вобини бераман....» деб. У бутун қишлоққа тарқатиб бўлди гапларинггизни. Мени ортимдан шунча вақт нега юрдинггиз ? Мақсадинггиз нима эди ? Ўзи сиз Жамилани кимлигини билармидинггиз ?
Баҳром Раънони ҳеч қачон бундай деб ўйламаган эди. Доим оғир босиқ қиз , яна кам гап деса ҳозир Раънони унга ёмғирдай ёғдириб бераётган саволларига жавоб тугул бир оғиз сўз айтолмай қолди. Баҳром Раънони чин дилдан рост гапираётганини унинг қатъийлигидан , унга қараб тик гапираётганидан, нигоҳларидан билди. Келин аясига гапни Жамила етказганига ақли ҳам етди. Чунки бора бора Жамилани кўп ёмон ишларидан бохабар бўлаётган эди. « Эшиттизми? Раъно силарникига бориб ўтириб оламан дебдикан . Ёмонсилару а тўйгача сабр қилмаганмидиз...?» - деб бир куни пичинг ҳам қилган Жамила эди. Баҳром анча ўйга толиб қолди.
- Ҳа энди йигитчиликда бўлар эканда. Ҳаммамиз ҳом сут эмган бандамиз...
- Менга бошқа гапинггиз бўлмаса хайр. Сиз билан бошқа умуман учрашмаймиз энди. Мен шу пайтгача сизга айтмоқчи бўлган гапларимни айтиб олдим. Саволларим жавобсиз қолсада жавоби қандай бўлишини билдим ҳам. Мен турмушга чиқаяпман. Худо ҳоҳласа шу ой ичида узоқларга тегиб кетаман. Сизни унутиш , кўрмаслик учун ҳам шу тўйга рози бўламан. Омон бўлинг ...... (Раъно гапларни дона дона қилиб гапириб ортига бурилиб тез тез юриб кетди. Шу кетишида кўзларидан шашқатор ёш оқарди. У йиғлаётганини Баҳром сезиб қолмаслиги учун на кўз ёшларини артди , на овоз чиқариб йиғлади.... унсиз , дард , айрилиқ ила тўлғониб йиғларди.....
Баҳром Раънони ортидан термулганча қараб қолди. «Нима деди? Тўйим бўляпти дедими...?» Баҳром ана энди нималар қилиб қўйганига тушиниб етди. Раҳим билан Жамиладан нафратланар , лекин жуда кеч бўлганди. Энди Жамила билан ҳеч қачон бошқа учрашмайдиган бўлди. Жамилага эса Баҳромни бор йўғини қизиғи йўқ , усиз ҳам ошиқлари кўп. Баҳром уни излаб бормаса у ҳақда ўйламас эди ҳам.
(Жамила билан Ферузани кирдикорларини бир оз очиб берай )
Бу икки дугона беҳаё , орсиз , юзсиз , бировларни бахтини кўролмайдиган , ҳамма қизларга баҳллик қилар , хатто бир бирларига ҳам ташқаридан дугонадай кўрингани билан ичларида ғараз билан қарашар эди. Қисқа қилиб айтганда «шайтонга ҳам дарс берадиганлар. .» Бирор ерда икки ошиқ дилни учрашаётганида уларни устидан кулишар , агар хохласалар шундай ишлар қилишардики ўша севишганлар йиллар давомида юрган бўлсада ё ажралиб кетишарди , ё анчагача аразлаб гаплашишмас эди.
Ўша куни Феруза билан Жамила шаҳар айланиб ўзларига калта култа юпка , очиқ сочиқ кофталар олишиб уйига қайтишаётганди. Маршруткани орқа ўриндиғига ўтиришиб олишиб ҳиринглашиб кулишар , салондаги одамларни ўзларига жалб қиларди. Шафёр ҳам ҳар замонда ойначасидан уларга қарарди. Бир бекатда Баҳромнинг келинаяси ҳам маршруткага чиқади. Олд тарафда бўш жой йўқлиги учун орқа ўриндиққа Ферузани олдига ўтиради. Шунда Жамила уни таниб Ферузани қулоғига «Олдингдаги Баҳромни акасини ҳотини » дейди. Феруза кўз қири билан олдидаги 35-40 ёшлар орасидаги аёлга қараб қўяди. Ўзича ичида «хозир бир сени боплай » деб мулойимгина қилиб.
- Ассалому Алайкум опа ,,,, дейди. Баҳромни келин аяси ҳам унга «ким экан бу » дегандай қараб.
- Ваалайкум Ассалом ,
- Опа сиз Баҳром акани келин аясимасмисиз?
- Ҳа келин аясиман...
- Ана айтдиму дугон келин аяси деб ,,,,,, деб Жамилани туртиб унга қараб кўзини қисиб қўйди. Жамила эса кулганини кўрмаслиги учун оғзини беркитиб машина ойнаси томонга қараб олади.
- Тинчликми ? Нега сўраяпсиз ? Сизларни танимай турибман?
Кимни қизисиз...?..Баҳромни келин аяси бу «қизлар »га ҳайрон қаради.
- Баҳром акам бизни қишлоқда Раъно исмли қиз билан яхши кўришади. Билсайиз керак а ?
- Эшитгандай бўлганман.
- Келин қилиб оласизларми Раънони?
- Қайнонам биладида мен ҳам келинманку , кейин икки ёш аҳду паймон қилган бўлса , келин бўлмиш қайнонамни кўригидан ўтса албатта кейин тўйда.
- Раъно бизни дугонамиз бўлади. (тиржайиб краскага чапланган башарасини беўҳшов қилиб қаради Феруза)
- Йўғе......(уларга яхшилаб разм солди келин)
- Ишонмайсизми ,? Биз қалин дугонамиз Раъно қиз билан.
- Ҳмммммм (келин ая қошини чимириб қўйди)
- Ҳозир менимча Баҳром ака билан Р