ЙИ? дейди. Келиндан икки кунга руҳсат олганини эшитгач ЭЙ ХУДОЙИМЕ , ИККИ КУН ҚАЧОН ЎТАДИЯ ...? деб ўйлаб хомушланади...
Раъно мактабдан уйга келгач чойини тез ичиб, ишларини ҳам қилиб бўлиб, онаси йўқлигида хонасига кириб бир оз эртак китоб ўқиб ётиб қандай ухлаб қолганини билмай қолади.
- РАЪНО ЕТИМ!!! УЙДА ШУНЧА ИШ ТУРГАНДА САСИБ УҲЛАЯПСАНМИ?!
Онасининг бошига келиб юзига шапалоқ туширганида уйқусидан қўрқиб туриб, гангираб қолган Раъно нима бўлганига тушинмай қолади.
- МЕН... МЕН ҲАММА ИШЛАРНИ ҚИЛИБ ХОЗИР КИРГАНДИМ УЙГА шоша пиша жавоб берди Раъно юзига тушган қаттиқ тарсаккидан бети қизариб...
- ИТДАН ТАРҚАГАН НЕГА ЁЛҒОН ГАПИРЯПСАН?! МЕНИ КЕЛГАНИМГА БИР СОАТ БЎЛДИЮЮ!
Раънонинг онасини ажойиб феълларидан бири эрталаб болаларини мактабга бақириб уйғотиши , соат 07:00 бўлган бўлса «Соат саккиз бўлди! Ҳа ухламай ўлиш! Мен учун ўқишяпсанда сенлар...» Ҳар доим унинг вақти бир соат олдин юрарди. Ҳозир ҳам Раънога ёлғон гапириб «Келганимга бир соат бўлди ....» деяётганди. Аслида кўчадан энди кириб келгани билиниб турарди, чунки эгнидаги кийимлари кўчага чиққанда киядиган оҳорли либос , бошидаги рўмоли ҳам... Агар кўчадан келганига бир соат бўлганида аллақачон уй кийимларини кийиб олган бўларди.
Раъно онасига гап қайтармай ўрнидан тез туриб ҳовлига чиқди. Бирор иш қилай деса ҳамма уй ишларини тугатган. Фақат кечки овқатга сабзи пиёз тўрғаши керак. Ҳар куни нима овқат қилишни онаси айтар , у қозон товоқларни овқат қилишга хозирлар , сабзавотларни арчиб ювиб тўрғар . Шундан кейин ўчоққа ўт қаласа онаси ўзи овқатни пиширарди. Раъно онасини кийимларини алмаштириб чиқишини кутиб турди. Онаси айвонда кўринганида «Бугун нима овқат қиламиз....» - деб сўрамоқчи бўлиб онасига юзланган эди онаси «Нима безрайиб турибсан кўк бет!!! Ишинг йўқми ? » деди..
«Ҳамма ишларни қилиб бўлганман ойи...» ерга қараб айб иш қилгандай турарди...
Раъно шунақа пайтларда бирор бир қўшниси кириб қолиб уни бу холатдан қутқаришини жудаям хохларди. Чунки онасини авзойи бузуқ , дадаси эса ҳали бери уйга келмайди ,,, қўшни аёллар кириб қолса ярим соатча онаси улар билан лаққиллаб турса вақт тезроқ ўтар , онаси кечки овқатга ҳаракат қилишини унга «мулойимгина » тайинлар ... ҳуллас Раънонинг бир куни «эсон омон » ўтарди.
Афсус ҳеч ким уларникига шу вақт келмади.
Она эса чакаги тинмай жавраб чойини ичди , чой ичаётганда ҳам Раънони тинмай қарғарди. Юраги беззиллаб турган Раъно нима иш қилишини , нарироқ кетишни ҳам билмасди. Агар нарироқ кетса онаси жон жаҳти билан уни қарғаб лақаб қўйиб чақирарди.
- ОТАНГ НИМА ҚИЛИБ БЕРДИ , СЕНЛАР НИМА ҚИЛИБ БЕРИШАРДИНГ ? ЎЗИЧА МУЛЛА БЎЛИБ НАМОЗ ЎҚИЁТГАНИГА ЎЛАЙМИ ? ҒАР ҚАРИСА ОТИН БЎЛАДИ , АЛКАШ ҚАРИСА ДОМЛА БЎЛАДИ ДЕЙИШСА ИШОНМАСДИМ,,, ПЕШАНАМГА БИТИБ ТУРИБДИЮ ДОМЛАСИ,,,
Раъно онасининг дадаси ҳақида гапираётган гапларини ёмон олди ичида «Худога шукр инсоф бериб қолди демасмикин » деди.
Шу гапларни ўйлаб онасига ғалати бир қараб қўйганди. Онаси сезиб қолди ва
«Ҳа нима менга ёмон кўз билан гезариб қараяпсан а ? Нима ёлғонми гапим ё эсингда йўқми?! Алкаш даданг кечайла маст бўлиб кўчаларда лойга буланиб ётардию, бугун домла бўлиб менга "намоз ўқисанг бўлармиди" ~деб ақл бўляпти ... Ҳали сенчалик гуноҳ қилганим йўқ дегани одам йўқ унга.... Ҳм сен ҳам ўшани боласисанда , итдан тарқаганлар , отангдан ошиб қаерга ҳам боришардинг.."
Раънони энди паймони тўлди. Онасига тик қараб «Нима итдан тарқаган деяпсиз, ё ит билан ётганмисиз...?!» деди. Унинг бу гапидан сўнг Онаси ўрнидан дарғазаб туриб Раънога чанг солди. Қизи катта бўлиб қолгани учун кучи етмаслигига ақли етиб, телба сифат бўлиб эрини ҳассасини излади. Топди ҳам . Раънони аямай хасса билан тўғри келган жойига ура бошлади. Раъно хассанинг унга тушаётган зарбларини қўли билан тўсиб улгурар улгурмас эди. Онанинг ўша пайтдаги важоҳатини тассавур қилолмайсиз... яхшиямки болаллари ўгай эмас , у айтаётгандай ҳароми , итдан тарқаган ҳам эмас,,,,,
Раъно онасига урманг деб ялинмасди , унга тушаётган зарбаларга тишини тишига қўйиб чидар , агар хассани тутиб олса тепки ер ,,, устма уст тушаётган шапалоқ , тепки , хасса уни гангиратиб қўйган эди..