en
Feedback

Don't get caught by a cheater! Telemetrio finds and tags such channels 👉 If you want to see the tag, subscribe

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Open in Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Show more

📈 Analytical overview of Telegram channel ИБРАТЛИ ДУНЁ

Channel ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 112 201 subscribers, ranking 294 in the Religion & Spirituality category and 472 in the Uzbekistan region.

📊 Audience metrics and dynamics

Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 112 201 subscribers.

According to the latest data from 27 November, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by -2 062 over the last 30 days and by -211 over the last 24 hours, overall reach remains high.

  • Verification status: Not verified
  • Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 27.22%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 18.05% reactions from the total number of subscribers.
  • Post reach: On average, each post receives 30 249 views. Within the first day, a publication typically gains 20 056 views.
  • Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 35.

📝 Description and content policy

The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 28 November, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the Religion & Spirituality category.

112 194
Subscribers
-21124 hours
+1807 days
-2 06230 days
Posts Archive
💥 Бугун 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни! 💐 АЗИЗ УСТОЗ ВА МУРАББИЙЛАР! Сизларни бугунги байрам билан муборакбод эта
💥 Бугун 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни! 💐 АЗИЗ УСТОЗ ВА МУРАББИЙЛАР! Сизларни бугунги байрам билан муборакбод этамиз! Ватанимизнинг миллионлаб болаларининг қалбига илм-фан зиёсини сингдириб, уларни эл-юртга муносиб инсонлар қилиб тарбиялаётган, заҳматли ва олийжаноб касб соҳиблари - азиз устозларга миннатдорчилик билдирамиз. Сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик, тинчлик ва фаровон ҳаёт ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг!👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 Sep 2024, 21:02

Ушбу отган тонг учун, Мусаффо осмон учун, Яшашга имкон учун Роббим Ўзингга шукр! АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Бошланган янги кунингиз янги орзуларга, чексиз самимий умидларга, ҳадсиз-хисобсиз эзгуликларга  бой бўлсин..!! Бугунги кун хонадонингизга  қувонч ва шодлик олиб келсин. Ҳар қандай инсоннинг қалби ўз ҳаёти давомида барча нарсалардан тўяр экан. Кулгудан, ғамдан, ёлғизликдан, бахтсизликдан, барча барчасидан... Аммо, шундай туйғу бор-ки, одамзот доимий унга нисбатан ташналик сезар экан... Бу МЕҲР туйғуси экан... Ана шу мехрга ташналик ҳиссини яқинларимизга раво кўрмайлик, дўст ва яқинларимизга хар тонг мехр ила хушкайфият ва дуои-салом улашайлик! Бугунги кунингиз файзу барокатли ўтсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 Sep 2024, 20:09

“Хайрлиси“ номли бир йўл бор... Боши қайғули каби кўринса ҳам, охири ҳамиша ҳузурлидир... Роббим Сизга ҳар йўлнинг хайрлисини насиб этсин... Хайрли тун, қадрдон! Яхши дам олинг! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 Sep 2024, 12:31

Баъзан Аллоҳ дарров ҳолингни ўнгламайди. Аввал қалбингни поклаб, руҳингни гўзал қилишни истайди... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 Sep 2024, 12:11

ЁНИНГИЗДАМИЗ.... Бу ёшида ҳам инсон ўзгарса бўлар экан. Оҳирги бир ой ичида шунчалик ўзгардимки, ўзим ҳам ҳайронман. Болаларнинг оддий қилиқларига йиғлайдиган бўлиб қолганман. Негадир инсонлар ўлими таъсирлантирмаяпти мени.        Истанбулга келган куним Лайло гапириб қолди. -  Қўшнимиз Гултеканбейнинг ёшгина жияни вафот этибди. -  Аллоҳ раҳмат қилсин. Авваллари бундай ҳабарни эшитсам сакраб туриб кетардим.  Ёшгина эдику.  Кечагина ўйнаб кулиб юрган эди дер эдим.  Зилзила туфайли минглаб ўлимларга гувоҳ бўлдим. Шу инсонлар ҳам кечагина ўйнаб кулиб юрган эди. Кайфиятим бутунлай тушиб кетган. Гўёки, туш кўраётгандекман. Эшик жиринглади. Бориб очдим.  Қўшнимиз экан.  Биз истиқомат қиладиган даҳада ўзбеклар кам.  Биттагина шу ўзбек қўшним Турсуной бор.  Борди, келди қиламиз.  Оиласи ўзига тўқ. Иккита фарзанди бор. Турсунойнинг кайфияти меникидан ҳам баттар ҳолда экан.  Асабийлашиб қўлларини ғижимлаб ўтирди. -    Нима бўлди?   Нега кайфиятингиз йўқ? -    Ээ, опа.  Ўлар бўлсам ўлиб бўлдим.  Кичкинам инжиқ, биласиз.  Зўрға ухлатдим.  Каттасини ёнига овқат қўйсам, бир соатда ҳам емабди.  Хали дарсларини қилдиришим керак эди. Гиламга чой тўкибди.  Ўзимни тута олмадим.  Боламни уриб ташладим.  Кейин қўлимни деворга урибман.  Қаранг, шишиб кетди. -    Болани нега урасиз?   Овқат емаса уриш керакми? -    Опа, қилиқларига чидолмаяпманда. -   Биласизми, аёлларга қўл кўтарган эркаклардан, болаларни урган аёллардан нафратланаман.  Ўзидан ожиз инсонни хўрлаш гуноҳ бўлади. Болаларимизнинг борлиги ўзи баҳт эмасми?   Қўяверинг, инжиқлик қилсин.  Овқат емасин.  Дарс қилмасин.  Уриб эмас, ширин сўз билан тарбия қилса бўладику.       Турсуной бошини эгиб ўтирибди.  Қаттиқ гапириб юбордим, шекилли.  Сув қуйиб узатдим. -   Кечиринг, сизни ҳафа қилмоқчи эмас эдим. Битта воқеани айтиб бераман сизга.    -  Чодирда яшаётган кунларимиз.  Биз пиширган палов талаш бўлиб кетади. Ўша куни ҳам шундай бўлди. Ўзимизга ҳам ош етмай қолди.  Оҳирги ошни бир аёлга сузиб бердим. Аёл ошга тикилиб ўтирди.  Лекин емади. Бир дақиқа ўтиб, ҳомиладор, яна ёнида уч ёшлардаги боласини еталаб олган лўли аёл келди. -  Ош тугаб қолди.  Эртароқ келмабсизда. Ҳоҳласангиз ейишга бошқа нарса берай. -   Неча кундан бери болам овқат емаётган эди. Кеча сизнинг паловингизни еди.  Ўшанинг учун келган эдим. Майли, насиб эмас эканда.      Ёнидаги ошга тикилиб ўтирган аёл гапга аралашди. Боланинг қўлидан тутиб ёнига ўтирғизди. -   Кел, болам.  Сенга ўзим едириб қўяман. Бола иштаҳа билан ошни еб олди. Лўли аёл қайта қайта раҳмат айтганча боласини олиб кетди.  Аёлга чой олиб келдим.  Ёнига ўтирдим. -   Ўзингиз оч қолдингиз. -   Хеч нима ўтмаяпти томоғимдан.  Бироз чалғисам деб келган эдим. -   Уйингиз қаерда эди? -    Шу маҳаллада эди. Бу шаҳарнинг энг баҳтли оилаларидан эдик.  Иккита ўғлим бор эди. Иккинчи фарзандимни амалиёт билан дунёга келтирдим.  Бошқа она бўла олмасамда, ҳафа бўлмадим.  Аҳир иккита ўғлим бор.  Эрим дунёнинг энг яхши эркаги эди.  Уй сотиб олган кунимизни эслайман.  Байрам бўлиб кетган эди. Уйимга шунчалик меҳр қўйдимки, сўраманг опа.  Ҳамма нарса жой жойида.  Ўша куни ҳам катта тозалик қилдим.  Уйлар чиннидек бўлди.  Жуда чарчаган эдим.  Эрим болаларни олиб келди.  Ўғилларим чанг оёқ кийими билан гилам устига чиқиб кетишди.  Қоним қайнади.  Ғазабимни тутолмадим.  Болаларга бир икки тарсаки туширдим.  Эрим орага тушди. -  Нега урасан?  Болалар ҳам чарчаб келди.  Ундан кўра овқат берсангчи.  Қорнимиз очиб кетди. -   Овқат қилмадим. Уй тозаладим.  Кўрмаяпсизми?  Мен ҳам одамман.  Қул эмасман. Жаҳл қилиб ётоққа кириб кетдим. Эрим чақирса ҳам чиқмадим. Ошхонада нималардир қилди эрим.  Болаларга нима едирганини билмайман.   Агар, ҳамма ёқни ёйиб ташлаган бўлса адабини бераман Хеч кимни адабини беришга улгурмадим, опа.  Аллоҳ мени адабимни бериб қўйди.  Энди ўша мен меҳр берган уйим ҳам йўқ.  Гиламни кир қиладиган болаларим ҳам йўқ.  Мендан овқат сўрайдиган эрим ҳам. Болаларимга оҳирги маротаба овқат едиролмадим.  Эримни рози қилолмадим. Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 Sep 2024, 11:40

– Нимани истасам шуни қиламан, нимани истасам шуни гапираман, бу менинг эркинлигим! – Кечирасизу бу эркинлик эмас, бу - ҚУЛЛИ
– Нимани истасам шуни қиламан, нимани истасам шуни гапираман, бу менинг эркинлигим! – Кечирасизу бу эркинлик эмас, бу - ҚУЛЛИК. Нафсга қуллик!!! ❕Тафаккур қилинг! 📖 Telegram.me/IBRATLI .
30 Sep 2024, 11:10

ОҚИЛНИНГ АЛОМАТЛАРИ - Тоқати етмайдиган нарсани ўз зиммасига олмайди. - Тоқатдан ташқари ишни бошқага юкламайди. - Идрок этол
ОҚИЛНИНГ АЛОМАТЛАРИ - Тоқати етмайдиган нарсани ўз зиммасига олмайди. - Тоқатдан ташқари ишни бошқага юкламайди. - Идрок этолмайдиган ишга ҳаракат қилмайди. - Ўз тилига, гап-сўзига эгалик қилади.. - Унга алоқаси бўлмаган нарса билан машғул бўлмайди. - Фойдаси бўладиган миқдордаги сўзнигина сўзлайди. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 Sep 2024, 10:40

Бу жуда қизиқ. Сизни нимангиз чиройли экан. Пастаги туғилган ойингиз устига босинг сизга нима чиқар экан. 🥰 Январь 🎼 Июль 💔 Февраль 😇 Август 👀 Март 😁 Сентябрь ❤️ Апрель 😌 Октиябрь 😹 Май 😊 Ноябрь 🫶🏻 Июнь 👩🏻‍🦳 Декабрь 👍
30 Sep 2024, 10:30
01 Oct 2024, ~10:31

ТАВБА ҚИЛДИМ... 🎥Ниғматов Иброхим 🎙Жахонгир Мажидов •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 Sep 2024, 09:00

Мактабда ўқиб юрган пайтларим эди. Дам олиш куни онам акамга товуқлардан бирини сўйиб беришини айтдиилар. Лекин акамни иши чиқиб қолиб кўчага чиқиб кетдилар. Шу пайт мени геройлигим тутиб инга кириб, семиз бир товуқни олиб чиқдим ва оёғимда босиб бўйнига пичоқ тортдим. Мен биринчи марта ҳайвон сўйгандим. Ўшанда оёғимга қалтироқ туриб уч кунгача ўзимга келолмадим. Ўша товуқдан бўлган шўрваниям ичмадим, индаги товуқларга ҳам қарашга ботина олмагандим. Вақт ўтиши билан иккинчи, учинчи..., ўнинчи товуқларни ҳам сўйдим. Бироқ на қалбимда ва на танимда ҳеч қандай ўзгариш бўлмади. Шунчаки сўйдим, шўрвасини ҳам мазза қилиб ичдим. Бандамиз, билиб ё билмай гуноҳ қилиб қўйсам шу воқеа ҳаёлимга келаверади. Ўзимга савол бераман. Аввал қандай холатда бўлардим? Ҳозирчи? Саволларимга ижобий жавоб топа олмайман. Гуноҳларда давомий бўлишим қалбимни қорайтириб, шу гуноҳларга бепарво бўлишимга олиб келибди. Аллоҳим, гуноҳларимизни кечиргин. Қалбимизни хидоятинга буриб қўйгин! #Мулохаза_учун •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 Sep 2024, 08:30

СОҒИНЧ (Ота) ✍️🎙Хайрулла Ҳамидов Telegram.me/ibratli - Асл ибрат макони...
30 Sep 2024, 07:31

"ОТАМ" Ўсмирлик йилларим эди. Нима бўлди-ю, бир куни ногахон ножўя сўз туфайли отамнинг дилини ранжитиб қўйдим. Бир оздан сўнг уйимга келдим, қилган айбимни ўйлаб, кўзларимга ёруғ дунё тор бўлиб кетди. Энди қандай қилиб отамдан кечирим сўраш йўлини излай бошладим. Отам уйимиз олдидаги йўл бўйига мевали дарахт ўткизаётган эди. Мен ўзимни гўё отамга қарашаётган тутиб, ёнида куймалана бошладим. Аммо отам менинг келганимни сезмагандай ўз иши билан овора эди. Отам менинг келганимга парво қилмагани сайин эзилиб борардим. Ниҳоят, сукунатни бузиш мақсадида сўз бошладим: - Ота, нега ҳамма жойга мевали дарахт экаверасиз? Шунда отам: - Болам, ноқобил фарзанддан кўра шу мевали дарахт хам яхшида, - деб жавоб берди. Отамнинг бу жавоби юрагимга ўқдек қадалганди. Нахотки, шу мевали дарахтча бўлолмаган бўлсам?... Тўғри, отам мени кечирди. Кейинчалик отамнинг имкон қадар дилини оғритмасликка ҳаракат килдим. Мана, орадан анча йиллар ўтиб кетди. Отам бу фоний дунёни тарк этиб, боқий дунёга рихлат қилди. Отам эккан ўша олма дарахтлари бу йил ғарқ пишиб хосилга кирди. Гохида уйда туриб кўчадан ўтган одамларнинг "шу дарахтни экканга рахмат", деган сўзлари қулоғимга чалиниб қолади. Шунда мен ўйга толаман: Охирги марта қачон "Отангга рахмат", деган сўзни эшитдим. Баъзан кечалари уйқум қочади, кўчага чиқиб ўша дарахтни отамни қучгандай қучаман ва: "Отам авлиё экан", дейман шивирлаб... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 Sep 2024, 07:09

👶Болажонларнинг ноодатий видеоларини ўтказиб юборган бўлсангиз афсус қилманг. Улар бизнинг кадрларга тушиб қолган!😍 👼Jajji
👶Болажонларнинг ноодатий видеоларини ўтказиб юборган бўлсангиз афсус қилманг. Улар бизнинг кадрларга тушиб қолган!😍 👼Jajji farishtalar каналидаги ноёб видеолар ва маълумотлар сизни хайратда қолдиради! 👫Болажонларнинг барча шириндан-шакар харакатлари ва фарзандлар тарбиясига оид маълумотлар бизнинг каналда. Хозироқ каналимизга кириб кўринг, афсусланмайсиз! 👇 https://t.me/+kWAN6bkw4Kg2NGJi
30 Sep 2024, 06:59
01 Oct 2024, ~09:51

Бир йигит айтади: «Ишдан кеч қайтаётгандим. Ёмғирда охирги бананларини сотиш учун харидор кутаётган кишини кўрдим. Уйимда бан
Бир йигит айтади: «Ишдан кеч қайтаётгандим. Ёмғирда охирги бананларини сотиш учун харидор кутаётган кишини кўрдим. Уйимда банан бўлса ҳам, унга раҳмим келганидан банан сотиб олмоқчи бўлиб у томон юрдим. Бошқа тарафдан келаётган йигит ҳам банан сотиб олмоқчи эди. Мен фурсатни унга бериб четга ўтдим. Унга: - Мен сотувчи ёмғирда турмасин деб банан сотиб олмоқчи эдим.- дедим. У йигит: - Қаранг- а, мен ҳам худди шу ниятда келдим, менга банан зарур эмасди, - деди... Бу одамнинг қандай табиати бор эканки, Аллоҳ унга икки инсоннинг меҳрини, марҳаматини бўйсундириб қўйибди, деб ўйладим. Бугун яна ўша сотувчини кўрдим. У ер супуриб юрган аёлга пакетда бир нечта банан узатди. Шу ерда муҳим бир ҳақиқатни англадим. Аллоҳ яхши инсонларга бошқаларнинг қалбини мусаххар қилар экан. Ким яхшилик қилса, Аллоҳнинг Ўзи унга билдирмасдан, Ўз ҳузуридан ёрдам қўшинини юборар экан. ♻️Ҳазрат Алий розияллоҳу анҳу деди: «Эҳсонни лозим тут! У энг афзал даромад келтируви тижоратдир!» 📖 Telegram.me/IBRATLI Асл ибрат макони .
30 Sep 2024, 06:33

Хотин эрталабдан хурсанд оҳангда эрига қараб: — Адажониси, биласизми ғаройиб туш кўрдим. Сиз менга бриллиантли билакузук совғ
Хотин эрталабдан хурсанд оҳангда эрига қараб: — Адажониси, биласизми ғаройиб туш кўрдим. Сиз менга бриллиантли билакузук совға қилибсиз. Бу нимани англатиши мумкин? ☺️ Эри унинг пешонасидан ўпиб қўйиб: — Кечки пайт биласан - деб қўйди. Хотин кечки пайт яқинлашган сари ўзини қўярга жой тополмай ҳамма ёқни тозалади, қўлбола ош дамлади, пардозни зўрини қилиб энг чиройли либосини кийиб олди. Эр ишдан қўлида бир ўрамда совға олиб келди. Хотин севиниб кетиб эрини дастурхонга таклиф қилди. Романтик шароит, шамлар ёқилган. Тамадди қилиб бўлишгач эса эри унга совғани узатди. 🤣 Хотин севиниб совғани очиши билан ичидан... Батафсил ўқинг... 👈
30 Sep 2024, 06:19
01 Oct 2024, ~06:03

ҚУРБОНЛИК Қурбон хайити яқинлашса бир воқеани бот-бот эслайман. Чамаси ўн йиллар олдин бир қассоб қўшнимдан қурбонлик учун қўй олишда ёрдам сўрадим. У эса бошқа қўшнимизда қўй борлигини айтиб уйларига олиб борди. Уйни каттаси Хожи ота  йўқ эканлар. Ўғиллари қўйларни кўрсатди. Биттасини танладик. Қанчалигини сўрасак ўғиллари отам келсалар ўзлари билан гаплашасилар деди. Кейинроқ келишимизни айтиб кўчага чиқдик. Қассоб қўшним: “Қурбон хайитга яқин қўйлар қимматлаган, биз танлагандек қўйни бозорда тахминан 900 минг сўмларга (ўша вақтларда нарх шунақа эди) беради, аммо Хожи ота  инсофли одам 800 мингларга берадилар ин шаа Аллоҳ” деди. Кечроқ яна бирга чиқдик. Хожи ота  уйда эканлар. Қўрадан танлаган қўйимизни ўғиллари олиб чиқди. Қанча берай қўйга десам 700 минг беринг десалар бўладими. Қассоб қўшнимни ҳам оғзи очилиб қолди. – Хожи ота  бунча пулга ололмайман, бозор нархидан паст айтаяпсиз, қурбонлик учун олаяпман, 800 минг бераман дедим.  Хожи ота: – Йўқ 700 минг, қўшнини қўшнида ҳаққи бўлади деб туриб олдилар. Бир амаллаб 750 мингга кўндирдик. Қассоб қўшним кулади, шунча йил шу сохада юриб бунақа савдони кўрмаганман деб. Халигача эсласам кўнглимга бир илиқлик киради. Аллоҳ ҳаммамизга инсоф берсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга етказинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 Sep 2024, 05:31

✔️ Бировнинг ахлоқини билмоқчи бўлсанг, уни ғазабланган пайтида кўр. • • • ✔️ Бировнинг ривожланаётганини кўрмоқчи бўлсанг, ў
✔️ Бировнинг ахлоқини билмоқчи бўлсанг, уни ғазабланган пайтида кўр. • • • ✔️ Бировнинг ривожланаётганини кўрмоқчи бўлсанг, ўзига ёмонлик қилганларга муомиласини кўр. • • • ✔️ Бировнинг ақлини билмоқчи бўлсанг, унинг фикрига қарши чиқадиганлар билан мулоқотини кўр. • • • ✔️ Ким хатога йўл қўйса, у инсондир. Ким хатода маҳкам туриб олса, у шайтондир. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 Sep 2024, 03:50

ЗАМОНАВИЙ РИВОЯТ Бир киши кўчада сиқилиб турса, дўсти келиб қолибди. – Нима бўлди, нега бундай аҳволдасан? – Иш йўқ, пул йўқ, ҳатто оғриётган тишимни кўрсатгани докторга бора олмаяпман. Шунда дўсти унга иш таклиф қилибди. Офисига олиб келиб, бир хона ажратиб берибди. Хонада кресло, катта ТВ ва стол бор экан. Столда телефон ва бир қизил тугмача. Дўсти унга «Кун бўйи ТВ кўриб ўтирасан, сенга телефон қилиб, тугмани бос, дейман, босасан, бўлди. Шундан пул топилади. Топган фойдани 50 фоиздан бўлишамиз», деди. Шундай қилиб, ҳалиги одам кун бўйи ТВ кўриб ўтирармиш, ҳар замонда дўсти қўнғироқ қилиб, тугмани бос, деса босиб қўярмиш. Кунлар ўтган сайин даромад кўпайиб, ҳалиги одамниям пули кўпайиб, уй, машина олиб, бойиб кетибди. Бир куни эса, кечаси хотини қараса, эри ошхонада норози қиёфада, асабийлашиб ўтирганмиш. – Сизга нима бўлди? – сўрабди хотини. – Ўзинг ўйла, ўртоғим билан бирга пул топяпмиз, пулни 50 фоиздан тенг бўлиб оляпмиз... – Хўш? –Нега энди у билан тенг бўлишишим керак? Ахир тугмани мен босяпман-ку?! Бандасини нсоф ва иймон тарк этмасин... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 Sep 2024, 03:20

АЛДАЙДИ... ✍Алишер Айматли 🎙Толибжон Исроилов Хаётнинг алдовларига сабрли бўламиз, азизлар... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 Sep 2024, 02:50

Ҳаётингизда икки тоифа одамлар мавжуд. Уларни бир-бирларидан ажрата билинг... - Бир тоифадагилари, бекорчи вақтини сизга сарф
Ҳаётингизда икки тоифа одамлар мавжуд. Уларни бир-бирларидан ажрата билинг... - Бир тоифадагилари, бекорчи вақтини сизга сарф қиладилар... - Бошқа тоифадагилари эса сиз учун қимматли вақтини ажратадилар. - "Вақтим бўлмади"... "Вақтим йўқ эди"... "Иложини қилолмадим"... каби сўзларга асло ишонманг... У инсонни вақти эмас, аслида ҳоҳиши бўлмаган. - Ҳоҳиш бўлса вақт ҳам, имконият ҳам топилади... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 Sep 2024, 02:01
30 Sep 2024, ~02:01