683
Subscribers
-124 hours
-57 days
-2030 days
Posts Archive
683
Ramazon o'rtasidamiz! 🌓
Kim muhsin bo'lgan bo'lsa muhsinlarga yarashadigan ishni qilsin, yaxshiliklarni maromiga yetkazsin, zero amallar xotimasiga qaraladi. Kim gunohkor bo'lsa, hali oldinda yana fursat bor, uni g'animat bilsin, boy bergan kunlarini to'ldirsin.
© Akademiya Zaad
683
Абу Ҳанифанинг устозига кўрсатган одоби жуда ҳайрон қоладирарди, устозининг уйига бориб намозга ё бирор иши учун чиқишини эшик олдида кутиб турарди. Устозидан сўраб ўрганар ва йўлларида суҳбатдош бўларди. Агарда устозининг бирор нарсага эҳтиёжи борлигини билса хизматида шай турарди. Ҳаттоки ўз уйида ўтириб устози Ҳаммоднинг уйи тарафга оёқларини чўзиб ўтирмас эди. Намозларида ота-онаси билан бирга устози ҳақларига ҳам дуо қиларди.
Ушбу гўзал суҳбат ва мулозамат ўн саккиз йил давом этди, яъни - то Ҳаммод раҳимаҳуллоҳ вафот этгунича. У кишидан кейин дарс ҳалқасидаги аcҳоблари ўрнига Абу Ҳанифа лойиқ эканига иттифоқ қилишди. Абу Ҳанифа яхши салафга, яхши ўрин босар бўлди!
© Ваҳбий Сулаймон, «Абу Ҳанифа Нўмон».
683
Hasan Basriy rahimahulloh aytadi: Tong yorishgan har kuni bir nido qiluvchi nido qiladi:
- Ey odam bolasi! Men yangi bir kunman, amallaringa guvohman, meni g'animat bilgin, chunki men ortga hech qachon qaytmayman.
© Abu Nu'ayim, "Hilyatul avliyo".
683
Банда токи ўн иккита гуноҳлар энасидан қутилмагунича «тавбагўй» номига ҳеч қачон лоиқ бўлолмайди. Бу гуноҳларни - Аллоҳ таоло китобида зикр қилган, улар ҳаром қилинган нарсарларнинг энасидир:
1. Куфр.
2. Ширк.
3. Нифоқ.
4. Фисқ.
5. Исён.
6. Гуноҳ.
7. Душманчилик.
8. Фаҳш.
9. Мункар.
10. Боғийлик.
11. Аллоҳ номига илмсиз гапириш.
12. Мўминларнинг йўлидан бошқасига эргашиш.
Аллоҳ таоло ҳаром қилган барча нарсанинг мадори мазкур ўн иккита гуноҳ атрофидадир. Булардан фақат пайғамбарларнинг издошлари саломат қолади, қолган бутун олам эса, улардан насибасини олади. Баъзан бир кишида буларнинг кўпи ёки ози бўлиши мумкин, ёки камида улардан биттаси бўлади, буни киши баъзан билади ё билмайди ўзи ҳам.
Холис тавба эса: манашулардан халос бўлиш, покланиш, уларни содир этиб қўйишдан сақланишдир!
© Ибнул Қоййим, «Мадорижус соликин».
683
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: Адолатпешалар қиёмат куни Аллоҳнинг ҳузурида, Раҳмон табарока ва таолонинг ўнг тарафида нурдан бўлган минбарлар устидалар. Унинг иккала қўли ҳам ўнгдир. Улар - ҳукмида, аҳли-оиласида ва волийлик қилган нарсаларида адолат қиладиганлар.
© Саҳиҳ Муслим
683
Фузола ибн Убайд розиаллоҳу анҳу айтади: Аллоҳ мендан хардол уруғи мисқолича (амал)ни қабул қилганини билишим, мен учун дунё ва ундаги нарсалардан яхшироқдир, негаки Аллоҳ: «Аллоҳ фақат тақводорлардан қабул қилади», деди. (Моида: 27).
© Ибн Аби Дунё, «Ихлос ва ният».
683
Тавбадан чалғитувчи гуноҳлар
1. Гуноҳни кичик санаш:
Билол ибн Саъд айтади: Хатонинг кичиклигига қарамагин, кимга осий бўлишинга қарагин. (Байҳақий, Шуъаб, 5/430).
2. Орзуни кўпайтириб тавбани ортга суриш:
Яҳё ибн Муоз айтади: Одамларни узун-узун орзулари тавбадан тўсиб қўйди. (Заммул ҳаво, 1/216).
3. Тавбасиз Аллоҳнинг кечиришига қуруқ умид қилиш:
Абу Али Рузборий айтади: Ғурурнинг турларидан бири: сен ёмонлик қилсанг ҳам, сенга яхшилик келиб турса, ғурурланиб гуноҳларни ҳам кечириб ташлайди-да, деб қуруқ умид қилиш билан тавбани писанд қилмаслигинг. (Заммул ҳаво, 1/187).
4. Гуноҳларга беэтибор бўлиб ғафлатда қолиш:
Муҳаммад ибн Юнус айтади: Зуҳайр Болийнинг олдида эдик, эй Абу Абдураҳмон, бирор васиятингиз борми? - дедик. У: Ҳа, ғафлатда қолиб Аллоҳга тутилишдан эҳтиёт бўл, деди. (Байҳақий, Шуъаб, 5/338).
5. Яхши амаллар билан ғурурланиш:
Ибн Аъвн айтади: Амалларга кўп ҳам ишонмагин. Ахир сен - уларни Аллоҳ қабул қилдими ёки йўқ, билмайсан-ку! Гуноҳларингдан ҳам хотиржам бўлмагин. Уларни ҳам амалларинг сендан ювганини ё улар ҳали ҳануз турганини билмайсан! Амалларинг ғойибда энди. Аллоҳ уларни қаерга ёзганини ҳам билмайсан сижжийилгами ёки иллиюнга?! (Байҳақий, Шуъаб, 5/467).
© Абу Солиҳ
683
Аъвн ибн Абдуллоҳ айтади:
Тавба қилувчиларнинг қалби шиша идишга ўхшайди. Тегинган-ки нарсадан таъсирланаверади. Тавбагўйнинг қалбига мавъиза ҳам тез ёпишади, юрагига тез кириб боради. Чунки уларнинг қалби жуда юмшоқ. Сизлар ҳам қалбларингизни тавба билан юмшатинглар. Шояд тавба билан қилинган дуо, тавба қилувчини жаннатга сазовар қилса!
Тавба қилган покиза инсонлар билан суҳбат қуринг, уларга Аллоҳнинг раҳмати яқин бўлади, уларнинг қалблари жуда нозик бўлади, шояд улардан сизга ҳам юқса!
© Ибнул Жавзий, «Сифатус софва».
683
ТАДАББУР
«Аввалгилардан бир қанча жамоат ва охиргилардан озчиликдир». (Воқеъа: 13-14).
▪Ҳақ аҳлининг оз бўлгани сизни ўкситиб қўймасин ва ҳавои нафсга берилган, тўғри йўлдан адашганлар кўп бўлганидан ҳайрон қолманг, уларга қизиқманг, асло.
Шуни билингки, кўпчилик доим ҳақ учун меъёр бўлолмайди. Агарда, У Зотнинг «аксар инсонлар» ё «уларнинг аксари», деб хабар берган сўзини излаб Аллоҳнинг китобига қарасангиз, шубҳасиз ундан кейин қуйидагиларни ўқийсиз: «улар билмайдилар - улар шукр қилмайдилар - улар ақл юритмайдилар - фақат куфр келтирадилар - аниқки улар фосиқлар - улар жоҳиллик қиладилар - улар сизни адаштиради». Мисол учун яна: «Уларнинг аксари қулоқ солади ёки ақл юритади, деб ҳисоблайсизми?! Улар фақат чорва ҳайвонлари кабидир холос, балки улар йўлдан қаттиқ адашган». (Фурқон: 44). Яна: «Балки уларнинг аксари ўзлари юз ўгирган ҳолда ҳақни билмайди». (Анбиё: 24).
Фузаил ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ айтади: Ҳидоят йўлида тўғри юргин, йўловчиларнинг оз бўлиши сенга ҳеч зарар қилмас, ҳалок бўлганлар кўп бўлганидан ғафлатда қолмагин.
Авзоъий раҳимаҳуллоҳ айтади: Аммо, ислом кетмаса-да, лекин аҳли суннат кетиб қолади, ҳатто улардан бир шаҳарда бир киши қолади. (Кашфул курбати фи васфи аҳлил ғурба, 39).
Абдуллоҳ ибн Амр айтади: Бир куни Расулуллоҳнинг ҳузирида эдик: Ғарибларга жаннат бўлсин, деб қолди. Шунда: Ё Расулуллоҳ, ким у ғариблар? - деб сўралди. Айтдики: Кўп ёмон одамлар ичидаги солиҳ одамлар. Уларга итоат қиладиганлардан осийлар кўпроқ. (Аҳмад). Демак солиҳлар кўпчилик ичида оз бўлар экан, ҳақ аҳлига қулоқ соладиганлар оз, қарши чиқадиганлар кўпроқ бўлади экан.
Саҳиҳ осорда Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Ҳанбал «Зуҳд» китобига битган «Завоиди»да келтиради: Умар розиаллоҳу анҳу бир кишини: Эй Аллоҳ, мени озчиликдан қилгин, деб дуо қилаётганини эшитиб: Эй Абдуллоҳ! Озчилик нимаси? - деди. У: Аллоҳ таолони бундай деганини эшитдим: «У билан бирга иймон келтиришмади магар озчилиги». «Бандаларимдан кўп шукр қилувчилари жуда оздир», деб яна бир қанча оятларни келтирди. Шунда Умар: Булар Умардан фақиҳроқ бўлиб кетибди! - деди, розиаллоҳу анҳу.
© Абу Солиҳ
683
Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади: Шайхул Ислом ибну Таймиядан -қоддаса Аллоҳу руҳаҳу- эшитгандим:
Мақтовга сазовар бўлган қўрқув, сени Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан тўхтатиб қўядиган - қўрқувдир.
© Ибнул Қоййим, «Мадорижус соликин», 1/510.
683
Суфён Саврий айтади: Менга етиб келишича - одамларнинг бошига шундай бир замон келар экан, yарнинг қалблари ўша вақтда дунёга муҳаббат қўйиш билан тўлиб кетар экан; ундай қалбларга қўрқув кирмайди.
© Абу Нуъайм, «Ҳилятул авлиё», 7/38.
683
Яҳё ибн Муоз айтади:
Бечора Одам боласи-я! Дўзахдан ҳам камбағалликдан қўрққанидай қўрқса эди; жаннатга кирарди!
© Тариху Бағдод, 14/212.
683
Имом Шофеъий шогирди Рабийъ ибн Сулаймонга васият қилиб айтган экан:
Агар қалбинг тузалишини, ё ўғлинг, ё биродаринг, ё хоҳлаган бирортасини тузалишини истасанг, риёзул Қуръонда, Қуръон билан суҳбат қилиш асносида; уни ёдга олгин-дуо қилгин. Аллоҳ унинг -аҳволини- истаса ҳам, истамаса ҳам, -Ўз изни ила- тузатади.
© Абу Нуъайим, «Ҳилятул авлиё», 9/123.
683
Бишр ибн Валид айтади: Авзoъийни кўрдим, хушуъда турганида кўзи аъмодек турарди. Кечани намоз, қироат ва йиғи билан жонлантирарди. Онаси намоз қилган жойини тополмай, унинг йиғиси ҳўл қилган намликдан қаерда турганини билиб қолар экан.
© «Сияр», 7/119.
