683
Subscribers
-124 hours
-57 days
-2030 days
Posts Archive
683
#Савол_0218
Ассалому алейкум яхшимисилар суратга тушиш жоизми?
Ва алайкумуссалам.
Суратга тушса бўлади.
Сурат яъни фотография сурати қўл билан Аллоҳ яратган нарсаларни чизиш маъносида эмас. Балки Аллоҳ яратган нарсанинг аксини махсус фотоапарат жиҳозига жисмларнинг аксини тушган нур орқали сақлаб қолиш дегани. Уни олдинлари плёнка орқали сақлаб олиб кейин қоғозга чиқарилар эди. Ҳозирда кўпроқ рақамли суратга оладиган жиҳозлар чиққан, уни жиҳознинг ўзида кўрса ҳам бўлади.
Сурат бу ерда демак нур таъсиридан акси сақланган жисмлар. Бу фаннинг ўзида ҳам унинг номи: нур орқали нарсаларнинг аксини сақлаш, дейилган, сурат дейилмаган. Сурат деб, одамлар урфда айтганлар холос. Видео-тасмага олиш ҳам айни шу кўринишда, фақат унда ўша сақланган жараённи тез-тез ўтказиш натижасида суратлар ҳаракатга келади.
Шунинг учун фотография сурати деб, қўл билан чизилган сурат маъносидан тамоман фарқ қилади.
Фотография муҳдас нарса бўлгани учун, яъни яқин асрда 1800 ва 1900 йиллар орасида пайдо бўлган янги нарса бўлгани учун уламолар бунинг ҳукмида ихтилоф қилган:
Мисрлик муфтийси аллома Муҳаммад Мутъий Ҳанафий (1935 й. вафот топганлар раҳимаҳуллоҳ) ушбу масала кўтарилган вақтданоқ мубоҳ деганлар, “Ал жавобу аш шофий фи ибаҳати ат тасвиру ал футоғрофий” китобларида батафсил айтиб ўтганлар. У кишига кўпчилик мувофиқ келган, улардан бири Шайх Усаймийин ва бошқалар. Уларнинг қавли тўғрироқ, далили жонли нарса ойнага қараши мубоҳлиги, қиёслари саҳиҳ, албатта.
Саудия муфтийси аллома Муҳаммад ибн Иброҳим Оли Шайх (1989 й. вафот этган раҳимаҳуллоҳ) фотографияни қўл билан чизишниг туридан деб кўрганлари учун ҳаром деганлар. Сўнгра у кишига ҳам кўпчилик мувофиқ бўлган улардан Шайх Ибн Боз, Шайх Албоний ва бошқалар. Бу қавл маржуҳ, чунки фотография бошқа қўл билан расм чизиш бошқа нарса.
Демак, ушбу масалага шариятда очиқ далил бўлмагани учун, ўртадаги ихтилоф соиғ дейилади яъни жоиз бўлган, раҳмат бўлган ихтилоф туридан. Ким қайси қавлни, фатвони ушласа ҳам маломат қилинмайди. Лекин, тўғрироғи юқорида айтканимиздек биринчи қавл.
Батафсил маълумот учун қуйидаги боғламадан ўқинг: http://risolat.net/фотографиянинг-ҳукми/
Валлоҳу аълам.
©Абу Солиҳ
683
#Савол_0217
Ассаламу алайкум. Ошналаримиз билан кўп ҳазиллашиб турамиз, шу ҳазиллашишимиз дурустми?
Ва алайкумуссалам.
Мазаҳ ё ҳазил қилиш агарда: кўп ҳақ-ҳуқуқларни зое бўлишига олиб борса, яна кўп ҳазилкашликка одатлантириб қўйса бу қайтарилган ҳазил, чунки бу кўп кулишга, қалб қотишига олиб боради. Ҳазилда кўпинча оқибати озор бериш билан, бошқанинг дилини оғритиш билан тугайди. Кейин ўртада адоват, ҳиқду ҳасадни пайдо қилади, ҳайбат, виқор кетади. Аммо, булардан холи бўлиб, суннатда келганидек нодир ҳолатларда аҳволни тузатиш учун камситиш бўлмаган дўстона, ёлғон аралашмаган чин ҳазиллар бўлса, у мубоҳдир.
Валлоҳу аълам.
©Абу Солиҳ
683
Тавозелик
Оиша онамиз розиаллоҳу анҳо айтадилар:
Аниқки сизлар энг афзал ибодатдан ғафлатда қолябсиз: ТАВОЗЕЪЛИКДИР.
© Насоий
--------
Тавозеълик маъноси: синиқ бўлиш, камтарлик, мақтаниш ва мақташларини ёқтирмаслик, одамийлик манзилатидан тепаcини истамаслик.
683
#Савол_0214
Ас салому аълайкум Қуръонда номи зикр қилинган "Искандар Зулқарнайн" ким, пайғамбарми, авлиёми ёки солиҳ кишиларданми?
Ва аълайкумуссалом.
Искандар дейилишида ихтилоф бор, лекин Қуръонда келган "Зулқорнайн" солиҳ, адолатли подшоҳ бўлган, пайғамбар бўлмаган, солиҳлар ҳам авлиёлар қаторида бўлади.
Валлоҳу аълам.
©Абу Солиҳ
683
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Мақтанчоқликдан сақланинглар, чунки у сўйишдир».*
© Имом Аҳмад
_
* Яъни мақтаган мақталганни сўяди. Шунинг учун Аллоҳ таоло мақтаганни ҳам мақталганни ҳам суймайди, магар мақталган Аллоҳнинг фазлига йўйилса бундан мустасно. Асли мақтов, сано Аллоҳга хосдир.
683
ТАНБЕҲ
Бир киши: намозини яхшилаб адо қилмаган бошқа бир кишини кўриб: Бу оиласига яхшилик қилмас экан, деди. Шунда айтишди: Тақсир! Намозини ёмон адо қилса ҳам, оиласига яхши қарайди. У айтди: Йўқ, оиласи манашундай намозни ўрганса, уларга яхшилик қилган бўлмайди...
• Намозни вақтида адо қиляпсизми?
• Намозга таҳоратни тўлиқ қиляпсизми?
• Намоздаги ҳар бир ҳаракатни тўлиқ бажаряпсизми?
Киши бутун умр намоз ўқиб ўтиши мумкин, лекин бирорта намози қабул бўлмаслиги ҳам мумкин, сабаби:
• Ё хушусиз ўқиган,
• Ё хотиржам ўқимаган,
• Ё таҳорати ноқис бўлган,
• Ё ихлос бўлмаган,
• Ё фотиҳа сураси ўқилмаган,
• Ё рукуъ тўлиқ бўлмаган,
• Ё сажда тўлиқ қилинмаган,
• Ё вақтида ўқимаган,
• Ё намозда туриб хаёл суриб ўқиган,
• Ё қалби бошқа ерда, тили гапирган холос.
Қабрда ҳам, охиратда энг биринчи намоз амали кўриб чиқилади, намоз яхши бўлса қолган амаллар яхши бўлиб кетади, намоз ёмон бўлса, қолган амаллар ҳам ёмон бўлиб кетади.
Тавҳид билан бирга тушган амал ҳам намоз бўлган: "Эй ўраниб олгувчи! Кечаси қоим бўлинг... ". (Муззаммил: 1, 2).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг охирги сўзларидан ҳам: Намоз! Намоз! - бўлганди.
Намозга маҳкам бўлайлик, эй мусулмонлар!
© @risolat_net
683
Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади: Одамлар илмга қанчалар муҳтож бўлса, Аллоҳнинг бандаларига бўлган раҳматидан унинг далолати ҳам шунчалик зоҳир бўлади.
© Шарҳул Асбаҳоний, 133.
683
Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ устози Шайхул Ислом ибн Таймия раҳимаҳуллоҳнинг китоб ўқишлари ҳақида айтади:
Шайхимиз айтиб берган эдилар: Бетоблик бошланиб қолганди, табиб келиб менга:
- Илм мутолаа қилишингиз, гапиришингиз касалликни кучайтиради, деди. Мен унга:
- Мен бунга чидолмайман, ўз илмингни ўзинга қарши қилиб айтаман-ки: жон хурсанд бўлса, қувонса табиати кучга тўлиб касални дафъ қила оладими? Табиб:
- Ҳа, деди. Айтдимки:
- Менинг жоним илм билан суюнади, табиати кучаяди ва мен ўшанда роҳат оламан. Табиб:
- Бу муолажамиздан ташқари иш, деди.
© @risolat_net
683
#Савол_0212
Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳ. Ин Ша Аллоҳ Тўйимга 1/2 кун қолганида Аҳли илм қориларни чақиртириб хонамда ҳатми Қуръон қилдиришни ният қилгандим. Буни сабаби Қуръон ўқилган жойдан шайтонлар қочади у ерга Аллоҳнинг раҳмати ва баракоти ёғилади. Мандан туғилган зурриётлар Аҳли Қуръон, Аҳли илм бўлсин деб яхши ниятда ҳатм қилдирмоқчиман. 163- саволда бу бидъат деганингизни ўқидим. Бу ниятимни амалга оширишим бидъатми?
Аллоҳ ажрингизни берсин.
Ва алайкумуссалам ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Ҳа, албатта бу бидъат. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ёки саҳобалар уйланишларидан олдин бундай қилишмаганлар. Демак, улардан кейингилар бундай қилиши улар қилмаган ишни қилиб, бидъат қилган бўладилар. Гарчи Қуръон ўқиш шариятимизда бўлса ҳам, бу кўринишда ўқилмаган, буни изофий бидъат дейилади. Яъни бор амални шарият кўрсатмаган кўринишда қилиш. Бу асл бидъатдан шуниси билан фарқ қилади. Асл бидъат шариятда йўқ амални шариятдан деб қилиш. Иккаласи ҳам бидъат, яъни қилиш ҳаром.
Валлоҳу аълам.
©Абу Солиҳ
683
#Савол_0209
Ас салому аълайкум Биродар бир соволим бор эди.
Совол: инсон ухласа тескари ухлаш мумкин эмас дейилган экан яъни (қоринни пастга қилиб ётишлик).
Шунга далил бўлса ташлаб берсангиз ҳадис. Аллоҳ рози бўлсин.
Ва алайкумуссалам ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Абу Довуд ва бошқаларда Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва саллам Яъйиш ибн Тиҳфа ал Ғифроний розиаллоҳу анҳуни қорни билан ётганларида: "Бу ётиш Аллоҳнинг ғазабини келтиради", деб қайтарганлар. Яна бир ривоятда: "Аллоҳ ёқтирмайди", дейилган. Имом Аҳмад Муснадларида бундай дейилган: "Оёқлари билан уни қимирлатиб уйғотиб бу дўзах аҳлининг ётишидир".
Ҳадиснинг зоҳири қорин билан ётиш ҳаромга далолат қилади. Лекин фуқаҳолардан макруҳ, деганлари кўп. Ҳукми шу, аммо заруратсиз ётмаган яхшироқ, деган қавлга амал қилингани тўғри. Зарурат бўлса ётишлик жоиз, атайлаб ётилмайди, албатта.
Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ "Зодул маъод" китобларида ўнг тарафга қараб ётиш фойдаларини келтирганлар: киши уйқуга берилмайди, ошқозондаги овқат яхши ҳазм бўлади, юраги сиқилмайди ва ҳаказо. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам ўнг тарафларига қараб ёнбошлаб ухлаганлар, ётганлар, қалблари чап тарафида гўё муаллақ ҳолатда бўлиб турганлар. Манашундай ётишлик мустаҳаб.
Валлоҳу аълам.
©Абу Солиҳ
683
ТАНБЕҲ
Ислом олимлари агар мусулмонларга фойда ва зарарни ўргатмаса, ҳақни етказмаса, илм тарқатмаса, ботилни фош қилмаса, ҳақни беркитса мусулмонларга энг кўп хоилик қилган, энг катта зулм қилган бўладилар, шунинг учун Аллоҳ таоло айтади: «Китобда одамларга уни баён қилиб берганимиздан кейин, баёнат ва ҳидоятдан нозил қилган нарсаларимизни беркитадиганларни Аллоҳ лаънатлайди ва лаънат қилувчилар ҳам лаънатлайди». (Бақара: 159).
© Абу Солиҳ
683
ТАНБЕҲ
Агар оми-шаръий илми йўқ киши, шаръий ижтиҳодий ҳукмни айтишга журъат қилиб айтса аниқ гуноҳкор бўлади, гарчи тўғри айтса ҳам гуноҳкор бўлади, адашиб хато айтса Аллоҳ номига ёлғон тўқиган бўлади, албатта.
© Абу Солиҳ
683
Савол: Аҳли суннадан эканлигингизни қаердан биласиз?
Жавоб: Агар Муржийлар сизни хаворижга, Хаворижлар муржийга чиқарса, сиз аҳли суннадан бўласиз.
Чунки сиз Хаворижлар ғулувига, Муржийлар зое қилган ишларига хилоф чиқасиз.
© Аҳли сунна вал жамоа
