en
Feedback

Don't get caught by a cheater! Telemetrio finds and tags such channels 👉 If you want to see the tag, subscribe

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Open in Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Show more

📈 Analytical overview of Telegram channel ИБРАТЛИ ДУНЁ

Channel ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 112 300 subscribers, ranking 296 in the Religion & Spirituality category and 466 in the Uzbekistan region.

📊 Audience metrics and dynamics

Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 112 300 subscribers.

According to the latest data from 14 November, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by -272 over the last 30 days and by -260 over the last 24 hours, overall reach remains high.

  • Verification status: Not verified
  • Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 27.09%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 19.51% reactions from the total number of subscribers.
  • Post reach: On average, each post receives 30 479 views. Within the first day, a publication typically gains 21 946 views.
  • Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 36.

📝 Description and content policy

The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 15 November, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the Religion & Spirituality category.

112 294
Subscribers
-26024 hours
-2 0107 days
-27230 days
Posts Archive
ҚАЛАМ Қалам ясовчи ҳозиргина йўнган қаламни қўлига олиб, бундай дебди: "Мана энди дунёга келдинг, хизматга тайёрсан. Лекин се
ҚАЛАМ   Қалам ясовчи ҳозиргина йўнган қаламни қўлига олиб, бундай дебди: "Мана энди дунёга келдинг, хизматга тайёрсан. Лекин сени ишга жўнатишдан олдин айтадиган бешта сўзим бор. Сўзларимдан чиқмасанг, дунёдаги энг яхши қалам бўласан: 1. Қудратингни кўрсатиш учун кимнингдир қўлида бўлишинг керак. 2. Вақти-вақти билан йўнилиб, учланиб туриш азобига дуч келасан. Лекин бу азоб сенинг сифатингни сақлаш учун зарур. 3. Қилган хатоингни тузатиш имкониятинг доимо бор. 4. Унутма, сенинг энг муҳим бойлигинг ичингдаги нарсангдир. 5. Шароит, вазият қанча ёмон бўлмасин, ёзишда давом этишинг, ўзингдан аниқ ва равшан из қолдиришинг шарт". Ибрат излаганга ибратдир дунё... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#Tезкор Юлдуз Усмонова эрига васият қилди! Тармоқларни ларзага солган шок видео! Бугун ижтимоий тармоқларда энг кўп муҳокама қилинаётган ва кўплаб саволларга сабаб бўлаётган видео мурожаат ҳақида гаплашамиз. Юлдуз Усмонованинг турмуш ўртоғига қилган васияти ҳаммани йиғлатди ва ҳайратда қолдирди. Кутилмаган васият: Юлдуз Усмонова Мансур Агалиевга қандай оғир шарт қўйди ва нималарни васият қилди? Васиятда айтилишича: “Мендан кейин уйлансангиз…” Videosi👇

ҚАЛАМ Қалам ясовчи ҳозиргина йўнган қаламни қўлига олиб, бундай дебди: "Мана энди дунёга келдинг, хизматга тайёрсан. Лекин се
ҚАЛАМ   Қалам ясовчи ҳозиргина йўнган қаламни қўлига олиб, бундай дебди: "Мана энди дунёга келдинг, хизматга тайёрсан. Лекин сени ишга жўнатишдан олдин айтадиган бешта сўзим бор. Сўзларимдан чиқмасанг, дунёдаги энг яхши қалам бўласан: 1. Қудратингни кўрсатиш учун кимнингдир қўлида бўлишинг керак. 2. Вақти-вақти билан йўнилиб, учланиб туриш азобига дуч келасан. Лекин бу азоб сенинг сифатингни сақлаш учун зарур. 3. Қилган хатоингни тузатиш имкониятинг доимо бор. 4. Унутма, сенинг энг муҳим бойлигинг ичингдаги нарсангдир. 5. Шароит, вазият қанча ёмон бўлмасин, ёзишда давом этишинг, ўзингдан аниқ ва равшан из қолдиришинг шарт". Ибрат излаганга ибратдир дунё... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

​​Бургут ўз фарзандларига қандай қилиб ота танлашини биласизми? Бу жараён жудаям ҳайратланарли кечади. У дарахт ёки бирор бутадан кичик шохча синдириб олади, уни тумшуғида тутганча баландга кўтарилади ва тумшуғидаги шохча билан айлана бошлайди. Атрофида нар бургутлар йиғилиб парвоз этади. Шу пайт у тумшуғидаги шохчани тушириб юборади ва кузатади. Бургутлардан бири шохчани тутиб олиб, оҳисталик билан унга олиб келиб топширади. У эса шохчани олиб, уни яна ташлаб юборади. Бургут  яна тутиб олади, яна унга қайтаради. У эса яна ташлаб юборади... Ва бу ҳолат жуда ҳам кўп марта такрорланади. Агар нар бургут маълум муддат давомида ва бир неча марта тушириб юборилган шохчани ҳар сафар тутиб келтириб берса, бургут ўша нар бургутни танлайди ва улар бирга яшай бошлайди. Хўш, ушбу ҳаракатларда қандай маъно яширин? Буни уларнинг кейинги ҳаётидан тушуниб оласиз... Улар биргаликда тоғ чўққисига кўтарилади, мустаҳкам ўсимлик пояларидан ин қуради ва иккала бургут ҳам танасидан ўз тумшуғи билан патларини юлиб, инларини тўлдиради, барча тешикларни ёпиб, уяни юмшоқ ва шинам маконга айлантиради. Она бургут бу ерга тухум қўяди ва иккаласи полапон бургутчалар дунёга келишини кута бошлайди. Бургутчалар тухумдан чиққач(улар жуда кичкина, заиф ва яланғоч ҳолатда бўлади), ота-онаси уларни то бироз қувватга киргунича парваришлайди. Қанотлари билан ёмғирдан, қуёш нурларидан асрайди, уларга сув, озуқа ташийди, ва бургутчалар аста катта бўлиб боради. Уларнинг патлари ўсиб, қанотлари ва думлари бақувватлашади. Ҳали бироз кичик бўлса-да, уларни пат қоплайди. Шу пайт ота ва она бургут вақт келганини англайди... Ота бургут уя четига қўниб олиб, инни қанотлари, тумшуғи билан уриб силкитади. Қизиқ, нима учун? Чунки, у уядан ҳамма пат ва пухни тушириб юбориши,  бошида ўзлари шох-шаббадан ясаган скелетнигина қолдириши керак. Полапонлар эса, ушбу қаттиқ, ноқулай уяда ўтиришар экан, нима бўлаётганини тушунишмайди ҳам: ахир ота-оналари уларга жуда ғамхўр ва меҳрибон эди-ку. Бу орада она бургут қаердандир кичик бир балиқчани тутиб келиб, атайин полапонларига кўриниб турадиган узоқликка қўниб олиб,  уни аста майдалаб ея бошлайди.  Полапонлар уяда туриб очлигини билдириб чуғурлай бошлайди. Ахир, илгари бундай эмасди-ку...   Ота-онаси уларга емиш берарди, сув берарди. Энди эса ҳаммаси тамом бўлди: инлари қаттиқ ва ноқулай, ота-онаси эса уларга озуқа ҳам бермаяпти. Нима қилиш керак? Ахир оч қолишди-ку. Индан чиқишга ҳаракат қилиш керакмикин? Шундай қилиб, полапонлар аста ҳаракатга кела бошлайди ва илгари ҳеч қачон уриниб ҳам кўрмаган ҳаракатларни бажаради. Агар ота-оналари уларни эркалатишда давом этаверишса, улар кейинроқ ҳам ҳаракат қилишга журъат қилмаган бўлармиди... Полапонлар уяларидан судралиб чиқа бошлайди. Оҳ, мана, кичиккина полапон тушиб кетмоқда, ахир уя тоғ четида, ноқулай харсанглар орасида жойлашган-ку. Полапон аввал силлиқ харсанг узра бироз сирғалиб, кейин жарликка томон қулайди. Ва шу пайт, қачонлардир она бургут улоқтирган шохчаларни тутиб келтирган ота бургут ёрдамга шошади. У ўзини катта тезликда пастга отиб елкасига полапончасини қўндириб қайтади. Бу ҳол бир неча марта такрорланади. Полапон ноқулай уя ва силлиқ харсангдан пастга томон қулайверади, ота бургут уни тутиб келаверади. Бургутларнинг бирорта полапони ушбу жараёнда ҳалок бўлмас экан. Ва, ахийри, қулашларнинг қайси биридадир полапон бургутча ҳаракат қила бошлайди. У ўз қанотларини ёйиб, шамол ёрдамида парвоз қила бошлайди. Шу тарзда бургутлар полапонларини учишга ўргатишади. Кейин эса, уларни ўзлари билан бирга олиб, озуқа топишни ўргатишади. Бу биз учун фарзандларимизни тарбиялашимизда ажойиб ўрнакдир. Уларни иссиққина уяда эркалатиб олиб ўтирмаслик жуда ҳам муҳим! Улар ўзлари балиқ тута олиш ҳолатига етганларида ҳам, уларни балиқ билан таъминлайвермаслик нақадар зарур! Биз ўз кучимизни, вақтимизни, ақлимизни, билим ва кўникмаларимизни ишга солиб, ғамхўрлик билан уларга бу ҳаётда қандай яшашни ўргатмоғимиз лозим! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

​​Ёши улуғ танишларимдан бири отаси ҳақида эслаб шундай дейди: “Отам раҳматли жуда тақводор, Аллоҳдан қўрқадиган, биз фарзандларига яхши тарбия берган, ҳақиқий комил инсон эдилар. Баъзан улар Аллоҳга илтижо қилиб “Эй, Парвардигорим, негадир менинг болаларимга ташвиш, муаммоларни юбормаяпсан. Фарзандларимни синовларинг билан йўқламаяпсан. Наҳотки, бизни ўз ҳолимизга ташлаб қўйган бўлсанг?” дердилар. Биз “Отажон, нега бунақа дейсиз? Ахир фаровон, тўкис, муаммосиз яшаш яхши-ку!” дея хафа бўлсак, отам “Болам, одам боласи қийинчиликлар, ташвишлар билан тобланади, Аллоҳга яқин бўлади. Ҳамма иши жойида, беғам яшаётганларнинг охири оғир синов бўлади. Мен сизларга охири оғир синовни эмас, охири хайрли, роҳат-фароғат бўлган тақдир истайман” дердилар”... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Ман сани ОНАНГ қилган ишни қивомман!😱 20 йиллик қасос... Кичиклигида дадаси бошқа аёлга уйланиб кетади. Йиллар ўтиб эса у отасини олиб қўйган деб билган аёлнинг қизидан қасос олишга қарор қилади. Энг даҳшатлиси, ўша қизнинг эрини ўзига ром қилиб, оиласини бузишни режа қилади.Энди нима бўлади 😭 ҲАММА ҚИСМИНИ ТЎЛИҚ ЖОЙЛАДИК Тўлиқ қисми👇

​​Биз ДАНГАСА ҳамда ЭРИНЧОҚ оналармиз ва афсуски биз кўпчиликмиз... ▪️   Фарзандларимизнинг  кийимларини дазмоллаймиз, дастурхонни ўзимиз йиғиштирамиз, фарзандларимизга пироглар пишириб берамиз, мактабга кетаётганида сумкасини тайёрлаймиз, рўмолчаларини дазмоллаб тахлаб чўнтагига солиб қўямиз, ўйинчоқларини йиғиб тартиблаб қўямиз, болаларимизнинг хонасини саранжомлаймиз. Чунки биз дангаса, қизғанчиқ ва бетоқат оналармиз – биз фарзандларимизга юмушларни ўргатиш ўрнига ўзимиз тезгина қилиб қўя қоламиз. Уларга ўзлари дазмол қилишлари учун замин яратмаймиз, кийимларини куйдириб қўйишидан қизғанамиз. Нега саккиз ёшли ўғлимиз ёки қизимиз мазали пирог пишира олмайди? Чунки биз буни фарзандимизга ўргатишга дангасалик ва бетоқатлик қиламиз. ▪️   Нега беш ёшли ўғлимиз ўз пайпоқларини ювиб қўя олмайди? Чунки биз унинг маромига етмаган ишидан қаноатлана олмаймиз. ▪️   Нега ўн ёшли фарзандимиз бузилган электр асбобларини тузата олмаслиги керак? Нима учун биз уни ўзимиз тузатиб қўя қоламиз? Чунки биз буни фарзандимизга ўргатишга, хавфсизлик қоидаларидан дарс бериб ўтиришга эринамиз. ▪️  Нега етти ёшли қизимиз меҳмон учун ажойиб дастурхон тузатолмайди? Чунки биз унга ишонч билдирмаймиз, биз унинг бетартиб қилинган ишларини қайтадан тўғрилаб чиқишга бетоқатлик ва дангасалик қиламиз. Ундан кўра ўзимиз бажариб қўя қоламиз ва биз бу ҳамма айбларимизни «меҳрибонлик» ва «ғамхўр она» ниқоби билан чиройли қилиб безатиб қўйишни ҳам жуда яхши уддалаймиз. ▪️   Ҳамма ишни биз оналар ўзимиз бажарамиз ва фарзандимизнинг онгида ҳамма ишни оналар бажаради деган тушунчани мустаҳкам қилиб шакллантирамиз. Фарзандларимиз катта бўлишгач эса, уларнинг ўз хоналарини тартиблаб қўймасликларидан, юмушларимиз ҳақида қайғурмасликларидан ўзимизга ўксиниб ҳам қўямиз. ◼️  Биз меҳрибон, жонкуяр, ғамхўр онамиз ва 15 ёшида ҳам онасининг этагидан тутиб юрадиган, 20 ёшида ҳам мустақил бўла олмаган, 25 ёшида ҳам айтарли ҳеч нимага эриша олмаган фарзандларни ўстирамиз... Озода ҲАБИБУЛЛАЕВА •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Сизнинг ёш болаларингиз бўлсаю, хонадонингиз ҳар доим безатилган ва ҳамма нарса жой-жойида турган бўлса, демак, сиз ёмон ота-
Сизнинг ёш болаларингиз бўлсаю, хонадонингиз ҳар доим безатилган ва ҳамма нарса жой-жойида турган бўлса, демак, сиз ёмон ота-онасиз. Чунки ёш болалар бор уйда нарсалар ҳамиша тартибли туриши - у уйда болаларга қаттиққўллик, қўполлик ва маҳрум қилиш борлигининг аломатларидир. Бундай ҳолатлар у ердаги боланинг болалиги ўғирланган, ҳаёлот ва орзулар олами чекланган, беғубор болалик руҳияти сўндирилганлигини билдиради. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Voice message00:01

Мухбир: --Катта бўлганингда ким бўлмоқчисан? Қизча: ----Бахтли инсон бўлмоқчиман. Мухбир: ----Сен саволимни тушунмадинг. Қизча: --- Йўқ Сиз жавобимни тушунмадингиз! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

БАЙРАМИНГ  МУБОРАК  БЎЛСИН,  БОЛАЖОН ! Кўзлар тегмасин, бахтингга дейман, Кулгуларинг билан, гўзалдир жаҳон. Шу бугун яйрагин, шу бугун кулгин, Байраминг муборак бўлсин болажон. Хеч қачон урушни кўрмасин кўзинг, Сен учун шу замин, мусаффо осмон. Аллоҳнинг ҳадяси, жавоҳир дурим, Байраминг муборак бўлсин болажон. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Ислом Каримов Путинга 3 та шарт қўяди 2000 йилларда Владимир Путин Россия президентлигини эгаллагач, Ислом Каримов билан учра
Ислом Каримов Путинга 3 та шарт қўяди 2000 йилларда Владимир Путин Россия президентлигини эгаллагач, Ислом Каримов билан учрашув ташкил қилади. Бу учрашувда Каримов Путинга 3 та шарт қўяди 1-шарт - Путин ҳеч қачон Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатига аралашмайди 2-шарт Россияга ишлашга бораётган ўзбеклардан Путин ҳеч қачон ўзининг сиёсий мақсадларидан фойдаланмайди 3-шарт шундай эдики, бу шартни Путин хоҳламасада қабул қилишга мажбур бўлади. Бу шарт шундай эдики:

Дуолари ила тонгларга файз бахш этган Сиз Азизларга АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Меҳрли қалбингиздек тафти таралиб турган ЁЗ фаслининг илк куни ва бугунги болажонлар байрами барчага муборак бўлсин! Бошланган янги кун, янги ой, янги фасл ризқу насибаларга, қувончу шодликларга бой бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

🚨 ЭЪТИБОР! 🚨 #Диққат 😳 Кўпчилигимиз намозда билмасдан жуда катта хато қилиб қўямиз... Энг ачинарлиси — кўп одамлар буни хато эканлигини ҳам билмайди 😔 ⚠️ Нега уламолар бу ҳақда қаттиқ огоҳлантиришган? ❓ Бу қандай хато ўзи? Ҳозироқ тўлиқ видеони кўринг!👇

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Хайрли тонг, Азизлар! Болажонлар учун байрам тонги муборак бўлсин! Аллоҳ барчамизни ушбу кунда болажонларга қувонч улашишга қодир қилсин! Бахтли бўлсам, куламан деманг, Аллоҳнинг сизга берган хар бир кунининг ўзи бахт!!! Болаларнинг сизга умид билан қараб туриши хам бахт..! Шундай экан тонгни уларга табассум ва хуш кайфият улашишдан бошланг! Аллоҳим, қалбларингизга хотиржамлик, яқинларингизга соғлик, хонадонингизга файзу - барака ва барчамизга ғам-ташвишсиз, қувончу - шодликларга бой кун ато этсин! Аллоҳ барча Ота-оналарга фарзандининг бахту - камолини, роҳатини кўриб роҳатланиб юриш бахтини насиб қилсин! Кун давомида хаммамизга яхши кайфият хамроҳ бўлсин! Амин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

БУГУН АЖОЙИБ КУН! Хафтанинг сўнгги куни, ойнинг сўнгги куни. Баҳорнинг сўнгги куни. Шу сўнгги кунлар сингари қалблардаги барча гина-ю, аразлар, дилхираликлар ҳам ниҳоясига етсин. Келаётган ёз - қалбимизга қувонч ва меҳримизга ҳарорат олиб келсин. Барчага кириб келаётган Ёз фасли муборак бўлсин! Ёз тонгида кўришгунча Аллоҳ омонатсиз! ХАЙРЛИ ТУН! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ҚАНДАЙ  ЯШАМОҚДАСАН ? – Умидсизликка тушма! Умидсизлик Аллоҳнинг раҳматига ношукрлик бўлади. – Ғазабланма! Ғазаб фазилатларни барбод қилади. – Кек сақлама! Кек сақлаш ҳаётнинг гўзаллигини ўчириб юборади. – Маҳзун бўлма! Маҳзунлик жисмга ҳам, асабга ҳам талофат етказиб, чидаб бўлмас ғам-ғуссага гирифтор қилади. – Замонлар тасарруфи Аллоҳнинг қазо ва қадар салтанати остида эканини унутма! - Атрофингдаги воқеаларга бепарво бўлма! Бошқаларга самимий ҳамдард бўлиш – инсоний хусусиятлардандир. - Ҳаргиз худбин бўлама! Бошқаларга яхшиликни раво кўриш (ийсор) инсоний фазилатларнинг энг гўзалидир. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! 👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Неча ёш фарқинггиз бор..😊 🫠 1 ёш 6 ёш 🫠 🫠 2 ёш 7 ёш 🫠 🫠 3 ёш 8 ёш 🫠 🫠 4 ёш 9 ёш 🫠 🫠 5 ёш 10 ёш 🫠 Умринггиз давомида бир марта бўлса хам севган бўлсанггиз керак. Неча ёш фарқинггиз бор ва устига босинг сизни неча фойиз севган екан.. 😍 Ўзинггиз қизикмасанггиз хам қалбинггиз қизиқади қалбга қулоқ солинг.🙃

БОРАЁТИРМИЗ... 🎙Ўктам шоир •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA