ch
Feedback
ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

前往频道在 Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

显示更多

📈 Telegram 频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ 的分析概览

频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 119 274 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 274,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 433

📊 受众指标与增长动态

невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 119 274 名订阅者。

根据 23 六月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 2 447,过去 24 小时变化为 -405,整体触达仍然可观。

  • 认证状态: 未认证
  • 互动率 (ER): 平均受众互动率为 27.68%。内容发布后 24 小时内通常能获得 17.56% 的反应,占订阅者总量。
  • 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 33 115 次浏览,首日通常累积 21 010 次浏览。
  • 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 37

📝 描述与内容策略

作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

凭借高频更新(最新数据采集于 24 六月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。

119 274
订阅者
-40524 小时
+1 1227
+2 44730
帖子存档
Қариндош-яқинлар ва севганларингизга вақт ажратмас экансиз, вақт Сизни улардан ажратади. Вақт шавқатсиз, у хеч ким ва хеч нарса билан хисоблашмайди... Яқинларингиз дийдорини ғанимат билинг, уларга яхшилик қилишга, меҳр беришга улгуринг... Вақт ғанимат... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

​​ИДИШ  ИСТИҒФОР  АЙТАДИ Раҳматли бобом ва бувим бизникига меҳмонга келишса, ҳар таомланиб бўлганимиздан сўнг, бизларга ўрнак бўлиб, косаларига чой солиб чайиб ичиб, ялаб қўйишар эди ва бизга ҳам шуни тавсия қилар эдилар. Бир гал улардан бунинг сабабини сўраганимда, бобом раҳматли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саламнинг қуйидаги муборак икки ҳадисларини айтиб берган эди: 1. Нубайшатул Хайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким бирор идишдан таомланиб, сўнг уни ялаб тозалаб қўйса, идиш унинг ҳақига мағфират сўрайди” дедилар (Имом Термизий ривояти); 2. «Киши овқат идишини ялаб қўйса, идиш унга истиғфор айтиб: “Аллоҳим! Мени шайтон қўлидан озод қилгани каби уни дўзахдан озод қилгин” дейди», дейилган ("Жомеул аҳодис"). Айримлар: "Идиш ҳам истиғфор айтадми?" дейиши мумкин. Саҳобалар ўз қулоқлари билан овқатнинг тасбеҳ айтаётганини эшитганларида шубҳаланмаганларидек, идиш эгаси ҳақига истиғфор айтишида ҳам гумон бўлиши мумкин эмас! Имом Суютий раҳматуллоҳи алайҳ Ҳофиз Ироқий раҳматуллоҳи алайҳдан қуйидагиларни нақл қилади: “Аллоҳ таоло овқат идишига алоҳида имтиёз ва нутқ пайдо қилган. Шу имтиёз ила идиш мағфират сўраб дуо қилади”. Идиш-товоқлардан фойдаланишда овқатланиб бўлгач, идишни ялашни ҳикмати борлигини ўшанда билиб олганман ва шундан бери мен ҳам бунга амал қиламан. Хозирги кунда бу гўзал одат унутилаёзгандек. Зеро унутилаётган суннатлар замирида улкан ҳикматлар яширинган. Зайнаб НОСИРОВА. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ЧИНДАН  БАХТЛИМИСИЗ?! Тўкила-тўкила тўлиб юрганлар, Минг бора тирилиб ўлиб юрганлар, Бу гўзал табассум сохта эмасми, Чиндан бахтлимисиз кулиб юрганлар. Бу бир кам дунёда камингиз йўқми, Қалбингиз оғритган ғамингиз йўқми, Киприклар остида намингиз йўқми, Чиндан бахтлимисиз кулиб юрганлар. Келган ҳар баҳорда бўласиз ғунча, Нур тўла юзингиз гўзалдир бунча, Айтинг, бахтли бўлмоқ осонми шунча, Чиндан бахтлимисиз кулиб юрганлар. Бегонами сизга соғинч туйғуси, Ёки армон бўлган ишқнинг қайғуси, Ниқобмасми юзда турган кулгуси, Чиндан бахтлимисиз кулиб юрганлар. Бошингизда турибдими отангиз, Дуо қилиб юрибдими онангиз, Борми сизда қаттиқ қучган болангиз, Чиндан бахтлимисиз кулиб юрганлар. Қилинган гуноҳга савоблар ўқми, Юракда аламлар, афсуслар йўқми, Сизнинг охиратга кўнглингиз тўқми, Чиндан бахтлимисиз кулиб юрганлар. Жуда ҳавас қилар сизни кўрганлар, Бордир кўролмайин куйиб ўлганлар, Саволимга кулиб жавоб берингчи, Чиндан бахтлимисиз кулиб юрганлар. Комила қиз Telegram.me/ibratli Асл ибрат макони .

Тонгни бизла кутганларга       Ассалому алейкум! Бу тонг ичганингиз меҳрли иссиқ чой, еганингиз муҳаббатли ширинлик, олган ҳадянгиз ҳуш кайфият, ҳис қилганингиз фақат ва фақат бахт бўлсин!!! Қувонч ва мухаббатга бой кун тилаймиз сизга, Азизлар! КУН ХАЙРЛИ БЎЛСИН! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

📹#УЛАРКИМЛАР 5ТОИФА АЁЛЛАР СИРОТ КЎПРИГИДАН УТА ОЛМАЙ ҚОЛИШАР ЭКАН... Бу жиддий билинг😨 Шу тоифалар сизда бўлса хозироқ билиб олинг👇

#Хайрли_тонг ҚАЕРДА БЎЛСАНГИЗ САЛОМАТ БЎЛИНГ •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Якинларингизга узатинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Тонгни соғ-омонликда кутиб олмоқдамиз, Алҳамдулиллах! Қиш ҳавоси анча совуди. Қайерда бўлманг, ўзингизни эхтиёт қилинг. Йўлга отланар бўлсангиз, иссиқроқ кийининг, яхшиликлар ҳақида ўйланг, яқинларингизга табассум, меҳр улашинг. Билингки, хали олдинда бизни кутаётган бахтли кунларимиз ва хушнуд онларимиз бор. У кунларга етмоқ учун бугуннинг совуқларидан соғ-омон ўтмоғимиз даркор. Бу совуқ кунлар хам ўткинчи, кайфият туширишга арзимайди, гўзал келажак хаёлида завқланиб, шод яшанг, атрофингиздагиларга хуш кайфият улашинг. Аллоҳим, барчамизнинг Ота - онамиз, фарзанд-ларимиз, ахли оиламиз ва яқинларимизни Ўзи паноҳида асрасин.!! Бугунги  кунингиз   файзли ва баракали бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#Астағфируллоҳ БИР ЭРКАК АЁЛИ ИШЛАРГА УЛГУРМАГАНИ УЧУН АЁЛИНИ ҚАТТИҚ ҲАҚОРАТЛАБ ЭНДИ УРМОҚЧИ ЭДИ...😱 Давоми...👇👇

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳудан: «Байрам нима?» деб сўрадилар. Мусулмонлар амири шундай жавоб берди: - Гуноҳсиз ўтган ҳар бир кун байрамдир! Ҳайрли тун! Тунингиз осуда ўтсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

​​​​ОЛИМ  ВА  ЙИГИТ 🕊 Хорижий давлатда узоқ муддат таълим олиб қайтган йигит ўзининг диндор ота-онасидан унинг 3 та саволига жавоб бера оладиган диний олим ёки бирор мутахассис топиб беришларини сўради. Ниҳоят, ота-онаси бир мусулмон олимни топишга муваффақ бўлишди… Йигит: – Сиз кимсиз? Менинг саволларимга жавоб бера оласизми? Олим: – Мен Аллоҳ Субҳонаҳу ва Таолонинг бандаларидан бириман. Иншоаллоҳ, сенинг саволларингга жавоб беришга   қодирман. Йигит: – Ростдан-а? Кўпгина профессорлар ва мутахассислар менинг саволларимга жавоб топишга ожиз бўлган эдилар. Олим: – Мен Аллоҳнинг тавфиқи ила имкон қадар жавоб беришга ҳаракат қиламан. Йигит: - Менинг учта саволим бор. Булар  қуйидагилар: 1. Аллоҳ мавжудми? Шундай бўлса, менга Унинг шаклини кўрсатинг. 2. Тақдир нима? 3. Агар шайтон оловдан яратилган бўлса, нима учун охир оқибат у ўзи каби ўтдан иборат бўлган жаҳаннамга улоқтирилади? Шайтон ва жаҳаннам ўтдан яратилгани сабабли шайтон бундан заррача озор топмайди-ку! Шу ҳақда Аллоҳ ўйламаганми? Саволлар тугар экан, олим бирдан йигитнинг юзига тарсаки тортиб юборди. Кутилмаган зарба аламидан йигит ўзини йўқотаёзди. – Нима учун мендан ғазабланаяпсиз? – Мен ғазабланаётганим йўқ. Бу тарсаки сенинг уч саволингга бўлган жавобдир. – Сизни тушунмадим. – Менинг шапалоғимдан сўнг нимани ҳис этдинг? – Албатта оғриқни  ҳис қилдим. – Демак, оғриқнинг борлигига ишонасан, шундайми? – Албатта. – У ҳолда менга оғриқнинг шаклини кўрсат-чи! – Қандай   қилиб? Мен бунга қодир эмасман. Шунда олим йигитчага бундай деди: – Унда эшит, бу менинг биринчи жавобимдир: биз ҳаммамиз Аллоҳнинг шаклини кўришга қодир эмасмиз, Унинг борлигини ҳис этамиз… Олим сўзида давом этди: – Ўтган кеча мен сенга тарсаки тортишимни хаёлингга келтирганмидинг? Йигит: – Йўқ. Олим: – Сенга бугун тарсаки тортишим ҳақида билармидинг? Йигит: – Йўқ. Олим: – Мана шу тақдир бўлади! Яна олим деди: – Сенга шапалоқ туширган қўлим нимадан яратилган? Йигит: – Теридан. Олим: – Юзинг-чи? У нимадан яратилган? Йигит: – У ҳам теридан яратилган.   Олим: – Юзингга тарсаки тушгандан сўнг нимани ҳис этдинг? Йигит: – Оғриқни. Шунда олим деди: – Шайтон ҳам жаҳаннам ҳам оловдан яратилган бўлса-да, Аллоҳнинг хоҳиши билан шайтон учун жаҳаннам ниҳоятда азобли жой бўлади. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Ибратли дунё бу. 1. Сирингни ўзинг ва Роббингдан бошқа ҳеч ким билмасин. 2. Дунёда ота-онангни рози қилишга ғайрат қил. 3. Та
Ибратли дунё бу. 1. Сирингни ўзинг ва Роббингдан бошқа ҳеч ким билмасин. 2. Дунёда ота-онангни рози қилишга ғайрат қил. 3. Ташвиш ва мусибат чоғида сабр ва намоз билан Аллоҳга сиғин. 4. Ажал ва ризқ хавотирига тушма. (Чунки, жонинг ҳам, ризқинг ҳам Роббингга омонат) 5. Бировга қилган яхшилигингни ва бировдан кўрган ёмонлигингни эслама. 6. Роббингни ва охиратни ҳеч қачон унутма!.. Али розийаллоҳу анҳу •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ♻️Аллох йўлида тарқатинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Оилангиз билан ушбу 7 та қоидага амал қилишга келишиб олинг ва бу қоидаларни ҳеч қачон бузмасликка аҳдлашинг. 1.Уйингизда уч
Оилангиз билан ушбу 7 та қоидага амал қилишга келишиб олинг ва бу қоидаларни ҳеч қачон бузмасликка аҳдлашинг. 1.Уйингизда уч нарсани таъқиқланг. Ғийбатни Баҳслашишни Араз ва гинани 2.Уйингизда уч нарсага меъёр белгиланг. Телефонга Интернетга Телевизорга 3.Уйингизда уч нарсани давомли қилинг. Қуръон тиловатини Илмий суҳбатни Жамоат бўлиб намоз ўқишни 4.Уйингизда уч нарсани кўпайтиринг. Дуони Зикрни Тавбани 5.Уйингизда уч нарсани камайтиринг. Кўп ейишни Кўп ухлашни Кўп гапиришни 6.Уйингизда уч нарсага бе эътибор бўлманг Узур сўрашга Ҳурмат қилишга Ташаккур билдиришга 7.Уйингизга уч нарсани киргизманг. Фоиз Ҳаром ризқ Бировнинг ҳаққи. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Сизни севадиган одам борми? Бармоқларингизни кўриб чиқинг. Келажакда сизни қай даражада яхши кўришади билиб олинг, синов 99%
Сизни севадиган одам борми? Бармоқларингизни кўриб чиқинг. Келажакда сизни қай даражада яхши кўришади билиб олинг, синов 99% аниқ! ЖАВОБИ👇👇👇

Муҳаммад салоллоҳу алайҳи васаллам дедилар: -Кимнингки қалбида зарра мисқол кибр бўлса, жаннатга кирмайди. Ул зотдан сўрадилар: - Аҳир инсон чиройли либос, чиройли оёқ кийим кийишини севсачи? Ул зот айтдилар: - Гўзал бўлинг, чунки, Аллоҳ гўзалдир ва гўзалликни севадир. Кибр эса, ҳақиқатни менсимаслик ва бошқаларни паст кўришликдир. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

​Бугун улуғ айём — Жума! Бу кунда яқинларни, айниқса, жуфти ҳалолингизни хурсанд қилишнинг савоби улкан.🎁 Бугун муборак жума кунида АЁЛЛАР Исмингиз бош харфини кўрингчи сизга қандай совға чиқа екан Билиш учун пастаги Исмингинг бош харифини Босинг.👇

Ассалому алайкум! Ибодатларингиз қабул бўлсин, ахли мусулмон! 🕌 Инсон намозга турганда гуноҳлари олиб келинади ва ҳар рукуъ сажда қилганда тўкилиб кетади. Хадис шарҳидан. Ибодат ахлига гуноҳлардан фориғ бўлиш насиб қилсин. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

«Алҳамдулиллаҳ» дейиш ҳақида «Алҳамдулиллаҳ» ибораси ҳақида нималарни биласиз? У: - Одам алайҳиссалом айтган илк сўздир. - Қу
«Алҳамдулиллаҳ» дейиш ҳақида «Алҳамдулиллаҳ» ибораси ҳақида нималарни биласиз? У: - Одам алайҳиссалом айтган илк сўздир. - Қуръондаги биринчи калимадир. - Энг афзал дуодир. - Қиёмат куни одамларнинг энг афзали ҳам ҳамд айтувчилар бўлади. - Жаннат кўчати. - Дунё ва охират у билан тугалдир. - Хурсандчиликда ҳам, хафачиликда ҳам - ҳар бир ҳолатда айтилади. Эй, тангрим! То рози бўлгунингга қадар Сенга ҳамд бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ♻️Аллох йўлида тарқатинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

🤲Таҳоратдан кейин айтиладиган зикр бор. 🌸 Уни айтган инсонга жаннатнинг 8 та эшиги очилади. ✨ Агар билмасангиз, албатта билиб олинг. Тўлиқ видео “Намоз вақти” каналида жойланди ✅✅✅