en
Feedback
RİSOLAT

RİSOLAT

Open in Telegram

Ушбу канал risolat.net сайтининг расмий каналидир.

Show more
683
Subscribers
-124 hours
-57 days
-2030 days
Posts Archive
​​𖦹 Сийрат бўлимлари ~ Таърифи: Сийрат луғатда: Йўл, дегани. Араб тилида бирортасининг сийратига эргашдим дейилса, унинг йўлига эргашдим, деган бўлади. Истилоҳда: Пайғамбаримиз – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳолатларини туғулишидан то яшаб вафот этгунларича батафсил ўрганиладиган илмдир. ~ Мавзуси: Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаётларини ва саҳобалари билан суҳбатлари ҳамда душманлари билан тўқнашувлари ҳақида. ~ Самараси: Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлларини англаш ва унга эргашиш. ~ Нисбати: Диний илмлардан Ҳадис илмига дохилдир. ~ Фазилати: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашишга олиб борадиган шарафли диний илмдир. ~ Илк нашр қилувчи: Муҳаммад ибн Исҳоқ ибн Ясор ибн Хиёр ал-Қуроший раҳимаҳуллоҳ 80-151 ҳ. Ундан кейин, Ибн Ҳишом раҳимаҳуллоҳ у кишининг китобларини осонлаштирган ҳолда «Сийратун Набий», деб ёзган. ~ Номланиши: Сийрат илми ёки Пайғамбар қиссаси ва хабарлар илми, деб номланади. ~ Кўмаги: Китоб ва суннат ҳамда саҳобалардан мерос қолган осорлар илмига кўмакдош илм. ~ Шариатдаги ҳукми: Ижмоълий шаклда билиш ҳар бир кишига фарздир. Батафсил ўрганиш фарзи кифоя, баъзан мандуб даражасига тушади. ~ Ундаги масалалар: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассаллам туғулишлари, нубувватдан олдинги ва кейинги ҳаёти: ваҳий, даъватлари, ҳижратлари, сиёсий ва ижтимоий идоралари, ғазавотлари ва ҳаказо. 𖣔 Рисолат - @risolat_net

𖦹 Фиқҳул авлавият Аҳли сунна вал жамоа ҳар доимгидан ҳам бугунги кунда сафларини бир қилиб, сўзларини жамлаб ва ўзаро меҳр-муҳаббатли, аҳл-иноқ бўлиб тўпланишлари фарз бўлган ишлардан. Жамоат бўлиб бир бўлиш, бирлашиш Аллоҳ таоло буюрган энг катта ишлардан, бунинг аксида У Зот ихтилоф ва тафриқачиликдай энг ёмон ишлардан қайтарган, Аллоҳ таоло айтади: «Барчангиз Аллоҳнинг арқонини маҳкам тутинглар ва фирқаланманглар…» (Оли Имрон: 103). Қози Иёз раҳимаҳуллоҳ айтади: «Бирикишлик – дин фароизларидан биридир, шариатнинг бир рукнидир, исломнинг умумий тартибидир». 𖣔 Рисолат

𖦹 Юсуф ибн Асбат раҳимаҳуллоҳ айтди: «Бидъатнинг асли тўрттадир: 1. Рофизалар. 2. Хаворижлар. 3. Қадарийлар. 4. Муржиалар. Сўнгра ҳар бир фирқа ўн иккитадан шохлаб тоифага бўлиниб кетган. Улар – ана ўша етмиш иккита фирқадир. Етмиш учинчиси – Расулуллоҳ солалллоҳу алайҳи ва саллам айтган жамоатдир: Ана ўшаниси нажот топгувчидир». 𖣔 Ибн Батто «Ибонатул кубро», 276; Абул Қосим Асбаҳоний «Ал-ҳужжа фи баянил маҳажжа», 2/146. _____________ Изоҳ: [Кейинчалик тўрт фирқадан бузуқ асосларни ўзлаштириб олган қоришиқ фирқалар пайдо бўлган Мўътазила, Ашъарий, Мотуридий, кабилар… Замонамиздаги Ихвон, Хизбут таҳрир, Таблиғ кабилар ҳам шу жумладан].

𖦹 Ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтди: «Банданинг илми кенгайиб боргани сари, унинг бағри ҳам кенг бўлади, ёзилади. Бу ҳар қандай илм учун бериладиган хосият эмас, балки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан мерос қолган илм учун берилади». 𖣔 «Зодул маъод», 2/24.

𖦹 «Исо алайҳиссалом гўзалликни юзага чиқариш хизматида эди. У кишининг шариъати фазилат ва эҳсон шариъати бўлган, уруш ҳам, жанг ҳам қилмаган, у кишининг шариъатида уруш қилиш йўқ эди, албатта. Насоролар дини уларга урушни ҳаром қилган. Инжил уларга шундай буюрган: [Ким агар ўнг юзинга урса, унга чап юзингни ҳам тутиб бер. Ким кийимингни талашса, ридоингни ҳам бергин, ким устингдан масхара қилса, у билан мулойим бўлиб юргин]. Шу кабилар... Уларнинг шариъатида машаққат, оғирлик, қийинчилик йўқ эди, фақатгина насоролар ўзларига ўзлари тарафидан раҳбонийликни пайдо қилган, бу нарса уларга ёзиб берилмаган эди». 𖣔 Ибнул Қаййим, «Мадорижус соликин», 2/458.

𖦹 Фиқҳул авлавият Одамлар Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳдан: «Эй Имом! Бизларга кўрсатма берсангиз: вожиб нима ва вожиброқ нима, ажийб ва ажийброқ нима, қийин ва қийнроқ нима, яқин ва яқинроқ нима?» – деб сўрадилар. ༄ Айтдики: «Одамлар тавба қилиши вожиб, гуноҳни тарк қилишлари вожиброқ. Замонда бўлаётган ишлар ажийб, одамлар ундан ғафлатда қолиши ажийброқ, мусибат келганда сабр қилиш қийин, лекин савобларни қўлдан кетказиш қийинроқ, орзу қилинган ҳар қандай нарса яқин, ўлим ана ўшаларнинг барчасидан яқинроқ!» 𖣔 Рисолат

​​𖦹 Фойда: Араб тилида таомлар номи ва тури саккиз хил: 1. Зиёратчи учун пиширилган таом: туҳфа. 2. Тўй муносабатида пиширилган таом: валийма. 3. Бировни меҳмонга чақириб пиширилган таом: маъдаба. 4. Янги кўз ёрган-туққан она учун таом: хурса. 5. Туғулган болага еттинчи куни пишириладиган таом: ақийқа. 6. Узоқ сафардан келган киши учун пишириладиган: нақиъо. 7. Ўғил болани суннат қилгандаги таом: ғодийро. 8. Мотам муносабатида: вадийма. 𖣔 Рисолат @Risolat_Net

𖦹 Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ айтди: «Мўмин оз гапириб кўп амал қилади. Мунофиқ кўп гапириб кам амал қилади». 𖣔 Байҳақий, «Шуъабул иймон».

𖦹 Абу Жаъфар Боқир раҳимаҳуллоҳ: «Маломатчининг қуроли, ёмон сўздир». 𖣔 «Сияр», 4/409.

𖦹 Уч кишининг сўзини кесма: 1. Ота-онанг. 2. Ёш болалар. 3. Ғамгин кишилар.  Чунки улар тили билан эмас, қалби билан гапиради. 𖣔 Рисолат

༆ Энг яхши аёл: – Раббисини рози қилади. – Эрини қониқтиради. – Уйидан айрилмайди. – Беш маҳал намоз ўқийди. – Сирни фош қилмайди. – Оёқ кийими кўринмайди. – Товуши эшитилмайди. – Сифати билинмайди. – Одамлар ичида азиз инсон. – Ўзини ўзи камтар тутади. – Болаларига сутини тўлиқ беради. – Уйи шинам боғчадек. – Эридан яхшилик кўрса шукр қилади. – Эридан ёмонлик кўрса сабр қилади. – Эри кўрса хурсанд бўлиб табассум қилади. – Эр уйидан чиқса аёлини соғинади, қайтишга интилади. – Эр ғазаби келса кўтаради, мулойим бўлади. – Эри чақирса ҳайрон қолдириб хурсанд қилади. – Эри йўқ бўлса хиёнат қилмайди. – Эрида айб кўрса беркитади. – Эри кечириб қўй, деса дарров кечиради. – Эрининг оз ишини ҳам кўп кўради. 𖣔 Рисолат

𖦹 Уч нарсада Аллоҳ таоло чиройли бўлишимизга кўрсатма берган: 1. Чиройли сабр: шикоят ва жазава қилмай рози бўлиб ҳотиржамликни сақлаш. 2. Чиройли ҳажр-тарк қилиш: жоҳилларга тенг келмай уларни тарк қилиш. 3. Чиройли юз ўгириш: жоҳиллардан ўч олмай Аллоҳга топишириб кетиш. 𖣔 Рисолат

𖦹 Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб раҳимаҳуллоҳ айтади: «Кимда ким: Аллоҳ бизга муртадларни такфир қилишни ибодат қилиб бермаган, улар ҳақида сўрамайди биздан, ширк қилган кимсалар ҳақида ҳам сўрамайди, деб даъво қилса, бас, у Аллоҳ номига катта ёлғон тўқибди». 𖣔 «Дурар», 2/120.

𖦹 Тўрт аёл эркак киши учун омонат: 1. Онаси: розилиги жаннатга олиб киради. 2. Аёли: парвариш қилишга аҳд бергани умр йўлдоши. 3. Опа-синглиси: васият қилинган барака эшиклари. 4. Қизлари: чиройли тарбия қилиб жаннатга киради. 𖣔 Рисолат

𖦹 Қуръон сири узоқ суҳбатдадир: «Қуръон сирли суҳбатдош кабидир. У билан қанча узоқ суҳбат қурсак унинг сирларидан билиб оламиз, чунки сирли суҳбатдош дақиқаларда сирини очмайди, у билан узоқ-узоқ суҳбатлар қурмоқ лозим». 𖣔 Умар Шоҳир

𖦹 Ибнул Аъробий Моликий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Агар кишининг солиҳа аёли бўлмаса, унинг ишлари тўғри кетмайди, балки динидан бир бўлаги кетади. Бу нарса тажрибада маълум бўлиб кўрилгандир». 𖣔 «Аҳкомул Қуръон», 1/536.

𖦹 «Намозда Аллоҳдан бошқасига қайрилмаслик хушуъдир: хоҳ қалб билан, хоҳ кўз билан бўлса ҳам». 𖣔 Ибн Ражаб, «Намоздаги хушуъ», 115.

𖦹 «Ким ўз салафларидан бошқасининг йўлига юрса, ҳалокатга тутилади, ким суннатдан узоқлашса, аниқ-ки жаннат йўлидан адашибди
𖦹 «Ким ўз салафларидан бошқасининг йўлига юрса, ҳалокатга тутилади, ким суннатдан узоқлашса, аниқ-ки жаннат йўлидан адашибди». 𖣔 Ибн Қудома Мақдисий, «Калом китобига қараш ҳаром», 71.

𖦹 Яқинларингиз учун уч сўзни тарк қилманг, мулоим бўласиз: 1. Сизни яхши кўраман. 2. Узр. 3. Ташаккур. 𖣔 Рисолат

𖦹 Дилдаги сўзлар туркумидан... Ҳар бир ихтилофда ютиб чиқишга урунма, баъзан қалбларни ўзинга қаратишинг, даврани ўзинга қаратишингдан афзалроқ! Ўзинг қуриб устидан ўтиб юрган алоқа кўпригини бузмагин, бир кун ундан қайтажагинг бўлиши мумкин. Доим хатони ёмон кўришинг тўғридир, бироқ хатокорни эмас. Бутун қалбинг билан исённи ёмон кўр, лекин баъзан осийга шафқат қил. Хато сўзни кес, майлига, лекин сўзловчини ҳурмат қил, албатта. 𖣔 Умар Шоҳир