Voris Media
Open in Telegram
📖 Қуръон таржималари; 📒 Ҳадислар; 📚 Сийрати набавия; 📝 Ҳикматли сўзлар таржималари; 🗒 Кунлик дуолар; 💿 Аудио мавъизалар; 💽 Сара тиловатлар; ⛺️ Расмдаги ҳикматли сўзлар; 📬 Савол-жавоблар;
Show more1 715
Subscribers
+424 hours
-17 days
-5630 days
Posts Archive
1 716
اللَّهُمَّ إِنَّي أَسْأَلُكَ مُوجِبَاتِ رَحْمَتِكَ، وَعَزَائِمَ مَغْفِرَتِكَ، وَالسَّلَامَةَ مِنْ كُلِّ إِثْمٍ، وَالْغَنِيمَةَ مِنْ كُلِّ بِرٍّ، وَالْفَوْزَ بِالْجَنَّةِ، وَالنَّجَاةَ مِنَ النَّارِ.
Таржимаси:
Эй Аллоҳ, Сендан раҳматингга сазовор этадиган ва мағфиратингни вожиб қиладиган ишларни, ҳар қандай гуноҳдан саломатликни, ҳар бир яхшиликни ғанимат билишни, Жаннат билан зафар қозонишни ва Ўзингнинг ёрдаминг билан дўзахдан нажот топишни сўрайман.
✈️@VorisMedia
1 716
Бугунги кун, қуёш чиққан кунларнинг энг яхшиси ҳисобланиб, Аллоҳ ушбу кунга қасам ичган. Демак бу кун буюк кун. Бу кун Арофат водийсида турган мўъминларнинг гуноҳи кечираладиган кун. Бу кун Аллоҳ ўз фаришталарига, бандалари устидан мақтанадиган кун. Хожилар арофатда турса, арофатда бўлмаганларга рўза тутишлик суннат бўлган ва икки йиллик гуноҳларни кечирилишига умид бўлган кун. Аллоҳ ўзининг фазли билан, раҳмати ва марҳамати билан ушбу кунда қилган дуоларимизни қабул қилсин ва гуноҳлардан покласин! Аллоҳумма амийн.
✈️@VorisMedia
1 716
🔴 Эртанги кун Арафа куни.
🔔Арафа куни рўза тутиш. 🌟🌟🌟🌟
🎤#Akramjon_domla 🎓
✈️@VorisMedia
1 716
#Дуо
Аллоҳим, Бу Байт (Каъба)нинг шарафини, улуғлигини, ҳурматини ва ҳайбатини зиёда қил 🌟✨. Уни шарафлаб зиёрат қилганлардан – ҳаж ёки умра қилган бандаларингни ҳам шараф, ҳурмат, улуғлик ва яхшиликда зиёда қил 🤲🌟.
▫️@VorisMedia
1 716
Алҳамдулиллаҳ, бугун Ҳарами шарифда таровеҳ намози (хатм) тугади.
Аллоҳ, рамазонда қилган барча ибодатларимизни ва Умрамизни бизлардан қабул қилсин.
📱@VorisMedia
1 716
يَا حَيُّ، يَا قَيُّومُ، بِرَحْمَتِكَ أَسْتَغِيثُ، أَصْلِحْ لِي شَأْنِي كُلَّهُ، وَلاَ تَكِلْنِي إِلَى نَفْسِي طَرْفَةَ عَيْنٍ
Эй мангу ҳаёт ва абадий тургувчи Зот! Сенинг раҳматинг билан мадад сўрайман: менинг бутун шаъним-ишимни ўнгла ва мени бирон лаҳза ҳам ўзимга топшириб қўйма (Ҳоким ривояти).
@فوريسماديا
✈️@VorisMedia
1 716
رَبَّنَا اغْفِرْ لَنَا ذُنُوبَنَا وَإِسْرَافَنَا فِي أَمْرِنَا وَثَبِّتْ أَقْدَامَنَا وَانصُرْنَا عَلَى الْقَوْمِ الْكَافِرِينَ
Эй Роббимиз, гуноҳларимизни ва ишларимиздаги хатоларимизни мағфират айла, қадамларимизни собит қил ва бу кофир қавм устига Ўзинг бизни ғолиб қил!
(“Оли Имрон” сураси, 147-оят).
✈️@VorisMedia
1 716
رَبَّنَا اغْفِرْ لِي وَلِوَالِدَيَّ وَلِلْمُؤْمِنِينَ يَوْمَ يَقُومُ الْحِسَابُ
Эй Роббимиз, ҳисоб-китоб қилинадиган (Қиёмат) куни мени, ота-онамни ва барча мўминларни мағфират қилгин.
(“Иброҳим” сураси, 41-оят).
✈️@VorisMedia
1 716
اللَّهُمّ إِنِّي أَسْأَلُكَ بِأَنِّي أَشْهَدُ أَنَّكَ أَنْتَ اللهُ لَا إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ الْأَحَدُ الصَّمَدُ الَّذِي لَمْ يَلِدْ وَلَمْ يُولَدْ وَلَمْ يَكُنْ لَهُ كُفَواً أَحَدٌ.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир киши юқоридаги дуони айтганини эшитиб, унга: “Сен Аллоҳ таолодан Унинг исми билан шундай нарса сўрадингки, агар ўша исм билан сўралса, ўша сўралган нарсани беради. Агар у билан дуо қилинса, ижобат этилади”, дедилар. Дуонинг маъноси: “Эй Аллоҳ, мен Сендан – ҳеч қандай ҳақ илоҳ йўқ, фақат Ўзинг, ёлғиз, шериксиз, туғмаган ва туғилмаган ва ҳеч бир тенги бўлмаган Сомад (беҳожат) Зот эканлигингга гувоҳлик бериб туриб сўрайман” (Термизий ва Абу Довуд ривояти).
✈️@VorisMedia
1 716
Аллоҳнинг дининга тўлиқ қайтиш вақти келмадими?
Нахотки қиёмат яқинлигини эсимиздан чиқараётган бўлсак…
@VorisMedia
Available now! Telegram Research 2025 — the year's key insights 
