en
Feedback
RİSOLAT

RİSOLAT

Open in Telegram

Ушбу канал risolat.net сайтининг расмий каналидир.

Show more
683
Subscribers
-124 hours
-57 days
-2030 days
Posts Archive
photo content

photo content

- Рамазоннинг илк кунини қарши олишдан олдин дурдона насиҳатлар: • Қалбни гина кудратдан тозалаш, Шайтон бузган алоқаларни қайта тузатиш. • Гуноҳларни вақтинча эмас, Рамазондан кейинга кечиктириб туриш учун эмас, балки тавбада содиқ бўлиб улардан қайтиш. • Қариндош, қўни-қўшни ва бошқа муҳтожлар ҳолидан хабардор бўлиш; уларни йўқчилик сабаб оч қолмасликлари учун бориб кўриш. • Ўзаро чиройли мактублар йўллаб туриш, энг афзали қутлаш билан, дуо билан хушхабар бериш, рамазонда дуо қилишиб хурсанд бўлиб юриш. © Абу Солиҳ

«Рамазон - унда Қуръон нозил бўлган ойдир». (Бақара: 185). Аллоҳ таоло бошқа ойлардан кўра рўза ойини мақтамоқда; гўё Қуръони Азимни нозил қилиш учун у ойни танлаб олгандай! © Ибн Касир, «Тафсир ибн Касир», 1/221.

Муҳаммад ибн Сирийин раҳимаҳуллоҳ айтади: Тушумда ҳам, ўнгимда ҳам (хотиним) Умму Абдуллоҳдан бошқа бирорта аёлга яқинлашмадим. Мен тушумда аёл кишини кўриб, у менга ҳалол эмаслигини биламанда, ундан кўзимни олиб қочаман. © Тариху Бағдод, 5/336.

Рамазон келмоқда! • Ҳар бир мўмин-мусулмон ҳар йили муборак Рамазон ойини катта ҳаяжон билан кутади; Рамазон яқинлашганда унга ошиқиб туради, унинг қадам товушлари, қанот қоқишлари эшитилганда қалби шодланади. Чунки Рамазон ойи мўминлар учун покланиш ва юксалиш ойидир, солиҳ амаллар ва тақво ойидир. • Шунинг учун - Рамазон ойини ибодат учун улкан фурсат ойи деб дилдан билган кишилар, унга шай туради; тавба, зикр, тасбеҳ, дуо, тиловат, намозларни кўпайтиради ҳамда садақалар, эҳсонлар қилиб, силаи раҳмни боғлаб маҳкамлаш, узулган алоқаларни ислоҳ қилиш билан ўзини тузатади, бир гап билан айтганда ёруқ юз билан, уни лойиқона амаллар билан кутиб олади. Ҳа, мусулмонлар Рамазон ойини чин маънода шундай кутиб олади. • Аммо, Рамазон ойини бошқа ойлардан фарқламаган киши ғофилдир, балки нифоқи бор киши, деб қаралади, Аллоҳ бундай ғофилликдан ва нифоқдан сақласин. • Шунингдек, кўпчилик мусулмонлар - бу ойда серибодат бўлиш ўрнига серуйқу, сертоам бўлиш билан вақт ўтказишига ва кўпинча интернетда, телевизорда бекорчи кўрсатувларни, фойдасиз маълумотларни кузатиш билан тугатишига гувоҳ бўламиз. Афсус! Манабу иш ҳам ғафлатнинг катталаридан! • Жаброил алайҳиссалом: «Эй Муҳаммад, ким Рамазон ойига етишиб, (гуноҳлардан) кечирилмасдан ўлса дўзахга киритилади ва Аллоҳ уни (раҳматидан) узоқлаштиради, омин, деб айтинг», деганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алйҳи ва саллам: «омин», деган. (Ибн Ҳиббон). Яъни ким Рамазон ойини ибодат билан, тавба-тазарру ва истиғфор билан, тиловат билан, қўлидан келган яхшилик ва саховат билан ўтказмаса, ундай киши ўзини гуноҳлардан покламаган, ғурурга кетган бўлади ва бунинг оқибати ёмондир. • Аслида рўза тутишдан мақсад нафақат еб-ичиш, ё жинсий алоқадан тийилиш бўлган, балки унинг ҳақиқати тақвони ҳосил қилишдир: «Эй иймон келтирганлар, сизлар тақво қилишингиз учун рўза сизлардан олдингиларга фарз қилинганидек сизларга фарз қилинди». (Бақара: 183). Кимда ушбу ойда тақво ҳосил бўлмаса у ҳақиқий рўза тутмабди! Умар розиаллоҳу анҳу айтади: Рўза - фақатгина таом ва ичишдан тийлиш эмас, балки у ёлғондан, ноҳақликдан, беҳуда иш ва қасамхўрликдан тийлишидир. Шунинг учун ҳадисда келади: «Эҳтимол рўзадорнинг улуши очиққани ва чанқоғи бўлади холос». (Ибн Можа). • Aзизлар, келинг бу ойни ғанимат билайлик, унумли савоб йиғайлик, Рамазон ойидан ғафлатда қолмайлик, вақтини қадрлайлик, у ойнинг ҳаққини тўла-тўкис адо этишга ҳаракат қилайлик, чунки ҳаётимиз маълум вақт билан белгиланган, эҳтимол ушбу Рамазон ойи кимгадур охирги Рамазондир, албатта оқил киши фурсатни қўлдан бой бермайди, ахир Рамазон бу, хуллас - Рамазон келмоқда, ҳозирланинг! Абу Солиҳ

Илгари мусулмонлар шаъбон ойи кирса; мусҳафга берилиб кетар ва закотни чиқарар эди. © Ибн Ҳажар, «Фатҳ». 13/310-311.

Ҳамду сано - бизларни: «бандаларим», деган Аллоҳга хосдир. Умматига Раббиси учун «банд» бўлишни ўргатган Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга солату саломлар бўлсин. Бандалигини билиб ва унутмай Раббиси учун банд бўлганларга жаннат бўлсин: • «Агар сиздан бандаларим Мен ҳақимда сўрасалар: албатта Мен яқинман; дуо қилгувчининг дуосини ижобат қиламан, бас тўғри йўлни топишлари учун Менга ижобат қилишсин, Менга иймон келтиришсин». (Бақара: 186). • «Иймон келтирган бандаларимга айтинг: савдо-сотиқ, оғайнигарчилик йўқ бўлган кун келишидан олдин - намозни қойим қилсинлар ва уларга Биз ризқ қилиб берган нарсалардан махфий ва ошкора ҳолда инфоқ-эҳсон қилсинлар». (Иброҳим: 31). • «Бандаларимга айтинг: энг яхши бўлган нарсани гапирсинлар; Шайтон уларнинг орасини бузади. Аниқки Шайтон инсонга очиқ душмандир». (Исро: 53). • «Аниқки бандаларим устидан сен (Шайтон) га султонлик йўқдир, фақатгина гумроҳлардан сенга эргашганларга бор». (Ҳижр: 42). • «Бандаларимга хабар беринг: Аниқки Мен кечиримли, раҳимлидирман. Ва азобим аламли азобдир». (Ҳижр: 49-50). • «Аниқки бандаларим устидан сен (Шайтон) га султонлик йўқдир. Раббингиз сизга етарли Вакилдир». (Исро: 65). • «Кофирлар - Мени қўйиб бандаларимни дўст тутиб олишни гумон қилдиларми?! Аниқки Биз кофирлар учун жаҳаннамни манзил қилиб тайёрлаганмиз». (Каҳф: 102). • «Дарҳақиқат, Забурда зикрдан сўнгра: аниқки ерни солиҳ бандаларим мерос қилиб олади, деб ёзиб қўйганмиз». (Анбиё: 105). • «Бандаларимдан бир тоифаси айтади: эй Раббимиз, иймон келтирдик, бас бизларни кечиргин ва раҳм айлагин, албатта Сен меҳрибонларнинг энг яхшисисан». (Мўминун: 109). • «Уларни ва улар Аллоҳни қўйиб ибодат қилган нарсаларни ҳам у кунда тўплаймиз. Бас У Зот айтади: анави бандаларимни сизлар адаштирдингизми ёки улар йўлдан адашдими?» (Фурқон: 17). • «Эй иймон келтирган бандаларим! Аниқки Менинг ерим кенгдир, бас Менгагина ибодат қилинглар». (Анкабут: 56). • «Бандаларимдан кўп шукр қиладигани оздир». (Сабаъ: 13). • «Айтинг: эй нафсларини исроф қилиб юборган бандаларим, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманглар, албатта Аллоҳ барча гуноҳни кечиради, аниқки У кечиримли, раҳимлидир». (Зумар: 53). • «Эй ҳотиржам нафс! Сен Раббингга (Ундан) рози бўлган, (Уни) рози қилган ҳолингда қайтгин. Бандаларим ичига киргин. Жаннатимга киргин». (Фажр: 28-30). © Абу Солиҳ

Танбеҳ. . . Билмаган нарсасини: билмайман, деб, Аллоҳ номига ёлғон гапиришдан қўрққанларга - Аллоҳнинг раҳмати бўлсин. Имом Молик ибн Анас - 42 саволдан 38 тасида: билмайман, деб жавоб берган. Ва, айтар эдики: Олим киши мажлисдошларига «билмайман», дейишни мерос қолдирмоғи лозимки, улар қайтадиган масдарлардан бири бўлсин. © Абу Солиҳ

ЭСЛАТМА. . . «Агар гапирсангиз, бас адолат қилинглар». (Анъом: 152). ___ Аллоҳ инсофни ёқтиради. Балки у - эркак киши зийнатланадиган энг афзал зийнатдир. Хоссатан ким агарда ўзини «қавллар ва мазҳаблар» ўртасида ҳакам кўрган бўлса, дарҳақиқат Аллоҳ таоло айтганки: «Ораларингизда адолат қилишга буюрилдим». (Шўро: 15). © Ибнул Қоййим, «Иъламул муваққийин», 3/94.

Соғлом қалб. . . тоза қалб. . . соф дил. . . • Ибнул Аъробий айтади: Қалб - агар ҳиқду ҳасадгўй, ужубланадиган, такаббур бўлса тоза бўлмайди. Дарҳақиқат, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам иймонда: ўзига ёқтирган нарсани биродарига ҳам ёқтиришини, шарт қилдилар. (Ибнул Аъробий, «Аҳкомул Қуръон»). • Ибн Сирийндан сўрашди: Соғлом қалб нимадир? Айтдики: Аллоҳ учун Унинг бандаларига насиҳатгўй бўлмоқ. (Маккий ибн Аби Толиб, «Ал-ҳидоя ила булуғин ниҳая»). • Яна шундай дейилган: Тоза қалб эгаси - одамларга ҳам ўзи суйган нарсани суяди, одамларнинг барчаси унинг ёмонлигидан, зулмидан саломат қолади, Аллоҳга тили ва дили билан таслим бўлиб Унга ҳеч нарсани тенглаштирмайди. (Маккий ибн Аби Толиб, «Ал-ҳидоя ила булуғин ниҳая»). • Ибн Таймия айтади: Мақтовга лойиқ кўрилган тоза қалб - ёмонликни эмас яхшиликни хоҳлайдиган бўлади. Бунинг комиллиги: яхшилик ва ёмонликни билиш биландир. Аммо, кимки ёмонликни билмаса, бу ундаги камчилик бўлиб ҳеч мақталмайди. (Ибн Таймия, «Фатаво кубро»). • Акфоний ва Абдулкарим айтадилар: Ибодатнинг асли - кечасида бедор бўлиш, жаннатга энг яқин йўл - соф дилликдир. (Ибн Асокир, «Тарихи Димашқ»). • Абдулмалик ибн Марвон ўлимидан олдин фарзандларини тўплади, улар ичида Маслама ҳам бор эди, у уларнинг каттаси эди. Айтдики: Аллоҳга тақво қилишингизни васият қиламан, тақво доим сақлайди, қалқон бўлиб тўсиб туради, у энг яхши қўрғон, энг яхши зийнатдир. Катталарингиз кичиклардан алоқани узмасин, кичикларингиз катталар ҳаққини билсин ҳамда соф диллик ва ишларни яхшисини танланглар. (Ибн Асокир, «Тарихи Димашқ»). • Суфён ибн Дийнор айтади: Абу Баширга дедимки: Биздан олдингиларнинг амалларидан айтиб беринг? Айтдики: Енгил амал қилиб, кўп ажр олардилар. Мен: Бунинг сабаби нима? - дедим. Айтдики: Диллари тоза бўлган. (Ҳаннод ибн Суррий, «Зуҳд»). • Яна шундай дейилган экан: Ростгўйликка энг яқин, илмга далолат қилгувчи энг натижали, тақвони энг етук қиладиган, ортиқча зебу-зийнат берилиши васвасасини тарк қилдириб тез кетказадиган йўл ва қалбга энг кўп ёритадигани - дил софлигидир. (Муҳасибий, «Мустаршидий»). • Солиҳларнинг ахлоқлари ўнта дейилган экан: 1. Дил софлиги. 2. Молни қизғанмай саховат қилиш. 3. Тўғри сўз бўлиш. 4. Нафс тавозелиги. 5. Қийинчиликка чидамоқ. 6. Ёлғиз қолиб йиғламоқ. 7. Одамларга насиҳат қилмоқ. 8. Мўминларга меҳрибон бўлиш. 9. Олам ҳақида фикрлаш, 10. Нарсалардан ибрат олиш. (Самарқандий, «Танбеҳул ғофилийн»). • Қосимул Жавъий айтади: Диннинг асли - парҳезкорликдир. Энг афзал ибодат кечаси бедор бўлиш ва жаннатга энг афзал йўл қалб тозалигидир. (Ибнул Жавзий, «Сифатус Софва»). • Бадриддин Ғаззий айтади: Одамлар билан қўшилиб юришнинг одобларидан. . . Биродарларга нисбатан қалби тоза-тўғри бўлиши, уларга насиҳат қилиш ва насиҳатни улардан ҳам қабул қилишдир, бу Аллоҳ таолонинг ушбу сўзига кўра: «магар ким Аллоҳга соғлом-тоза қалб билан келса». (Шуъаро: 89). Сақотий айтади: Аброрларнинг энг улуғ ахлоқларидан: Биродарларга нисбатан тоза-тўғри қалбда бўлади ва уларга насиҳат* қилади. (Бадриддин Ғаззий, «Одобул ишра»). _ * Насиҳат: Яхшиликка, салоҳиятга йўлламоқ, ёмонликдан огоҳ қилмоқ, фойда ва зарарни айтмоқ. © Абу Солиҳ

КАШШОФ... • Суфён Саврий айтади: Жаҳаннамда бир водий бор, унда фақат подшоларни зиёрат қиладиган қорилар маскан топади. • Авзоъий айтади: Аллоҳга энг ёмон нарсалардан бири - амалдорни зиёрат қиладиган олимдир. • Муҳаммад ибн Маслама айтади: Гўнгдаги паша, анави (бошлиқлар)нинг эшигини қоқадиган (олимлардан) яхшироқ. • Суфён Саврийдан сўралди: Катакон бир золим, чанқоқдан ўлай деб турса (баъзи ривоятда қудуқ олдида турса, дейилган), сув бериладими? У киши: Йўқ, деди. Бириси: Ўладику, деди. Айтдики: Қўявер, ўлсин, деди. © Замахшарий, «Кашшоф».

photo content

photo content

• Тавба самараси . . . Аллоҳ таоло мўмин бандасини, у тавба қилган гуноҳлари билан синаган бўлади; бандада убудият, ҳокисорлик, Аллоҳга бўлган хушуъ ва Унга бўлган илтижоси комил суратда ҳосил бўлиши ва тавбадан кейин гуноҳлардан батамом ҳазар қилиши ҳамда ибодатларда ғайратли бўлиши учундир. Бу ишларнинг кўпи тавбасиз ҳосил бўлмайди, албатта. Бу худдики - очлик, қахатчилик, ҳасталик, камбағаллик, қўрқувни тотиб кўриб кейин эса мўл-кўлчилик, офият, бойлик ва омонликка чиққан сабрли банданинг ҳоли каби. Бандага ана ўша кенгчилик қийинчиликдан кейин ёқимли, қадрли бўлади, шу каби тоатларга бўлган муҳаббати манашу тавбалари сабаб ҳосил бўлади, уларда топадиган ҳаловати, лаззати ҳам, тоатларга қизиқиб рағбат қилиши ва неъматларга шукр қилиш ҳам, Аллоҳ таоло айтади: «Токи сизлардан мужоҳидларни ва сабр қиладиганларни билгунимизча ҳамда ҳоли-хабарларингизни очиқлагунимизча, шубҳасиз сизларни синаймиз». (Муҳаммад: 31). © Абу Солиҳ

• Фаҳм билан гапириш... Аллоҳ таоло фамҳли кишининг алоқаларни тузатиш-ислоҳ учун айтган гапини гарчи ёлғон бўлса ҳам (ижозат бериб) бу ишини яхши кўради, алоқаларни узиб ўртага совуқчилик тушурадиган бефаҳм кишининг гапини ҳақ бўлса ҳам ёмон кўради. Энди дуруст ҳолатда фаҳм билан гапирадиган кишилар Аллоҳга қанчалик маҳбуб экан, деб ўйлайсиз?! «Айтинг: Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўладими?! Фақатгина ақл эгаларигина эслатма олади». (Зумар: 9). © Абу Солиҳ

• Тирик қол... Аҳли суннадан бўлганлар ўзлари ўлса ҳам, номлари тирик қолаверади, аҳли бидъатнинг ўзи ҳам, номи ҳам ўлиб-йўқ бўлиб кетади. Чунки аҳли сунна Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган диндаги нарсаларни тирилтирадилар, шу боис уларга Аллоҳ таолонинг ушбу сўзидан насибаси бор: «Сизнинг номингизни юқори кўтариб қўйдик». (Шарҳ: 4). Аҳли бидъат эса - Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган диндаги нарсаларни ёмон кўришади, шунинг учун уларга Аллоҳ таолонинг ушбу сўзидан насибаси бор: «Аниқки сизни ёмон кўрувчининг орти кесикдир». (Кавсар: 3). © Ибн Таймия, «Фатаво», 16/528.

photo content

Танбеҳ: Рамазонни телефон ойи қилиб олманг... Азиз биродар! Мана муборак Рамазон ойи келмоқда, саноқли кунлар қолди. У ойда телефон-интернетга қаттиқ ёпишиб олишни, муболаға бўлса ҳам ошиқликни ташланг, Қуръонга юзланиб уни ўқинг ва уқинг. У инсоният учун тўғри йўл кўрсатиб тушган сўнгги ягона ҳидоят китобидир. Рамазонни телефон ойи қилиб олманг, у - Қуръон ойидир: «Рамазон ойи - унда Қуръон одамларга ҳидоят бўлиб нозил бўлган... ». (Бақара: 185). Эй Аллоҳ! Бизларни муборак Рамазон ойига лойиқ қилиб етказ, бизларни унга интизор бўлган бандаларинг қаторида етказ, бизларни афв эт, омин. © Абу Солиҳ

НОДИР СИФАТ Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтади: Мўмин - (бирор ишга) ойдинлик кириб аниқлангунча ўзини босиб турадиган кишидир. © Заҳабий, Сияр, 12/439.