ИБРАТЛИ ДУНЁ
前往频道在 Telegram
📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086
显示更多📈 Telegram 频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ 的分析概览
频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 112 201 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 294,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 472 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 112 201 名订阅者。
根据 27 十一月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -2 062,过去 24 小时变化为 -211,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 27.22%。内容发布后 24 小时内通常能获得 18.05% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 30 249 次浏览,首日通常累积 20 056 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 35。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз
Бизда кун давомида:👇
📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар
Биз ибрат улашамиз
Админ: @Muldashova
743086”
凭借高频更新(最新数据采集于 28 十一月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。
112 194
订阅者
-21124 小时
+1807 天
-2 06230 天
帖子存档
112 222
💥 Бугун 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни! 💐
АЗИЗ УСТОЗ ВА МУРАББИЙЛАР!
Сизларни бугунги байрам билан муборакбод этамиз!
Ватанимизнинг миллионлаб болаларининг қалбига илм-фан зиёсини сингдириб, уларни эл-юртга муносиб инсонлар қилиб тарбиялаётган, заҳматли ва олийжаноб касб соҳиблари - азиз устозларга миннатдорчилик билдирамиз.
Сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик, тинчлик ва фаровон ҳаёт ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 9月 2024, 21:02
112 222
Ушбу отган тонг учун,
Мусаффо осмон учун,
Яшашга имкон учун
Роббим Ўзингга шукр!
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Бошланган янги кунингиз янги орзуларга, чексиз самимий умидларга, ҳадсиз-хисобсиз эзгуликларга бой бўлсин..!!
Бугунги кун хонадонингизга қувонч ва шодлик олиб келсин.
Ҳар қандай инсоннинг қалби ўз ҳаёти давомида барча нарсалардан тўяр экан. Кулгудан, ғамдан, ёлғизликдан, бахтсизликдан, барча барчасидан... Аммо, шундай туйғу бор-ки, одамзот доимий унга нисбатан ташналик сезар экан...
Бу МЕҲР туйғуси экан...
Ана шу мехрга ташналик ҳиссини яқинларимизга раво кўрмайлик, дўст ва яқинларимизга хар тонг мехр ила хушкайфият ва дуои-салом улашайлик!
Бугунги кунингиз файзу барокатли ўтсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 9月 2024, 20:09
112 222
“Хайрлиси“ номли бир йўл бор...
Боши қайғули каби кўринса ҳам, охири ҳамиша ҳузурлидир...
Роббим Сизга ҳар йўлнинг хайрлисини насиб этсин...
Хайрли тун, қадрдон!
Яхши дам олинг!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 9月 2024, 12:31
112 222
Баъзан Аллоҳ дарров ҳолингни ўнгламайди. Аввал қалбингни поклаб, руҳингни гўзал қилишни истайди...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 9月 2024, 12:11
112 222
ЁНИНГИЗДАМИЗ....
Бу ёшида ҳам инсон ўзгарса бўлар экан. Оҳирги бир ой ичида шунчалик ўзгардимки, ўзим ҳам ҳайронман. Болаларнинг оддий қилиқларига йиғлайдиган бўлиб қолганман. Негадир инсонлар ўлими таъсирлантирмаяпти мени.
Истанбулга келган куним Лайло гапириб қолди.
- Қўшнимиз Гултеканбейнинг ёшгина жияни вафот этибди.
- Аллоҳ раҳмат қилсин.
Авваллари бундай ҳабарни эшитсам сакраб туриб кетардим. Ёшгина эдику. Кечагина ўйнаб кулиб юрган эди дер эдим.
Зилзила туфайли минглаб ўлимларга гувоҳ бўлдим. Шу инсонлар ҳам кечагина ўйнаб кулиб юрган эди.
Кайфиятим бутунлай тушиб кетган. Гўёки, туш кўраётгандекман.
Эшик жиринглади. Бориб очдим. Қўшнимиз экан.
Биз истиқомат қиладиган даҳада ўзбеклар кам. Биттагина шу ўзбек қўшним Турсуной бор. Борди, келди қиламиз. Оиласи ўзига тўқ. Иккита фарзанди бор. Турсунойнинг кайфияти меникидан ҳам баттар ҳолда экан. Асабийлашиб қўлларини ғижимлаб ўтирди.
- Нима бўлди? Нега кайфиятингиз йўқ?
- Ээ, опа. Ўлар бўлсам ўлиб бўлдим. Кичкинам инжиқ, биласиз. Зўрға ухлатдим. Каттасини ёнига овқат қўйсам, бир соатда ҳам емабди. Хали дарсларини қилдиришим керак эди. Гиламга чой тўкибди. Ўзимни тута олмадим. Боламни уриб ташладим. Кейин қўлимни деворга урибман. Қаранг, шишиб кетди.
- Болани нега урасиз? Овқат емаса уриш керакми?
- Опа, қилиқларига чидолмаяпманда.
- Биласизми, аёлларга қўл кўтарган эркаклардан, болаларни урган аёллардан нафратланаман. Ўзидан ожиз инсонни хўрлаш гуноҳ бўлади. Болаларимизнинг борлиги ўзи баҳт эмасми? Қўяверинг, инжиқлик қилсин. Овқат емасин. Дарс қилмасин. Уриб эмас, ширин сўз билан тарбия қилса бўладику.
Турсуной бошини эгиб ўтирибди. Қаттиқ гапириб юбордим, шекилли. Сув қуйиб узатдим.
- Кечиринг, сизни ҳафа қилмоқчи эмас эдим. Битта воқеани айтиб бераман сизга.
- Чодирда яшаётган кунларимиз. Биз пиширган палов талаш бўлиб кетади. Ўша куни ҳам шундай бўлди. Ўзимизга ҳам ош етмай қолди. Оҳирги ошни бир аёлга сузиб бердим. Аёл ошга тикилиб ўтирди. Лекин емади. Бир дақиқа ўтиб, ҳомиладор, яна ёнида уч ёшлардаги боласини еталаб олган лўли аёл келди.
- Ош тугаб қолди. Эртароқ келмабсизда. Ҳоҳласангиз ейишга бошқа нарса берай.
- Неча кундан бери болам овқат емаётган эди. Кеча сизнинг паловингизни еди. Ўшанинг учун келган эдим. Майли, насиб эмас эканда.
Ёнидаги ошга тикилиб ўтирган аёл гапга аралашди. Боланинг қўлидан тутиб ёнига ўтирғизди.
- Кел, болам. Сенга ўзим едириб қўяман.
Бола иштаҳа билан ошни еб олди. Лўли аёл қайта қайта раҳмат айтганча боласини олиб кетди. Аёлга чой олиб келдим. Ёнига ўтирдим.
- Ўзингиз оч қолдингиз.
- Хеч нима ўтмаяпти томоғимдан. Бироз чалғисам деб келган эдим.
- Уйингиз қаерда эди?
- Шу маҳаллада эди. Бу шаҳарнинг энг баҳтли оилаларидан эдик. Иккита ўғлим бор эди. Иккинчи фарзандимни амалиёт билан дунёга келтирдим. Бошқа она бўла олмасамда, ҳафа бўлмадим. Аҳир иккита ўғлим бор. Эрим дунёнинг энг яхши эркаги эди. Уй сотиб олган кунимизни эслайман. Байрам бўлиб кетган эди. Уйимга шунчалик меҳр қўйдимки, сўраманг опа. Ҳамма нарса жой жойида. Ўша куни ҳам катта тозалик қилдим. Уйлар чиннидек бўлди. Жуда чарчаган эдим. Эрим болаларни олиб келди. Ўғилларим чанг оёқ кийими билан гилам устига чиқиб кетишди. Қоним қайнади. Ғазабимни тутолмадим. Болаларга бир икки тарсаки туширдим. Эрим орага тушди.
- Нега урасан? Болалар ҳам чарчаб келди. Ундан кўра овқат берсангчи. Қорнимиз очиб кетди.
- Овқат қилмадим. Уй тозаладим. Кўрмаяпсизми? Мен ҳам одамман. Қул эмасман.
Жаҳл қилиб ётоққа кириб кетдим. Эрим чақирса ҳам чиқмадим. Ошхонада нималардир қилди эрим. Болаларга нима едирганини билмайман. Агар, ҳамма ёқни ёйиб ташлаган бўлса адабини бераман Хеч кимни адабини беришга улгурмадим, опа. Аллоҳ мени адабимни бериб қўйди. Энди ўша мен меҳр берган уйим ҳам йўқ. Гиламни кир қиладиган болаларим ҳам йўқ. Мендан овқат сўрайдиган эрим ҳам. Болаларимга оҳирги маротаба овқат едиролмадим. Эримни рози қилолмадим.
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 9月 2024, 11:40
112 222
– Нимани истасам шуни қиламан, нимани истасам шуни гапираман, бу менинг эркинлигим!
– Кечирасизу бу эркинлик эмас, бу - ҚУЛЛИК. Нафсга қуллик!!!
❕Тафаккур қилинг!
📖 Telegram.me/IBRATLI
.
30 9月 2024, 11:10
112 222
ОҚИЛНИНГ АЛОМАТЛАРИ
- Тоқати етмайдиган нарсани ўз зиммасига олмайди.
- Тоқатдан ташқари ишни бошқага юкламайди.
- Идрок этолмайдиган ишга ҳаракат қилмайди.
- Ўз тилига, гап-сўзига эгалик қилади..
- Унга алоқаси бўлмаган нарса билан машғул бўлмайди.
- Фойдаси бўладиган миқдордаги сўзнигина сўзлайди.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 9月 2024, 10:40
112 222
Бу жуда қизиқ. Сизни нимангиз чиройли экан. Пастаги туғилган ойингиз устига босинг сизга нима чиқар экан. 🥰
Январь 🎼 Июль 💔
Февраль 😇 Август 👀
Март 😁 Сентябрь ❤️
Апрель 😌 Октиябрь 😹
Май 😊 Ноябрь 🫶🏻
Июнь 👩🏻🦳 Декабрь 👍
30 9月 2024, 10:30
01 10月 2024, ~10:31
112 222
ТАВБА ҚИЛДИМ...
🎥Ниғматов Иброхим
🎙Жахонгир Мажидов
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 9月 2024, 09:00
112 222
Мактабда ўқиб юрган пайтларим эди. Дам олиш куни онам акамга товуқлардан бирини сўйиб беришини айтдиилар. Лекин акамни иши чиқиб қолиб кўчага чиқиб кетдилар. Шу пайт мени геройлигим тутиб инга кириб, семиз бир товуқни олиб чиқдим ва оёғимда босиб бўйнига пичоқ тортдим. Мен биринчи марта ҳайвон сўйгандим.
Ўшанда оёғимга қалтироқ туриб уч кунгача ўзимга келолмадим. Ўша товуқдан бўлган шўрваниям ичмадим, индаги товуқларга ҳам қарашга ботина олмагандим.
Вақт ўтиши билан иккинчи, учинчи..., ўнинчи товуқларни ҳам сўйдим. Бироқ на қалбимда ва на танимда ҳеч қандай ўзгариш бўлмади. Шунчаки сўйдим, шўрвасини ҳам мазза қилиб ичдим.
Бандамиз, билиб ё билмай гуноҳ қилиб қўйсам шу воқеа ҳаёлимга келаверади. Ўзимга савол бераман. Аввал қандай холатда бўлардим? Ҳозирчи? Саволларимга ижобий жавоб топа олмайман. Гуноҳларда давомий бўлишим қалбимни қорайтириб, шу гуноҳларга бепарво бўлишимга олиб келибди.
Аллоҳим, гуноҳларимизни кечиргин. Қалбимизни хидоятинга буриб қўйгин!
#Мулохаза_учун
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 9月 2024, 08:30
112 222
"ОТАМ"
Ўсмирлик йилларим эди. Нима бўлди-ю, бир куни ногахон ножўя сўз туфайли отамнинг дилини ранжитиб қўйдим. Бир оздан сўнг уйимга келдим, қилган айбимни ўйлаб, кўзларимга ёруғ дунё тор бўлиб кетди. Энди қандай қилиб отамдан кечирим сўраш йўлини излай бошладим. Отам уйимиз олдидаги йўл бўйига мевали дарахт ўткизаётган эди. Мен ўзимни гўё отамга қарашаётган тутиб, ёнида куймалана бошладим. Аммо отам менинг келганимни сезмагандай ўз иши билан овора эди. Отам менинг келганимга парво қилмагани сайин эзилиб борардим. Ниҳоят, сукунатни бузиш мақсадида сўз бошладим:
- Ота, нега ҳамма жойга мевали дарахт экаверасиз? Шунда отам: - Болам, ноқобил фарзанддан кўра шу мевали дарахт хам яхшида, - деб жавоб берди. Отамнинг бу жавоби юрагимга ўқдек қадалганди. Нахотки, шу мевали дарахтча бўлолмаган бўлсам?... Тўғри, отам мени кечирди. Кейинчалик отамнинг имкон қадар дилини оғритмасликка ҳаракат килдим. Мана, орадан анча йиллар ўтиб кетди. Отам бу фоний дунёни тарк этиб, боқий дунёга рихлат қилди. Отам эккан ўша олма дарахтлари бу йил ғарқ пишиб хосилга кирди. Гохида уйда туриб кўчадан ўтган одамларнинг "шу дарахтни экканга рахмат", деган сўзлари қулоғимга чалиниб қолади. Шунда мен ўйга толаман: Охирги марта қачон "Отангга рахмат", деган сўзни эшитдим. Баъзан кечалари уйқум қочади, кўчага чиқиб ўша дарахтни отамни қучгандай қучаман ва: "Отам авлиё экан", дейман шивирлаб...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 9月 2024, 07:09
112 222
👶Болажонларнинг ноодатий видеоларини ўтказиб юборган бўлсангиз афсус қилманг. Улар бизнинг кадрларга тушиб қолган!😍
👼Jajji farishtalar каналидаги ноёб видеолар ва маълумотлар сизни хайратда қолдиради!
👫Болажонларнинг барча шириндан-шакар харакатлари ва фарзандлар тарбиясига оид маълумотлар бизнинг каналда.
Хозироқ каналимизга кириб кўринг, афсусланмайсиз! 👇
https://t.me/+kWAN6bkw4Kg2NGJi
30 9月 2024, 06:59
01 10月 2024, ~09:51
112 222
Бир йигит айтади: «Ишдан кеч қайтаётгандим. Ёмғирда охирги бананларини сотиш учун харидор кутаётган кишини кўрдим.
Уйимда банан бўлса ҳам, унга раҳмим келганидан банан сотиб олмоқчи бўлиб у томон юрдим. Бошқа тарафдан келаётган йигит ҳам банан сотиб олмоқчи эди. Мен фурсатни унга бериб четга ўтдим. Унга: - Мен сотувчи ёмғирда турмасин деб банан сотиб олмоқчи эдим.- дедим.
У йигит:
- Қаранг- а, мен ҳам худди шу ниятда келдим, менга банан зарур эмасди, - деди...
Бу одамнинг қандай табиати бор эканки, Аллоҳ унга икки инсоннинг меҳрини, марҳаматини бўйсундириб қўйибди, деб ўйладим.
Бугун яна ўша сотувчини кўрдим. У ер супуриб юрган аёлга пакетда бир нечта банан узатди.
Шу ерда муҳим бир ҳақиқатни англадим. Аллоҳ яхши инсонларга бошқаларнинг қалбини мусаххар қилар экан. Ким яхшилик қилса, Аллоҳнинг Ўзи унга билдирмасдан, Ўз ҳузуридан ёрдам қўшинини юборар экан.
♻️Ҳазрат Алий розияллоҳу анҳу деди: «Эҳсонни лозим тут!
У энг афзал даромад келтируви тижоратдир!»
📖 Telegram.me/IBRATLI
Асл ибрат макони
.
30 9月 2024, 06:33
112 222
Хотин эрталабдан хурсанд оҳангда эрига қараб:
— Адажониси, биласизми ғаройиб туш кўрдим. Сиз менга бриллиантли билакузук совға қилибсиз. Бу нимани англатиши мумкин? ☺️
Эри унинг пешонасидан ўпиб қўйиб:
— Кечки пайт биласан - деб қўйди.
Хотин кечки пайт яқинлашган сари ўзини қўярга жой тополмай ҳамма ёқни тозалади, қўлбола ош дамлади, пардозни зўрини қилиб энг чиройли либосини кийиб олди.
Эр ишдан қўлида бир ўрамда совға олиб келди. Хотин севиниб кетиб эрини дастурхонга таклиф қилди. Романтик шароит, шамлар ёқилган. Тамадди қилиб бўлишгач эса эри унга совғани узатди. 🤣 Хотин севиниб совғани очиши билан ичидан...
Батафсил ўқинг... 👈
30 9月 2024, 06:19
01 10月 2024, ~06:03
112 222
ҚУРБОНЛИК
Қурбон хайити яқинлашса бир воқеани бот-бот эслайман. Чамаси ўн йиллар олдин бир қассоб қўшнимдан қурбонлик учун қўй олишда ёрдам сўрадим. У эса бошқа қўшнимизда қўй борлигини айтиб уйларига олиб борди. Уйни каттаси Хожи ота йўқ эканлар. Ўғиллари қўйларни кўрсатди. Биттасини танладик. Қанчалигини сўрасак ўғиллари отам келсалар ўзлари билан гаплашасилар деди. Кейинроқ келишимизни айтиб кўчага чиқдик. Қассоб қўшним: “Қурбон хайитга яқин қўйлар қимматлаган, биз танлагандек қўйни бозорда тахминан 900 минг сўмларга (ўша вақтларда нарх шунақа эди) беради, аммо Хожи ота инсофли одам 800 мингларга берадилар ин шаа Аллоҳ” деди. Кечроқ яна бирга чиқдик. Хожи ота уйда эканлар. Қўрадан танлаган қўйимизни ўғиллари олиб чиқди. Қанча берай қўйга десам 700 минг беринг десалар бўладими. Қассоб қўшнимни ҳам оғзи очилиб қолди. – Хожи ота бунча пулга ололмайман, бозор нархидан паст айтаяпсиз, қурбонлик учун олаяпман, 800 минг бераман дедим. Хожи ота: – Йўқ 700 минг, қўшнини қўшнида ҳаққи бўлади деб туриб олдилар. Бир амаллаб 750 мингга кўндирдик. Қассоб қўшним кулади, шунча йил шу сохада юриб бунақа савдони кўрмаганман деб. Халигача эсласам кўнглимга бир илиқлик киради.
Аллоҳ ҳаммамизга инсоф берсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга етказинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 9月 2024, 05:31
112 222
✔️ Бировнинг ахлоқини билмоқчи бўлсанг, уни ғазабланган пайтида кўр.
• • •
✔️ Бировнинг ривожланаётганини кўрмоқчи бўлсанг, ўзига ёмонлик қилганларга муомиласини кўр.
• • •
✔️ Бировнинг ақлини билмоқчи бўлсанг, унинг фикрига қарши чиқадиганлар билан мулоқотини кўр.
• • •
✔️ Ким хатога йўл қўйса, у инсондир. Ким хатода маҳкам туриб олса, у шайтондир.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 9月 2024, 03:50
112 222
ЗАМОНАВИЙ РИВОЯТ
Бир киши кўчада сиқилиб турса, дўсти келиб қолибди.
– Нима бўлди, нега бундай аҳволдасан?
– Иш йўқ, пул йўқ, ҳатто оғриётган тишимни кўрсатгани докторга бора олмаяпман.
Шунда дўсти унга иш таклиф қилибди. Офисига олиб келиб, бир хона ажратиб берибди. Хонада кресло, катта ТВ ва стол бор экан. Столда телефон ва бир қизил тугмача.
Дўсти унга «Кун бўйи ТВ кўриб ўтирасан, сенга телефон қилиб, тугмани бос, дейман, босасан, бўлди. Шундан пул топилади. Топган фойдани 50 фоиздан бўлишамиз», деди.
Шундай қилиб, ҳалиги одам кун бўйи ТВ кўриб ўтирармиш, ҳар замонда дўсти қўнғироқ қилиб, тугмани бос, деса босиб қўярмиш.
Кунлар ўтган сайин даромад кўпайиб, ҳалиги одамниям пули кўпайиб, уй, машина олиб, бойиб кетибди.
Бир куни эса, кечаси хотини қараса, эри ошхонада норози қиёфада, асабийлашиб ўтирганмиш.
– Сизга нима бўлди? – сўрабди хотини.
– Ўзинг ўйла, ўртоғим билан бирга пул топяпмиз, пулни 50 фоиздан тенг бўлиб оляпмиз...
– Хўш?
–Нега энди у билан тенг бўлишишим керак? Ахир тугмани мен босяпман-ку?!
Бандасини нсоф ва иймон тарк этмасин...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 9月 2024, 03:20
112 222
АЛДАЙДИ...
✍Алишер Айматли
🎙Толибжон Исроилов
Хаётнинг алдовларига сабрли бўламиз, азизлар...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 9月 2024, 02:50
112 222
Ҳаётингизда икки тоифа одамлар мавжуд. Уларни бир-бирларидан ажрата билинг...
- Бир тоифадагилари, бекорчи вақтини сизга сарф қиладилар...
- Бошқа тоифадагилари эса сиз учун қимматли вақтини ажратадилар.
- "Вақтим бўлмади"... "Вақтим йўқ эди"... "Иложини қилолмадим"... каби сўзларга асло ишонманг...
У инсонни вақти эмас, аслида ҳоҳиши бўлмаган.
- Ҳоҳиш бўлса вақт ҳам, имконият ҳам топилади...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 9月 2024, 02:01
30 9月 2024, ~02:01
