683
Subscribers
-124 hours
-57 days
-2030 days
Posts Archive
683
Аллоҳ таоло аёл кишига ҳижобни амр қилди, сўнгра унга ҳижоб одат эмас, балки ибодатлигини баён қилиш учун намозга амр қилди: «Аввалги жаҳолатдаги очиқ-сочиқ каби очиқ-кийинманглар ва намозни қоим қилинглар». (Аҳзоб: 33).
© Тарифий
683
ВАСАТИЯ
Қуръондаги мўътадиллик: «Сизга буюрилгандек истиқомат қилинг» дир. (Ҳуд: 112).
Ўнг тарафни ушлаб қолманг-ки, ғулувга кетиб қоласиз: «Ҳаддингиздан ошманглар». (Ҳуд: 112).
Чапга ҳам оғиб кетманг, унда душман тарафга ўтиб кетасиз: «Зулм қилганларга моил бўлманглар». (Ҳуд: 113).
© Тарифий
683
ТАФСИР
Аллоҳ таоло айтади: «Аниқки Мен»: ширкдан «тавба қилиб»: тавҳид билан «иймон келтирган ва» буйруқ ва қайтариқларга итоат қилиб «солиҳ амал қилган, сўнгра» суннат йўлида юриб бидъатчи ва золимлар йўлига қўшилмай «тўғри юрган кишилар учун кўплаб мағфират қилгувчиман, албатта». (Тоҳа: 82).
© Тафсири Танзил
683
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Оч қолганга таом беринглар, бетобни бориб кўринглар, асирни озод қилинглар».
© Бухорий
683
ШАРАФ
Халифа бир олимга юз дийнор чиқарибди. Бериб юбораётган хизматкор қулига айтибди: Агарда мана шуни қабул қилса, сен озодсан.
Қул уни олимга олиб борибди, олим киши эса қабул қилмабди. Шунда қул айтибди:
- Буни қабул қила қолинг, шу билан мен озод бўламан. Олим киши унга яна рад қилиб:
- У сени озод қилса-да, мени қул қилади, деди.
© Муҳаммад Исмоил Муқаддим, «Улуввул ҳимма», 112-113.
683
• Мўмин киши ботир бўлади, Аллоҳдан бошқасидан қўрқмайди: «Бас, агар мўмин бўлсангизлар улардан қўрқманглар, Мендан қўрқинглар». (Оли Имрон: 175).
• Лекин мўмин киши уйғоқ бўлади, эҳтиёт бўлади, ҳушёр бўлади, ғафлатда бўлмайди: «Эй иймон келтирганлар! Ўзингизни ҳушёр тутинглар...». (Нисо: 71).
© Абу Солиҳ
683
Фойдали илмнинг айрим белгиси:
- Илм эгаси илмни даъво қилмайди.
- Бошқаларга илми билан фахрланмайди.
- Бошқаларни жоҳил, демайди магар китобу суннатга ва унга эргашганларга қарши чиқса. Чунки у улар ҳақида Аллоҳ учун ғазаб қилиб гапиради.
© Ибн Ражаб
683
Бизнинг наздимизда суннат асослари: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг асҳоблари тутган нарсани маҳкам тутиб уларга иқтидо қилмоқдир.
© Имом Аҳмад, «Суннат асослари», 1/15.
683
ТАЪЗИЯ
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун
Туркияда 1960-1970 зулм-йиллари «ҳижоб ҳимоячиси, мазлума» бўлган ёзувчи аёл Шуле Юксал ҳоним ( Şule Yüksel ) вафот этди.
Аллоҳ таоло жойини жаннатда қилсин, жаннатда саййидалардан қилсин.
https://m.sabah.com.tr/galeri/yasam/sule-yuksel-senler-vefat-etti-sule-yuksel-senler-kimdir
683
• Намоз китоби: Кўп сажда қилиш фазилати ва унга қизиқтириш боби
Робиъату ибн Каъб Асламий айтди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан тун ўтказардим, у кишига таҳорати ва эҳтиёжлари учун келардим, шунда менга: «Сўрагин», деб қолдилар.
Мен: Жаннатда ёнингизда бўлишни сўрайман, дедим.
Айтдилар: «Бундан бошқа-чи?».
Айтдим: Ўша бўлақолсин.
Айтдилар: «Унда ўзингга кўп сажда қилиб ёрдам бергин».
© Саҳиҳ Муслим
683
✍🏻 Ҳузайфату ибнул Яман розиаллоҳу анҳу айтади:
Одамлар бошига шундай замон келади-ки: унда фақатгина дуога шўнғиган киши нажот топади.
© Ибн Абу Шайба, «Мусаннаф».
