#ИЗТИРОБ
МУАЛЛИФ: #Назли
19
Орадан кунлар ўтар, қуёш чиқарн дарровда ўрнини ойга бўшатиб берар.
— София, қизим. Зафар эшикдан икки сумка нарсаларни кўтариб кириб келди.
— Ассалому алайкум, адажон яхши ишлаб келдингизми?
— Ваалайкум ассалом яхшимисизлар? Маҳлиё яхшими?
— Маҳлиёни бугун ойиси олиб кетди. Зафарнинг қўлидан сумкаларни оларкан ҳазин овозда гапирди.
— Нимага олиб кетади, мендан нимага сўрамайди? Ҳали яна бир ой яшайман деганди-ку.
— Маҳлиёнинг ўзи чақирибди, кетмайсан деёлмадим. Яна келаман деб кетди. Менимча ойисини соғинган бўлса керак.
— Ҳа, майли ўзи яхши бўлса бўлди. Машинани гаражга олиб кирмадим, у ер, бу ерига қараб, тозалаб гаражга олиб кириб қўйгин.
— Хўп. София нарсаларни ошхонага жойлаштириб қўйиб адаси айтган ишни қилишга кетди. Машина ювишни ҳайдашни жуда яхши кўради, уйда Саид бўлмаган вақтда София тозалаб гаражга олиб кириб қўяди. Ҳозир ҳам мириқиб ишини қиларкан ёнидан ўтиб кетган қоп-қора гентра машинага ҳавас билан қаради. Мениям бир кун шундай шахсий машинам бўлади -деди ўзига ўзи. Машинани ювиб бўларкан ўша машина қайта келаётганди орқа-олди ойналар қорайтирилгани сабаб София ким ҳайдаб келаётганини англамади. Ёнида тўхтаганда эса ҳайрон қараб турарди.
— Ҳорма София, машина юваяпсанми? Зулфиқор машинадан тушди.
— Ассалому алайкум... ҳаа машина юваяпман. София ишини давом эттирди.
— Менга Зафар акамни чақириб бер, ишим бор эди.
— Ҳозир.
Зафар чиққач София кириб кетди. Гап пойламай дея гаплашиб бўлишгунча бошқа ишларимни қилиб тураман дея кириб кетди.
— София машинани гаражга олиб кирма, уканг келгач бир жойга бориб келади. Зулфиқор билан гаплашиб киргач шундай дея хонасига кириб кетди.
Кечги овқат вақти Зафар хушкайфиятда гап бошлаб қолди
— Мана Саид ҳам биринчи курсни тамомлади. Иш излаб юрганди, бугун қўшнимиз Зулфиқор келиб янги фирма очганини, унга ишчу кераклиги ҳақида айтиб қолди. Саидни молия соҳасида ўқиётганини билган экан, ўзиям шу соҳани битирибди, шундан Саидни фирмага ишга таклиф қилди.
— Баракалла, омадини берсин. Саид борсин ишга Зулфиқордан ўргансин. Келажакда балки Саид ҳам шунақа фирмалар очар. Бутун оила аъзолари хурсанд бўлди.
— Шу болаям жуда қийналди-да, кеча Севара билан гаплашгандим. Тўйи ҳам бекор бўлибди. Жамила ая ҳаммага бир-бир қараб қўйди. — Келин томон, ота-онаси йўқ оиласини боқа олмайди, фирмаям амакисининг номида экан деб қизини бермабди.
— Энди онаси, Аллоҳнинг ёзган тақдири, бўлмаса бошидан бўлмагани яхши. Демак, хайрлиси эмасакан, лекин Зулфиқордек йигитлар ҳозир кам.
— Ҳа, дадаси шундай. Майли омадини берсин, шу боланиям. Сал нарсага таъсирланадиган Жамила ая шу учун ҳам бир йиғлаб олди.