𝐀𝐭𝐚𝐥𝐠𝐚𝐧
Открыть в Telegram
Кўзлар - мақсадни сўзлар! Кўзлар бор: гапиради, йиғлайди, ошиқ бўлади, хиёнат қилади, паст санаб кибр қилади...
БольшеСтрана не указанаКатегория не указана
258
Подписчики
-124 часа
-77 дней
-4930 дней
Архив постов
258
агар ошиқларинг болса миллионлаб
мингта ҳушоматлар соз отишган пайт
менга бошқаларни борлигин эмас
мени бошқаларга борлигимни айт
258
Нияти бўлмаганларни баҳонаси кўп бўлади. Келишни истаганни оёқларини кессанг ҳам судралиб бўлсада келади, кўришни истаганни кўзларини ўйсанг ҳам ифорингдан топиб олади. Истамаганлар учун эса энг яхши чора бу баҳоналар.
258
Ман қандай яшашни биламан, лекин нима учун яшаётганимни билмай қолдим. Биласизми, мен ўзимни ўтган асрда қолиб кетган вокзалдаги йўловчига ўхшатаман. Ҳамма поездлар кетиб бўлган. Вокзал эса бўм-бўш. Улгурган — улгурди.
258
- Агар севсам, каттик севаман. Аммо, бирор маротаба ўзимни этиборсиз йоки хохланмаган хис килсам, канчалик якин бўлишимиздан катьий назар орамизга масофа кояман.
258
Бирoз ғалати қизман. Мен шунақа.. бир вақтнинг ўзида ҳам йиғлай оламан, ҳам кула оламан. Кеча шифтга ёшга тўлган кўзларим билан қараган бўлсам, бугун бахтдан порлаган кўзлар шифт томон қараяпти. Аллоҳнинг режаларига шу қадар ишондим-ки, ва агар ҳамма нарса мен хоҳлаётгандек бўлмаса, Аллоҳ мен учун энг хайрлисини, мен хоҳлаётгандан-да яхшисини ҳозирлаяпти. Муҳими.. умид қилишдан, сабр қилишдан, дуо қилишдан тўхтамайман.
258
Мактуб ёзишни биласанми? Агар ёзишни билсанг, мактуб ёз.
Майли... истасанг ўзинг ўқиган китобларинг борку, ўша китобларинг ичидаги қуриган гулларни ҳам мактуб ёнига қўшиб қўй :)
258
Ва бирдан ҳеч кимни айбламайдиган, ҳеч ким билан баҳслашмайдиган, бефойда суҳбатлардан, шовқинлардан қочадиган, ўзи билан қолишни севадиган ўша қизга айланасан :
258
Ўз ҳаётингдан бир пас четга чиқиб тургинг келади баъзан. Кимдир ўрнингга яшаб берса, сен жим томошабин бўлсанг.
258
Ўз дунёйим менга ёқади. Унда ёлғон ва сохталиклар йўқ. Ўз дунёйимга вақти-вақти билан инсонларни киритиб тураман ва охирида афсусланаман. Менинг дунёйимда бормисан? Унда омадлисан)
258
Бахтли бўлишга ҳаққим бор. Шунчаки, келажакда бутун умр кимгадир ҳавас қилиб яшашни хоҳламайман. Инстаграмда кимларнидир бахтли кунларини кўриб, умрим уларга лайк босиш билан ўтиб кетишини истамайман. Менинг ўз бахтим бўлади. Ҳаёлимга келганда хурсанд бўладиган ва ҳеч қачон афсус қилмайдиган. Storiesларим у берган гуллар билан тўла бўлади. У билан шунчаки бахтли бўламиз)
258
Қасос олиш дейсизми? Йўқ, йўқ. Менга ўхшаган вафодор, ўз келажаги учун ҳаракат қилаётган, илм олаётган ва эркакни пулига эмас, ўзига қараб севадиган қизни йўқотишнинг ўзи унга етарли.
