en
Feedback

Don't get caught by a cheater! Telemetrio finds and tags such channels 👉 If you want to see the tag, subscribe

𝐀𝐭𝐚𝐥𝐠𝐚𝐧

𝐀𝐭𝐚𝐥𝐠𝐚𝐧

Open in Telegram

Кўзлар - мақсадни сўзлар! Кўзлар бор: гапиради, йиғлайди, ошиқ бўлади, хиёнат қилади, паст санаб кибр қилади...

Show more
The country is not specifiedThe category is not specified
258
Subscribers
-124 hours
-77 days
-4930 days
Posts Archive
photo content

агар ошиқларинг болса миллионлаб мингта ҳушоматлар соз отишган пайт менга бошқаларни борлигин эмас мени бошқаларга борлигимни айт

Сен оддий қиз эмассан, Сен — орзусан.

photo content

Нияти бўлмаганларни баҳонаси кўп бўлади. Келишни истаганни оёқларини кессанг ҳам судралиб бўлсада келади, кўришни истаганни кўзларини ўйсанг ҳам ифорингдан топиб олади. Истамаганлар учун эса энг яхши чора бу баҳоналар.

))

Ман қандай яшашни биламан, лекин нима учун яшаётганимни билмай қолдим. Биласизми, мен ўзимни ўтган асрда қолиб кетган вокзалдаги йўловчига ўхшатаман. Ҳамма поездлар кетиб бўлган. Вокзал эса бўм-бўш. Улгурган — улгурди.

- нега махзунсан? - саждамда дунёни унутолмадим)

- Агар севсам, каттик севаман. Аммо, бирор маротаба ўзимни этиборсиз йоки хохланмаган хис килсам, канчалик якин бўлишимиздан катьий назар орамизга масофа кояман.

Бирoз ғалати қизман. Мен шунақа.. бир вақтнинг ўзида ҳам йиғлай оламан, ҳам кула оламан. Кеча шифтга ёшга тўлган кўзларим билан қараган бўлсам, бугун бахтдан порлаган кўзлар шифт томон қараяпти. Аллоҳнинг режаларига шу қадар ишондим-ки, ва агар ҳамма нарса мен хоҳлаётгандек бўлмаса, Аллоҳ мен учун энг хайрлисини, мен хоҳлаётгандан-да яхшисини ҳозирлаяпти. Муҳими.. умид қилишдан, сабр қилишдан, дуо қилишдан тўхтамайман.

Мактуб ёзишни биласанми? Агар ёзишни билсанг, мактуб ёз. Майли... истасанг ўзинг ўқиган китобларинг борку, ўша китобларинг ичидаги қуриган гулларни ҳам мактуб ёнига қўшиб қўй :)

Ва бирдан ҳеч кимни айбламайдиган, ҳеч ким билан баҳслашмайдиган, бефойда суҳбатлардан, шовқинлардан қочадиган, ўзи билан қолишни севадиган ўша қизга айланасан :

У энг яхшиси, мен энг бахтлиси.

Ўз ҳаётингдан бир пас четга чиқиб тургинг келади баъзан. Кимдир ўрнингга яшаб берса, сен жим томошабин бўлсанг.

Ёлғиз ёниб қолган чироқ кабиман, кимдир ўчиришни унутган, кимдир...

- хар куни... хеч бо'лмаганда беш марта дуо киламан сени)

Ўз дунёйим менга ёқади. Унда ёлғон ва сохталиклар йўқ. Ўз дунёйимга вақти-вақти билан инсонларни киритиб тураман ва охирида афсусланаман. Менинг дунёйимда бормисан? Унда омадлисан)

Бахтли бўлишга ҳаққим бор. Шунчаки, келажакда бутун умр кимгадир ҳавас қилиб яшашни хоҳламайман. Инстаграмда кимларнидир бахтли кунларини кўриб, умрим уларга лайк босиш билан ўтиб кетишини истамайман. Менинг ўз бахтим бўлади. Ҳаёлимга келганда хурсанд бўладиган ва ҳеч қачон афсус қилмайдиган. Storiesларим у берган гуллар билан тўла бўлади. У билан шунчаки бахтли бўламиз)

мен яраларимга озим малхам койсам нега якинингман дея иддао киласиз...?

Қасос олиш дейсизми? Йўқ, йўқ. Менга ўхшаган вафодор, ўз келажаги учун ҳаракат қилаётган, илм олаётган ва эркакни пулига эмас, ўзига қараб севадиган қизни йўқотишнинг ўзи унга етарли.