683
Subscribers
-124 hours
-57 days
-2030 days
Posts Archive
683
Пайғамбаримиз ﷺ га БИР ДОНА саловат айтишнинг фазилати:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Умматимдан ким менга холис бўлиб қалбидан бир дона саловат айтса, Аллоҳ унга шу сабаб;
- ўнта раҳмат йўллайди,
- ўн даражага кўтаради,
- ўнта ҳасанот ёзади,
- ўнта хатосини ўчиради».
© Насоий, Табароний, Баззор.
683
АЁЛ РАШКИ
Оиша розиаллоҳу анҳо айтадилар: Бир кеча Набий соллаллоҳу аълайҳи ва салламни тополмай қолдим, шунда; мен у киши баъзи аёллариникига кетиб қолди шеккилик, деб ўйлаб соғиниб қолардим, кейин қарасам, у киши рукуъ ё сажда қилиб: «Субҳанака Аллоҳумма, ва биҳамдика, ла илаҳа илла Анта», деб турган бўларди. Шунда: Ота-онам сизга фидо бўлсин. Мен ўз ғамимдаман-у, сиз эса бошқасидасиз, дедим.
© Бухорий, Муслим
683
ТАҲЗИР
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва хулофолари тутган йўл: эркак ва аёлларни, турмуш кўрган ва бўйдоқлар орасини ажратиш бор эди. Намозда ҳам эркаклар масжид олдида аёллар эса охирида туришга ундалган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Эркакларнинг энг яхши сафлари энг биринчисидир, энг ёмони эса энг охиридир. Аёлларнинг энг яхши сафлари энг охиридир, энг ёмони эса энг биринчисидир». Яна эркаклар изори тор бўлгани учун шундай дегандилар: «Эй аёллар! То эркаклар бошларини кўтармагунича, сизлар бошларингизни кўтарманглар». Яна: «Агарда намоздан кейин салом берсалар аёллар тарқаб кетиши учун, ўзи ва эркаклар бироз кутиб турардилар; токи эркаклар билан аёллар аралашиб кетмаслиги учун». Шунингдек ҳайит кунлари аёллар нарироқда намоз ўқирди, намоздан кейин у киши эркакларга хутба қилиб бўлиб, кейин аёлларга хутба қилгани борардилар. Уларга мавъиза қилиб, садақа беришга қизиқтирдилар, бу ҳақида Саҳиҳ -Бухорий-да келган.
Умар ибнул Хаттоб ва баъзилар ушбу ривоятни Расулуллоҳга нисбат берган эканлар, масжид эшикларидан бири ҳақида у киши айтганлар, билишимча Шарқий эшикни айтганлар: «Агар манашу эшикни аёллар учун ташлаб қўйсак, Абдуллоҳ ибн Умар ўлгунларича кирмас эди».
Сунан китобларда Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинади, у киши аёлларга: "Йўлнинг ҳаққини эгаллаб олманглар, чекасида юринглар", деганлар. Яъни йўл ўртасида юрманглар, демоқчилар. Али розиаллоҳу анҳу айтади: Қайси бирингиз аёлини тиқин йўлда елкаси билан дағал эркаклар орасида юрса қизғонмайди?! Яъни бозорларда, демоқчи.
Шунингдек муҳожирлар Мадинага келганида: бўйдоқлар турмуш кўрганлардан алоҳида ажраб маълум бир ҳовлига келиб турганлар. Бўйдоқлар турмуш кўрганлар орасида турмас эди. Манашуларнинг ҳаммаси, иккала тоифадан бири бошқасига қўшилиб кетиб фитнага сабаб бўлмаслиги учун эди. Агарда эркаклар аёллар билан аралишб кетса, унда ўт билан ўтин аралашган даражада бўлиб қолишади.
Шунингдек бўйдоқлар билан турмуш кўрганлар ўртасида ҳам фитна бор. Чунки фитна: талаб бўлиб турганида ва тўсқинлик бўлмаса вужудга келади.
© Ибн Таймия, «Истиқомат», 1/359.
683
ТАҲЗИР
• Шайтоннинг йўлларига чақирувчи даъватчилари ниҳоятда кўп:
- Бугун энг кўпи: қўшиқчилар.
- Ҳар доим энг хатарлиси: дажжол “олимлар”.
Иблис учун холис хизмат қилган; бу икки тоифадан ёмонроқ аскарларини кўрмадим.
© Абу Солиҳ
683
Фатавони кўп ўқидим.., Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ: Одамларнинг кўп хатоси; хато қиёс ва ёмон гумонга амал қилишда экани ҳақида, кўп ерда қайта-қайта айтган эканлар.
© Умар Шоҳир
https://t.me/joinchat/AAAAAD-yA1cDxCxX9-tAaQ
683
Бидъат
Осорларда келишича Иблис аълайҳи ланатуллоҳ шундай деган: Одам боласини гуноҳ билан ҳалок қилдим, улар эса мени «истиғфор» ва «ла илаҳа илла Аллоҳ» билан ҳалок қилди. Буни кўргач уларнинг ичига ҳавои-нафсни ёйдим, энди улар гуноҳ қилади, лекин тавба қилмайдилар; чунки улар қилган амалларини яхши деб ҳисоблайдилар.
© Ибн Аби Осим, «Суннат».
https://t.me/joinchat/AAAAAD-yA1cDxCxX9-tAaQ
683
Ибн Мажушун раҳимаҳуллоҳ айтади: Имом Молик шундай деганларини эшитдим: Исломда ким бир бидъатни пайдо қилиб, уни яхши деб билса, дарҳақиқат у - Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам рисолатга хиёнат қилди, деб даъво қилибди. Аллоҳ таоло эса: «Бугун сизлар учун динингизни тўлиқ қилдим», деди. Ўша кунда дин бўлмаган нарса, бугун ҳам дин эмас.
© Шотибий, «Эътисом», 1/49.
https://t.me/joinchat/AAAAAD-yA1cDxCxX9-tAaQ
683
Пайғамбаримиз ﷺ га БИР ДОНА саловат айтишнинг фазилати:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Умматимдан ким менга холис бўлиб қалбидан бир дона саловат айтса, Аллоҳ унга шу сабаб;
- ўнта раҳмат йўллайди,
- ўн даражага кўтаради,
- ўнта ҳасанот ёзади,
- ўнта хатосини ўчиради».
© Насоий, Табароний, Баззор.
683
Агар хатога йўл қўйсангиз, тан олинг ва ислоҳ қилинг, кибрингиз хатоларингизни катталаштирмасин.
© Идрис Канаев
https://t.me/joinchat/AAAAAD-yA1cDxCxX9-tAaQ
683
Ширки акбардан ҳозирги асримизда энг кўп ёйилгани:
қасрда-ўтирганларга сиғиниш сўнгра қабрда-ётганларга сиғиниш.
© Абу Солиҳ
https://t.me/joinchat/AAAAAD-yA1cDxCxX9-tAaQ
683
Имом Авзоъий раҳимаҳуллоҳ айтади:
Ким тунги намозни узайтирса, Аллоҳ унга қиёмат куни -маҳшарда- туришини осон қилади.
© Заҳабий, «Сияр», 7/119.
683
ВАСИЯТ
Абдуллоҳ ибн Умар розиаллоҳу анҳумо айтади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бўйнимнинг орқасидан ушлаб: «Дунёда худди ғариб кишидек ёки йўловчи каби бўлгин», дедилар.
Ибн Умарнинг ўзлари ҳам шундай деганлар:
- Тунга кирсанг, кунни кутма, кунга етишсанг, тунни кутма, (яъни ўлимга ҳар вақт тайёр бўлгин).
- Ҳаста бўлгунингча соғлигингда, ўлгунингча ҳаётлигинда оладиганингни олиб қолгин, (яъни ибодат қилиб қолгин).
© Бухорий
683
ТЎРТ СОЯБОН ОСТИДА МУСАФФО ҲАЁТ КЕЧИРИШ:
- Ҳар бир мамлакатда Аллоҳнинг изни билан бало-қазолардан тўсиб турадиган тўрт соябони бўлади:
• Биринчи соябон: Зулм қилмайдиган ва ҳузурида бирортаси зулм кўрмайдиган одил подшоҳ.
• Иккинчи соябон: Маломатдан қўрқмайдиган, Аллоҳ учун ҳақни очиқ айтиб ҳидоятга чақирувчи олим.
• Учинчи соябон: Ботилга жим қараб турмайдиган, яхшиликка чақириб ёмонликдан қайтарувчи даъватчилар.
• Тўртинчи соябон: Аллоҳнинг буйруқларидан чиқмайдиган, очиқ-сочиқ кийинмайдиган динига интизом билан амал қилувчи аёллар.
© Шайх Дадув Шинқитий
683
ТАВҲИД ва ИСТИҒФОР
«Ла илаҳа илла Аллоҳ» шаҳодатининг сидқи ва ишончи билан; ширкнинг барчасини йўқ қилиб ташлайди, майда-чуйдасини ҳам, каттасини ҳам, хатодан бўлганини ҳам, қасддан бўлганини ҳам, аввалини ҳам, охирини ҳам, яширин ва ошкорасини ҳам. У калима ширкнинг барча турларига етиб боради - махфийсига ҳам, заррасига ҳам.
Истиғфор эса: ширкдан қолган из-қолдиқларни ўчириб ташлайди, ширкнинг тармоқларидан бўлган гуноҳларни ўчириб ташлайди, зеро гуноҳнинг барчаси ширкнинг тармоқларидандир.
- Тавҳид: ширкнинг аслини кетказади.
- Истиғфор эса: унинг тармоқларини кетказади.
• Энг улуғ мақтов: «Ла илаҳа илла Аллоҳ», калимасидир.
• Энг улуғ дуо: Астағфируллоҳ, сўзидир.
© Ибн Таймия, «Мажмуъ ал-фатаво», 6/380.
