en
Feedback
RİSOLAT

RİSOLAT

Open in Telegram

Ушбу канал risolat.net сайтининг расмий каналидир.

Show more
683
Subscribers
-124 hours
-57 days
-2030 days
Posts Archive
𖦹 «Аллоҳдан чалғитган ҳар бир нарса фитнадир». 𖣔 Умар Шоҳир

𖦹 «Тилло» ўт-оташ билан синалади, «аёл» тилло билан синалади, «эркак» аёл билан синалади. 𖣔 Рисолат

𖦹 Тарихдаги энг қисқа ва етук насиҳатлардан: Мўминлар амири Умардан Миср волийси Амрга! Мактубда шундай дейилади: Умар ибнул Хаттобдан Амр ибнул Осга: Менга етиб келишича сен ҳукм қилиш мажлисида суяниб ўтирар экансан... – Эй Оснинг боласи! Тавозеълик билан ўтир, йўқса – сени ишдан бўшатаман. – Кийим кийиб эшилишни тарк қил-да, Аллоҳ учун хавф ва надомат либосларини кийгин. – Агар киши учун либосларида шараф бўлса эди, эҳромда чиройли либослар ечилмас эди! 𖣔 Рисолат

𖦹 ИБОДАТНИНГ ҲАЛОВАТИ Аҳмад ибн Ҳарб раҳимаҳуллоҳ айтди: «Аллоҳ таолога эллик йил ибодат қилдим, лекин ибодатнинг ҳаловатини токи учта нарсани тарк қилгунимча топмаган эдим: 1. Одамларнинг розилигини тарк қилиб, ҳақни гапиришга қодир бўлгунимча. 2. Фосиқларнинг суҳбатини тарк қилиб, солиҳларнинг суҳбатини топгунимча. 3. Дунё ҳаловатини тарк қилиб, охират ҳаловатини топгунимча». 𖣔 «Сияр», 11/43.

𖦹 Имом Шавконий раҳимаҳуллоҳ айтади: قال الشوكاني رحمه الله : لو أن رجلا في الإسلام ليس عنده من الكتب إلا كتب هذين الشيخين لكفتاه. { يعني ابن تيمية وابن القيم رحمة الله عليهما}. «Агар бир кишида исломда ҳеч қандай китоблари бўлмай, фақат мана шу икки шайхнинг китоблари бўлса ҳам, унга етарли даражада кифоя бўлар эди». Яъни: Ибн Таймия ва Ибнул Қоййим! 𖣔 Бакр Абу Зайд, «Ал мадхол ал муфассол ли мазҳаб ал имом Аҳмад ва тахрийжотил асҳоб», 2/696.

𖦹 Аёлнинг эри олдидаги вазифаси ва бурчи: Имом Заҳабий раҳимаҳуллоҳ бу ҳақида машҳур «Кабоир» китобида умумий бир тўлиқ эслатмани айтади: «Аёл кишига ҳам эридан давомий ҳаё қилиши, унга тик қарамаслиги, амрига итоат қилиб, эр гапирганида сукут сақлаб жим туриши, эр уйга кириб келганида ўрнидан туриб кутиб олиши, эрни ғазаб қиладиган барча нарсалардан узоқ туриши, бирор жойга чиқиб кетаркан эр билан бирга уни кузатишга чиқиши, эрига уйқуга ётиш вақтида ўзини таклиф қилиши, эр йўқлигида тўшагида, мол-мулкида, уйида хиёнат содир этмаслиги, ширин атирланиб, оғзини доим мисвок билан тозалаб, миск суртиб ва атирланиб, эри ёнида доим зийнатланиб юриши, эри йўқлигида уни ғийбат қилмаслиги, эрнинг аҳли ва қариндошларини ҳурмат қилиши, эрининг озини ҳам кўп кўриши вожибдир». 𖣔 Рисолат

𑁍 Аҳли суннанинг асосий икки сифати бор: 1. Ҳақ учун курашади. 2. Халоиқ учун раҳм қилади. ®️ Рисолат

photo content

photo content

𖦹 КУН ЎГИТИ 𑁍 Эй банда: Сен ўзинг ёқтирмаган ҳолатда яшамагин, токи яхши ҳолатда хотима топгин. 𑁍 Эй банда: Яхши ҳолатда бўлиш учун; яхши ниятда бўл, яхшилик қил! Яхши ҳолат дининг, намозинг, ахлоқинг – яхши бўлиши билан яхшидир, дунё билан эмас, албатта. 𑁍 Эй банда: Агар дунё билан яхши ҳолат бўлса эди, пайғамбарлар дунёга ҳақли бўлиб; тўкин-сочинликда, имтиҳонсиз худди хонлардай, бой-зодогонлардай, балки шаҳзодалардай яшар эди! ᪥ Дуо: Аллоҳ таоло динимизни саломат қилсин, дунёга алданмайлик, кўп қизиқмайлик, дунёда қоладиган йўқ... Ё Аллоҳ! Сендан - саломат дин, саломат қалб сўраймиз, бизларни йўқчилик билан синамагин, дунёга алданиб қолмайлик, Ўзингдан бошқага муҳтож қилмагин, Ягона илоҳимиз Ўзингсан, омин. 𒊹 Рисолат

​​​​⭕️ Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Муҳтарам ўқувчилар, қадрли каналимиз иштирокчилари, сизларга муҳим бўлган эслатма илк қибламиз бўлган Байтул Мақдис ҳақида «Ақийдатул Мақдисия», деб номланган қисқа рисолани тақдим қилмоқчимиз. Маълумки ярим асрдан кўпроқ замон ўтса-да, Фаластин ҳануз душманларимиз қўлида, яҳудлар ҳукмида ва у ердаги мусулмон биродарларимиз барчамиз билганимиздай мазлум ҳолатда яшаб келмоқдалар, Аллоҳ таоло бизларни уларга нисбатан ўтган тақсиротларимизни кечирсин ва бизга ҳам, уларга ҳам ёрдам берсин, У Зот Латифдир, Хобирдир, омин. Шу сабаб Усмоний хилофати тугаган кундан бошлаб ислом уламолари ва доилари Фаластин ва Ақсо масжиди борасида у ерлар мусулмонлар қўлидан кетгани учун кўп насиҳат қилиб келган, васиятлари ҳали ҳануз давом этиб келмоқда! Ана улар қаторида биз ҳам қисқа бўлса-да, тақдим қилмоқчи бўлган муҳим эслатма шу жумладан, балки бу масала ақийдага киритилган бўлса-да, лекин ушбу рисола алоҳида рисола шаклидаги илк китобчадир. Мусулмонларнинг кўпчилиги - Фаластин, Қуддус, Байтул Мақдис каби муқаддасотларимиз, ислом сиймосидан бўлган эътиқодимизнинг муҳим бўлаги эканини яхши билмаслиги мумкин. Балки шу сабаб алоҳида китобга ақийда ўлароқ матн шаклида ёзиб тарқатилмоқда, чунки бу масала замонамиздаги муҳим бўлган диний масалаларимиздан. Бу билан мусулмонлардан бўлган аҳли сунна ҳам, аҳли қиблалар ҳам ўзларига қарши бўлган тарафни аниқ ажратиб олади. Қолаверса мана шу эътиқод атрофида мусулмонлар калимси бир бўлишга сабаб бўлади, чунки Ақсо ихтилофсиз ислом аҳлининг илк қибласи бўлган, деб барчаси тан олади. Хуллас, Аллоҳ таоло ушбу рисола билан эътиқодимизни янада бутун қилсин, унутганларга шояд эслатма бўлсин ва билганлар қолганларга етказиб қўйишини умид қиламиз, барчамизга фойдали бўлсин, омин. Шунингдек, ушбу рисолани ёзган, таржима қилган, китоб шаклига келтирган ва уни тарқатилишига сабабчи бўлган барча хизмат қилганларга Аллоҳ таоло барокат берсин, хизматларини давомий қилсин, омин. Алҳамдулиллаҳ... 𖣔 Умар Шоҳир ® @Risolat_Net ® TERMIZIY 📖 Китобни юклаб олиш учун қуйидаги манзилни зиёрат қилинг: https://termiziy.com/maqdisiya

photo content

® Risolat 🔗 https://t.me/risolat_net

𖦹 Намоз – Аллоҳ учун ибодатни ихлос билан қилишдан кейинги буюрилган энг биринчи фарздир. 𖣔 Муҳаммад ибн Наср Марвазий, «Таъзийму қодрус солат», 1/86.

𖦹 Диннинг энг катта усули-асослари учта: Диннинг энг катта асоси: Шериги йўқ бўлган Аллоҳнинг бир Ўзига ибодат қилиш, динни Аллоҳ учун холис қилиш, шулардан кейин намозни қоим қилишдир. Беш вақт намоз исломнинг устунидир, у - тавҳиддан кейин фарзларнинг фарзидир. Закот - Аллоҳнинг китоби, Расулининг суннатида унга йўлдошдир. Намоз бандаларга ҳар кеча-ю кундуз фарз бўлган Аллоҳнинг ҳаққидир, закот ҳам бандаларнинг мол-мулкидаги Аллоҳнинг ҳаққидир. 𖣔 Абдурраҳмон Носир ал-Баррок

Абул Олия раҳимаҳуллоҳ айтади: Умид қиламанки банда мана бу икки неъмат орасида ҳалок бўлмайди ҳеч: 1. Неъматлар учун Аллоҳга ҳамд айтиш. 2. Гуноҳлар учун Аллоҳга истиғфор айтиш. 𖣔 Ибн Аби Дунё, Шукр китоби, 32.

𖦹 Воқеъилик фиқҳи: Ислом ва мусулмонларга қилинаётган энг хатарли макр-хийлалардан: - Баъзи бир ўзларини исломга нисбат бериб илмни даъво қиладиган, онглийман деганлар - ўзгармас ақийдавий, фиқҳий, фикрий масалаларни ўрнидан қимирлатмоқчи. Яъни: ихтилоф чиқариш учун аҳкомлардан собит бўлмаган масалаларни, нотўғри бўлган фикрларни ва шоз бўлган гапларни олиб майдонга ташлаб, сўнгра саҳиҳ бўлган, рожиҳ бўлган гапларни - ё оқимлар, ё қарши чиққанлар, ё ғулувга кетганлар, ё салафийлар, деб, (уларни қабул қилмай) тўнкаб қўймоқда! 𖣔 Д. Муҳаммад Юсрий Иброҳим https://t.me/DrMohYousry

Шайтон Одам боласини олти босқичда босқичма-босқич тинмай йўлдан уради: 1. Ширк, куфр, Аллоҳ ва Рауслига душманлик қилиш. 2. Динда бидъат пайдо қилиш ёки бидъатга амал қилиш. 3. Катта гуноҳларни зийнатлаш билан. 4. Кичик гуноҳларни енгил санаб уларда давомий бўлишга ундаш. 5. Ажр ҳам, жазо ҳам бўлмаган мубоҳ ишлар билан овора қилиб чалғитиш. 6. Яхши ишлардан афзаллари қолиб кетиб, савоби озроқ бўлган, унча афзал бўлмаган яхши ишларга рози қилиш. Ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади: «Агар Шайтон бандага мана шу олти босқичда кучи етмаса, унга инсу жиндан бўлган гуруҳини йўллаб қўяди, унга қарши ишга солади, натижада банда турли озорлар чекади». Умар Шоҳир

• Холис тавбанинг белгилари тўртта бўлиши ҳақида Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ айтган экан: [ал-қиллату, вал-иъллату, ваз-зиллату, вал-ғурбату]. 1. Озайтириш: кам гапириш, оз ейиш, камроқ ухлаш, дунё тўпламаслик. 2. Оғриқ сезиш: гуноҳлардан кейин надоматдан қолган қалбдаги оғриқ. 3. Синиқ бўлиш: такаббурлик қилишга, ховлиқишга ҳаққи бўлмаган бир гуноҳкор банда эканини билиш. 4. Ғариблик: уятдан одамлар ичида ғариб бўлиб юриш. Умар Шоҳир