта яққол кўрсатади.
• Шунингдек бунинг; ушбу умматнинг бошида ўтган саҳоба ва тобеинларга ўхшашликка бўлган таъсири ҳам бор.
• Уларга ўхшаш эса; ақл, дин ва хулқни ўстиради, албатта.
© Ибн Таймия, «Иқтизоус-сиротил-мустақим», 1/528.
683
ТАВҲИД
• Тавҳиднинг асли ва унинг руҳи ёлғиз Аллоҳ учунгина самимий муҳаббатда бўлишдир.
• Ва манашу: У Зотни илоҳийлаштириш ва У Зотга бўлган қулчиликнинг аслидир.
• Балки муҳаббат: ибодатнинг ҳақиқати бўлиб, банданинг муҳаббати Раббиси учун тўлиқ бўлмагунича, тавҳид ҳам тўлиқ бўлмайди. Унинг Аллоҳга бўлган муҳаббати барча севганларидан устун туради, ғолиб туради. Ҳукм ўша муҳаббатники бўлади, банданинг бошқа яхши кўрганлари ўша муҳаббатга тобе бўлади, манашундай муҳаббат банданинг бахти ва нажоти бўлган -илоҳий- муҳаббатдир.
© Шайх Абдураҳмон ас-Саъдий, «Ал-Қовлус-садид шарҳ китобут-тавҳид».
https://t.me/joinchat/AAAAAD-yA1cDxCxX9-tAaQ
683
МАНМАНЛИК
Ғарбнинг йирик иқтисодчиси (миллиардер) Воррен Баффет айтади: Сизлар шунчалик ақилли бўлсангизлар, унда нега бой менман?!
Аллоҳ таоло айтади: «Улардан олдингилар ҳам, худди уларнинг гапини айтган, зотан уларнинг қалблари бир-бирига ўхшаб кетган». (Бақар: 118). Қорун ҳам: «у (яъни мол-мулк) менга фақат ўзимдаги билим орқали берилди, деган». (Қасос: 78).
Ундайларни Аллоҳ таоло: «унинг ўзини ҳам, уй-жойларини ҳам ерга юттириб юбордик, унга Аллоҳдан бошқа бирор тоифа ёрдам беролмади ва у қутқарилганлардан ҳам бўлмади», яъни қутқарса Аллоҳ қутқарар эди, ишонган одамлари эмас, лекин кибри сабаб ҳалок бўлди, деди. (Қасос: 81).
© Абу Солиҳ
683
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Қалбида заррача кибри бор кимса жаннатга кирмайди».
© Муслим
683
НОМАҲРАМЛАРГА ҚАРАШ ОҚИБАТИ: МУЛОҲАЗА
Номаҳрамларга кўз ташлаш қалбда ёмон хотираларни қолдиради, бу эса кейинчалик у ҳақида фикр қилишга, кейин эса шаҳватни уйғотишга олиб боради, бу агар ривожланиб борса; зинони хоҳлашга, кейин зино қилишгача олиб келади. Манабу шайтоннинг изига изма-из босиб эргашишдир: «Эй иймон келтирганлар! Шайтоннинг изларига эргашманглар. Ким унинг изларига эргашса: у фаҳш ва мункарга буюради...». (Нур: 21). Бу айни шайтоннинг истаги бўлиб, Раҳмоннинг ғазабига дучор қилади. Шунинг учун Аллоҳ таоло бошиданоқ номаҳрамларга қарашдан қайтарган, яъни биринчи босқичданоқ қайтарган: «Мўминларга айтинг: кўз қарашлари (номаҳрамларга дуч келганида) пастга қарасин», деди ва бунинг оқибати зино бўлгани учун қарашдан кейин: «фаржларини (зинодан) сақласинлар», деди. (Нур: 30).
© Абу Солиҳ
683
Муфассир Абу Абдуллоҳ Қуртубий раҳимаҳуллоҳ айтади:
Олимларимиз дедилар: Талаб қилинган истиғфор давомий гуноҳ қилишга чек қўювчи истиғфордир, бунинг маъноси тилларда эмас, қалбларда ўрнашиб туради. Аммо, тили билан: Астағфируллоҳ, деб, қалбида эса гуноҳда давом этавериш.., бундай истиғфор, ўзи ҳақиқий истиғфорга муҳтождир ҳамда унинг кичик-сағира гуноҳлари ҳам катта-кабира гуноҳларга аллақачон қўшилиб кетган.
© Қуртубий, «Ал-Жомеъу ли-аҳкомил Қуръон», Оли Имрон сураси: 135-оят тафсири.
683
УХУВВАТ ҚАЕРДА ҚОЛДИ?
• Сиёсий ҳадафлари бир бўлган гуруҳлардан Исломдаги дўстлик мустаҳкамроқ, кучлироқ, албатта. Аллоҳ таоло: «Аниқки мўминлар биродардирлар», деди. (Ҳужурот: 10). «Мўминлар ва мўминалар бир-бирларига дўстдир». (Тавба: 71).
Расулуллоҳ ﷺ айтадилар: «Мўмин мўминга кўзгудир, мўмин мўминга биродардир, уни зое қилишдан тийилади -яъни унга зиён етказмайди-, у йўқ бўлганда ҳам муҳофаза қилиб юради». (Абу Довуд). Яна у киши ﷺ айтади: «Ким биродарига ғоибдан туриб ёрдам берса, Аллоҳ унга дунё ва охиратда ҳам ёрдам беради». (Силсила саҳиҳа). Яна айтганлар: «Иймон аҳлидан бўлган мўмин жасаддаги бошнинг ўрнидадир. Мўмин - аҳли иймонга мусибат келса дард чекади. Худди жасадга мусибат етса бош оғриганидай». (Соҳиҳул жомеъ). Яна: «Мўминларни - худдики (жасадда) бир аъзо шикоят қилса қолган жасадни бедорликдан бир-бирини тортганидай, ўзаро бир-бирларига меҳр-муҳаббат билан ёрдамчи бўлганини кўрасиз». (Муттафақун алайҳ). Яна: «Мўминлар якка киши мисолидир: агар боши шикоят қилса, ҳаммаёғи шикоят қилади, агар кўзи шикоят қилса ҳаммаёғи шикоят қилади». (Соҳиҳул жомеъ). Яна: «Мусулмон мусулмонга биродар бўлади, унга зулм ҳам қилмайди, уни (зулм) топширмайди ҳам». (Муттафақун алайҳ). Яъни: икки биродар ўртасида зулм, қаҳр қилишга ўрин қолдирмайди, зулмга, душманга, золимларга топширмайди.
• Исломий-иймоний ухувватни бошқа боғламтилардан мустаҳкамлигига, кучлилигига далолат қилган ҳужжатлар жуда кўп... Бироқ афсуслар бўлсин, шундай бўлса ҳам, ўзимизникилардан биродарларига ёрдам бермайдиганлар бор. Биродари учун дуо ҳам қилмайди, ундан на зулм ва на зўравонликни қайтариб ҳам қўймайди, магар ўзи билан ҳам фикр бўлган жамоатдоши, гуруҳдоши бўлса, бир жамоатданлигини билса ёрдам беради, қаралашади, холос, аҳвол шу!
© Абдулмунъим Мустафо Ҳалима. 28/1/2017.
683
КУН ҲАҚИҚАТИ
Ширк - аксар одамларда жаҳолатни зоҳир қилиш ва илму маърифатни йўқотиш учун ғолиб бўлди, шу сабаб:
- маъруф ишлар мункарга,
- мункар маъруфга,
- суннат ҳам бидъатга,
- бидъат эса суннатга айланди.
Манашу ҳолатда ёшлар улғайди, катталар ҳам қариди, улуғлар кетди ва исломнинг ғурбати оғирлашди; олимлар камайиб, ўрнига ақли заифлар келди ва ишлар чалкашиб, қийинчиликлар устма-уст ошиб кетди... хуллас одамлар ўз қўллари билан қилган гуноҳлар дастидан; ерда ҳам, сувда ҳам, бузғинчилик авж олди.
Лекин, нима бўлса ҳам: Муҳаммадия тоифасидан бир жамоат ҳақ узра қоим бўлиб турадилар, албатта. Улар токи Аллоҳ таоло бутун ерга Ўзи ворис бўлгунича ширк ва бидъат аҳлига қарши жиҳод қиладилар, аниқки У Зот энг яхши ворисдир.
© Ибнул Қоййим, «Зодул маъод», 3/443.
683
Уқубатларнинг энг катталаридан: уқубатланган киши уқубатни сезмаслигидир. Бундан ҳам баттари: уқубатга хурсанд бўлишдир, мисол учун: ҳаром пул топиб хурсанд бўлиш, гуноҳ устида хурсанд бўлиб туриш.
Кимнинг аҳволи бу бўлса; тоат билан нажот тополмайди.*
© Ибнул Жавзий, «Сойдул хотир», 22.
___
* Гуноҳдан қайтармайдиган тоат-ибодат кишига охиратда фойда қилмайди.
683
Пайғамбаримиз ﷺ га БИР ДОНА саловат айтишнинг фазилати:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Умматимдан ким менга холис бўлиб қалбидан бир дона саловат айтса, Аллоҳ унга шу сабаб;
- ўнта раҳмат йўллайди,
- ўн даражага кўтаради,
- ўнта ҳасанот ёзади,
- ўнта хатосини ўчиради».
© Насоий, Табароний, Баззор.
683
ТАДАББУР
"Айтинг: Эй мулклар подшоҳи Аллоҳ! Сен хоҳлаганинга мулк берасан ва хоҳлаганингдан мулкни тортиб оласан, хоҳлаганингни ҳурматли қиласан ва хоҳлаганингни хор қиласан, барча яхшилик Сенинг қўлингдадир, аниқки Сен барча нарсага қодир Зотсан". (Оли Имрон: 26).
Бандалар Аллоҳдан бошқасига қалб боғламасликлари учун, барча нарса Аллоҳнинг хоҳишида эканлигини билдириб Ўзининг мутлоқ хоҳшини ушбу ояти каримада тўрт маротаба такрорлади. Сўнгра Аллоҳ таоло кимни бой, кимни фақир, кимни азиз, кимни хор қилса ҳам, бу ишлар Ўзининг илоҳий ҳикмати тақозиси билан бўлгани учун бу нарсалар яхшилик эканлигига ишора қилди: "..., барча яхшилик Сенинг қўлингдадир", деди. Оят сўнггида эса, таакидлаб бу ишларга фақат У Зот қодирлигини айтди: "Аниқки Сен барча нарсага қодир Зотсан", токи бандалар Аллоҳдан бошқасига суянмасин, боғланиб қолмасин... чунки У Зот: "мулклар подшоҳи Аллоҳдир".
© Абу Солиҳ
683
Агар одамлар бузилиб кетса; энг ёмонлари уларга бошлиқ қилинади.
© Сулаймон ибн Меҳрон, «ад-Дуррул мансур», 3/358.
683
Киши илмда олий мақомга етишиб, қалами билан қиличдай сескантириши учун унда етти нарса топилиши лозим:
1. Закийлик.
2. Ҳарислик.
3. Тиришқоқлик.
4. Эҳтиёжлари учун ҳомийси бўлиши.
5. Устозлар суҳбатини лозим тутиши.
6. Гўзал хулқ.
7. Ва, албатта илм йўлида сабрли бўлиш.
© Умар Шоҳир
