en
Feedback
RİSOLAT

RİSOLAT

Open in Telegram

Ушбу канал risolat.net сайтининг расмий каналидир.

Show more
683
Subscribers
-124 hours
-57 days
-2030 days
Posts Archive
#Савол_0199 Ассалому алайкум Саволим ноўрин бўлса олдиндан узр сўрайман. Кўпчиликни талаби билан бу саволни йўллаяпман. Ҳозирги пайтда эркакларни жинсий қувватини оширадиган ва жинсий олатини катталаштирадиган турли хил, дори-дармонлар ва суртма геллар мавжуд экан. Мана шундан кўпчилик эркаклар фойдалансак бунга шариат қандай қарайди? деб сўрамоқда. Ва алайкумуссалам... Алҳмадулиллаҳ, аввало саволда шарият қандай қарайди дейилиши хато, чунки жавоб берувчи шарият эмас, балки шаръий ҳукмни билганига кўра айтиб ўтади холос, албатта шаръий илмга таянилади. Саволга қайтсак: агар эркак кишида жинсий қуввати заифлашган бўлиб, табиблар кўригидан кейин жинсий аъзони қувватловчи дори ва бошқа моддаларни қабул қилиш жоиз, монеълик йўқ. Валлоҳу аълам. ©Абу Солиҳ

Оталар ўз ўғилларига ҳаётда мақсад сари интилишларини ўргатишлари лозим. Бемақсад яшашликдан маъно йўқ. Кўпчилик баланд-баланд мақсадларни кўзлайди, аммо мақсадларга етишиш йўлидан ғофил. Буни ҳозир савол бериш билан тушунтириб ўтаман; 1. Мақсад қилган мўлжалидан Аллоҳ ва Расули рози бўладими? 2. Ўша мақсади ҳақида маълумоти, илми борми? 3. Мақсади сари ҳаракат қилишидан олдин дуо қилиб Аллоҳдан сўрашни унутмадими? Бу сўраниши давомий бўлиши лозимлигиничи? 4. Интилган мақсадига шароити ҳам, атрофдаги йўлдошлари, шериклари ҳам мувофиқми, уни ўз мақсадига етишишида атрофидагилар далда бўлганми, ёки халал берувчиларми? 5. Моддий, иқтисодий тааминотни асосий суянчиқ, деб тушуниб қолмаганми? Асли Аллоҳга суяниб ҳаракат қилмоқдами? 6. Йўналишида сабабларни тўғри, ўз ўрнида ишлатиб фойдалана оладиган малакаси, ҳаётий тажрибаси борми? 7. Катта мақсадларга кичик мақсадчалар билан етишиш кераклигини биладми? Даров баланд дорга осилиш ҳам беҳикматлик! 8. Турли тўсиқларга тўқнаш келса, улардан чиройлик услубда чиқиб олиш учун яқин кишиларидан, ёши улуғлар, илмдан, фаросатдан хабари бўлган, оқил одамлар билан маслаҳат қилишничи? Энг аввал ота-она, устозларга мурожаат қилинса, кўпроқ фойдаси учун ғамхўр бўлади, албатта диндор бўлсалар жуда тўғри мурожаат қилиш бўлади. Буларни биладими? 9. Мақсадига етишиб қолса, унга киришиб кетса, ибодатларига қанчалик ижобий ва қанчалик салбий таъсир қилади? Масалан: Намозлар вақтида ўқиладими, жума намози, Рамазон рўзаларичи? Ва ҳаказо ... - Тўғри ҳаёт қуриб яшамоқ, натижаси қуйидагичадир; охиратда - Аллоҳ сиздан рози бўлади ва инсонлар ёқангиздан тутиб: ҳаққимни бер, золим! - демаслигидир. © Умар Шоҳир https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=984044928387617&id=100003463584084

Фарз амалларидан кейин энг афзал амал илм талаб қилиш туради. © Абу Ҳанифа, Суфян Саврий, Шофеъий, бир ривоятда Имом Аҳмад ҳам шу қавлни айтади ва бу мазҳабида машҳур қавл

📘 Ибодат рисолати © Абу Солиҳ ® Risolat.net 🔗 http://risolat.net

® Risolat 🔗 @risolat_net
® Risolat 🔗 @risolat_net

ДОИМ ЛОЗИМ БЎЛАДИГАН ҚОИДА: ВАСАТИЯ Баъзи салафлар айтади-ки: Аллоҳ бандага бир ишни буюрган бўлса, шайтон унга икки жиҳатдан вас-васа қилади, албатта: 1. Ё у ишни «тафрит» яъни зое қилишга, исроф қилишга ундайди. 2. Ёки унда тажовуз қилишга, ҳаддидан ошишга ундайди ва у «ифрот», дейилади. Шайтон қайси бирида ютиб чиқишига қарамайди, иккаласидан бирига эришса бўлди: ошириб юборишдами ёки нуқсонга олиб боришдами, фарқи йўқ. © Ибнул Қоййим, «Мадорижус-соликин», 2/102.

ҲАЁ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мусо -алайҳиссалом- ўта ҳаёли, ўранувчи киши эди, ҳаё қилганидан баданидан ҳеч нарса кўринмас эди». © Бухорий

ТАНБЕҲ Талаби илм, шаръий илм олгач, китоб ўқишни, мутолаа қилишни тарк қилиб, даъват ё фатвога ўтирган бўлса, демак, у ўзига бино қўйган бўлади, Аллоҳ таоло иккинчи бор ўқишга буюриб шундай дейди: «Ўқинг, қалам билан ўргатган Раббингиз кариймдир; инсонга билмаган нарсаларни ўргатди. Йўқ, аниқки инсон ўзини беҳожат, деб билса, туғёнга кетади». (Алақ: 3-7). Бугун - қанча талабалар туғёнда-ю?! Қанчаси ўқишда?! Аллоҳулмустаан! © Умар Шоҳир

Аллоҳ йўлида яшаш, Аллоҳ йўлида ўлишдан қийинроқ. © Абу Солиҳ

ҲИКМАТ Одамлар овқат-сувдан кўра илмга кўпроқ муҳтож бўлади: чунки овқат-сувга кунда бир ё икки марта эҳтиёжи тушади, илмга эса нафасларининг ададича эҳтиёжи тушади. © Аҳмад ибн Ҳанбал

- Вақт қадрини ўлган билар, тирикликда олим билар. © Абу Солиҳ

МУСТАЖОБ ВАҚТ Салафлардан бири айтдики: Кимнинг жумъа куниси тўғри ўтса, қолган ҳафтаси ҳам тўғри истиқомтда бўлади. Солиҳлардан бири айтади: Жумъа куни Аллоҳга аср ва шом орасида дуо қилган бўлсам, албатта Раббим менга уни ижобат қилган! • Салафлар ва жумъа кунинг аср намози: - Товус ибн Кийсон раҳимаҳуллоҳ агар жумъа кунида аср намозини ўқиб бўлсалар, қиблага юзланиб олиб, то қуёш ботгунича ҳеч кимга гапирмас эди. (Тариху Восит). - Муфаззал ибн Фузола раҳимаҳуллоҳ жумъа кунида аср намозини ўқиб бўлсалар, масжид чеккасида бир ўзи қолиб, то қуёш ботгунича дуо қилишдан тўхтамас эди. (Ахборул қудоти). - Саъид ибн Жубаир раҳимаҳуллоҳ агарда аср намозини ўқисалар, то қуёш ботгунича бирор кишига гапирмас эди, (яъни дуо билан банд бўлардилар). (Ибнул Қоййим, "Зодул маъод", 1/283). • Ихлос билан дуо қилишнинг фазли: - Сомт ибн Бистомнинг кўзлари кўрмай қолди, шунда биродарлари жумъа куни аср вақтида ўтириб олишиб дуо қила бошладилар, қуёш ботишидан олдин акса ура-ура кўз нури қайтди. (Тариху Дамашқ). - Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади: У вақт (яъни дуо ижобат бўладиган вақт), асрдан кейин охирги вақтидир. У вақтни барча тоифадагилар қадрлардилар. (Ибнул Қоййим, "Зодул маъод", 1/483). Муборак Жумъа куни хайрли ўтсин! © risolat.net

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Рамазон ойидан кейинги энг афзал рўза; Аллоҳнинг муҳаррам ойидаги рўзадир». © Муслим 01.01.1439 ҳ.й 21.09.2017 м.й

photo content

Китоб: Ожуррумия матни Муаллиф: Ибн Ожуррум Формат: pdf Саҳифа: 34 Биринчи нашр: risolat.net

ШУКР? Илгари салафлар «шукр»ни: - Сақловчи ва жалб қилувчи, деб номлар эди. Негаки у: бор неъматни сақлар эди. Жалб қилувчидан мурод эса: йўқ неъматни жалб қилиб турар эди. © Ибнул Қоййим, «Уъддатус собирийин», 1/120.

МУЖОҲИД Ким илм талаб қилса, дарҳақиқат Аллоҳга байат берибди. © Суфён ибн Уяйна

Қиёмат аломати Абдуллоҳ ибн Амр розиаллоҳу анҳу айтади: Агарда Маккада ер ости қувурлари кавланса ва тоғ чўққиларидан юқорилаётган биноларни кўрсангиз, билингки: Қиёмат бошингизда соя бўлиб турибди экан. © Ибн Аби Шайба, «Мусаннаф», 15/48.

Китоб: Ибодат рисоласи Муаллиф: Шайх Осим Барқовий Формат: pdf Саҳифа: 9 Биринчи нашр: risolat.net

РАҒБАТ Шайх Муҳаммад Амин Шинқитий раҳимаҳуллоҳ болалик кунларини эслаб айтади: Алифбони ёдлаб бўлгунимча, дарсдан кўра кўпроқ ўйинга мойилроқ эдим. Менга ҳарфларни ҳаракатлари билан ўқитишни бошлаганларида (Б ҳарфини, фатҳа билан Ба, касра билан Би, замма билан Бу қилиб) ва ҳаказо. Уларга: Барча ҳарфлар шундайми? - дедим. Улар: ҳа, деди. Мен, уларга мени холи қўйишлари учун: ундоқ бўлса етарли, мен ўзим шу тариқа ҳаммасини ўқий оламан, дедим. Улар ҳам: ўқичи, деди. Мен уч тўрт ҳарфни ўқиб шу тариқа то охиригача етказдим. Улар мени (ўқиш) қоидасини тушунганимни билдилар ва менга шу етарли, деб, мени тек қўйдилар. Ўшандан бери қироат менга ёқиб қолди. т. г. Шайх ўн ёшга кирганларида тоғаси Абдуллоҳ ибн Муҳаммад Мухтор ибн Иброҳим ибн Аҳмад Нуҳ қўлларида Қуръони каримни ёд олиб чиқдилар. ... ... ... Шайх илм талаб қилишининг ибтидосини эслаб айтади: Қуръонни ёд олиб, Усмоний ёзувни ўрганиб бўлгач, тенгдошларимдан бу борада устун бўлиб қолдим. Шу сабаб онам ва тоғамлар менга эътиборлироқ бўлиб, бошқа фанларга ҳам эътибор қаратишимга қаттиқ ундадилар. Кейин онам иккита туяга нарсаларимни ҳозирлади, бирида минадиган маркабим ва китобларим бор эди, иккинчисида нафақам ва зоди роҳилам. Менга бир хизматкор шерик бўлди, унинг бир неча чорва моллари ҳам бор эди. Дарҳақиқат, минган маркабим мени хурсанд қилар эди. Унда маркабда нима бўлса энг яхшиси бор эди, кийимларнинг энг яхшиси бор эди. У мени қувонтириб, илм талаб қилишга рағбатлантириб турар эди. Илм талабига, таҳсилга манашундай йўл олганман. © Асаруш-шайхил алламати Муҳаммад ал-Амин аш-Шинқитий, 1/20, 21. (Азвоул баён қисмидан таржима қилинди). @risolat_net