Voris Media
رفتن به کانال در Telegram
📖 Қуръон таржималари; 📒 Ҳадислар; 📚 Сийрати набавия; 📝 Ҳикматли сўзлар таржималари; 🗒 Кунлик дуолар; 💿 Аудио мавъизалар; 💽 Сара тиловатлар; ⛺️ Расмдаги ҳикматли сўзлар; 📬 Савол-жавоблар;
نمایش بیشتر1 714
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
-87 روز
-1430 روز
آرشیو پست ها
1 714
Ўзимга эслатма ва нафсимга тарбия бўлсин учун…
Инсон, хатоларидан дарс олмас экан, бошқалар олдида қадри синаверади. Хатолардан ҳосил бўлган травмалар эса уни ўзига бўлган ишончини йўқотиб қўяди. Ўзини ҳақ деб бошқани айблаб, ундан нуқсон қидиравериши эса травманинг кенгайишига сабаб бўлади. Ўзингизга ҳам, бошқага ҳам ноҳақлик қилмай Аллоҳга қайтинг. Шайтон ҳам доим ўзини ҳақ деб билаверганидан лаънати шайтон номи билан номланди. Қилинган яхшиликларга нонкўрлик қилманг. Сизга берилган эътибордан шарафсизларча фойдаланманг. Камчиликларингиз бетингизга айтиляпдими? Уни борича қабул қилинг ва тан олинг. Бировни айблашни тўхтатинг_да, камчиликни ўзингиздан қидиринг.
Аллоҳ, ҳар биримизга ички ҳотиржамлик берсин. Илмсизлик оқибатидан тушаётган ҳолатларимизни Аллоҳ ўзи ислоҳ қилсин!
✅@VorisMedia
1 714
Ашуро рўзаси.
Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз. Муҳаррам ойининг 10-куни, Ашуро куни ҳисобланади.
🗣#Akramjon_domla
✅@VorisMedia
1 714
اللَّهُمَّ إِنَّي أَسْأَلُكَ مُوجِبَاتِ رَحْمَتِكَ، وَعَزَائِمَ مَغْفِرَتِكَ، وَالسَّلَامَةَ مِنْ كُلِّ إِثْمٍ، وَالْغَنِيمَةَ مِنْ كُلِّ بِرٍّ، وَالْفَوْزَ بِالْجَنَّةِ، وَالنَّجَاةَ مِنَ النَّارِ.
Таржимаси:
Эй Аллоҳ, Сендан раҳматингга сазовор этадиган ва мағфиратингни вожиб қиладиган ишларни, ҳар қандай гуноҳдан саломатликни, ҳар бир яхшиликни ғанимат билишни, Жаннат билан зафар қозонишни ва Ўзингнинг ёрдаминг билан дўзахдан нажот топишни сўрайман.
✈️@VorisMedia
1 714
Бугунги кун, қуёш чиққан кунларнинг энг яхшиси ҳисобланиб, Аллоҳ ушбу кунга қасам ичган. Демак бу кун буюк кун. Бу кун Арофат водийсида турган мўъминларнинг гуноҳи кечираладиган кун. Бу кун Аллоҳ ўз фаришталарига, бандалари устидан мақтанадиган кун. Хожилар арофатда турса, арофатда бўлмаганларга рўза тутишлик суннат бўлган ва икки йиллик гуноҳларни кечирилишига умид бўлган кун. Аллоҳ ўзининг фазли билан, раҳмати ва марҳамати билан ушбу кунда қилган дуоларимизни қабул қилсин ва гуноҳлардан покласин! Аллоҳумма амийн.
✈️@VorisMedia
1 714
#Дуо
Аллоҳим, Бу Байт (Каъба)нинг шарафини, улуғлигини, ҳурматини ва ҳайбатини зиёда қил 🌟✨. Уни шарафлаб зиёрат қилганлардан – ҳаж ёки умра қилган бандаларингни ҳам шараф, ҳурмат, улуғлик ва яхшиликда зиёда қил 🤲🌟.
▫️@VorisMedia
1 714
Алҳамдулиллаҳ, бугун Ҳарами шарифда таровеҳ намози (хатм) тугади.
Аллоҳ, рамазонда қилган барча ибодатларимизни ва Умрамизни бизлардан қабул қилсин.
📱@VorisMedia
1 714
يَا حَيُّ، يَا قَيُّومُ، بِرَحْمَتِكَ أَسْتَغِيثُ، أَصْلِحْ لِي شَأْنِي كُلَّهُ، وَلاَ تَكِلْنِي إِلَى نَفْسِي طَرْفَةَ عَيْنٍ
Эй мангу ҳаёт ва абадий тургувчи Зот! Сенинг раҳматинг билан мадад сўрайман: менинг бутун шаъним-ишимни ўнгла ва мени бирон лаҳза ҳам ўзимга топшириб қўйма (Ҳоким ривояти).
@فوريسماديا
✈️@VorisMedia
