683
Subscribers
-124 hours
-57 days
-2030 days
Posts Archive
683
Ассаламу алайкум азиз мусулмонлар. Барчангизга Қурбон байрами қутлуғ бўлсин!
Аллоҳ азза ва жалла тоатларимизни биздан ҳам, сизлардан ҳам, қабул айласин.
Ислом умматига яхшилик берсин, нусрат берсин, иззатига қайтарсин.
Сизларга - қалбингизга сурур, хонадонингизга файзи барака, яхши ишларингизга ривож сўраб қоламан.
© Ҳурмат билан Абу Солиҳ
683
ДАЛОЛАТ
Ким Арофатда туролмаган бўлса, Аллоҳ белгилаган чегараларда тўхтасин.
Ким Музадалифада тунай олмаган бўлса, У Зотга яқин бўлиш учун Унинг тоатида тунларни тунасин.
Ким Минода жонлиқ сўяолмаган бўлса, мақсадига етишиш учун ҳавои нафсини сўйсин.
Кимга Байтул Ҳаромга боришлик узоқлик қилган бўлса, Байтнинг Раббисига етишишни қасд қилсин, зотан У Зот бандасига унинг шох томиридан ҳам яқинроқ.
© Ибн Ражаб, «Латоифул маъориф».
683
دعاء
ДУО
اللَّهُمَّ!
• إِنِّي أَسْأَلُكَ فِعْلَ الخَيْرَاتِ، وَتَرْكَ المُنْكَرَاتِ، وَحُبَّ المَسَاكِينِ، وَأَنْ تَغْفِرَ لِي وَتَرْحَمَنِي.
• وَإِذَا أَرَدْتَ فِتْنَةَ قَوْمٍ؛ فَتَوَفَّنِي غَيْرَ مَفْتُونٍ.
• أَسْأَلُكَ حُبَّكَ، وَحُبَّ مَنْ يُحِبُّكَ، وَحُبَّ عَمَلٍ يُقَرِّبُ إِلَى حُبِّكَ.
Эй Аллоҳ!
• Дарҳақиқат, Сендан яхшиликлар қилиб, ёмонликларни тарк қилишни сўрайман. Ва мискинларни яхши кўришни ҳам. Ва мени мағфират қилиб, менга раҳм қилишингни ҳам.
• Бордию бирор қавмни фитна қилмоқчи бўлсанг; мени фитналантирмай туриб жонимни олгин.
• Мен, Сендан муҳаббатингни сўрайман, Сени севганни севишни ҳам ва, севгинга яқинлаштирадиган ҳар бир суюкли амални ҳам.
© Аҳмад, Термизий
683
• Зул Ҳижжанинг ўн кунлиги:
- Аллоҳ таоло у кунларда Мусо алайҳиссаломга гапирди;
- У кунда ислом дини комил бўлган;
- Аллоҳ у кунларга қасам деди;
- Унда қилинадиган ибодатлар бошқа кунлардан афзал бўлди, хоссатан такбир ва рўза;
- Ҳамда йилнинг энг яхши куни Арафа кунидир.
© Тарифий
683
• Зул Ҳижжа ойининг ўн кунлиги ҳақидаги фазилатлари:
- Аллоҳ таоло айтади: «Тонгга қасам. Ўн куннинг кечаларига қасам». (Фажр: 1, 2). «Ўн куннинг кечалари» тафсирида жумҳур муфассирлар Зул Ҳижжанинг ўн куни деганлар. Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ Тафсирларида манашу қавл саҳиҳ деганлар.
- Зул Ҳижжа ойининг ўн кунлик фазилати ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан Ибн Аббос розиаллоҳу анҳумодан саҳиҳ ҳадисда айтилади: «Аллоҳга манашу ўн кунликдаги солиҳ амаллар бошқа кунлардан кўра севимлироқдир». Шунда Ё Расулуллоҳ: Аллоҳнинг йўлидаги жиҳоддан ҳамми? - дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳнинг йўлидаги жиҳоддан ҳам, магар киши жони ва моли билан чиқиб ундан бирор нарса қайтиб келмаса», дедилар. (Бухорий, Термизий).
- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Амаллардан ушбу ўн кунликда Аллоҳнинг ҳузурида улуғроғи, суюклироғи йўқ. Бас, унда таҳлил, такбир ва ҳамд айтишни кўпайтиринглар». (Аҳмад).
- Қуръони каримда: «Ва, Аллоҳнинг исмини маълум кунларда зикр қилинглар... », дейилган. (Ҳаж: 28). Бу оятни жумҳур уламолар Ибн Умар, Ибн Аббослар: Зул Ҳижжанинг ўн кунлиги, деб тафсир қилганлар.
- Дунёдаги кунлар ичида энг афзал, мисли йўқ кун Зул Ҳижжанинг ўн кунидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Дунё кунларининг энг афзали ўн кунликдир». Яъни Зул Ҳижжанинг ўн кунлиги. Шунда: Фисабилиллаҳ ҳам унга тенг эмасми? - дейилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Фисабилиллаҳ ҳам унга тенг эмас, магар кишининг юзи тупроққ буланса», дедилар. (Баззор).
Шунинг учун уламолар дунёдаги кунларнинг энг афзали Зул Ҳижжанинг ўн кунлиги бўлса, дунёдаги кечаларниг энг афзали Рамазоннинг охирги ўн кунлигидир, деганлар.
- Зул Ҳижжанинг ўн кунида Арафа куни бор, у катта ҳаж кунидир, мағфират кунидир, ўтдан озод қилиш кунидир, у кунда рўза тутган кишининг аввалги ва келаси йилги гуноҳлари кечириладиган кундир, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ўтган йил ва қолган йилга каффоратдир», дедилар. (Муслим, Аҳмад, Термизий).
Сўнгра ушбу ҳадисдан келиб чиқиб уламолар шундай деган экан: Зул Ҳижжанинг ўн кунлигида Арафа кунидан бошқа фазилати бўлмаганида ҳам, унинг фазилати учун етарли катта бир фазилат бўларди.
- Яна Зул Ҳижжанинг ўн кунлигида дин комиллиги ва неъматлар тамомига етгани ҳақидаги оят нозил бўлди: Яҳудийлар Умар розиаллоҳу анҳуга: Сизлар бир оят ўқийсизлар, агар у бизга нозил бўлганида, биз у кунни байрам қилиб олардик, дедилар. Шунда Умар розиаллоҳу анҳу жавоб бериб айтдилар: Мен уни қачон ва қаерда нозил бўлганини ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўша вақт қаерда бўлганини аниқ биламан: Арафа кунида ва биз ҳам Аллоҳга қасам Арофатда эдик. Суфён айтади ўша кун жумъамиди йўқми иккиландим: «Бугун сизларга динингизни комил қилдим» ояти. (Моида: 3).
- Дуо қилинадиган энг яхши кун ва ижобат бўлиши умид қилинган кун Зул Ҳижжадаги Арафа кунидир, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Энг яхши дуо Арафа кунидаги дуодир. Мен ва мендан олдинги пайғамбарлар айтган энг яхши нарса: Ла илаҳа илла Аллоҳ ваҳдаҳу ла шарика лаҳу, лаҳул мулк ва лаҳул ҳамд ва ҳува аъла кулли шайъин қодийр». (Молик, Термизий).
- Зул Ҳижжада қурбонлик қилиш куни бор, у Ийдул Азҳонинг энг биринчи куни бўлиб Аллоҳнинг ҳузурида энг улуғ кунлардан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ табарока ва таолонинг ҳузуридаги энг улуғ кун наҳр-қурбонлик кунидир сўнгра қар-минода қоладиган кундир», дедилар. (Аду Довуд, Насоий).
Ҳофиз ибн Ҳажар Зул Ҳижжанинг ўн кунлик фазилатлари бунчалик улуғлиги сабаби ҳақида тааммул қилиб айтадилар: Зул Ҳижжанинг ўн кунлигида бўладиган имтиёзнинг сабаби зоҳир бўлишича, уммуҳотул (катта) ибодатлар у кунда жамъланиб келган: Намоз, рўза, садақа, ҳаж каби. Бошқа кунларда булар (бир бўлиб) келмаган. (Фатҳул Борий, 534).
Абу Солиҳ Умар Шоҳир 22.08.2017
683
Аллоҳ инсоннинг ақлини ишлатмасин, деб яратмади. Ваҳийдан ақлни устун кўрсин деб нозил ҳам қилмади.
Ақлингни ишлатгин-у, лекин сени ва ақлингни яратган Зотга ақиллийлик қилмагин.
© Тарифий
683
ДИН НАСИҲАТДИР
Илмсиз одамнинг даъватидан иккита катта хатарли натижа содир бўлади:
1. Бундай даъват шариат ҳақиқатларини беркитишга олиб боради, натижада киши гарчи нияти солиҳ бўлса ҳам гуноҳкор бўлаверади.
Яхши ният билан вулқон этагига уй қурмайсиз-ку ахир?!
2. Сўнгра бундай чала даъватчи аҳли бидъатга ва динни бузишга енг шимарган мунофиқларга роса қўл келади.
Зулматга зулматларни улашманг!
- Шунинг учун салафлар: аввал илм эшит, англаб амал қилгин, сўнгра ёд олиб даъват қилгин, деган эди.
- Эртароқ инсофга келиб илмдан кейин даъват қилиш лозим, чунки илм шарт. Шошма-шошарлик қилиб, билиб-билмай душманга хизмат қилиб қўйиш, қолаверса гуноҳга ботиб кетиш бор, бу айни шайтоннинг истагидаги иш бўлади.
Умар Шоҳир
683
ТАНБЕҲ: ТИЛ ОФАТИ-РИДДА
Ҳар бир мусулмонга ўз исломини муҳофаза қилиши, уни бузадиган, ботилга чиқарадиган, узул-кесил бузиб ташлайдиган нарсалардан яъни Аллоҳ сақласин муртадликдан қўримоғи фарздир. Дарҳақиқат, манашу замонда сўз-тилга енгил қараш авж олиб кетди. Ҳаттоки баъзилардан исломдан чиқариб ташлайдиган шундай лафзлар чиқадики, буни куфр тугул гуноҳ, деб ҳам қарамайди.
© Шайх Абдуллоҳ ибнул Ҳусайин ал-Ҳазромий 1272 ҳ.й, «Сулламут тавфиқ».
683
Эй Одам боласи! Аниқки сен билан Аллоҳ ўртасида қилган хатоларинг бор, уларни фақат Аллоҳ билади, албатта. Агарда сен, уларни кечирилишини истасанг, сен ҳам Унинг бандаларини кечириб қўй. Агар сен, уларни саҳифангдан батамом ўчирилишини истасанг, сен ҳам Унинг бандалари сенга қилган хатоларини унутгин.
© Ибнул Қоййим, «Фавоид», 2/468.
683
Ҳақ аҳли кўпчилик билан эмас, китоб ва суннатга мувофиқ келиши билан билинади.
© Абу Солиҳ
683
Мизаний раҳимаҳуллоҳ айтади:
Шофеъийнинг олдига ҳасталигида кирдим, кейин ўша ҳасталиги сабаб вафот этганди. Шунда:
- Эй Абу Абдуллоҳ, қандай тонг оттирдингиз? - деб сўрадим.
У киши бошларини кўтариб шундай жавоб берган эди:
- Дунёдан йўловчи бўлиб, биродарларимдан айриладиган, ёмон амалларимга йўлиқадиган, Аллоҳга рўпара бўладиган бўлиб кунга кирдим. Энди, руҳим билмайди, у жаннатга кириб маза қиладими ё ўтга кириб куядими? - деб, йиғлаб юборди.
© «Сияр», 10/75.
683
МУОМАЛАДА МУЛОИМ ВА ЮМШОҚ БЎЛИШ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Қайси бир нарсада мулоимлик бўлса, у уни чиройли қилиб юборади, қайси бир нарсадан олиб ташланса уни хунук қилиб ташлайди». (Муслим).
Мулоимлик барча нарсани гўзал ва ислоҳ қилади, ҳатто ғазаб ва итоб ҳолатида ҳам, маломат ва иқоб ҳолатида ҳам. Бу демак, банда қилган амалидаги зийнатларнинг энг афзал безагидир.
Мулоимлик Оиша онамизга ҳам васият қилинган: «Эй Оиша! Сиз Аллоҳ азза ва жалладан тақво қилишни ва мулоимликни лозим тутинг». (Аҳмад). Қарангки бу ерда мулоимликни тақвога боғлаб келтирди; чунки тақво банда билан Аллоҳнинг ўртасини тузатса, мулоимлик эса банда билан бандалар ўртасини тузатишга хизмат қилади.
Қайси бир хонадонга мулоимлик кирган бўлса, магар ўша уйга яхшилик ва тавфиқ ҳам кирган бўлади: «Агар Аллоҳ хонадон аҳлига яхшиликни раво кўрган бўлса, уларга мулоимликни киргизади». (Аҳмад).
Ким мулоимликдан, юмшоликдан маҳрум қилинган бўлса вой бўлсин. Чунки -дағаллик- кишининг дини ва дунёсида ҳам, яхшиликлардан маҳрум қилади: «Ким мулоимликдан маҳрум қилинса, яхшиликдан маҳрум қилинади». (Муслим).
Мулоимлик: сўзда ҳам, амалда ҳам юмшоқ ёндошишликдир, енгилликни тутишдир. Яъни у қаттиқлик, шиддат, терсликнинг зиддидир.
Мулоим киши ҳаётда ўз эҳтиёжларига етишади, ҳеч қуруқ қолмайди. Қаттиқ қўл эса кўпинчк эришолмайди, эришса ҳам қийинчилик билан зўрға-зўрға етишади.
©
683
• Савол: Ассаламу алайкум домла, эркак кишининг қайси маҳрамлари олдида очиқ юрса бўлади, шу ҳақида қисқача маълумот берсангиз?
• Жавоб: Ва алайкумуссалам, алҳамдулиллаҳ...
Маҳрам: бир-бирига никоҳланиши ҳаром бўлганларни маҳрам дейилади. Эркак кишининг аёл маҳрамлари икки хил бўлади:
1. Абадий ҳаром бўлган маҳрамлари: Аждод ва авлодларга тааллуқли насабдошлар, яна сутдошлар, ақд билан боғланганлар. Уларга ҳеч қачон никоҳланаолмайди. Лекин улар маҳрамларининг олдида зийнатларини очишида ҳараж йўқ, мисол учун: она боласининг олдида яланг бош юриши каби.
2. Вақтинчалик ҳаром бўлган маҳрамлар: Хотиннинг амма-холалари, опа-сингиллари, хоҳ қондош ё сутдош бўлса ҳам. Уларга вақтинчалик иллат сабаб никоҳланиш жоиз эмас, агарда ўша иллат йўқолса, никоҳ ҳалол бўлади, мисол учун: хотинининг синглисига ё хола-аммасига, то хотинини талоқ қилгунича ёки хотини вафот топгунича уйланолмагани каби. Бу ердаги иллат никоҳ-талоқ ё ҳаёт-мамот. Манашу каби иллат турар экан, ўша вақтинча маҳрам бўлган кишининг олдида зийнатларини кўрсатиши жоиз эмас, улардан худди номаҳрамлардай тўсинади ва улар билан ўзаро ёлғиз қолишлари ҳам ҳалол эмас.
Валлоҳу аълам.
Умар Шоҳир
683
КАВСАРДАН ҚУВИЛГАНЛАР
Динда Аллоҳ рози бўлмаган ва Аллоҳ рухсат бермаган нарсаларни пайдо қилган ҳар бир кимса ҳавзи кавсардан ҳайдалган ва ундан узоқлаштирилганлардан бўлади, Валлоҳу аълам. Энг хунук ҳайдалганлар мусулмонлар жамоатига қарши чиққан ва йўлларига фирқачилик солганлардир, мисол учун: турли ихтилофлари билан фирқаланган хаворижларнинг барча тоифаси, залолати фош бўлган шиялар, мўътазилаларнинг ҳавои нафсга берилган барча турлари. Ана уларнинг ҳаммаси -динни- ўзгартирганлар бўлади. Улар билан бирга зулмда ҳаддидан ошган, ҳақ ва унинг аҳлини яксон қилмоқчи бўлган, уларни хорламоқчи бўлган золим мусрифлар, яна катта гуноҳлар қилган малъунлар, маъсият билан ўзини ер қилганлар, хуллас барча нияти бузуқ, аҳли ҳаво ва бидъатчилар.
© Ҳофиз ибн Абдулбарр, «Тамҳид».
683
• Дарҳақиқат, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам барча парҳезкорликни ушбу сўзларида жамлаб айтиб қўйганлар: «Кишининг исломи чиройлилиги: ўзига тегишли бўлмаган нарсаларни тарк қилишидир». (Термизий).
• Ушбу ҳадис - кишига тегишли бўлмаган барча кераксиз ишларни тарк қилишни ўз ичига қамраб олган: У гапириш, қараш, эшитиш, ушлаш, юриш, фикрлаш ва ҳаказо қолган барча ортиқча ички ва ташқи ҳаракатларни ҳам.
• Манашу сўз парҳез бобида керагича етарлидир.
© Ибнул Қоййим, «Мадорижус соликин», 2/21.
683
Қабр азобига сабаб бўлувчи амаллар:
- Чақимчилик.
- Бавлдан сақланмаслик.
- Ғанимадан билдирмай бирор нарсани олиш.
- Ёлғон.
- Қуръондан ҳажр қилиш.
- Зино.
- Рибо.
- Қарзни узрсиз чўзиш.
- Ўлган кишининг устига келиб войдодлаб йиғлаш.
- Фарз намозларига ухлаб қолиш.
- Қуръонни ёд олиб, кейин унутиб юбориш.
© Дорар.нет
